Uzdiplomat | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар
UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади
•facebook.com/uzdiplomat
•instagram.com/uzdiplomat.uz
•youtube.com/@uzdiplomat
Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Real_Ozbekiston

Муаммо ҳал этилди: Энди ичимлик суви ариққа оқмайди

Бугун Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани «Янгиҳаёт» маҳалласида 3-4 ойдан буён ичимлик суви ариққа оқиб ётгани ҳақида бизга ҳамюртимиз видео жўнатган эди. Уни каналимизда эълон қилганимиздан сўнг ишчи гуруҳ ташкил этилиб, жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилган.

«Сирдарё сув таъминоти» АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, ўрганиш давомида Янги ҳаёт МФЙ Боёвут кўчаси ҳудудидан ўтган д-150 ммли ичимлик сув қувурида носозлик юзага келганлиги аниқланган ушбу носозлик Гулистон тумани махсус ишчи гуруҳи томонидан бартараф этилган.

Мутасаддиларга муаммони тезкорлик билан ҳал этганликлари учун миннатдорлик билдирамиз.

❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида сиз ҳам иштирок этинг!

Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 2025 йил 25 февралдан эркин савдо режими жорий этилди. Бунинг натижасида, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари бекор қилиниб, ўзаро товарлар савдосидаги мавжуд чекловлар бартараф этилди ва савдо тартиботлари соддалаштирилди.

Масалан, Туркманистонга олиб кирилаётган маҳаллий цемент маҳсулотлари (божхона тўлови 100%), тўқимачилик матолари (50%), мебель (50%), шиша идишлар (50%), сув иситиш қозонлари (15%), пластик ва полипропилен маҳсулотлар (10%), колбаса ва гўшт маҳсулотлари (1 кг учун 2 доллар), пахта ёғи (1 кг учун 1 доллар) божхона тўловлари бекор қилинди.

Маълумот учун, 2024 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 1,14 млрд долларни ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 5,5 фоизга ошган. Янги тартибни жорий этилиши бу рақамларни сезиларли ортишига ҳизмат қилади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

8k 0 29 8 56

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Real_Ozbekiston

Ариқни ичимлик суви билан тўлдиришмоқчими?

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани «Янгиҳаёт» маҳалласида 3-4 ойдан буён ичимлик суви ариққа оқиб ётибди, дейди бизга видео жўнатган ҳамюртимиз.

Мутасаддилар бу кўчадан ўтмаганми? Ичимлик суви таъминоти долзарб бўлиб турган вақтда сувнинг ариққа оқиб ётиши ва уни масъуллар кўрмаслигини қандай тушуниш мумкин?

❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида сиз ҳам иштирок этинг!

Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилиб тушди

Тошкент вилояти ИИББ
8 март куни Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган D022 «Нурафшон — Оққўрғон — Янгийўл» автомобиль йўлининг 58 километрида жойлашган кўприкнинг бир қисми ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берди.

Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Чунки шикастланиш вақтида кўприкда фуқаролар ва транспорт воситалари бўлмаган.

«Ҳозирда кўприк тегишли ташкилотлар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳаракат иштирокчиларини хавфсизлик ҳаракатланиш чоралари кўрилди», дейилади хабарда.

Туман ҳокимлиги 50 йил аввал қурилган кўприк таъмирталаб холатда бўлганини маълум қилди. Ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


uzdiplomat иқтибоси:🖍

“Бугун минглаб фарзандларимизнинг хорижда ноқонуний меҳнат мигрантлари бўлиб юриши уларга оилада аввалбошданоқ шу тарбияни беролмаганимиз оқибатидир”.

2017 йил, июль

Қаҳрамон Қуронбоев,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси


Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

8.9k 0 22 60 164

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Milliy Fashion Show” модалар намойиши қандай ўтди?

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ёшлар ижод саройида модалар намойиши бўлиб ўтди.

Унда ёш дизайнерларнинг 60 дан ортиқ либослари намойиш этилган. «Тадбир миллий либосларимизни кенг тарғиб қилиш, ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлаш ҳамда халқимизнинг ўз анъана ва қадриятларига бўлган ҳурматини яна бир бор юксалтириш мақсадида ташкил этилди», демоқда ташкилотчилар.

Батафсил видеода кўринг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


7421680.pdf
1.6Мб
⚡️ Расман! Энди чиқинди қарздорлиги 5 кун ичида бартараф қилинмаганда қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади.

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.

Олий Мажлис Сенати қаттиқ маиший чиқинди хизматидан қарзи борларнинг электр энергияси учун тўловларини чеклашни назарда тутувчи қонунни 21 февралдаги йиғилишида маъқуллаган эди.
Маълумотларга кўра, аҳолининг маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш бўйича хизматлари учун дебиторлик қарзи 74 млрд сўмдан (2019 йил) 600 млрд сўмга (2025 йил бошига) ўсган.

Эслатиб ўтамиз, чиқинди бўйича қарздорлиги бор истеъмолчиларга электр энергияси тўловларидаги чекловлар ҳақида 2024 йил октябрда хабар берила бошланганди. Ўшанда ҲЭТ билдиришномалар юборилаётган бўлсада тўлов имконияти чекланмаганини маълум қилган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

16.2k 0 136 34 127

Telegram’да энди контактдан ташқаридаги кимдир биринчи марта хабар юборганида, батафсил маълумот саҳифаси тақдим этилади.

Бунда умумий маълумот кўринишида нотаниш одамнинг телефон рақами қайси давлатга тегишли экани, Telegram’га қачондан бери кириши, исми ёки расмини қачон ўзгартиргани кабилар кўрсатилади.

Бу фирибгарликларни аниқлаш, ўзини бошқа биров деб кўрсатадиганлардан қочиш ва ким билан гаплашилаётганини тасдиқлаш имконини беради.

Шунингдек, мессенжерда контактдан ташқари одамлар хабар ёзишини пулли қилиш имкони мавжуд бўлди. Бу Telegram “юлдузчалар” орқали амалга оширилади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Янги қабул қилинган "Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида"ги қонунда нималар ўзгарди?

📌 Энг муҳим ўзгаришлар:
🔹 Давлат жисмоний ва юридик шахсларнинг депозитларини 200 миллион сўмгача кафолатлайди – жисмоний ва юридик шахсларнинг омонатлари давлат томонидан ҳимояланади;
🌍 Халқаро тажриба:
Россия – $14,300 (186 млн сўм)
Украина – $20,000 (260 млн сўм)
Молдова – $10,700 (139 млн сўм)
Беларус – $10,000 (130 млн сўм)
Сербия – $16,000 (208 млн сўм)
Чехия – $13,000 (169 млн сўм)
Словакия – $14,000 (182 млн сўм)
Литва – $15,000 (195 млн сўм)
Эстония – $18,000 (234 млн сўм)
Болгария – $17,000 (221 млн сўм)
Руминия – $15,500 (202 млн сўм)

🔹 Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун кафолат – илгари фақат фуқароларга татбиқ этилган кафолат эндиликда бизнес учун ҳам амал қилади;
🔹 Омонатни қайтариш муддати 83 кундан 7 кунгача камайтирилади – 2026 йил 1 январдан 15 кун, 2027 йил 1 январдан эса 7 кун бўлади;
🔹 Омонатларни кафолатлаш агентлиги ташкил этилди – банк тизимидаги барқарорликни таъминлаш учун янги институт иш бошлайди;
🔹 99,7% омонатчиларнинг маблағлари тўлиқ ҳимояланади – бу эса банкка ишончни янада мустаҳкамлайди!

📌 Қўшимча фактлар:
💰 Жами депозитлар ҳажми: 308,6 трлн сўм (2017 йилда 37 трлн сўм);
🏦 Жисмоний шахсларнинг умумий омонатлари: 122,5 трлн сўм;
200 млн сўмгача бўлган омонатчилар улуши: 99.7% (122.1 триллион сўм)
200 млн сўмдан ортиқ омонатчилар улуши: 0.4%!


uzdiplomat иқтибоси:🖍

"Ҳақиқат ва адолат билан тўғри сиёсат юргизмаган ҳар бир раҳбар ва бошлиқ қаттиқ азоб-уқубат ва балога гирифтор бўлур”


Маҳмуд аз-Замахшарий

Tилшунос, тафсир ва ҳадис олими

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

11.4k 1 65 18 107

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴Тез тиббий ёрдам ходимлари шифохоналарга ётқизолмай 4 соат олиб юрилгани айтилган беморга жамоатчилик эътирозидан кейин муолажа қилинмоқда

Бугун Тошкентда тез тиббий ёрдам ходимлари беморни 4 соат олиб юришган ва подъездга ташлаб кетишгани ва "унга энди ҳеч нарса ёрдам бермайди, у барибир ўлади" дейишгани акс этган видео тарқалди.

Шифокорларнинг сўзидан англашиладики бирорта касалхона 4-даражали онкологик касали бор беморни қабул қилишни хоҳламаган.

Республика тез тиббий ёрдам маркази ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

«Фуқаро М.Б. (1953 йилда туғилган, уйи ва аниқ яшаш манзили йўқ) номига 2025 йил 23 февралдан бошлаб тез тиббий ёрдам хизматига бир неча маротоба мурожаатлар қайд қилинган ва ҳар сафар унга тиббий хизматлар кўрсатилган.

Бундан ташқари, М. Б.ни  4-сон ва 1-сон шаҳар клиник шифохоналарига бир неча марта олиб борилган. Жумладан, жорий йил 6 март кунининг ўзида унинг номидан 4 марта чиқирув уюштирилган ва ҳаммасида тиббий хизматдан фойдаланган.

6 март куни дастлаб соат 10:53 да Бўзсув 1/21 манзилига шу ерда яшовчи фуқаро томонидан чақириқ берилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб бориб, беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Сўнгра у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида шошилинч ҳолат инкор қилингач, у яшаш манзили аниқ бўлмагани учун "102" хизматига хабар берилиб, олиб кетилган манзилга келтириб қўйилган.

Кейинги чақириқ эса соат 13:34 да Бўзсув 1/21 манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Воқеалар ривожи деярли бир хилда давом этади, фақат якунда бемор бу сафар яшаш манзилини Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй деб кўратгани сабабли тиббий бригада томонидан "колл марказ" катта шифокори ҳамда "112" ва "102" ходимлари билан гаплашилиб, айтилган манзилга келтириб қўйилган.

Соат 19:48 да Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй манзилига йўловчи фуқаро томонидан навбатдаги чақирув бўлади. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб боради. Беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Шошилинч ҳолат инкор қилиниб, у манзилнинг ўзида қолдирилади.

Тўртинчи чақирув кечки пайт соат 20:31да Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси тезкор равишда вақтида етиб боради ва жойида беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади.

ИИБ ходими таклифи билан яна қайтадан 1-шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида мутахассис томонидан қўйилган "ўнг томонлама сут безининг йирингли яраси" ташхиси асосида қабул бўлимида қолдирилган.

Фуқаро М.Б. айни пайтда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида режали равишда муолажалар олмоқда».

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

11.2k 0 33 155 101

"Қамчиқ" довони автомобиллар ҳаракати тўхтатилди

Қалин қор ёққанлиги сабабли "Қамчиқ" довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Жорий йилнинг 7 март куни соат 15:00 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилади.

Транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади, деб маълум қилди Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Real_Ozbekiston

Қурилишлар сабаб йўқ бўлган автобусларнинг сўнгги бекати...

Тошкент. Янгиобод

Янгиобод даҳасида автобусларнинг сўнгги бекатидаги жой сотиб юборилгани ва бу жойда қурилиш қилингани транспорт ҳаракати учун ноқулайлик туғдирмоқда.

«Автобуслар ҳайдовчилари қайрилиб олишда жуда қийналади. Айниқса узун моделлари бир неча уринишда қайрила олишаяпти. Туман мутасаддилари келиб, вазиятни яхшилашса бўлар эди», дейди бизга видеони жўнатган ҳамюртимиз.

❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида сиз ҳам иштирок этинг!

Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Словакияда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси фаолият бошлади

Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) Бахтиёр Ибрагимов ушбу мамлакат Президенти Петер Пеллегринига ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Бахтиёр Ибрагимов жорий йилнинг январь ойида Албаниядаги Ўзбекистоннинг элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) вазифасини ҳам бажаришга киришганди.

Маълумот учун, Бахтиёр Ибрагимов 59 ёшда. Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозир — Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган.

У 1992 йилдан бери ТИВ тизимида ишлаб келмоқда. Вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Навоий, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида
ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди


ДХХ хабарида 352 минг долларгача бўлган миқдорда ер учун нарх белгиланганини кўриш мумкин.

Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи хусусий тадбиркор ўзганинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 1 гектар бўш ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унга сотиш ва мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 2 млрд. сўм талаб қилади. У сўралган пул маблағидан 1 млрд. сўмни олаётган вақтда ушланган.

Андижон вилоятида эса Хўжаобод туманида яшовчи, 1992 ва 1994 йилларда туғилган ака-ука давлат захирасида бўлган 2 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Тезкор тадбирда, улардан бири сўралган пул маблағидан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 50 сотих суғориладиган ер майдонини харидорга 55 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 45 минг АҚШ долларини олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Қува туманидаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари мазкур МЧЖнинг 10 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар-жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Пойтахтда яшовчи, 1964 й.т. фуқаро Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 16 сотих ер майдонининг ҳар бир сотихини 22 минг АҚШ долларидан жами 352 минг АҚШ долларига харидорга сотишга келишиб ҳамда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг шериги бўлган – Тошкент туманида яшовчи, 1952 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ҳам ушбу 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


uzdiplomat иқтибоси: 🖍

Туғилиш ва ўлиш бор экан, ҳақиқат тантана қилаверади”.

Чингиз Айтматов,

Ёзувчи, ХХ аср қирғиз адабиётининг энг истеъдодли ва жаҳонга танилган йирик намояндаларидан бири.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


"Бухоро туристик маркази" лойиҳаси музлатилдими?

Иқтисодчи Отабек Бакиров «Боқий Бухоро» лойиҳасининг ҳозирги холати юзасидан шундай ёзади:

Манбаларга кўра, ўтган йили январь ва февраль ойларида аёвсиз бузилган Бухоро шаҳри маркази ўрнида бунёд этилиши эълон қилинган, "Боқий Бухоро" туристик маркази қурилиши ёки қурилмаслиги тақдири шу кунларда узил-кесил ҳал бўлиши керак.

Хабарингиз бор, Бухоро марказидаги ягона ансамблни ташкил этган шаҳар ва вилоят ҳокимияти бинолари, улкан стадион, кутубхона, коллеж ва бошқа ўнлаб бинолар теп-текис қилиб бузиб ташланганди. Бузилишлардан кейин, худдики қонхўр Чингизхон ва одамхўр Фрунзе босқинидан кейинги яйдоқ биёбонга айланган, 33 гектарлик майдонда қарийб 9 ойдан бери бирон бир қурилиш ишлари амалга оширилгани йўқ. "Боқий Бухоро" дея ном олган макет бутафорияда кўрсатилган биронта объект бўй кўтариши тугул, пойдевордаги изи пайдо бўлгани йўқ.

Манбалар, "сингапурлик инвестор"нинг пули йўқлиги ва оғир молиявий аҳволи лойиҳа бўйича ишлар бошланмаганининг сабаби ўлароқ кўратишмоқда. Эсингизда бўлса, "сингапурлик" дейилган бу "инвестор"нинг лойиҳа учун бир сўм пули йўқлиги, қурилишга ишлатиладиган барча маблағлар бошқа каррасига қимматлаштириладиган пудратлар ёки бюджет каналлари орқали чиқариб берилиши ҳақида аввал бошданоқ ёзган эдик.

Унданам қизиғини айтайми? Сингапурлик инвестор "Олтин бузоқча"даги "Шох ва туёқ" фирмасидан фарқланмаслигини ҳукуматда ҳам билишган бўлишса керак. 2024 йил I чораги инвестиция дастурига киритилган 470 млн.долларлик "Боқий Бухоро" лойиҳаси, II чоракдаёқ инвестиция дастуридан чиқариб ташланган.

Нима бўлгандаям, ҳеч қачон ўз хатоларини тан олмайдиган ва зараркунандаликни доим халқ бўйнига иладиган олигархпарвар бюрократия бўлиб ўтган ишлардан асло пушаймон эмас. Дарвоқе, биёбонга айлантирилган 33 гектар ерда яшил боғ яратиш таклифи ҳам айтилган эмиш (соғ одамлар ҳам йўқ эмас), гўёки шу йўл билан вазиятдан силлиқина чиқишмоқчи. Албатта, ишониш қийин бўлсада, бу хатоларнинг қисман тузатилиши бўлган бўларди.

Лекин бузилган такрорланмас биноларнинг хунини ким тўлайди? Улкан стадионни ким тиклайди? Ëлғон ваъдалар учун ким жавоб беради? Аввалбошдан хато бўлган ва халқнинг ишончи синишига сабаб бўлган авантюра учун ким узр сўрайди?

Эслатма, Бухоро вилоятида “Боқий Бухоро” лойиҳасини қуриш учун 33 гектарга яқин майдонда 29 та объект бузиб ташланганди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

14.1k 0 153 26 135

6 та мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчилари фаолият бошлади

Бугун, 6 март куни хорижий давлатларнинг мамлакатимизга янги тайинланган элчилари томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтган.

- Миср Араб Республикаси Тамер Фатхини;

- Италия Республикаси Пергабриель Пападиа де Боттинини;

- Қирғиз Республикасидан Дуйшонқул Чотоновни;

- Беларусь Республикаси Александр Огородниковни;

- Грузия Давид Котарияни;

- Туркия Республикаси Уфук Улуташни фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинлаган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жанубий Кореяда қирувчи самолётдан тасодифан аҳоли пунктига бомба ташланди

Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита KF-16 қирувчилари 6 март кунги машғулотлар чоғида Пхочхон шаҳридаги турар жой ҳудудига тасодифан саккизта МК-82 авиабомбаларини ташлаб юборди.
Маҳаллий ОАВ ҳодиса акс этган видеоларни тарқатмоқда.

Ҳарбийларга кўра, қирувчи самолётлар эрталаб соат 10:04 да авиабомбаларни “хатолик билан” жанговар ўқ отиш машғулотлари ўтказилаётган полигон ташқарисига ташлаган. Жароҳатланганлар сони 15 кишига етган, уларнинг икки нафари ҳарбийлардир.

Ҳодисада, черков ва яна олтита бино, шунингдек, юк машинасига зиён етган. Ҳолат юзасидан тергов бошланди. Ҳарбийлар етказилган зарар учун узр сўраб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилашган.

КХДР чегарасидан 25 километр масофада жойлашган полигонда 6 март куни ўтказилган ҳарбий машғулотларда Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий кучлари қатнашган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари пора билан қўлга тушди

Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бошқармаси Тошкент шаҳри Олмазор тумани бўлими отряд командири, катта лейтенант Т.А. фуқаронинг танишини юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

У Мирзо Улуғбек туманидаги «Экобозор» савдо мажмуаси автотураргоҳида 5500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тошкент вилояти Қўриқлаш бош бошқармасига қарашли соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари, подполковник А.Р. ҳам ишга жойлаб қўйишга ваъда қилган.
У танишлари орқали Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятидаги қўриқлаш бўлинмаларидан бирига ишга жойлаштирмоқчи бўлган ва бунинг учун 1500 доллар олган вақтида қўлга тушган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

Показано 20 последних публикаций.