Advokat Xayotbek Toshmatov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Ушбу каналда адвокат Тошматов Хаётбекнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади
Мурожаат учун: @Advokat_oper_uzb1622

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


***

Ҳаёт ~ ёвузлик билан курашишдир.

Александр Дюма
"Граф Монте Кристо" асаридан


Конституциявий суд тергов судьяси ваколатларининг қонуний асосларини яратиш чораларини тезлаштиришга чиқарди.


Ёндашув ўзгармаса ...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) котибиятидан олинган жавобга кўра, "Таштурма" да белгиланган меъёрдан ортиқ маҳсублар сақланаётганлиги факти яна бир бор тасдиқланган.

Агар қамоққа олишга "бошқоронғулик" дан қутулинмаса, Ҳибсхона маъмурлари хизмат хоналарида ҳам сақланишигача борилса, ажабланмаймиз.

Даҳшат! Қамашга муносабат ҳалигача эскича қолипда қолмоқда. Судьяларимизга "таҳсинлар"! 96% ҳолатда терговчи ва прокурорлардек ёндашганлари учун.

2025 йил 1 январдан амалиёт ўзгармоқда. Лекин ёндашув ҳам ўзгаришига, аниқроғи, тўғри бўлишига ҳам эришиладими, йўқми, буни энди вақт кўрсатади.

Номлар ўзгарсин, лавозимлар. Тартиблар, қоидалар ўзгартирилсин. Ёндашувлар ўзгаришига эришилмаса, ...

Воқеалар ривожини кузатамиз.

👉 @Advokat_Abdullayev


Қуйидаги жойларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилманг!

✅савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналарида;
✅кинотеатрларда, театрларда, циркларда, концерт, кўрик ва кўргазма залларида ҳамда оммавий дам олиш учун мўлжалланган бошқа ёпиқ иншоотларда;
✅клубларда, дискотекаларда, компьютер залларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар  жойларда;
✅музейларда ва ахборот-кутубхона муассасаларида;
✅ жамоат транспортларида;
✅ ер ости ўтиш жойларида, метрополитен станцияларида, транспорт бекатларида ва автотранспорт воситалари вақтинчалик сақланадиган ёпиқ жойларда;
✅ темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, аэропортлар, дарё бандаргоҳлари, метрополитен станцияларига кириш жойидан камида беш метр масофада бўлган очиқ ҳаводаги жойларда;
✅ ёнғин хавфи мавжуд бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида;
аэропортларнинг, темир йўл ва автомобиль вокзалларининг, дарё бандаргоҳларининг биноларида;
✅ корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва давлат органларининг биноларида, шу жумладан лифтларда, зинапояларда, вестибюлларда, ҳожатхоналарда, дам олиш хоналарида;
✅соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида, дорихоналарда, таълим ташкилотларида, маданият муассасаларида, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида, санаторий муассасаларида ва тиббий-ижтимоий муассасаларда;
✅ уй-жой хизматлари, меҳмонхона хизматлари, вақтинчалик жойлаштириш ва (ёки) вақтинчалик яшаб туришни таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун мўлжалланган хоналарда;
✅кўп квартирали уйларнинг йўлакларида, шунингдек болалар ва спорт майдончаларида;
✅хиёбонларда, боғларда, пляжларда.

"Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисидаги" Қонунга кўра юқоридаги жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиши тақиқланади.


Тергов судьялари: амалиёт қандай бўлади?

Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини умумий қоида тарқасида қўлланилиши борасида ҳақли эътирозлар кундан кунга кўпаймоқда.

2025 йил 1 январдан жорий этиладиган тергов судьяси шахсни қамоққа олишга санкция беришни муҳокама қилишни бошлайди. Бироқ энди амалиёт қандай давом этиши ҳақида Олий суд ҳали жамоатчиликни батафсил хабардор қилгани йўқ.

Йил якунланишига 21 кун қолди. "Эски ҳаммом, эски тос" бўлиб қоладими ёки қамоққа олишга оид Пленум қарори қайта кўриб чиқиладими, деган саволлар ҳалигача жавобсиз қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасида ҳар кимнинг исталган ахборотни олиш ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамлаб қўйилган.

Шундай экан, жамоатчиликнинг одил судлов борасида айнан ушбу ахборотни олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоатчиликни хабардор қилсин-да.


Assalomu aleykum aziz va qadrli obunachilarim dam olish kunilar maroqli va hush kayfiyat bilan otsin!😊




#Диққат

⚡️⚡️Бугун 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни!

— Жаноб, сизга келишилган пулни олиб келгандик.
— Қанақа пул?! Aхир, бугун коррупцияга қарши курашиш куни-ку!
— Унақада нима қилайлик?
— Эртага келинглар!
👇
@ANDIJONLIKLAR


🇺🇿 8 Декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

Конститутциямизнинг 32 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин.

Дўстларингизни байрам билан биринчилардан бўлиб табрикланг.

Хабарлар | Расмий Канали 👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFa5mDSFFKo-cdmMmA


“YIL ADVOKATI – 2024” TANLOV G‘OLIBLARI ANIQLANDILAR

2022 yildan boshlanib, har yili an'anaga aylanib takrorlanib kelayotgan “Yil advokati” tanlovining navbatdagisi bugun 2024 yilning 6 dekabr' kunida, Toshkent shahridagi “Radisson Blu Hotel” mehmonxonasining «Grand Ballroom» konferens-zalida, “YIL ADVOKATI-2024” tanlov g‘oliblarini e'lon qilish marosimi boshlandi.
Mazkur tanlov O‘zbekiston Respublikasi Advokatlar palatasi tomonidan “Mintaqaviy muloqot” XNT bilan hamkorlikda o‘tkazilmoqda.

| 🌐 Paruz.uz |🚀 Telegram |🔵 Facebook |🇺🇿 Ўзбек Кирилл | Instagram|


“Йил адвокати-2024” танлови ғолиблари

Бугун, 6 декабрь куни Radisson Blu Hotel меҳмонхонасида “Йил адвокати-2024” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Етти номинация бўйича қуйидаги адвокатлар ғолиб деб эълон қилинди ва тантанали равишда тақдирланди:

1. “Порлаётган юлдуз” номинациясида – Дилшодбек Кенжабоев;

2. “Илмий-ҳуқуқий фаолиятдаги фаоллиги учун”Тўтиёхон Султонова;

3. “Pro-bono фаолияти учун”Бахтиёр Кудайбергенов;

4. “Адвокатлик нутқи санъати”Иргаш Ишмуратов;

5. “Аёлларнинг адвокатлик касбига қўшган ҳиссаси учун”Феруза Жалилова;

6. “Ёш ҳуқуқшуносларни касбга тайёрлашга қўшган ҳиссаси учун”Зафар Тўхташев;

7. “Ижтимоий тармоқларда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қўшган ҳиссаси учун”Абдумалик Абдуллаев.

Барча ғолибларни чин дилдан табриклаймиз.


❗️Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

– Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

– Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

– Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

– Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

– Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси  ўринбосари лавозимидан озод этилди.

👉🏻 @Dunyo_xabariuz 🌍


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Туҳматнинг бадали

Ёлғон кўрсатув ортида айбсиз инсонга туҳмат ётса, бунинг бадали ҳам одамизод ўрнатган қонунлар олдидаги жавобгарлик билан, ҳам Яратган ўрнатган қонуният олдидаги жавобгарлик билан, ҳам касри фарзандларга уриши бадали билан тўланади.

Шундай экан, ҳар қандай ҳолатда ҳам бировга туҳматларга ҳиссадор бўлиб қолманг!


2024 йил 1 декабрдан ижро ҳужжати бўйича барча чекловлар 10 йил давомида сақлаб қолиниши ҳақида

Президентнинг ПФ-1-сонли Фармонида 2024 йил 1 декабрдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминловчи "Мажбуриятлар реестри" институти жорий этилиши белгиланган.

Мазкур "Мажбуриятлар реестри" институтини амалиётга жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.

Бунда:
—Реестр Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилади;

қарздор мол-мулки йўқлиги сабабли ундирув амалга ошириш имконияти бўлмаганда, у ҳақидаги маълумотлар мажбурий тартибда Реестрга киритилади;

—қарздор ҳақида маълумот Реестрга киритилгандан кейин унга нисбатан ижро иши доирасида қўлланилган барча чекловлар сақлаб қолинади;

—Реестрга киритилган қарздорнинг мол-мулки ва пул маблағлари аниқланганда мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилади;

—қарздор ижро ҳужжати бўйича мажбуриятини бажарганда, у вафот этганда, ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда, қарздорнинг 10 йил давомида мол-мулки ёки пул маблағлари ҳақида маълумот аниқланмаганда ёки қарздор банкрот деб топилганда, ундирувчининг аризасига кўра, у ҳақидаги маълумотлар Реестрдан чиқарилади.


Дардини оддий тушунтирган киши дардлидир. Гўзал тушунтирган киши адиб, ҳоли билан тушунтирган киши ошиқ, табассум билан тушунтирган киши эса, орифдир.

Сардор Тунжер


“Қасддан қилмаган-ку, нега жавобгар бўлсин?!”

Адвокат Жамшид Раҳмонов:

– Ҳар бир оқловдан сўнг камида тўрт нафар (жиноят ишини қўзғатган, тергов олиб борган, айблов хулосасини тузган ва уни тасдиқлаган) мансабдор жавобгар бўлиши керак. Қуйи инстанция судлари айблов ҳукми чиқарган бўлса, улар ҳам қўшилади. Агар оқланган шахс озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога тортилган бўлса-ку майли, лекин ойлаб, йиллаб қамоқда ўтирган бўлса-чи?.. Бир йиғилишда шу мавзу кўтарилиб, ЖКнинг 230, 231-моддалари ишламаётгани ҳақида гапирилганида прокуратура вакили нима деганини биласизми? “Қасддан қилмаган-ку, нимага жавобгар бўлсин?!” эмиш.

“Қасд бўлмаган”лиги бирон шахснинг эҳтиётсизлик орқасида ёки ижтимоий оқибатини билмагани сабабли бирон ноқонуний хатти-ҳаракат содир этишини англатади. Қолаверса, ҳолатни суриштирув ёки тергов йўли билан аниқламасдан, қандай қилиб осонгина “қасд бўлмаган” деб хулоса қилишимиз мумкин?! Олий юридик маълумотли, қанча танлов-саралаш процедуралари орқали лавозимга қўйилган терговчи, прокурор ёки судьяга нисбатан шунақа дейиш қанчалик тўғри!?..

Оқланган шахсларнинг зарари улардан ундирилганида ҳам бошқа гап эди. Бюджетнинг аҳволи танг бўлиб турган пайтда миллиардлаб маблағлар тергов ва суд органларининг хатолари учун товон қилиб тўланмоқда.

Батафсил “Advokat” журналининг 5-сонида ўқинг.


“Олий суд ишларни мазмунан кўриш билан ўралашиб қолмаслиги керак”

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов очиқ мулоқот чоғида адвокатлар томонидан тилга олинган қарийб барча муаммоларни тан олди, ечим сифатида билдирилган таклифларнинг ҳам аксарини ўринли деб топди.

Фақат бир ўринда эътироз билдирди. Маълумки, 2024 йилдан бошлаб судларда ишларни қайта кўриш тартиби ўзгариб, асосий юклама ўрта бўғин судларига тушди, Олий судда эса фақат тафтиш инстанцияси қолдирилди. Адвокатлар бу ислоҳотни некбинлик билан қабул қилишгани йўқ: вилоят судлари босим ва масъулиятга дош бера оладими, холис ва беғаразлик таъминланадими, деган саволлар ўртага чиқди. Айни қараш, янги тартибнинг самарали бўлишига нисбатан шубҳалар ҳанузгача мавжуд.

Шу мавзуда сўз очилганида Олий суд раиси мазкур қарор тўғри бўлганини айтар экан, фикрини қуйидагича изоҳлади:

“Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида Олий суд ишларни мазмунан кўриш билан шуғулланмайди. Биз эса шунга ўралашиб қолдик, Олий суд оддий суд маҳкамасига айланди, ҳолбуки Олий суднинг асосий вазифаси суд тизимига раҳбарлик ва амалиётни умумлаштириш бўлиши керак. Ишларни қайта кўришнинг бу тартиби янги бўлгани сабабли айрим камчиликлар чиқиши табиий ва улар йўл-йўлакай албатта бартараф этилади”.

Бахтиёр Исломов янги тизим амалда самарали ишлай бошлаганини таъкидлаб, фикрини кассация, апелляция ва тафтиш тартибида кўрилган ишлар, бекор қилинган ва ўзгартирилган суд қарорларига доир статистика маълумотлари билан асослади.

Умуман, Олий суд раисининг адвокатлар ҳамжамияти вакиллари билан учрашуви конструктив руҳда ўтди. Адвокатлар томонидан одил судлов фаолияти билан боғлиқ барча тизимли муаммолар санаб ўтилди, уларга ечим сифатида 40 ортиқ таклифлар билдирилди.

Олий суд раиси Б.Исломов ва Адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Садиков муаммоларни биргаликда бартараф этиш мақсадида ушбу форматдаги мулоқотларни давом эттиришга ва йўл харитаси ишлаб чиқишга келишиб олдилар.


Пора олиш – “ўзни сотиш” демак

Акмал БЕКМУРОДОВ,
мустақил тадқиқотчи

Ғарбий Европа маданиятида ходимнинг коррупциявий ҳаракатлар содир этиши “ўзини сотиши” ҳисобланиб, бундай ҳаракатларга салбий муносабат билдирилади. Европада сиёсатчи ёки амалдорнинг коррупцияга алоқадорликда гумон қилинишининг ўзиёқ унинг карьераси тугаганлигини англатади. Франция ва Буюк Британия давлатларида коррупцияга алоқадор бўлган амалдорлар ўтмишдаги ижобий хизматларига қарамасдан истеъфога чиқарилиши ҳам шу сабаблидир.

Ғарб жамияти коррупцияга салбий муносабатда бўлишининг асосий сабаби “бозор менталитети” бўлиб, унда бир томондан ҳар ким ўзгаларга рақобатчи бўлса, иккинчи томондан эса ҳар ким ҳамма учун шароитлар тенглиги ақидасига қатъий амал қилишга мажбур. Ушбу тамойилни бузиш жамият томонидан қаттиқ қораланади. Бу дунёқараш узоқ вақтлардан бери ва жуда қатъий тарзда шаклланган.

Шу сабабли, бундай жамиятда коррупциявий ҳаракатларнинг гувоҳи бўлган ва эшитган шахсларнинг тегишли ташкилотларга хабар бериши одатий ҳолдир, чунки улар барча учун имконият тенглиги, яъни “бозор” тамойили бузилиши жамият учун зарарли эканини яхши англайдилар.

(Батафсил – “Advokat” журналининг 5-сонида).


⚡️Маст ҳолда автомашина бошқарсангиз, жаримани тўлиқ тўлайсиз

Савол: Мен маст ҳолда машина ҳайдаб қўлга тушгандим. Суд мени автомашинани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 25 баравар жарима қўллаган. Мен 15 кун бўлмасдан жаримани ярмини тўлаб қўйганман. Ҳозир МИБ мендан жаримани тўлиқ тўлашни талаб қиляпти. Шу қонунийми?

Жавоб: МЖтК нинг 332-1-моддасига кўра қуйидаги моддаларда назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда жарима қачон тўланишидан қатъий назар тўлиқ тўланади:

✅ -МЖтК нинг 131-моддаси (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш);

✅ -МЖтК нинг 132-моддаси (Кема ҳайдовчиларининг кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариши);

✅ -МЖтК нинг 136-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши);

✅ -МЖтКнинг 140-моддаси (Маст ҳолдаги ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш);
Демак, МИБ талаби қонуний, сиз жаримани тўлиқ тўлашингиз керак.


Андижонда бўлган адолатли суд ҳақида.

Ўтган хафтада фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судида бўлаётган 68 нафар фуқаронинг уй-жойига оид низоли суд иши ўз ниҳоясига етди. Суд раиси Иқбол Азизов ишни адолатли кўриб, якунда фуқаролар фойдасига қарор чиқарди.

Андижон шахар Гумбаз МФЙ ҳудудида жойлашган янги қурилган турар-жойдан 68 та фуқаро хонадон сотиб олади. Бу фуқаролар уйни қурган ва уни сотган тадбиркорларнинг лавзига ишониб пулларни тўлаган ва хонадонларни сотиб олган эди.

Ушбу 68 та фуқародан 58 нафари хонадонларни нотариал олди-сотди шартномалари асосида ўз номларига расмийлаштириб бўлган.

Бироқ, ушбу турар-жойни қурган фирманинг таъсисчилари ўртасида юзага келган қандайдир келишмовчиликлар сабаб, турар-жойни қурган олдинги фирма ушбу фуқаролар билан тузилган ва нотариусдан ўтган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга даъво киритади.

Аҳволни қаранг, одамлар пул тўлаб бу хонадонларни сотиб олган, уларнинг айримлари хатто банкдан ипотека кредити олиб, тўловларни амалга оширган. Энди нима эмиш, қурувчилар ўртасида келишмовчилик чиқса, бунинг бадалини оддий фуқаролар тўлармиш. Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, ҳирмонда ҳозир.

Агар суд, ҳалиги қурувчи фирманинг даъвосини қаноатлантирса, 68 та хонадоннинг барчаси қурувчи фирманинг ихтиёрига қайтарилади. Аслида улар ҳохлаган нарса ҳам шу. Уйлар қайтарилса, бу ёқда, 68 та оила ва жами 200 дан ортиқ инсон кўчада қолиши мумкин эди.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди раиси Иқбол Азизов ишдаги ҳар бир ҳужжатлар, далиллар ва тарафларнинг фикрларини атрофлича ўрганиб чиқиб, якунда қурувчи фирманинг 60 дан ортиқ фуқароларга қарши киритган даъво аризасини рад қилди.

Шундай қилиб, хонадонлар фуқаролар ихтиёрида қоладиган бўлди.

Показано 20 последних публикаций.