#OVCHI
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
#No_34
2-фасл
Наргиза секин ортига ўгирилди.
-Ассалому алейкум!
Доктор у томон юриб алик олди.
-ҳозир кеч бўлди қаёққа кетаябсиз?
Наргиза бир чиқиш йўлаги томон қараб қўйди.
-тоза ҳавога чиқгим келди!
Доктор йигит соатга қаради.
-бундай пайтда чиқиш мумкин эмас,хонангизга қайтинг!
-илтимос бирозга чиқиб келай..ичкарида бўғилиб кетябман!-деди Наргиза илтижоли нигоҳ билан боқиб.Доктор уни кўзларига термулди.
"Жуда чиройли..худди жодулайдигандек".
-майли қани юринг кузатиб қўяман!
Наргиза ҳиссиз қиёфада йўлга тушди.Ўтларнинг устидами ёки дарахтни тагида ўксиб-ўксиб йиғлагиси келди шу дам.
-сиздек беморлар кўп учрайди!
Сукутни докторни овози бузди.
-қанақа? Гуноҳкор телба беморларингиз кўпми?-деди Наргиза алами келиб-ўлиб ўлолмайдиган яшаб яшолмайдиганлар мендек,кўпми? Қизиқ уларни тавбасини Аллоҳ қабул қилганми? Ёки ақлдан озиб хор бўлиб ўлиб кетишганми?
Доктор йигит ҳайрон қараб қолди.
"Чиндан ақлдан озганга ўхшайди".
-сиздек гўзал аёлга бундай телбавор сўзлар ярашмаскан!
Наргиза аччиқ жилмайди.
-гўзал аёлингиз тўй куни қиз бола чиқмаса нима қилардингиз? Умуман олганда эркаклар бу вазиятда нима қиларди?
Докторни бироз жаҳли чиқди.
-ундай гўзалликни нима кераги бор?
-тўғри! Ҳеч қайси эркак ори қабул қилмайди..у одам бўлмаган Абдуллоҳ фаришта бўлган! Ёлғиз фаришталаргина шундай хусусиятга эгалар! Одамзод ҳеч қачон кечиришни билмайди..кечира олмайди..
Наргиза йиғлаб юборди.
-илтимос доктор мени ҳоли қўйинг!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Фаррух диванда ўйчан ётаркан укаси сўраб қолди.
-ака муҳаббат деганда нимани тушунасиз?
Фаррух энса қотирди.
-ётоқни!
Фирдавс кулди.
-жиддий сўраябман!
Фаррух ёнбошлаб қўлларини қовуштираркан қоши чимирилди.
-бирон марта бировни севиб ахмоққа ўхшаб юрганимни кўрдингми?
Фирдавс берилиб кулди.
-шу сизга ҳамма нарса берилгану юрак берилмаган ака!
-юракни бошимга ураманми? Қизларни ўйлаб юргандан юраксиз юрган афзал! Ҳа айтганча Сафирани севиб юрагингни пушаймон қилма..севаман десанг ақлли қизлар кўпку?
Сўнг Фаррух ўзиям ишонқирамай укасига тикилди.
-ё йўқми? Шу пайтгача ақлли қиз кўрмадим..
✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@UzladyuzYaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄