.
📚КАДАР 4 -кисм
Муаллиф : САИДА АЗИЗ
Салимбек хонадонининг дарвозалари ланг очилган. Ерга қизил гилам тўшалган. Ҳовли турли чироқлар билан безалган. Гўзалой ва унинг сингиллари қудаларни кутиб олиш билан банд. Салимбек ичкарида. Гавҳар дарров тўй либосларини ўзгартириб олган.
Келин куёв ўтирган машина очиқ турган дарвоза қаршисига келиб тўхтади. Йиғилганларнинг ҳаммаси ўша томонга ошиқди. Мустафо Назирани қўлидан тутиб, машинадан туширди. Дарровгина Шаҳноз келинойиси келиб, қизнинг ёпинчиғини, либосини тўғирлаб қўйди. Келин куёвни қўлтиқлаганча дарвоза томон қадам ташлади. Мустафо қаддини ростлаган. Ёнида Жавоҳир... Назиранинг кўзлари ерга қадалган, боши эгик. Қаердандир кимдир Салимбекни суяб чиқди. Остонада келин бўлмиш етти букилиб қайнотага таъзим бажо айлади.
Эл таниган ҳофиза аёл “Ёр-ёр” ни ижро эта бошлади.
Ҳай ҳай ўлан, жоним ўлан,
Ўланчи қиз-е ёр-ёр...
Ваъдасига вафо қилган-е
Бойвачча қиз-е ёр- ёр...
Узун узун арғамчи,
Ҳалинчакка ёр- ёр.
Оппоқ либос ярашибди
Келинчакка-ей ёр-ёр.
Тақ-таққина тақадаги
Тахтинг бўлсин ёр- ёр.
Пайғамбарнинг қизидег-е,
Бахтинг бўлсин-е ёр-ёр...
Бу садоларни тинглаб бораётган Назиранинг кўзларидан дувиллаб ёш тўкилди. Икки қадамдан сўнг қўшалоқ қайноналар келинни қарши олишди. Бири қўйиб, бири ўпиб кўришди. Уларнинг ортидан Ноибахон келинни бағрига босаркан: “Ўзим ўргилай, бахтли бўлинг!” деди.
Марҳабо отиннинг бор эътибори Назирада. “Ёр-ёр” унинг ҳам қалбини бир қалқитиб олди.
- Келинимиз, либосларини алмаштириб чиқсин. Келин саломни бошлаймиз, - деди ҳофиза аёл.
НАЗИРА
Кўзгуга боқарканман, ўзимни танимасдим. Бир неча соатлар илгари ўз ҳуснимга маҳлиё бўлиб турардим. Назаримда дунёдаги энг бахтли келинчак мен эдим. Энди-чи... Бу ёғига ҳаётим қандай давом этади? Бир умр Зилола деганнинг ёди билан яшаймизми? Мен нималар қилиб қўйдим, ўзи? Бир эмас, бир неча марта ўша исм билан чақирди-я... Ё, Аллоҳим... наҳот менга берган ишорангни вақтида англай олмадим. Нега ўшандаёқ тўйни рад қилмадим. Ҳожиойимнинг кўнглига қараб, яна рози бўлдим....
Шаҳноза келинойим оқ либосимни ечишар экан, менинг кўзларимдан оқаётган маржон ёшларга ҳайратланиб қаради.
- Бўлди-ей... Назиражон... Бир эрга теккан сизми? Ҳа, манам, росса йиғлаганман амакингизга текканимда. Кейин эса... (пиқирлаб кулади келинойим) Бу уйдан, бу одамдан кетгим келмай қолганда... Бўлди, йиғламанг! Қиз боланинг тақдири шу, сингилжоним! Ойижон, опажон кўришса хафа бўлишади. Бўлди, асалим...
Келинойим менинг эрга текканим учун йиғлаяпти, деб ўйлаяпти чоғи... Эҳ, келинойи, қалбимдаги оғриқларни билганингизда эди.
Тун. Ётоқхона... Марҳабо отиннинг қистови билан тутилган гўшанга... хира чироқ ёғдуси. Шаҳноза келинойиси Назиранинг қулоғига нималарнидир шипшиганча чиқиб кетди.
Қиз кўзгуга боққанча гўё ҳиссиз қўғирчоқдек ўтирарди. Сочлари ёйилган. Бир томондан мудроқ босади, бир томондан титроқ. Ўзини ўзи англамай турибди.
Эшик очилди. Ичкарига куёв қадам ташлади. Қизнинг юраги ҳаяжондан гупирлаб кетди. Ортига ўгирилмоқчи бўлди, аммо ойнадан кўз узмай ўтираверди. Йигит эгнидагиларни ечди. Кийим жавонга илди. Бўйнидаги бўйинбоғ ҳам ечилди. Назира кўзгу қаршисида ерга тикилиб олган. Мустафо у томонга яқинлашди. Ёйилган сочларни силай бошлади. Шундоғам ҳаяжондан нафаси тиқилаёзган Назиранинг ўгирилишгада мажоли бўлмади. Мустафо унинг қаршисига ўтди. Қиз ерга қараган.
- Жуда гўзалсан! – дея пичирлади йигитнинг лаблари. Қизнинг қўлларидан тутди. Бегона қўлнинг вужудига тегиши қиздаги титроқни кучайтирди. Йигитга қарамади.
- Нега титраяпсан? – яна эҳтиросли овозда сўзлади йигит. Назира нигоҳини унга қаратди. – Қўрқаяпсанми?
Қиз кўзларини юмди. Шу тобда Мустафо унинг лабларидан бўса олишга улгурди. Қизнинг вужудига олов югурди. Кўзлари катта очилди. Мустафо уни енгил кўтариб олди. Уятдан қизнинг юзлари ҳам қизий бошлади. Йигит уни авайлабгина ётоқ диванига ўтказди. Яна сочларидан силай бошлади. Жуфтининг бармоқлари қизнинг сочлари, бўйни аралаш, белига борди.