#OVCHI
#No_33
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
2-фасл
Туш ўзи нима?
Туш – бу ҳақиқий ҳаётга ўхшамайдиган, бошқа ҳаётни яшаб ўтадиган бизнинг иккинчи реаллигимиздир. Тушда биз парвоз қилишни, сув остида нафас олишни, бош айлантирадиган ҳаракатларни бажара оламиз…
Наргиза палатада ётганча бу умри тушга айланишини,ўзига келганда эса ҳаётини кўп қисмларини ўзгартирган бўларди..очиқ деразадан майин шамол уфуриб турарди.Инсон ҳаётининг ўртача 6 йилини туш кўриш билан ўтказар экан Наргиза эса шу тоб бутун умри Абдуллоҳ билан иборат тушга айланишини истарди.Қароқлари охири уйқуга қарши чиқа олмай енгилди.
Абдуллоҳ бу сафар оқ кийимда эди.Юзлари шу қадар тиниқ ва бахтли..
-сизни соғиндим!-деди Наргиза у томон қадам босиб йиғларкан.Йигит ёқимли жилмайди.
-мендан ҳавотир олманг Наргиза..
-кетманг!-деди Наргиза қадами тезлашаркан.
- Сизга жаннат ҳақида айтганларим ёдингиздами?
Жаннатда инсонлар қаримайди ва касал ҳам бўлмайди, ғам-ғусса чекмайди. Жаннатда юзта даража бор. Ҳар бир даража осмон билан ер орасича. Энг баланди Фирдавсдир. Фирдавснинг устида Арш бор. Жаннат дарёлари ўша ердан оқиб чиқади. Аллоҳ таоло Жаннат аҳлига Ўзининг жамолини намоён қилади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: Жарир ибн Абдуллоҳ Бажлий дейди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурида ўтирган эдик. Ой тўлишган кечаси ойга қараб, шундай дедилар: “Мана шу ойни қандай кўриб турган бўлсангиз, албатта Раббингизни ҳам шундай (аниқ ва тиниқ) кўрурсиз”. Жаннат аҳли Аллоҳ таолони кўрган вақтида, Унинг тасвирлаб бўлмайдиган даражада улуғлигидан бошқа неъматларни унутиб, Унга маҳлиё бўлиб қоладилар. У зот жамолини тўсганидан кейин эса, кўрилган нарсани тасвирлаб, тушунтириб бера олмасликлари, қандай эканини идрок эта олмасликлари сабабли яна Жаннат неъматларидан роҳатланиб яшайверадилар. Жаннат аҳлининг пок ва хушсурат хизматкорлари бўлади. Жаннатни қўриқловчи фаришталар эса “Ризвони жаннат” деб аталади.
-ёдимда..-деди Наргиза кўз ёшларини артиб.
-мен сиз билан жаннатларда бирга бўлишни ана шундай неъматлардан баҳраманд бўлишингизни истайман!
Наргиза Абдуллоҳга ета олмай уйғониб кетди.Реза-реза тер босгани учун ўрнидан турди.Негадир касалхона ҳовлисига чиққиси келди.Ҳижобини ўраб олиб хонадан чиқди.Қайнонаси бугун ҳожи ота билан укасини умра сафаридан кутиб олишга кетган.Наргиза осуда зал бўйлаб юраркан ортидан келган овоздан тўхтади.
-уйқунгиз қочдими?