- Истасанг бошқа давлатга айланиб келгани боринглар. Масалан, Дубайгами?
- Йўқ, ҳозирча ёнингизда бўлиб турайлик...
- Қўрқма, болам, менга ҳеч нарса бўлмайди. Муҳими, сенинг бахтли яшашинг! – деди ота овозида меҳр жўш уриб.
Мустафо индамади. У чиндан ҳам бахтлимиди? Одатда, бир ойлик куёвлар бахтдан етти қават осмонда учиб юришарди. Жуфтининг ёнига шошади. Ёрини кутиш лаҳзаларини интиқиб кутади. Лекин... Мустафо ундай эмасди. Буни Салимбек ҳам, Нодира ва Гўзалой ҳам сезиб туришарди. Йигит ота-онаси учунгина жилмайиб қўярди. Бу сохта табассум ортидаги аламни пайқаш қийин эмасди. Лекин ота ҳам, она ҳам “Ҳаммаси яхши бўлади”, деган умид билан яшашарди.
Янги куёв ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам алдаб юришни танлаганди. Назирага муносабати ёмон эмасди. Уни жуда ҳурмат қиларди. Имкон қадар ширин муомалар қилишга интиларди. Бироқ ичидан нимадир етишмаётганини йигитнинг ўзи ҳам ҳис қилиб турарди.
Илк кечада “Зилол” деб юборишини хаёлига келтирмаганди. Чиндан ҳам ўзи билмаган тарзда забонидан янгради бу сўз. Келинчакнинг қалбига озор бериб қўйганини пайқади. Лекин... ундан қандай узр сўрашни билмади. Унаштирилган кезларида, сезилмаганди. Бир том остида, бир уйда, бир тўшакда яшаш қийин экан. Қизнинг кўнглига озор бергиси келмасдию, бироқ қалбидаги ҳиссиётларни жиловлай олмасди. Негадир хаёлан Зилола унинг ёнидагилини ҳис қиларди доим. Севгилиси уни тарк этмагандек туйиларди йигитга. Тўй куни Назирани оқ либосда кўрибоқ худди Зилолни кўргандек бўлди. Беихтиёр “Зилола” деди. Назиранинг ҳайрати ва раддияси унга таъсир қилмади. Бир вақтлар ўйлагани, у билан бирга бўлгандек ҳис қилди ўзини.
Мана бир ойдирки, янги келин куёв “очилиб” суҳбатлашишмайди. Назира ҳам ўз хаёллари билан овора, Мустафо ҳам.
Иккиси ҳам ёлғиз қолишга қўрқишади. Яна нимадир ёқимсиз ҳолат бўлишдан чўчишади. Иккови ҳам кўнгилларини асраётгандек гўё. На бирлашиб бирлашолмайди, на узилиб узилолмайди... Салом ва аликдан нарига ўтишмайди. Ўзаро муносабатлар эса ҳавога монанд совуққина...
НАЗИРА
Бир вақтлар эртак эшитгандим: Эмишки, қадим замонларда бир қаҳри қаттиқ подшоҳ яшаган экан. Подшоҳ ҳар йили уйланар. Хотини эса бир йилга бормай ўлиб қоларкан. Ҳамма ҳайрон бўлармиш. Бир куни бир қизни подшоҳ никоҳига олибди. Қиз подшоҳга тегишдан аввал шарт қўйибди: “Менга бир ойда бир марта бир ўзим боғга боришга рухсат берасиз”.
Орадан бир йил ўтибди, икки йил ўтибди ҳамки, малика ўлмас эмиш. Ҳар ойнинг якунида малика боғга чиқар, боғ этагидаги кулбага кириб кетар, кейин қайтиб келаркан. Ахийри унинг сирига қизиққан подшоҳ маликанинг ортидан пойлаб борибди. Кулба эшигидан қулоқ солса, аёл ким биландир суҳбатлашаётган эмиш. Дарҳол ёмон хаёлга борган шоҳ эшикни очиб, ичкарига кирибди. Қараса, малика кулба ичига кириб, чўп ва латтадан ясаган қўғирчоққа ичидаги бор ҳасратини тўкиб солаётганмиш. Атрофида эса ўнлаб қўғирчоқлар ётганмиш. Подшоҳ сабабини сўраганида: “Мен сиздан кўрган озорларимни кимгадир айтмасам, ўзимни еб тамом қиламан. Шунинг учун шу йўлни топдим”, дебди. Бу шоҳга қаттий таъсир қилиб, маликасидан узр сўраган экан.
Айни пайтдаги менинг ҳолатим худди ўша маликадек. Мен ҳам жуфтимдан кўрган, эшитганимни кимгадир айтишим керак... лекин кимга? Шукр, бу уйда ҳамма мен билан яхши. Жуда ҳурмат қилишади. Ортиқча иш ҳам қилдиришмайди. Айниқса, қайнотам жуда меҳрибон. Ҳар куни нимадир кўтариб келади. Қайноналарим ҳам тилла аёллар. Гавҳарнику таърифлашга тил ожиз. Бироқ... мен уларни эмас, бир одамни деб бу уйга келгандим. “Яшай оламан”, дейиш бошқа экану, яшаш бошқа экан. Ёнганни кўриб, раҳм қилиш бошқа экану, ёнгандаги азобни туйиш ўзгача бўларкан.
Илк кечадаёқ яна Зилол эсланди. Балки у ҳам атайин қилмагандир. Лоақал узр сўрамади. Бирор тушунтириш бермади. Ўша кундан буён иккимиз ҳам тайинли гаплашганимиз йўқ. Навбатччи гаплар...
Энди шундай яшайманми? Худди ўзимни олтин қафасга ташланган қушдек ҳис қилаяпман. Ҳазрат Навоий менга ўхшаганлар учун битганмиди рубоийсини:
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш.
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтин қафас ичра гар қизил гул битса,
Булбулға тикандек ошиён бўлмас эмиш.
Бу ёғи нима бўлади, Худойим!