Ноябр тунлари совуқ ва ҳиссиз боқувчи аламзада кишига ўхшайди. Худди ҳаммаси тамом дегандек манзара беради. Яланғоч дарахтлар тун қоронғусида янада қўрқинчли тус олади.
Тун ярмида Ноибахоннингуйқуси қочди. У томонига ўгирилди, бу томонига ўгирилди. Ҳеч ухлолмади. Кўзини юмгани билан мияси ғувиллаб кетарди. Тумба устида турган соатнинг чиқиллаши хонадаги сукунатни бузади, холос. Уйнинг деразаси кўча томонга қарагани, учун ташқаридаги онда сонда ўтаётган машина чироқларининг ёруғи уйни бир муддат ёритиб кетади. Аёл кўзларини очганча, шифтга тикилиб ётаркан, икки ой аввал бўлган ҳолатни эслади. “Ким у аёл? Жамол акамнинг қандай қизи?” ўйлана бошлади.
Орадан ўтган икки ой юраги тез гупиллаб кетадиган бўлиб қолган. Ўша кунги ҳодисадан сўнг кўчага ҳам чиққиси келмайди. Қариндош уруғникига ҳам боргиси йўқ. Илгари эри касал бўлгани учун уйдан кетолмасди. Кўчага чиқадиган бўлса, ўғлини эрининг ёнига қўйиб, бирровга чиқиб келарди, холос. Ҳозир эса касалванд эр йўқ. Аммо Ноибахоннинг ўзи уйдан чиқишни истамай қолган. Назарида ҳамма уни қўли билан кўрсатгандек туйилади.
Ноибахон бировга гап бермайдиган, шаддодгина аёл эди. бирор масалани ечмасдан, бирор ишни уддаламасдан қўймасди. Укасиникига тез-тез бориб турарди. бироқ... айни пайтда шу хонасидан бошқа жойни кўнгли тусамай қолди.
Жанозадаги эрининг қизи худди сувга тушган ушоқдек ғойиб бўлди. Опаси Насибахон рақамини олиб қолганини айтганди.
Аввалига аза билан бўлиб, кейин укасининг тўй ташвишларига овора бўлиб, ўша ёш жувон билан учрашишни, гаплашишни кечиктириб юрди. Тўғрироғи, ҳақиқатни билишдан чўчиди.
Кеча тушида Жамол акасини кўрибди. “Сендан хафаман”, дермиш... Нега хафа? “Мен хафа бўлишим керакку” ўйлади Ноибахон. Бошимга бир олам гап-сўз қалаштириб кетгани учун, мен ундан ранжишим керакмасми?”
Аёл уф тортганча ўрнидан турди. Эгнига халатини, халат устидан нимчасини кийиб, ҳовлига чиқди. Ҳовли ўртасидаги ўрик дарахти қоронғуда баҳайбат кўринарди. Шамолда тебранаётган баргсиз шохлар янада қўрқинчли туйилди. Аёл бир сесканди. Осмонга қаради. Само ҳам худди мотам либосидаги аёлга ўхшаб олган. Юлдузлар кўринмайди.
- Яна ёмғир ёғса керак, - деди ўзига ўзи. Бир муддат ҳаводан симириб нафас олди. Чала битган иморатга қаради.
- Бу уй мени ютаман, дейди. Йўқ, бу ҳолда яшаб бўлмайди. Эртагаёқ Салимга айтай, қарашиб юборсин! Шу иморатни теазроқ битирайликда, Жавоҳиримни уйлантира қолай. Бағрим унинг болаларига тўлсин. Эртага опамга ҳам қўнғироқ қилиб, анави аёлнинг рақамини ҳам оли, гаплашайчи... Эҳ, Худойим... Ўзинг қўлла! Ноиба, ўзингни қўлга олмасанг бўлмайди... Нима бўлса бўлди, бу ёғи Худодан!
Салимбек Алиянинг бирдан ғойиб бўлганидан хавотирга тушганди. Айёргина жувон ўша тўй саҳнасидан буён кўриниш бермади. Салимбек ҳам уни йўқлашни истамади. Лекин унинг бу жимлиги худди денгиздаги бўрон олди сукунатига ўхшарди. Эрта индин қорнини қаппайтириб кириб келса-я... Набира кутаётган эркак учун бу ҳолатдан даҳшатлиси бўлмаса керак.
Эрталаб опаси Ноибахон қўнғироқ қилди.
- Салим, уйдамисан? – деди салом аликдан сўнг. – Бугун ёнингга ўтмоқчи эдим.
- Бемалол, опа, келаверинг... Сиз билан гаплашиб кейин кетаман, - жавоб қилди ука.
- Анави аёл билан ҳам гаплашмоқчиман, - опасининг гапи уканинг капалагини учирди.
- Қайси аёл? – сўради ўзини билмаганга олиб.
- Ана, жанозада келиб, поччангни қизиман, деган жувонни...
- Нима қиласиз, опа... бўлди, жим бўлиб кетдику... Орадан икки ой ўтган бўлса...
- Йўқ, мен ҳақиқатни билишим керак. Ким у? Нега шунча йилда пайдо бўлди?
- Опа... ахир...
- Бўпти, Жавоҳир турди. Нонуштасини қилиб олсин, мени сеникига ташлаб қўяди. Ўша ерда гаплашамиз.
Алоқа узилди. Салимбекни тер босди. Бу Алия деганлари ўйлаганидан ҳам ёмон чиқдику... На пулга кўнади, на бошқасига... Опаси у билан гаплашса, нима бўлади?
Салимбек шоша-пиша Алиянинг рақамларини терди. Нариги томондан жавоб бўлмади. Бир неча марта бўлган қўнғироққа ҳам иккинчи тарафдан жавоб келмади. Ноилож қолган эркак хабар ёзди. “Қаердасан? Тез учрашишимиз керак! Зарур ишим бор!”