Қиз таслим бўлаёзганди. Ҳиссиётлар уни ўз комига торта бошлади. Қаршисидаги инсон унинг бир умрлик йўлдоши эканини ҳис қила бошлади. Мустафо уни эркалар, тобора йигитнинг бағрига сингиб кетарди қиз. Эҳтирос иккисини ҳам забт этарди. Шу дамда... кутилмаганда...
- Сени севаман, Зилол! – деган овоз эшитилди. Назира чақмоқ ургандек ҳолатда қолди. Оловланган вужуд бирданига музлади. Бу ёғига ҳеч нарсани ҳис қилмади. Фақатгина икки томчи ёш думалади холос.
***
Марҳабо отиннинг ҳаловати йўқ. Кечаги тўй ташвишларидан чарчаган бўлсада, уйқуси келмасди. Ҳали у томонга, ҳали бу томонга ўгириларди. Ҳеч ухлай олмасди. Бир ёғи кенжа келиндан хабар кутарди. Зум ўтмай телефонига хабар келди. Шаҳнозадарн: “Ҳаммаси яхши!”
Кўнгли хотиржам бўлди. Лекин ичига чироқ ёқса ёришмасди. “Бу қизга нима бўлдия? Нега бирданига ўзгарди? “ Назира ҳақидаги ўйларининг охири кўринмасди. “Илоҳим, бахтли бўлсин!” дерди ўзига ўзи.
***
Салимбекнинг аҳволи бироз ўнгланди. Қон босим тушди. Ёнида ўтирган Гавҳар ва Гўзал уни койишарди.
-Дада, тўй ўтди. Энди даволанинг. Бунақа қон босим ўйнайверса, биласизми, нима бўлади? – деди Гавҳар куйиниб.
- Хўп, қизим, хўп. Шукрки, эсон омон олиб келдик келинни, - деди Салимбек хаста товушда сўзларкан.
- Илоҳим, бахтли бўлишсин! – деди Гўзалой.
- Гўзал, келин менга хафадек туйилдими? Ё Мустафо яна бирор гап айтибдими? Негадир йиғлаб кирдия...”
- Ҳа, энди бировнинг уйига келадию, йиғламайдими, дадаси? Биз ҳам йиғлаб келин бўлганмиз!
- Билмадим... негадир бошқача кўриндида...
- Ўйламанг, дада, сиз энди даволанишни ўйланг! Мана ўғлиз ёнизда, дўконлар ишларини акамга топширингда, бирор санатароиягами, курортгами ойим билан кетинглар...
- Йўғе, бугун келин олиб, эртага кетолмаймиз, қизим, - деди Гўзалой дарров эътироз билдириб. – Ҳеч бўлмаса, икки уч ой ўтсин. Лекин, дадаси, сиз даволанишингиз керак!
Салимбек бош ирғаб қўйди. Гавҳар чиқиб кетгач, Гўзалга юзланди.
- Албатта. Энди навбат Гавҳарга! Шу қизни ҳам узатиб олсам, армонсиз кетардим.
- Ие, бу нима деганиз, дадаси! Ҳали невара тўйлар қиламиз... Ўҳҳў, олдимизда ишимиз кўп, - деди аёл. Салимбек эса ичида: “Ҳа, ҳали ишим бор. Алияни бир ёқлик қилишим керак. Ростан ҳам у ҳомиладормикан? Ё ўйин қилаяптими?” дея ўйланди.
ЖАВОҲИР
Назира... бугундан тоғамнинг келинига айландинга... қанчалар истамай, қўлим етмади сенга. Илоҳим, бахтли бўлгин! Лекин Мустафонинг кутилмаганда Зилол дейиши нафақат уни, мени ҳам гарангситиб қўйди. Ҳалиям ўша қизни унутмабдия... Мустафо росса қаттиқ севган эканда... Нега унда рози бўлди тўйга? Нега Назиранинг қалбини ўйламаяпти. Тўй охиригача ҳам, уйга келганида ҳам қизнинг кўриниши бир аҳвол эди. уни мен яхши англаб турардим. Бироқ чорасиз эдим. Ёрдам беролмасдим. Эртами индин Мустафо билан гаплашсам бўларкан. Бошқа бундай демаслигини айтсам бўларкан... У тушунармикан? Ўзи айтиш керакми? Оилавий ишимга аралашма десачи...
Э, Худо... тоғамникига борганимда, уни ҳар кўрганимда, менинг аҳволим қандай бўларкан?
Кузнинг сўнгги ойи – ноябрнинг ярмига келиб кунлар анчайин совиб кетди. Қор учқунлай бошлади. Атрофдан қарғаларнинг ёқимсиз қағиллаши эшитиларди. Баргларини тўкиб бўлган дарахтлар бемажол қариялар кўринишидек тус олган.
Тўйнинг ўтганига бир ой бўлди.
Салимбекнинг оиласи Назирага ўзгача эҳтиром кўрсатишарди. Гўзалой ҳам, Нодира ҳам келинчакка гўзал муносабат кўрсатишар, Гавҳар эса уни ўз дугонасидек қабул қилаётганди.
Салимбек эса кўчадан қайтганида албатта, нимадир тансиқроқ егулик кўтариб келарди. “Келин уялиб, емай-ичмай юрмасин. Яхшилаб қаранглар”, деб қўярди аёлларига. Отанинг қалбида невара кўриш истаги тобора ортиб борарди.
Тўйдан бир ҳафта ўтиб, Салимбек Мустафони ёнига чорлаб:
- Истасанг, келин билан Лондонга кетишинг мумкин! – деди. Ўғил ер чизиб, ўйланиб турди. Салимбекка унинг бу туриши ёқмади. – Мустафо...
- Дада, ҳозир эмас... Балки қачондир кетармиз, - деди ўйчанг оҳангда.