Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/
Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Газлайтинг

Нодира ўзини йўқотганча бўш шкафга қарарди. У ҳужжатларни бир кун олдин у ерга қўйганини аниқ эслади. — Фаррух, мабодо менинг ҳужжатларимни кўрмадингизми? — эҳтиёткорлик билан сўради у.

Фаррух телефонидан бош кўтармасдан тиржайди: “Сен бутунлай ақлдан оздингми? У эрга ҳеч нарса қўймагансан. Кеча сенга тортмага қўй, дедим, яна қулоқ солмадинг. Эҳтимол, хотиранг билан боғлиқ муаммолар бордир? ”

Нодира ичида ғулғула кучайиб бораётганини ҳис қилди. У ҳужжатларни шкафда қолдирганига амин эди. Аммо энди хотираси ҳақиқатан панд бераётганига ишона бошлади.

Бир неча кундан кейин у қоғозларни ҳеч қачон қўймайдиган тортмадан топди. "Қанақасига? — Балки, Фаррух тўғри айтгандир? — ўйлади у энди ўзига ишонқирамай.

Газлайтинг – бу сизни бошқариш осонроқ бўлиши учун ҳақиқатни ўз идрокингизга шубҳа қилишдир.

Яна қандай газлайтинг кўринишларини биласиз?

Minimizary

#СукутСақлама


Репост из: Nodirabegim
Кеча Сукут сақлама лойиҳаси доирасидаги муҳокамада Шахсий хона, Кўринмас аёллар асарларини таҳлил қилдик. Гапдан гап чиқиб, суицид масаласига тўхталдик. Дунё бўйича ҳам, Ўзб.да ҳам жинслар кесимида эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ ўз жонига қасд қиларкан. Биз кўп ҳолларда аёл нега жонидан тўйиб суицид қилганини сабабларини биламиз, лекин эркакларники мавҳум. Муҳокамада буни ўғил болаларга ҳиссиётларини блоклаш, йиғлашга рухсат бермаслик, кўнглиги бўшатолмаслик, дардлашишга имкон йўқлиги туфайли келиб чиқадиган депресия оқибати деб фикр беришди. Адабиётда ҳам жонига қасд қилган аёл образлар етарлича, муаллиф уларнинг руҳий ҳолатини яхши очиб беришган. Эркак образлардан хаёлимга фақат Мартин Иден келди. Ҳаётдаям, адабиётдаям эркаклар суициди сабаби ўрганилмай, ёритилмай, эътибор берилмай қоляпти, назаримда.
Бу ҳақда аввал ҳам ёзгандим - аёллар ҳар жабҳада, шеъриятдаям ўз изтиробларини олиб чиқяпти, эркаклар бу борада жиловланган, тўла очилишга ички цензура, жамият босими қўймаяпти, шекилли. Яна билмадим.


Ўзбек тилида феминистик адабиётнинг келажаги ҳақидаги панель муҳокамаси иштирокчилари билан танишинг.

Соҳибжамол Каттаева@factor_books нашриёти раҳбари, бир қатор китобхонлик лойиҳалари асосчиси. Нашриётда 40 дан ортиқ китоб чоп этилган бўлиб, бадиий адабиёт билан бирга илмий-оммабоп китоблар ҳам нашр этилмоқда. Бу йўналишдаги китоблар орасида Кэролайн Криадо Переснинг “Кўринмас аёллар” асари ўзининг долзарблиги ва мазмунан бойлиги билан ажралиб туради.

Муҳокама ўзбек тилида ўтади, шунингдек, айрим китобларнинг нусхаларини сотиб олишингиз мумкин. Сизни бу мавзуда иш олиб бораётган маҳаллий муаллифлар, нашриёт раҳбарлари ва таржимонлар билан қизиқарли учрашув кутади.

Қачон:
2025 йил 11 январь, 17:00
Қаерда: 139 Documentary Center галереяси, Тарас Шевченко кўчаси, 8 (мўлжал — Патрики қаҳвахонаси)
Кириш: 50 000 сўм. Амалдаги талабалик ёки нафақахўрлик гувоҳномаси тақдим этилса — 25 000 сўм. Ногиронлиги бўлган шахслар учун амалдаги гувоҳнома тақдим этилса — бепул. ОАВ вакил(а)лари учун гувоҳнома тақдим этилганда кириш — бепул.
Тил: ўзбек тилида
18+

#SukutSaqlama


Виржиния Вулфнинг машҳур “Шахсий хона” асари ниҳоят ўзбек тилига таржима қилинди! Мен бу асарни 2009-2011 йилларда Ҳиндистонда феминизмни ўрганаётган пайтимда илк бора ўқиганман. Қизиқ томони шундаки, бу асар 100 йил олдин ёзилган бўлса-да, ундаги кўп фикрлар ҳозирги кунда ҳам долзарб, масалан:

1. Молия ва шахсий хона: Вулф аёлларнинг эркин ижод қилиши учун “пул” ва шахсий хона кераклигини;
2. Адабиётда гендер тенгсизлиги: У жамият меъёрлари аёлларни ўз потенциаллари (салоҳият)ни амалга оширишдан қандай тўсқинлик қилишини;
3. Ақлий эркинлик ва моддий шароитлар: Ижодий эркинлик - молиявий жиҳатдан эркин бўлиши, ҳамда аёллар ўз шахсий вақтига эга бўлиш кераклигини;
4. Анъана ва патриархат: Вулф адабиётдаги эркаклар ҳукмронлигини танқид қилиб, аёлларнинг ўз интеллектуал “макон”ларини яратишини;
5. Аёллар учун янги адабий анъана: У аёлларнинг ўз нуқтаи назаридан ёзишларини ва эркакларни тақлид қилмасдан, ўз тажрибаларидан фойдаланишларини;
6. Патриархатнинг психологик таъсири: Вулф патриархатнинг аёллар онгига қандай салбий таъсир қилиши ва ижодий имкониятларини чеклаши ҳақида;
7. Санъат ва жамият ўзаро боғлиқлиги: У аёллар адабиётдан четда қолганини танқид қилиб, бу жамиятдаги бошқа тенгсизликларни туғдиришини;
8. Аёллар ўзлари учун ёзишлари керак: Вулф аёлларни эркаклар учун эмас, балки ўз тажрибаларини эркин ифода қилишга чорлайди.

Бизда эса 20 январь куни мазкур асар муҳокамаси бўлиб ўтишини эслатамиз. Тафсилотлар шу ерда

Алмира Табаева, илмий тадқиқотчи


Жиззахдаги мактаб директори қизларига тазйиқ ўтказиб, уларни мажбурлаб турмушга чиқарган, ўқиш, ишлашдан маҳрум қилган ва эркинликларини чеклаган.

Немолчи.уз таҳририятига бир қиз мурожаат қилиб, у ва синглиси (қизлар вояга етган) онаси, Жиззах шаҳридаги 18-мактаб директори бўлмиш Шахноза Хасанова томонидан бир неча бор зўравонлик ва тазйиққа учрашганини маълум қилди. Қуйида опа-сингиллардан бирининг хабарини эълон қиламиз (тўлиқ матн сайтимизда):

"...2024 йил 31 октябрь куни мени умуман норози бўлган йигитга уйга қамаб қўйиб, уриб тепиб мажбуран эрга беришди. Кейин 1 ҳафта давомида мени жинсий алоқа қилишга мажбурлашди... Мени у йигит билан на ЗАГСим, на шаръий никоҳим бор. Қонуний никоҳдан ўтмаганимиз учун ҳеч бир домла никоҳ ўқимади. Мирободдаги уйга қайтганимдан кейин онам яна уриб куёвникига қайтармоқчи бўлди.

Жиззахдаги маҳалламиз участка нозири онам мени уни кўз ўнгида қон қилиб урганида ҳам индамади. Кетишидан олдин оёқларига ёпишиб, ташлаб кетмаслиги учун ялиндим.

Ҳозирда синглим на ишга, на ўқишга бора олгани йўқ. Мен эса бу йилнинг ҳисобига умуман ўқишга бормадим. Мени курсдан курсга қолдириш ёки ўқишдан ҳайдаш ҳақида қарор чиққан. Онам куздан бери уйга қамаб ўқишга жўнатмаган. Ишдан ҳам бўшатиб олган. Ҳозир энди синглимни ҳам шундай қилмоқчи. Бизда калтаклагани бўйича ҳамма расмлар бор. Илтимос, бизга ёрдам беринг
".

Кеча қизлардан хабар олгач, Ички ишлар вазирлиги назоратида бўлиши учун уларни ваколатли идорага юбордик. Бироқ комиссия кўрсатилган манзилга кечки пайт етиб келганида ҳеч ким эшикни очмади – прокурор санкциясисиз эшикни бузиб киришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ эди. Бугун эрталаб комиссия прокурорнинг санкцияси билан қайтиб келди, лекин квартирада ҳеч ким йўқ эди. Шунга қарамай, улар қизларни топишга муваффақ бўлишди - онаси уларни юқори қаватдаги қўшнининг квартирасида яширган экан.

Опа-сингиллардан бирининг танасида кўкарган излар ва гематомалар бор, бугун улар оналарига қарши ариза ёзишди, уларга ҳимоя ордери берилди ва бирламчи тиббий ёрдам хонасига жойлаштирилди. Қизларнинг ишига туман ИИБ ва “Инсон” маркази қўшилди. Бизда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, она қизларини фоҳишаликда айблаб, туҳмат қилмоқда – аммо бу ёлғон, қизларни ёлғон билан давлат ҳимоясидан олиб, зўравонликни давом эттириш учун ҳеч нарсадан тўхтамайди.

Қолаверса, таҳририятимизга маълум бўлишича, Тошкентдан қизларга ёрдам беришда иштирок этган маҳаллий ходимларга қўнғироқлар бўлиб, уларга босим ўтказишга ҳаракатлар бошланди. Илтимос, бу ишни бас қилинг ва жойларда ишлаётган одамлар ишига аралашманг! Қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам берган ва ёрдам бераётган барчага: Обид ака, Мадина опа, Умида Хазратовна ва Жиззахлик ўз ишини бажараётган ғамхўр инсонларга (босим бўлмаслиги учун айримларининг исмини айтмаймиз) раҳмат деймиз.

Она ўз алоқаларидан фойдаланиб, ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини давом эттиришидан ҳавотирдамиз. Қизларни Тошкентга олиб келиш керак, улар ўқиши ва ишлаши керак. Мажбурий қамаб қўйиш, мажбуран никоҳлаш, ҳимоя ордери талабларини бузиш, калтаклаш - бу онани жавобгарликка тортиш учун етарли эмасми? Ва, албатта, онанинг жиноий ҳаракатларини яширган ва яширишда давом этаётган ҳар ким, унинг манфаатларини кўзлаб иш тутган ва қилолмаган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши керак.

#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз #Репост

660 0 47 17 23

#Сана

1917 йилнинг бугунги санасида ўнлаб суфражистлар гуруҳи овоз бериш ҳуқуқи учун Оқ уй олдида норозилик чиқиши ўтказади. Уларнинг сони 2000 дан ошиб, қарийб ўн йил давом этган миллий сайлов ҳуқуқи ҳаракатининг бир қисмига айланди. Суффражистлар тазйиқ ва зўравонликка учради, ҳатто қамалди, лекин шунга қарамай курашни давом эттирдилар.

1920 йилда 19-сонли тузатиш кўплаб аёлларга сайлов ҳуқуқини берди, аммо ирқий ва иқтисодий тўсиқлар ҳамон сайловларда иштирок этишига тўсқинлик қиларди ва тўлиқ сайлов ҳуқуқи учун кураш давом этди. Тенгсизлик шароитида инсон ҳуқуқлари учун кураш доимий саъй-ҳаракатларни талаб қилар эди.

#СукутСақлама #Сана #ТенгҲуқуқлар


Тилланисо Нурёғди билан Виржиния Вулфнинг "Шахсий хона" асари муҳокамасига таклиф этамиз!

Виржиния Вулфнинг "Шахсий хона" эсселар тўплами 1928-йилда чоп этилиб, инглиз аёлларига нисбатан жамиятда муносабатни ўзгартирган асар саналади. Китоб нашр этилганидан бери дунёдаги феминистик ҳаракат учун энг катта турткилардан бирига сабаб бўлиб келади. Дунёнинг ўнлаб тилларига таржима қилинган. 2024-йилда асар ўзбек тилида ҳам нашр этилди. Сукут Сақлама лойиҳасининг Китоб клуби доирасида 20-январ куни мазкур асар муҳокамасини ўтказамиз. Муҳокамада 👇👇

⚡️Аёлларнинг ижодий соҳадаги ўрнини

⚡️ Молиявий ва шахсий мустақилликнинг аёл потенсиалини очишга таъсирини

⚡️ Вулфнинг назарий қарашлари бугунги кун учун қанчалик долзарб эканини гаплашамиз.

Китобни олдиндан ўқиб келишингиз тавсия этилади!

📅 Сана: 20 январь
Вақти: 18:30
📍 Жойи: кейинроқ эълон қилинади

Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш зарур. Жойлар сони чекланган, шунинг учун имкониятни қўлдан бой берманг! Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг.

#СукутСақлама


Ёшим 52 да. 20 ёшимда турмушга чиканман, совчилар келиб унаштирилганман. Энди севги-муҳаббат ҳақида ўйлаб ўтирмаганман, ёшим етиб қолганини ўзим ҳам тушунардим ва ота-онамнинг райига қараганман.

Оилада тўрт қиз эдик, мен тўнғичи бўлганман – балки шунга ўзимда кўпроқ масъулият сезгандирман тезроқ сингилларимга йўл очишда. Эримни унчалик ҳам ёқтирмагандим. Турмуш вақтида ҳам кўп нарсани кўрдим, кўпини эслагим ҳам келмайди, лекин фақат ёмон кунлар эмас, яхши кунлар ҳам бўлиб турар эди.

Ҳозир мени қийнайдиган нарса қизимизни узатганмиз, олдинда ўғил уйлантириш турибди. Булар эса умуман пул топмайдиган, ишга ҳам чиқмайдиган бўлиб қолдилар. Мен қизимизни узатганимиздан кейин ўзим ишга чиқдим. Ишхонада кечаси соат 10 гача ишлайман. Ундан кейин уйга борсам нуқул дағдаға, пулимни олиб қўйишга ҳаракатлар бўлади. "Бу ўғлимизни уйлантиришга тўплаяпман" десам ҳам кўнмайди.

Жуда тегадигани кўринишимни гапиришлари – хунук бўлиб кетганмишман, вазним ортиқча ва ҳоказо.
Ҳа, вазним ортиқча, бундан ўзим ҳам хурсанд эмасман. Уйда ўтиравериб балки ўзимга қарашни ҳам эплолмайдиган бўлиб қолгандирман, лекин бунда мени нима айбим бор? 18 яшар қизмасман ахир, невараларим бор. Одамни уялтириб "ғишт", "семиз тўнка" деган гапларни ҳатто қудаларимни олдида ҳам уялмай гапирганлар.

Пул топиш йўқ, ёрдам бериш йўқ, шунақа қийин аҳволимда яна майна қилиб одамларни ичида изза қилади. Нима қилишни ҳам билмайман, жонимдан тўйиб кетаман баъзан. Фақат фарзандларимни ўйлаб, улар учун яшаб юрибман.

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан


Ўзбек тилида феминистик адабиётнинг келажаги ҳақидаги панель муҳокамаси иштирокчилари билан танишинг.

Нодирабегим Иброҳимова — ёзувчи ва таржимон, “Ёнингдаги бахт”, “Жодугар ёхуд минг йиллик ҳаёт” каби асарлар муаллифи. У Мопассан, О Генри, Чехов, Ҳерберт Уэлс, Роалд Дал ва Виржиния Вульф каби ёзувчиларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

2017 йилда Ёшлар иттифоқининг “Йилнинг энг яхши ёш ижодкори” мукофотига ва 2018 йилда таржима танловида 1-ўринни қўлга киритган. 2021 йилда Ёзувчилар уюшмасининг рағбатлантирувчи мукофоти билан тақдирланган. Ҳозирда у Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва докторант ҳисобланади.

Муҳокама ўзбек тилида ўтади, шунингдек, айрим китобларнинг нусхаларини сотиб олишингиз мумкин. Сизни бу мавзуда иш олиб бораётган маҳаллий муаллифлар, нашриёт раҳбарлари ва таржимонлар билан қизиқарли учрашув кутади.

Қачон:
2025 йил 11 январь, 17:00
Қаерда: 139 Documentary Center галереяси, Тарас Шевченко кўчаси, 8 (мўлжал — Патрики қаҳвахонаси)
Кириш: 50 000 сўм. Амалдаги талабалик ёки нафақахўрлик гувоҳномаси тақдим этилса — 25 000 сўм. Ногиронлиги бўлган шахслар учун амалдаги гувоҳнома тақдим этилса — бепул. ОАВ вакил(а)лари учун гувоҳнома тақдим этилганда кириш — бепул.
Тил: ўзбек тилида
18+

#SukutSaqlama


Менинг 29 ёшли қизим 3 та боласи билан мана 7 ойдирки бизникида. Турмушининг бузилишига сабаб қўпол муомалали эркак, яъни эри ва ўзини қайнона образида кўрадиган овсини. Қизимга доим оғир юмушларни қилдириб, ҳақоратлаб, камситиб келишган. Қизим у уйда ҳатто телефон тутишига ҳам рухсат беришмаган. Ва ота уйига 3-4 ойда бир келарди.

Куёв қизимни ҳатто пропискага ва фамилиясига ҳам ўтказмаганди, фақат ЗАГСи бор. Мени қизим уларнинг фамилиясига лойиқ эмасмиш. Болалари 2 ёш, 3 ёш ва 6 ёш. Маҳалла ҳам ҳеч нарса қилолмади, уйга обкириб қўямиз, у ёғига аралаша олмаймиз, дейишди. Уйда эса бояги овсин қизимни ҳатто хаммом, хожатхонага ҳам киргизмай турткилайди. Куёв кеннайисининг гапидан чиқмайди...

2024 йилнинг июль ойида қизим 3 боласи билан уйдан чиқиб кетган ва 4 соат давомида уни қидирмаган жойимиз қолмади. Сергелидаги 9 қаватдан ўзини ташлаган келин воқеасидан кейин қизимнинг бу йўқолиши мени адойи тамом қилганди.

Ҳозирги кунда куёв болаларига алимент ҳам тўламқйди. Куёвнинг шарти шуки, қизим яна ўша уйга бораркан ва ўзидан 2 ёшгина катта овсинига тобе бўлиб яшаркан. Куёвнинг ота-онаси йўқ, ковид сабаб ўтиб кетишган. Сизлардан илтимос, воқеамизни ёритинглар, токи ҳаммага ибрат бўлсин.

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

939 0 4 13 15

Ўзбек тилида феминистик адабиётнинг келажаги ҳақидаги панель муҳокамаси иштирокчилари билан танишинг.

Тилланисо Нурёғди

Тилланисо — 3 та шеърий ва 2 та насрий асар муаллифи. Унинг “Дилхат”, “Оловранг туғён”, “Қон” каби шеърий, ҳамда “Сунбула” ва “Шакл” номли насрий асарлари чоп этилган. 2021 йилда “Таҳсин” ёшлар мукофоти билан тақдирланган. 59-Венеция Биенналесида Ўзбекистон Миллий павильонининг очилиш маросимида шеърий чиқиш, шунингдек, Германиянинг Кассел шаҳрида ўтказилган “Documenta 15” кўргазмасида Марказий Осиё аёл руҳиятининг турли жиҳатларини ифода этувчи шеърий перформанс, эссе ва Марказий Осиё мифологияси ҳақидаги маърузаси билан қатнашган.

Муҳокама ўзбек тилида ўтади, шунингдек, айрим китобларнинг нусхаларини сотиб олишингиз мумкин. Сизни бу мавзуда иш олиб бораётган маҳаллий муаллифлар, нашриёт раҳбарлари ва таржимонлар билан қизиқарли учрашув кутади.

Қачон: 2025 йил 11 январь, 17:00
Қаерда: 139 Documentary Center галереяси, Тарас Шевченко кўчаси, 8 (мўлжал — Патрики қаҳвахонаси)
Кириш: 50 000 сўм. Амалдаги талабалик ёки нафақахўрлик гувоҳномаси тақдим этилса — 25 000 сўм. Ногиронлиги бўлган шахслар учун амалдаги гувоҳнома тақдим этилса — бепул. ОАВ вакил(а)лари учун гувоҳнома тақдим этилганда кириш — бепул.
Тил: ўзбек тилида
18+

#SukutSaqlama


Uzbekistan Airways: бортда шилқимлик ва енгил жазо.

2024 йил 31 декабрь куни Сочи—Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга учиб келаётган 39 ёшли эркак самолёт бортида маст ҳолатда Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 23 ёшли ходими, борт кузатувчиси бўлган қиз танасининг ёнбошини бир неча маротаба ушлаб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд 39 ёшли эркакни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни (шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш) содир этганликда айбли деб топди ва 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Авиакомпания шилқимлик ҳолатини тасдиқлади ва йўловчиларга бортда ўзини тутиш қоидаларига риоя қилиш зарурлигини эслатди. Бироқ, у қоидабузар учун парвозларни тақиқлаш каби қўшимча чоралар кўрилдими ёки йўқ - маълум қилмади. Бу эса ташувчининг ўз ходимлари ва бошқа йўловчиларни бундай ҳодисалардан ҳимоя қилишга тайёрлиги ҳақида саволлар туғдиради.

Халқаро амалиёт: ҳуқуқбузарларга қарши қатъий чоралар.

Халқаро авиацияда бундай ҳодисалар қоидабузарлар учун жиддийроқ оқибатларга олиб келади. Масалан, Британиянинг Jet2 авиакомпанияси бортда ўзини қўпол тутган йўловчига парвозни умрбод тақиқлади. Ушбу қарор ташувчининг бортда зўравонликка мутлақо тоқат қилмаслик орқали ўз ходимлари ва йўловчиларини ҳимоя қилишга содиқлигини кўрсатади.

АҚШда Федерал авиация маъмурияти бундай ҳолатларда маъмурий ва жиноий чоралар қўллайди. Қоидабузарлар 37 000 долларгача миқдорда жарима, шунингдек, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бундай ёндашув нафақат жазолаш воситаси, балки хатти-ҳаракатлари бортдаги хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган бошқа йўловчилар учун огоҳлантириш сифатида ҳам хизмат қилади.

Умид қиламизки, Uzbekistan Airways ўз ходимлари ва йўловчиларини бундай ҳодисалардан ҳимоя қилиш учун қўшимча чоралар кўради. Бундай қоидабузарликларга йўл қўйган йўловчиларни учишни тақиқлаш каби санкцияларни жорий этиш нафақат компанияга ишончни кучайтириши, балки аёлларга нисбатан зўравонликка мутлақо тоқат қилмаслигини ҳам намойиш қилиши мумкин. Ўз ходимларини ҳимоя қилиш ва бортда хавфсизликни таъминлаш авиакомпания учун мутлақ устувор вазифа бўлиши керак.

#СукутСақлама #қонунлар


Севара ердан пиёла синиқларини олаётганди. “Сен шунчалик эпсизсанки! Нега унақасан?" – бақирди Умид қўлларини силкитиб. Севара унга жавоб қайтармаслик афзаллигини биларди. Аёл ўзини оқлаш учун оғиз жуфтлаши билан Умиднинг баттар жазаваси тутарди: уни ҳақорат қилар, баъзида унга қараб буюмларни отарди.

Эртасига эркак гул кўтариб келиб, айбдор эканини тан олади. Лекин Севара ортиқ ўзини бахтли хис қила олмайди. У нимадир дейишдан аввал минг марта ўйлар, ҳатто эркакнинг олдида бўлишдан қўрқарди, токи унинг жаҳли нимадан чиқишини олдиндан билиб бўлмасди.

Бу абьюз кўринишидир – қўрқувда ушлаб туришга олиб келувчи шафқатсиз муносабат. Кейин келадиган гуллар ҳам бу қўрқувни йўқ қилмайди.

Сиз абьюзнинг қандай кўринишлари ҳақида биласиз?

Minimizary

#СукутСақлама


Ички мизогиния қандай намоён бўлади?

Ички мизогиния бошқа аёлларга қаратилган бўлса, буни гендер стереотипларидан фойдаланишда кўриш мумкин: масалан, "барча аёллар шаллақи" ёки "аёллар мантиқий фикрлай олмайди" каби фикрлар. Кўпинча бошқа аёлларнинг муваффақиятлари ва севимли машғулотлари, уларнинг кўламидан қатъи назар, қадрсизлантирилади: "Унинг ютуқлари жиддий эмас", "У бефойда иш билан машғул". Бундай ҳатти-ҳаракатларнинг негизида рақобат хисси ётади — ўзини бошқалар билан солиштириш ва улардан яхшироқ кўриниш. Баъзан бу аёлларни уларнинг муаммолари учун айблашда (виктимблейминг) намоён бўлади. Шунингдек аёлларга юқори талаблар илгари сурилишини ҳам кўриш мумкин: «Аёл мукаммал она, рафиқа, ходима бўлиши керак».

Мизогиния ўзингизга қаратилган бўлса, у ўзини бошқа аёллар билан доимий таққослашда намоён бўлади, бу эса ҳасад, ташвиш ва умидсизликка олиб келади. У "мукаммал аёллик" га мос бўлишга ҳаракат қилиши ёки аксинча, тан олиниш учун "аёллик" билан боғлиқ барчасидан воз кечишга интилиши мумкин. Кўпинча арзимаган хатолар учун айбдорлик ҳисси, гўзаллик меъёрларига мос келмаслик туфайли ташқи кўринишидан норозилик ва "ёмон она", "ёмон рафиқа" ёки "қобилиятсиз ходима" эканлигини ҳис қилади. Бундай ҳолларда аёл ўзига нисбатан пастлик туйғусини кучайтирадиган ҳақиқий бўлмаган юқори талабларни қўяди.

Ички мизогинияни вақтида пайқаш ва у билан қандай курашиш мумкинлиги ҳақида кейинги постимизда бўлишамиз.

#СукутСақлама


2025 йилдаги @SukutSaqlama'нинг илк тадбирига таклиф қиламиз!

Ҳурматли обуначилар, янги йилни ўзбек тилидаги феминистик адабиётнинг келажаги ҳақида суҳбат билан бошлаймиз. Ўзбекистонга бундай адабиёт зарурми? Бу китобларга талаб қанчалик катта? Муаллифлар ва нашриётлар қандай муаммоларга дуч келади? Улар мавзулар ёки асарларни қандай танлайди?

Муҳокама ўзбек тилида ўтади, шунингдек, айрим китобларнинг нусхаларини сотиб олишингиз мумкин. Сизни бу мавзуда иш олиб бораётган маҳаллий муаллифлар, нашриёт раҳбарлари ва таржимонлар билан қизиқарли учрашув кутади:

🔸 Соҳибжамол Каттаева@factor_books нашриёти раҳбари, бир қатор китобхонлик лойиҳалари асосчиси. Нашриётда 40 дан ортиқ китоб чоп этилган бўлиб, бадиий адабиёт билан бирга илмий-оммабоп китоблар ҳам нашр этилмоқда. Бу йўналишдаги китоблар орасида Кэролайн Криадо Переснинг “Кўринмас аёллар” асари ўзининг долзарблиги ва мазмунан бойлиги билан ажралиб туради.

🔸 Нодирабегим Иброҳимова (@mittihaqiqatlar) — ёзувчи ва таржимон, “Ёнингдаги бахт”, “Жодугар ёхуд минг йиллик ҳаёт” каби асарлар муаллифи. У Мопассан, О Генри, Чехов, Ҳерберт Уэлс, Роалд Дал ва Виржиния Вульф каби ёзувчиларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 2017 йилда Ёшлар иттифоқининг “Йилнинг энг яхши ёш ижодкори” мукофотига ва 2018 йилда таржима танловида 1-ўринни қўлга киритган. 2021 йилда Ёзувчилар уюшмасининг рағбатлантирувчи мукофоти билан тақдирланган. Ҳозирда у Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва докторант ҳисобланади.

🔸 Тилланисо Нурёғди (@TillanisoEN) — 3 та шеърий ва 2 та насрий асар муаллифи. Унинг “Дилхат”, “Оловранг туғён”, “Қон” каби шеърий, ҳамда “Сунбула” ва “Шакл” номли насрий асарлари чоп этилган. 2021 йилда “Таҳсин” ёшлар мукофоти билан тақдирланган. 59-Венеция Биенналесида Ўзбекистон Миллий павильонининг очилиш маросимида шеърий чиқиш, шунингдек, Германиянинг Кассел шаҳрида ўтказилган “Documenta 15” кўргазмасида Марказий Осиё аёл руҳиятининг турли жиҳатларини ифода этувчи шеърий перформанс, эссе ва Марказий Осиё мифологияси ҳақидаги маърузаси билан қатнашган.

Қачон: 2025 йил 11 январь, соат 17:00
Қаерда: 139 Documentary Center галереяси, Тарас Шевченко кўчаси, 8 (мўлжал — Патрики қаҳвахонаси)
Кириш: 50 000 сўм. Амалдаги талабалик ёки нафақахўрлик гувоҳномаси тақдим этилса — 25 000 сўм. Ногиронлиги бўлган шахслар учун амалдаги гувоҳнома тақдим этилса — бепул. ОАВ вакил(а)лари учун гувоҳнома тақдим этилганда кириш — бепул.
18+

#SukutSaqlama


Мен ўқитувчиман, 22 йилдан бери абьюзер эр билан яшаб келдим, фарзандларим бири талаба, бири ўқувчи. Улар руҳан эзилмасликлари учун уйдан ташқарига ёшликларидан чиқариб юбордим, бири 1-синфдан, бири 5-синфдан лицейларга, ётоқли ўқишларга кетишган.

Эрим 18 йил давомида ойлигимгача оволиб, ўзини қонун-қоидалари бўйича яшашимга мажбурлади. Кўнмаган пайтларимда роса калтаклаб, ҳақоратлаб, кетишимга йўл қўймай, шантаж қиларди. Сингилларингни уйини бузвораман, отанг ва укангни кўчада бош кўтаролмайдиган гапларни тарқатаман ва ҳоказо қўрқитишлар билан кеткизмасди.

Тўғри, яхши яшаган пайтларимиз ҳам бўлган, лекин шундаям қачон жаҳли чиқиб, қачон урвораркин деб хавотирда яшаганман. Доим мени рашк қилиб, хиёнатда айблаб туҳмат қилиб келган. Наша чекишини охирги пайтларда яширмай ҳам қўйганди. Бора-бора рухиятига наша таъсир қилганми, айтмаган гапларимни айтдинг, дейдиган ҳам бўлиб қолди.

Пичоқ кўтариб югурган, ўроқ кўтариб устимга югурган вазиятлар ҳам бўлган, юрагим тушиб қолсаям яшашга мажбур эдим. Охирги жанжалда шартта ота уйимга кетдим, ажрашмоқчиман, лекин бирга қурган уйимизни бермоқчи эмас, менга қоладиган бўлса у уйни ёқворармиш.

Хуллас, ота онам мени яшамаслигим тарафдори, болаларим ҳам қайтиб борманг олдига дейишяпти. Катта ўғлим 21 га кирди, 3-4 йилда келин оладиган ёшдамиз, лекин бу одам билан қўша қарисам хор бўлишимга ақлим етиб қолди, чунки касал бўлсам ишонмайди, ўзингча қилаяпсан дейди.

Лекин ҳозир ажрашсам уйсиз, ижарада яшашимга тўғри келади. Маслаҳат беринглар, кимларнингдир бошидан шунақа воқеалар ўтганми, мен тўғри қарор қабул қилдимми?

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан


Колумбия болалар никоҳларини тақиқлади

Колумбия парламенти 18 ёшга тўлмаган болалар билан никоҳ қуришни тақиқловчи қонунни маъқуллади. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу тарихий қарорни 17 йил давомида кутишган, “анъаналарга ҳурмат” баҳонаси билан қарор саккиз марта рад этилган.

Депутатлар беш соат давомида қарорни айнан ҳозир қабул қилиш керакми ёки йўқлиги ҳақида бахс қилишган.

Бу қадам билан Колумбия болалар никоҳларига йўл қўядиган мамлакатлар шармандали рўйхатидан чиқиб кетишга муваффақ бўлди.

Қонун 130 йилдан ортиқ вақт давомида ота-оналарнинг розилиги билан вояга етмаган болалар билан турмуш қуришга имкон берувчи қонундаги бўшлиққа чек қўйди. ЮНИCЕФ маълумотларига кўра, ҳар тўрт колумбияликдан бири 18 ёшгача турмушга чиққан - бу 4,5 миллион қиз ва аёлдир. Улардан бир миллион қиз 15 ёшга тўлмасдан турмушга чиққан.

Манба: kosa media

#СукутСақлама


АҚШ элчихонаси АҚШнинг “Sports Visitor” халқаро алмашинув дастури битирувчиси ва таэквондо бўйича профессионал мураббийлар билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида аёл-қизлар учун ўзини ўзи ҳимоя қилиш курсларининг тўртинчи раундига қабул эълон қилди.

Машғулотлар Қарши шаҳридаги Сув спорти мажмуасида бўлиб ўтади ва 2025 йилнинг февраль ойидан бошлаб уч ой давом этади. Аниқ бошланиш санаси танланган иштирокчиларга хабар қилинади.

А гуруҳи: 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган қизлар – душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 15:00 дан 16:00 гача.

В гуруҳи: 18 ёш ва ундан юқори бўлган аёл-қизлар – душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 16:00 дан 17:00 гача.

Ариза бериш учун ҳавола орқали ўтинг.

Иштирокчилар жисмоний таҳдидлардан ҳимояланиш учун бир қатор техника ва машқлар, шунингдек, стрессни бошқариш, низоларни ҳал қилиш усулларини ўрганадилар.

Машғулотларга 13 ёш ва ундан катта қиз-аёллар, уларнинг жисмоний тайёргарлиги даражаси ёки олдинги машғулот тажрибасидан қатъи назар қабул қилинади.

Рўйхатдан ўтиш 2025 йилнинг 24 январигача давом этади.

#СукутСақлама


Ички мизогиния — бу жамият босими ва кўпинча тажовузкор тарзда сингдириб бориладиган умидларга реакциядир. Ўз қадр-қиммати ва хавфсизлиги учун доимий таҳдидга дуч келган аёл, унинг устида ҳукм чиқарадиган шахслар билан ўзини қиёслаши мумкин. Бу унга умум қабул қилинган меъёрларга мослашиб, ўз тажрибасидан узоқлашишга имкон беради. Аста-секин, сексистик қарашлар унинг учун одатий бўлиб қолади.

Ички мизогиния «pick-me girl» ва ўзини ўзи объективлаштиришда намоён бўлади.

«Pick-me girl» — бу бошқа аёллардан ажралиб туриш мақсадида ўзларини уларга қарши кўрсатувчи қизлар. Улар «Мен бошқа қизларга ўхшамайман» деб эркаклар эътиборига тушишга ҳаракат қилади. Бундай қизлар аёлларга хос бўлган қизиқишлар устидан кулиб, гўёки жиддий эмас деб масхара қилишади ва ўзларининг устунлигини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Бу йўл билан улар ички ўзларини қабул қилмаслик хисси яширин бўлиб, танқид ва бошқалар билан рақобат орқали эътирофга сазовор бўлиш нияти ётади.

Ўзини ўзи объективлаштириш — ички мизогиниянинг яна бир кўриниши. Аёл ўзини ўз кўзлари билан қабул қилмайди ва бунинг ўрнига ўзини ташқи томондан, худди "эркак нигоҳи" орқали баҳолай бошлайди. У жамият томонидан ўрнатилган стандартларга қанчалик жавоб беришини тушунишга ҳаракат қилади ва жамият розилигини олишга интилади.

Бу унинг ташқи кўринишини, хулқ-атворини, меъёрларга мослигини доимий равишда таҳлил қилишига ва унга риоя қилиш мажбуриятини ҳис қилишига олиб келади. Ўзини ўзи объективлаштириш ўзини чуқур ички рад этиш билан боғлиқ бўлиб, бу ҳавотирлилик, ўзини паст баҳолаш ва тан олиниш учун бошқа аёллар билан рақобатлашиш истагини келтириб чиқаради.

Кейинги постда ички мизогиния қандай намоён бўлишига тўхталамиз.

#СукутСақлама


Катта корхонада бухгалтер бўлиб ишлайман. Декрет таътилида эканлигим учун қўшимча даромад бўлсин деб аэродизайнерлик билан шуғулланиб, дўкон очганман.

ДЎконимизга бир эркак харидор келиб гелийда иширилган шарлар нархини сўради. 13 мингдан бошланади, деб жавоб бердим. Менга 4 мингдан деб айтишди, нега алдайсиз деди. Унақа нарх ҳеч қаерда йўқ, бу гелий заправкасини ўзи қиммат деб тушунтиришимга қарамасдан бақириб кетса бўладими. "Сенлар халқни алдайсан, турган жойингдан йўқотвораман, налогга айтаман" деб қолди. Ёнимда бошқа бир мижоз ҳам бор эди. У ҳам қўрққанидан чиқиб кетди. Овозингизни кўтарманг, қўполлик қилганиз учун жавоб берасиз, десам, сени эрингга раҳмат дейиш керак муомиласи йўқ хотинни олиб ўтирган, сендақалар уйда ўтириб бола боқиши керак, 2 сўм пул топиб осмондан келасан деб шахсиятга ўтди.

Участкавой чақираман десам, билганингни қил дейди. 102 га телефон қилдим, ходим билан гаплашётганимда ҳам бақириб хақорат қилаверди, йиғлаб юбордим. Сен актриса экансан-у, деб устимдан кулди. Бир муддат ўтгандан кейин ходим келди, вазиятни тушунтирдим. Анави эркак мени тухмат қилаётганга чиқарди. Мен унга ёқмаса чиқиб кет деб айтибман, шунга менга жахли чиққанмиш.

Аёл кишидан баттар шантаж бўлмайди ўзи, деб ходимни олдида ҳам гапириб тураверди. Яхшиям гувоҳим бор эди. Бир амаллаб рақамини топиб чақиртирдим. У ҳам аслида воқеа қандай бўлганлигини ёзиб берди. Ходим кечирим сўранг, ярашиб олинглар, бошизни оғритиб нима кераги бор деса, "бўпти, узр, бўлдими" дейди пўписа қилиб. Бу нима деганингиз десам, мен аёл кишидан бошқача узр сўрамийман, ёқмаса ундан кўра штрафини бераман бўлди-да дейди.

Роса алам қилди, нега аёл экан деб овозини кўтараверади? Қайси қонунда ёзилган мижоз келиб тадбиркорни бемалол устидан кулиши, овозини баландлатиб бақириши мумкин деб. Кетаётганида шантаж, ёзувчи хотин деб кетяпти. Ўз ҳаққимни талаб қилсам ёзувчи бўлдимми? Қачонгача кучсизларни эзиш мумкин деб ўйлайди бу эркаклар. Бу безорилик эмасми? Эримга айтсам жанжал кўтарилади деб индамадим... Ўзи бундай ҳолатда қандай йўл тутиш керак?

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан

Показано 20 последних публикаций.