Эрталабдан ҳаммаси қайноқ:
Қаҳва, ҳаво, юрак — ғаладон.
Тамшантирар хотира — қаймоқ,
Чала шеърлар қўзғар ғалаён.
Кўча — соҳил қумида ётган
Оташ каби ўзига чорлар.
Сулув қушлар нигоҳи ботган
Лаҳза ногоҳ кетасан портлаб!
Жавоб ёзар берилиб апрел
Май юборган севги хатига.
Теккинг келар энди уйғонган
Дарахтларнинг қитиқ патига.
Пешонанга тортилган чизиқ
Бўйлаб қуёш нур элайди зич.
Булутларга аста кўз қисиб,
Майсаларга йўллайсан ўпич.
Қутулгандай сўйлиқ заҳридан
Руҳинг яйрар — гижинглаган той.
Ёзаётган шеъринг бағридан
Ўлимга ҳам ажратасан жой.
Эрталабдан ҳаммаси қайноқ!
Жонтемир@mittihaqiqatlar