Сценарийим асосида навбатдаги сериал суратга олиш ишлари бошланиш арафасида. Сўнгги таҳрир ва тўлдиришларни киритарканман, синопсис билан танишиб чиққан қатор режиссёрларнинг иккилана-иккилана охири «бундай сериал»ни суратга олишни рад этишгани, баҳонаи сабаб эса икки вароқ ҳам чиқмайдиган синопсисни ўқиб чиқишга вақти бўлмаётгани ёдимга келаверади. Аслида эса...
Сериалда кўтарилган мавзу аёл бахти, тўғрироғи, аёл бахтсизлиги, патриархал жамият томонидан қанчалик сиқувга олинганлиги, исталмаган туғруқлар, ҳимояланмаган оналик, аёл ҳаётининг беқадрлиги, исталган бирор одам томонидан топталиши мумкинлиги, аёл ҳамиша унинг ўрни бўлмаган жойларда ҳам яшаб қолиш учун ҳаракат қилишга мажбурлиги. Спойлер: Унда якунда ҳам биттаям бахтли аёлни кўрмайсиз - барчаси ё тақдирига кўниккан, ё келажак ҳаёти яхши бўлишига умид қилган, ё синов қаршисида ўзининг ожизлигини тан олиб (тан олмай), ёруғ (қоронғу) дунёдан юз бурган, ё хиёнатларнинг аччиқ хотираси билан бутун умр юзма-юз яшашга мажбур бўлган аёллар... (Ўзига яраша «бум»лари етарли, #есличё).
Мени бу сценарийни ёзишга нима ундади? Чунки, ростдан яқин бир йил ичида атрофимда бирортаям ҳаётидан мамнун аёлни кўрмадим. Улар доим нимададир айбланган, нималаргадир мажбур, хўрланган, калтакланган, «тарбияланган», ўлдирилган...
Давоми карточкаларда
© Алия ТЕМУРИЙЗОДА
#СукутСақлама