Репост из: Nodirabegim
Кеча Сукут сақлама лойиҳаси доирасидаги муҳокамада Шахсий хона, Кўринмас аёллар асарларини таҳлил қилдик. Гапдан гап чиқиб, суицид масаласига тўхталдик. Дунё бўйича ҳам, Ўзб.да ҳам жинслар кесимида эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ ўз жонига қасд қиларкан. Биз кўп ҳолларда аёл нега жонидан тўйиб суицид қилганини сабабларини биламиз, лекин эркакларники мавҳум. Муҳокамада буни ўғил болаларга ҳиссиётларини блоклаш, йиғлашга рухсат бермаслик, кўнглиги бўшатолмаслик, дардлашишга имкон йўқлиги туфайли келиб чиқадиган депресия оқибати деб фикр беришди. Адабиётда ҳам жонига қасд қилган аёл образлар етарлича, муаллиф уларнинг руҳий ҳолатини яхши очиб беришган. Эркак образлардан хаёлимга фақат Мартин Иден келди. Ҳаётдаям, адабиётдаям эркаклар суициди сабаби ўрганилмай, ёритилмай, эътибор берилмай қоляпти, назаримда.
Бу ҳақда аввал ҳам ёзгандим - аёллар ҳар жабҳада, шеъриятдаям ўз изтиробларини олиб чиқяпти, эркаклар бу борада жиловланган, тўла очилишга ички цензура, жамият босими қўймаяпти, шекилли. Яна билмадим.