Фильтр публикаций




Репост из: Piskent tuman hokimligi
#Bildirish

"Toshkent viloyati suv ta'minoti" AJ Piskent tuman filiali ogohlantiradi


Piskent tumani markaziy qismida yashovchi aholini ichimlik suv ta'minotini yoz mavsumiga tayyorlash maqsadida, tumanning markaziy qismiga ichimlik suvini etkazib beruvchi tarmoqlar hamda Lolaariq MFY hududida joylashgan “Toshkent dengizi 2” suv inshootidagi ichimlik suv saqlash xovuzini joriy ta'mirlash va dezinfeksiya ishlarini olib borish rejalashtirilgan.

Shu sababli, 2025-yil 13-yanvardan 20-yanvargacha tumanning ichimlik suv tarmoqlarida ichimlik suvi grafik asosida (har kuni soat 17:00 dan 19:00 gacha) taqdim etiladi. Fuqarolarimizga ichimlik suvini belgilangan soatlarda ehtiyotkorlik bilan zaxiralashni tavsiya etamiz.

Ishlar yakunlangach, ichimlik suv ta'minoti to'liq qayta tiklanadi.


📞 Murojaat uchun telefon raqami: 70-545-13-93

Криллда ўқиш

Telegram | Instagram | YouTube  | Website


Репост из: Piskent tuman hokimligi
#Auksion

"E-auksion" platformasida Toshkent viloyati hududidan 2600 dan ortiq Dehqon xo'jaligiga mo'ljallangan yer uchastkalarini sotib olishingiz mumkin.

🔹Piskent tumanida 257 ta (Ko'rish)

➖➖➖➖➖➖➖➖➖

"Е-ауксион" платформасида Тошкент вилояти ҳудудидан 2600 дан ортиқ Деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини сотиб олишингиз мумкин.

🔹Пискент туманида 257 та (Кўриш)

Telegram | Instagram | YouTube  | Website


Ўқитувчиларга Malibu, Tracker, Onix, Equinox, Captiva 5T автомобилларини 5 йилга бўлиб тўлашга берилади.

https://t.me/piskentbugun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олмазор туман прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди.

https://t.me/piskentbugun


Репост из: Xalq orasida / Среди народа 🌊
Ойликдан ойликка яшаган халқдан ҳалоллик талаб қилиш мантиққа зид!

© Билл Гейтс


Репост из: Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
#ТАЪЗИЯ

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозида бир неча йиллар мобайнида самарали фаолият юритган Юсупова Дилором Рўзиевна вафот этди.

Юсупова Дилором Рузиевна 1949 йил Сирдарё вилоятида тўғилган.

1998 йилгача Тошкент шаҳридаги бир қатор муассасаларда педиатр мутахассислиги бўйича фаолият кўрсатган.

1998-1999 йилларда Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари бўйича муовини;

1999-2002 йилларда Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи лавозимида;

2003-2010 йилларда Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасида бош шифокор лавозимида ишлаган.

Фаолияти давомида Тошкент вилоятининг шошилинч тиббий ёрдам тизими ташкил топишида ва туғруқхоналарнинг “ЮНИСЕФ” ташкилотига аъзо бўлишида беқиёс ҳисса қўшган.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси, Юсупова Дилором Рўзиевнанинг вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Telegram | Facebook


Репост из: Rost24 | Расмий канал
⚡️Соғлиқни сақлаш, Транспорт ва Мактабгача таълим вазирликлари энг кўп ноқонуний давлат харидларини амалга оширган

Мониторинглар 552,5 миллиард сўмлик 273 та харидни қамраб олди, 234 та ҳолатда қонунга зид ҳаракатлар аниқланди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2062

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Репост из: Piskent tuman hokimligi
#Bildirish

Endi shaxsni tasdiqlovchi va boshqa hujjatlarning elektron shakli ham rasman tan olinadi

2025 yil 1-iyuldan boshlab, shaxsni tasdiqlovchi va boshqa hujjatlarning my.gov.uz platformasidagi elektron shakllari rasman tan olinadi. Bu degani, banklar, notariuslar, aeroportlar, vokzallar va boshqa tashkilotlarda qog‘oz nusxalarni taqdim qilish shart bo‘lmaydi.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

2025 йил 1 июлдан бошлаб, шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг
my.gov.uz платформасидаги электрон шакллари расман тан олинади. Бу дегани, банклар, нотариуслар, аэропортлар, вокзаллар ва бошқа ташкилотларда қоғоз нусхаларни тақдим қилиш шарт бўлмайди.

Telegram | Instagram | YouTube  | Website


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️ССВ: Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ!

🖥 Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани ҳамда ушбу хасталик COVID-19дан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.


❓ Хўш, бу ахборотлар қанчалик асосли? Умуман, метапневмовирус ўзи қандай инфекция? У қайси белгилар билан намоён бўлади? Муолажа жараёни қандай кечади?

➡️ ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустам Икрамов жавоб берди:

💬 — Метапневмовирус аввалдан маълум инфекция бўлиб, биринчи марта 2001 йилда аниқланган, — дейди мутахассис. — Касаллик асосан ҳаво-томчи йўли орқали ёки баъзи ҳолатларда ифлосланган юзалар билан алоқа натижасида юқади ҳамда тарқалади.


📍 Мазкур вирус билан хасталаниш ҳолатлари дунёнинг барча минтақаларида ҳар йили қайд этилади.

🟢 Хусусан, қўшни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати тарқатган хабарларда ҳам айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу жумладан 10 йиллардан буён мамлакатда метапневмовирус ҳам қайд этилаётгани таъкидланган.

🔬 Метапневмовируснинг куз-қиш даврида янада фаоллашуви кузатилади. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

🩺 Касалликни даволаш одатда симптоматик бўлиб, асосан уй шароитида беморнинг аҳволини енгиллаштиришга қаратилган муолажалар қўлланилади. Оғир ҳолатларда кислородли терапия ёки касалхонага ётқизиш талаб қилиниши мумкин.


‼️Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратсиз тузалиб кетади.

📊 Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Юртимизда уларнинг лаборатория текширувлари мунтазам амалга ошириб келиняпти ва ана шундай текширувларнинг 39,9 фоизида грипп вируси, 32,2 фоизида риновирус, 30,6 фоизида респиратор-синцитиал вирус ва 1,2 фоизида метапневмовирус аниқланган.

📌 Ўткир респиратор касалликларнинг бундай кўтарилиши даврида аҳолини профилактика чораларига риоя қилишга ва одамлар гавжум жойларда, айниқса, касаллик белгилари яққол намоён бўлиб турган фуқаролар билан мулоқотни чеклашга чақирамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Xalq orasida / Среди народа 🌊
#тезкор

-Метапневмовирус янги таҳдид емас, балки мавсумий вирусдир.
-Қишда касалликларнинг тарқалиши одатий ҳолдир.
-Инфекцион хавфини камайтириш учун қўлингизни ювинг, оммавий йиғилишлардан сақланинг ва иммунитетингизни мустаҳкамланг.

Хавотирга ҳозирча ўрин йўқ: вазият назорат остида ва еҳтиёт чоралари ҳар қандай мавсумий инфекция билан бир хил.


Репост из: Xalq orasida / Среди народа 🌊
#тезкор

Қозоғистонда 30 киши Хитойда аниқланган янги метапневмовирус билан касалланди 🦠

Дуо қилинг Ўзбекистонга кирмасин!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube


Репост из: Xalq orasida / Среди народа 🌊
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#архив

Пискент тумани 1989 йил!
Эслаганлар борми?


Манбаа: Piskent Life

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
🕊Telegram | 📸 Instagram | 📱Facebook | 📺YouTube




Репост из: Xalq orasida / Среди народа 🌊
❗️❗️Ғайрат Дўстов суд залида озод қилинди

Бугун Тошкент шаҳар судида майда безориликда айбланган Ғайрат Дўстов суд залида озод этилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Telegram | 🌐 Instagram | ✅Facebook | 📹YouTube


#аччиқ_ҳақиқат

Бу қўшиқ замонавий стильда айтилган, бугунги куннинг аччиқ хақиқати десак адашмаган бўламиз.

Зеро бир ишни хал этишинг учун бу дунёда ё зўринг, ёки заринг бўлиши, ёкида ортингда ДИНАЗАВР бўлиши шарт. 😉


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Telegram | 🌐 Instagram | ✅Facebook | 📹YouTube


Репост из: Xalq orasida / Среди народа 🌊
⚡️Расман

Ҳукуматнинг 27 декабрдаги қарори билан энди электр энергияси ва табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари (20%) миқдорида тўлов ундирилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

🕊Telegram | 📱 Instagram | 📱Facebook | 📺YouTube


Репост из: Xalq orasida / Среди народа 🌊
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#қонунчилик

⚖️Кўп учрайдиган жиноятлар учун, бериладиган жазолар билан бптафсил видео ролик орқали танишинг

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
🕊Telegram | 📸Instagram | 📱Facebook | 📺YouTube


Репост из: Музаффар Арипов
#Табрик

Азиз ва қадрли туманимиз аҳли!

Ҳар доим қувонч ва умид билан қарши оладиган айёмлардан бири бўлган Янги йил муносабати билан, Сизларни юрагим тубидан қутлашни ўзим учун шараф деб биламан. Кириб келган 2025 йил барчамиз учун файзли, барокатли ва қутлуғ йил бўлишини тилайман.

2024 йил биз учун ютуқларга бой, аҳил ва ҳамжиҳатликда ўтди. Туманимизнинг ҳар бир соҳа ва жабҳасидаги тараққиёти, албатта, сизларнинг фидокорона меҳнатларингиз ва саъй-ҳаракатларингиз туфайли рўёбга чиқди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муваффақиятлар, янги иш ўринларининг яратилиши, таълим ва тиббиёт соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, буларнинг барчаси юртимиз тараққиёти йўлида қўйилган қадамлардир.

2025 йилда янада улкан режаларни амалга оширишга бел боғлаганмиз. Туманимизнинг ҳар бир қишлоғи ва маҳалласида ободонлаштириш, иқтисодий ўсиш ва аҳолимиз турмуш фаровонлигини ошириш йўлида фидойилик билан меҳнат қилишни давом эттирамиз.

Ҳурматли тумандошлар!

Янги йил оилаларингизга тинчлик, муҳаббат ва тотувлик олиб келсин! Ҳар бир хонадонда файз-барокат ва қувонч ҳукмрон бўлсин!

Шу ўринда Сизларни яна бир бор Янги йил билан табриклаб, янги марраларга биргаликда эришишга чақираман. Тинчлик ва фаровонлик ҳар доим юртимизга ҳамроҳ бўлсин!

Ҳурмат билан,
Музаффар Арипов,
Пискент тумани ҳокими.


TelegramFacebook  🌐Instagram


Репост из: Xalq orasida / Среди народа 🌊
#реклама

📢Норинни зўри, қалбимни тўри!
Норин класс, еб кўринг буни билас!
Ёқиб қолса, Камолахонга телефон қилиб заказ, қилорас!


🍚Хуллас, Пискентимизда тўй хашам, маракалар жуда кўп кўпинча тоғорага нима олсам экан, ёки қаерда яхши норин қилар экан деб бош қотириб ўтирманг! Камолахон опамиз норинни хамирини қилдан ингичка, нозик, оппоқина хамирдан қориб, кўнгилдагидек қилиб берадилар.

😍Табга кўра зира солдирасиз, хохланг мол гўшти, хохланг от гўшти.... Телефон қилиб заказ беринг айтган вақтингизга зўридан тайёр бўлади!


+998880161718 Камолахон!
Даставкаям бор!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Telegram | 🌐 Instagram | ✅Facebook | 📹YouTube

Показано 20 последних публикаций.