Фильтр публикаций


#Табрик

Азиз ва қадрли туманимиз аҳли!

Ҳар доим қувонч ва умид билан қарши оладиган айёмлардан бири бўлган Янги йил муносабати билан, Сизларни юрагим тубидан қутлашни ўзим учун шараф деб биламан. Кириб келган 2025 йил барчамиз учун файзли, барокатли ва қутлуғ йил бўлишини тилайман.

2024 йил биз учун ютуқларга бой, аҳил ва ҳамжиҳатликда ўтди. Туманимизнинг ҳар бир соҳа ва жабҳасидаги тараққиёти, албатта, сизларнинг фидокорона меҳнатларингиз ва саъй-ҳаракатларингиз туфайли рўёбга чиқди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муваффақиятлар, янги иш ўринларининг яратилиши, таълим ва тиббиёт соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, буларнинг барчаси юртимиз тараққиёти йўлида қўйилган қадамлардир.

2025 йилда янада улкан режаларни амалга оширишга бел боғлаганмиз. Туманимизнинг ҳар бир қишлоғи ва маҳалласида ободонлаштириш, иқтисодий ўсиш ва аҳолимиз турмуш фаровонлигини ошириш йўлида фидойилик билан меҳнат қилишни давом эттирамиз.

Ҳурматли тумандошлар!

Янги йил оилаларингизга тинчлик, муҳаббат ва тотувлик олиб келсин! Ҳар бир хонадонда файз-барокат ва қувонч ҳукмрон бўлсин!

Шу ўринда Сизларни яна бир бор Янги йил билан табриклаб, янги марраларга биргаликда эришишга чақираман. Тинчлик ва фаровонлик ҳар доим юртимизга ҳамроҳ бўлсин!

Ҳурмат билан,
Музаффар Арипов,
Пискент тумани ҳокими.


TelegramFacebook  🌐Instagram


Репост из: Piskent tuman hokimligi
#Sessiya

📌Xalq deputatlari Piskent tuman Kengashining 7-chaqiriq, navbatdan tashqari 3-sessiyasi bo‘lib o‘tdi

➡️ Batafsil

➡️ Кириллда ўқиш

📸 Tadbirdan fotolavhalar

Telegram | 🌐Instagram |📹YouTube  |🌐Website


Репост из: Piskent tuman hokimligi
#Sessiya 🟦🟦

🟢Ayni damda Xalq deputatlari Piskent tuman Kengashining 7-chaqiriq, navbatdan tashqari 3-sessiyasi bo‘lib o‘tmoqda

Unda tuman Kengashi deputatlari, ko‘riladigan masalalar yuzasidan hisobot beruvchi mas’ullar, tegishli tashkilot va korxona rahbarlari ishtirok etmoqda.

“Mahalliy davlat hokimiyati to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonunining 17-moddasiga binoan sessiya kotibi saylab olindi. Bugungi sessiya ishi kun tartibida 7 ta masala ko‘rib chiqilishi belgilangan.

Kun tartibidagi masalalar yuzasidan tegishli mas'ullarning axborotlari tinglanmoqda.

➡️ Кириллда ўқиш

Telegram | 🌐Instagram |📹YouTube  |🌐Website


Репост из: Piskent tuman hokimligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Tajriba_almashish

📌Tuman hokimi Muzaffar Aripov boshchiligida aholini kambag‘allikdan chiqarish, tomorqadan unumli foydalanish va mahallalar faoliyatini samarali yo‘lga qo‘yishga qaratilgan na’munaviy seminar bo‘lib o‘tdi. Unda tumandagi 29 ta mahalla fuqarolar yig‘ini yettiligi vakillari ishtirok etdi.

➡️ Batafsil

➡️ Кириллда ўқиш

Telegram | 🌐Instagram |📹YouTube  |🌐Website


Репост из: Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️ Пискент: ҲАЁТБАХШ ИСЛОҲОТЛАР МАНЗИЛИ

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига  биноан, "Тошкент  ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолалари чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 14 декабрь сонида Пискент тумани ҳокими Музаффар  Ариповнинг ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижаларига доир  "Пискент: ҲАЁТБАХШ ИСЛОҲОТЛАР МАНЗИЛИ" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24


Репост из: Piskent tuman hokimligi
#MUROJAAT

📌MUZAFFAR ARIPOVNING PISKENT TUMANI DAVLAT XIZMATCHILARIGA MUROJAATI

➡️ Batafsil

➡️ Кириллда ўқиш

Telegram | 🌐Instagram |📹YouTube  |🌐Website


Репост из: Piskent tuman hokimligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Anons

Mingtepa bilan hazillashmang!

📒Piskent tumanida mahalla yettiliklari o‘rtasida sog‘lom raqobat kundan-kun kuchayib bormoqda. Erta tongdan mehnatsevar "Mingtepa" mahallasi hokim yordamchisi Kozimjon Sobirjonov qo‘ng‘iroq qilib qoldi. Hayron qoldim. Hali xo‘roz qichqirmasidan telefon qilganlariga qaraganda, jiddiy gaplari bor shekilli.

➡️ Batafsil

➡️ Кириллда ўқиш

📹 Toʻliq video

Telegram | 🌐Instagram |📹YouTube  |🌐Website


#Табрик

Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!

Сизларни Ватанимиз тараққиётининг ҳуқуқий асоси бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман!

Конституция – бу давлатчилигимиз пойдевори, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамловчи муҳим ҳужжатдир. Бугунги кунда асосий қонунимизга асосланиб, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганидан ғурурланамиз.

Туманда ҳам аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилган ишлар давом этмоқда. Жорий йилда Пискентда қатор ободонлаштириш, йўл таъмири ва ижтимоий инфратузилма лойиҳалари амалга оширилди. Бу ишлар замирида “Инсон қадри учун” тамойили ётади.

Ҳурматли тумандошлар!

Биз Бош қонунимизда белгиланган адолат, инсонпарварлик ва ижтимоий ҳамкорлик тамойилларини ҳаётга изчил тадбиқ этиш орқали, Янги Ўзбекистоннинг равнақи учун хизмат қиляпмиз. Бу йўлда ҳар бирингизнинг ҳиссангиз муҳим.

Конституция куни муносабати билан барчангизга тинчлик, фаровонлик, оилавий бахт тилайман! Байрамингиз муборак бўлсин!

Музаффар Арипов,
Пискент тумани ҳокими
.

TelegramFacebook  🌐Instagram


Репост из: Piskent tuman hokimligi
#Dildagi_gaplar

📝Dilshod aka Prezident tashrifidan avval nega hokim bilan ko‘rishmaganidan afsusda ekanini aytib berdi

➡️ Batafsil

➡️ Кириллда ўқиш

Telegram | 🌐Instagram |📹YouTube  |🌐Website


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Меҳр_улашиб

Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни ҳар биримиз чуқур ҳис қилиб турибмиз. Хеч бир инсон эътибордан четда эмас. Бу борада “Инсон қадри учун” тамойили асосида Янги Ўзбекистонда инклюзив ривожланиш, яъни аҳолининг барча қатламлари учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани муҳим роль ўйнамоқда.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан, бугундан бошлаб жойларда, хусусан туманимизда ҳам хайрия акцияси старт олди. Шу ўринда айтиш жоизки, имконияти чекланган деб айтаётган фуқароларимизнинг қўл меҳнати билан ясаган буюмларини кўриб, яна бир бор уларнинг айрим имкониятли шахсларданда шижоатли эканига гувоҳ бўласиз.

Бугун ана шундай танида саломатлиги бутун бўлмасада, қалби тўла матонат ва қўли гул инсонларни бир дастурхон атрофига жамладик. Улар билан дилдан суҳбатлашиб, қувончига қувонч қўшганимиздан хурсандмиз.

Сизларни ишонтириб айтаманки, ўзингизни ёлғиз ҳис этмаслигингиз, зарур билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, барча соҳа ва тармоқларда фаол иштирок этишингиз, маданий эҳтиёжларингизни таъминлашингиз учун бор куч ва имкониятларимни сафарбар этаман!

TelegramFacebook  🌐Instagram


Репост из: Piskent tuman hokimligi
#Sessiya

📌Xalq deputatlari Piskent tuman Kengashining 7-chaqiriq
2-sessiyasi bo‘lib o‘tdi

➡️ Batafsil

➡️ Кириллда ўқиш

📸 Tadbirdan fotosur'atlar

Telegram | 🌐Instagram |📹YouTube  |🌐Website


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳисобот_йиғилиши

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳар бир маҳаллада аҳоли билан учрашувлар ўтказиш бўйича топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, туманимиздаги "Бекобод" маҳалласида ҳоким ўринбосарлари ва тегишли масъуллар бошчилигида ҳисобот йиғилишлари ташкил этилди.

Жами 29 та маҳаллада ўтказиладиган ушбу йиғилишларда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, миграциядан қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш, камбағалликдан чиқариш, оилавий ажримларни камайтириш ва жиноятчиликка қарши профилактика ишларини кучайтириш асосий вазифа қилиб белгиланган.

"Бекобод" маҳалласида 3 161 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда мактабгача таълим муассасалари, савдо дўконлари, хусусий корхоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш нуқталари фаолият юритмоқда. 10 та эҳтиёжманд оилага кредит ва ижтимоий дастурлар орқали ёрдамлар кўрсатилди.

2024 йилда миграциядан қайтган 44 нафар фуқародан 18 нафари иш билан таъминланди, 5 нафари ижтимоий хизматларга йўналтирилди. Жиноятчиликка мойил 2 нафар фуқаро профилактика назоратига олинди. Аҳоли фаровонлигини ошириш учун янги иш ўринларини яратиш, инфратузилмани ривожлантириш ва эҳтиёжманд оилаларга қўшимча кўмак бериш ишлари давом эттирилади.

TelegramFacebook  🌐Instagram


Репост из: Piskent tuman hokimligi
#Hamkorlik

Piskent tumani hokimi Muzaffar Aripov Xitoy Xalq Respublikasining Pekin shahrida tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi Mister Sun hamda korxonaning boshqa vakillari bilan uchrashuv o‘tkazdi.

Muzokaralarda ushbu korxona tomonidan kelgusida tumanda yangi korxona ishga tushirilishi yuzasidan fikr almashildi.

Maʼlumot uchun, yangi korxona tashkil qilinishi bilan, metaloprakat hamda g‘o‘za poyasidan DSP ishlab chiqarish loyihasini amalga oshirish natijasida 250 ta yangi ish o‘rni yaratiladi. Shuningdek, 15 million AQSH dollari miqdorida to‘g‘ridan-to‘g‘ri xorijiy investitsiya kiritish rejalashtirilgan.

➡️ Кириллда ўқиш

Telegram | 🌐Instagram |📹YouTube  |🌐Website


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳамкорлик

Хитой Халқ Республикасининг Шинжон провинциясидаги "Xinjang Conch profile Co.,LTD" компанияси бош директори ёрдамчиси Вен Бо Панг ва корхона вакиллари билан учрашув ўтказдик. Мулоқот давомида юртимизда тадбиркорлик муҳити, шунингдек, Пискент туманидаги инвестиция имкониятлари ҳақида батафсил маълумот бердик.

Мазкур компания Хитойнинг энг илғор 500 та корхонаси қаторига киритилган. Ўйлайманки, навбатдаги келишувимиз ҳам туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва аҳоли бандлиги таъминланиши йўлида яхши натижа беради.

TelegramFacebook  🌐Instagram

Показано 14 последних публикаций.