Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️жараён

Мураккаб жарроҳлик операциялари болаларда ҳам мувафақиятли амалга оширилмоқда. Энг асосийси, бу жараёнлар бепул бўлиб, мазкур муассасада қўлланилаётган замонавий тиббий асбоб-ускуналар даволаш самарадорлигини оширмоқда.

Тафсилотлар билан "Севимли" телеканали лавҳасида танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#OAV_nigohida

Tibbiy brigadalar faoliyati yaxshilandi

Telegram | Facebook


#Ахборот24

Қибрай туманида "Электрон ретцепт" тизими пилот лойиҳаси жорий этилди

————

В Кибрайском районе запущена система выдачи электронных рецептов на лекарственные препараты

Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Хатори Такаши билан учрашув бўлиб ўтди.


📝 Мулоқот давомида таъкидланганидек, Япония томонидан “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида юртимиз тиббиёт муассасаларига замонавий тиббий асбоб-ускуналар харид қилиш учун грантлар ажратиб келинмоқда. Учрашувда мазкур дастур доирасида яна учта лойиҳа бўйича грант шартномалари имзоланди.

📹 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


#билдириш

Янгийўл шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамшираларни ишга таклиф қилади (дипломи: умумий ҳамширалик иши, акушер-доя хамшира бўлиши лозим).

Иш жойлари:
-Оилавий поликлиникалар;
-Кўп тармоқли марказий поликлиникаси.

Ишга қабул қилиш 2 босқичда ўтказилади.
1. Суҳбат
(ҳамширалар билим даражасини баҳолаш)
2. Амалиёт
(14 кунлик синов муддати)

Ишга қабул: 11-январь куни, соат 11:00 да, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Маъмурият бўлимида бўлиб ўтади.

Тел: +99998642616
        
Telegram | Facebook


#ТАЪЗИЯ

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозида бир неча йиллар мобайнида самарали фаолият юритган Юсупова Дилором Рўзиевна вафот этди.

Юсупова Дилором Рузиевна 1949 йил Сирдарё вилоятида тўғилган.

1998 йилгача Тошкент шаҳридаги бир қатор муассасаларда педиатр мутахассислиги бўйича фаолият кўрсатган.

1998-1999 йилларда Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари бўйича муовини;

1999-2002 йилларда Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи лавозимида;

2003-2010 йилларда Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасида бош шифокор лавозимида ишлаган.

Фаолияти давомида Тошкент вилоятининг шошилинч тиббий ёрдам тизими ташкил топишида ва туғруқхоналарнинг “ЮНИСЕФ” ташкилотига аъзо бўлишида беқиёс ҳисса қўшган.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси, Юсупова Дилором Рўзиевнанинг вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Telegram | Facebook


Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади

Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларга устама тўлаш режалаштирилмоқда. Бу – 2025 йилги давлат дастури лойиҳасида белгиланган.


Шунингдек, лойиҳада тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳам кўзда тутилмоқда. Буни босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Жорий йилда шифокор қабулига навбатни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, бирламчи бўғиндаги стоматология хизматини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш режа қилинган.

2025 йил 1 ноябрга қадар тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини электрон рецепт тизими асосида тайинлаш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин.

Вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари бошқарув, молия ва ташкилий жиҳатдан замонавий кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этилади.

Telegram | Facebook


#билдириш

Юқори Чирчиқ тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳамшираларни ишга таклиф қилади (дипломи: умумий хамширалик иши, акушер-доя хамшира бўлиши лозим).

Иш жойлари;
-Оилавий поликлиникалар
-Оилавий шифокорлик пунктлари
-Кўп тармоқли марказий поликлиникаси тиббий бригадаларида .
- Нуроний физиотерапия-реабелитация сихатгохида.

Ишга қабул қилиш 2 босқичда ўтказилади.
1. Суҳбат
(ҳамширалар билим даражасини баҳолаш)
2. Амалиёт
(14 кунлик синов муддати)

Ишга қабул: 11-январь куни, соат 11:00 да, туман Тиббиёт бирлашмаси Маъмурият бўлимида бўлиб ўтади.

Тел: +998901187768
         +998944882311
         +998709830412

Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Qibray tumanida dorilar bo'yicha retsept yozish va ularni berish jarayoni raqamlashtirishga qaratilgan elektron retseptlarni joriy etish boʻyicha pilot loyiha ishga tushirildi.

Hozirgi bosqichda loyiha bitta tibbiyot muassasasi va sakkizta dorixonalar tarmogʻini qamrab oladi.

Dori-darmonlarni tayinlash va berish jarayonini raqamlashtirish quyidagilarga imkon beradi:
- Xalqaro patentlanmagan nomlar (XPN) boʻyicha preparatlarni avtomatlashtirilgan tanlash orqali retseptlarni shakllantirishda xatolarni bartaraf etish
- bemorlarga DMED mobil ilovasi orqali elektron retseptlardan foydalanish imkoniyatini berish
- dorixonalarni real vaqt rejimida dolzarb maʼlumotlar bilan taʼminlash, dori-darmonlarni berish maʼlumotlarini qayd etish.

Telegram | Facebook


Репост из: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
Қибрай туманида дориларни электрон рецепт асосида ёзиш ва бериш ишлари синовдан ўтказилмоқда

Қибрай туманида дорилар бўйича рецепт ёзиш ва уларни бериш жараёни рақамлаштиришга қаратилган электрон рецептларни жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/115102

Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/115102

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#sarhisob

Tibbiyot sohasidagi islohotlar sarhisobi

Qibray tumanida sog'liqni saqlash tizimini isloh qilish, aholiga birlamchi yordamni yanada yaqinlashtirishga alohida e'tibor qaratilmoqda.

"Bir qadam" tamoyili asosida amalga oshirilgan islohotlar tufayli tuman aholisiga
sifatli tibbiy xizmat ko'rsatilmoqda.

🎞Tafsilotlar "Nurafshon Tv" telekanali lavhasida


Telegram | Facebook


#расмий_муносабат

2024 йилнинг 24 декабрь куни Бекобод тумани Тиббиёт бирлашмасида блогерлар билан бўлган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Бекобод туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий шифохонанинг Лаборатория бўлимида, врач лаборант вазифасида фаолият олиб борувчи ходимнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳозирда Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари якунига етказилгандан сўнг, ходимнинг хатти-ҳаракатларида ноқонуний ҳолатлар аниқланса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот тақдим этилади.

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумотлар расмий манбаларда ёритилади.

Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️

Олмалиқда болалар билан боғлиқ касалликлар бўйича вазият қандай?

Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар Болалар шифохонаси бош шифокори Сайёра Кимовна маълумот берди.

Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Бу_муҳим!

"Янги хавфли" деб таъриф берилаётган Метапневмовирус ҳақида мутхассис фикри


Вирус хақида батафсил 👈

Telegram | Facebook


#МСКТ
#сарҳисоб

Маълумки, Оҳангарон туман марказий шифохонаси сўнгги русумдаги замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, малаккали мутахассислар томонидан туман аҳолисига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Хусусан, биргина МСКТ аппарати ёрдамида 2024 йилда 1 764 нафар фуқаро текширувдан ўтказилган бўлиб, уларнинг 574 нафари шошилинч равишда мурожаат этганларни ташкил этади ва уларга бепул хизматлар кўрсатилган.

Шунингдек, МСКТ текшируви учун тунги навбатчилик ҳам ташкил этилган бўлиб, ўтган 2024-йилда 620 нафар бемор тунги вақтда шошилинч мурожаат қилган ва уларга ҳам бепул хизматлар кўрсатилган.

Telegram | Facebook


РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Ижтимоий тармоқларда метапневмовирус инфекцияси ва ушбу инфекциянинг COVID-19дан ҳам хавфли эканлиги юзасидан хабарлар тарқалмоқда.

Санэпидқўмита ушбу касаллик тўғрисида қуйидагиларни маълум қилади:

Метапневмовирус биринчи марта 2001 йилда аниқланган бўлиб, асосан ҳаво-томчи йўли билан, камдан-кам ҳолатларда эса ифлосланган юзалар билан алоқа қилиш орқали юқади. Вирусни асосан куз-қиш мавсумида фаол айланиши кузатилади.

Метапневмовирус инфекцияси, одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма каби белгилари билан ўткир респираторли инфекциялар шаклида намоён бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратларсиз тузалиб кетади.

Ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари ҳар йили дунёнинг барча мамлакатларида қайд этилади.

Бутун дунёда бўлгани каби, қўшни Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда, айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу билан бирга метапневмовируснинг ҳам қайд этилгани эълон қилинган.


Айни вақтда республикамизда ҳам ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда.

Ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнги лаборатор таҳлиллари натижасига кўра: 36,9%да грипп вируси, 30,2%да риновирус, 28,6%да респиратор-синцитиал вирус, 1,2%да метапневмовирус ва 3,1%да бошқа вируслар аниқланган.

Шу ўринда фуқароларимиз ушбу инфекцияларни юқтириб олмасликлари учун:

профилактика ва гигиена қоидаларига риоя қилиш;

одамлар гавжум жойларга, айниқса ёш болаларни олиб юришни чеклаш;

касаллик белгилари пайдо бўлган оила аъзоларини алоҳида сақлаб, шифокор кўрсатмасига асосан даволанишни тавсия қиламиз.


Санэпидқўмита
Ахборот хизмати


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 Сўровнома натижалари

❗️2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ҲУДУДИЙ ОРГАНИ


1️⃣-ўрин: Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (40 минг 486 та овоз);

2️⃣-ўрин: Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси  (35 минг 501 та овоз);

3️⃣-ўрин:  Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (34 минг 681 та овоз);

4️⃣-ўрин:  Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (4 минг 567  та овоз);

5️⃣-ўрин:  Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (3 минг 587 та овоз).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


#хушхабар

Янги йилнинг биринчи кунида вилоятда қанча чақалоқ дунёга келди?

Янги йилнинг биринчи суткасида вилоятда 150 нафар чақалоқ дунёга келди. Шундан 79 нафари ўғил, 71 нафари қизбола чақалоқлардир.

Энг кўп туғилиш Паркент ва Тошкент туманларида (14 нафардан) қайд этилди. Туғилганлар орасида 1 эгизак (икки ҳомилалик Олмалиқ шаҳрида) ҳам бор.

▶️РИОва БСИАТМДМТВФ - 9 нафар;
▶️Ангрен шаҳар -8 нафар;
▶️Бекобод тумани- 2 нафар;
▶️Бекобод шаҳар - 8 нафар;
▶️Бўка тумани - 8 нафар;
▶️Бўстонлиқ тумани - 9 нафар;
▶️Зангиота тумани -7 нафар;
▶️Қибрай тумани - 12 нафар;
▶️Қуйи Чирчиқ тумани- 5 нафар;
▶️Нурафшон шаҳар - 11 нафар;
▶️Оққўрғон тумани - 6 нафар;
▶️Олмалиқ шаҳар - 11 нафар;
▶️Оҳангарон шаҳар - 5 нафар;
▶️Оҳангарон тумани- 5 нафар;
▶️Паркент тумани - 14 нафар;
▶️Пискент тумани - 3 нафар;
▶️Тошкент тумани - 14 нафар;
▶️Чиноз тумани - 3 нафар;
▶️Юқори Чирчиқ тумани - 3 нафар;
▶️Янгийўл тумани - 2 нафар;
▶️Янгийўл шаҳар - 5 нафар;

Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 2⃣0⃣2⃣4⃣:  🟦🟦🟦

✅  Ҳозир мамлакатимиздаги 12 та давлат тиббиёт олий таълим муассасасида соҳа учун мутахассислар тайёрланяпти. Шунингдек, қатор хорижий давлатларнинг 25 та университети билан бакалавриат йўналиши, магистратура ва  клиник ординатура мутахассислиги бўйича халқаро қўшма таълим дастурларига мувофиқ 1,5 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олмоқда.


📌  Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ тиббиёт коллежлари негизида ташкил этилган 72 та Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида 7 та йўналиш бўйича ўрта тиббиёт ходимлари тайёрланяпти.

📹  ССВ Матбуот хизмати томонидан "Йилнома" рукнида тайёрланган махсус кўрсатувнинг тўққизинчи қисмида 2024 йилда тиббий таълим йўналишида эришилган энг муҳим натижалар таҳлил қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Чирчиқ шаҳри

Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар таҳлил қилинди


Telegram | Facebook

Показано 20 последних публикаций.