ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 ‼️‼️

🚑 В деятельности «Скорой помощи» важными критериями являются оперативность и качество! В достижении эффективности большое значение имеет передовой зарубежный опыт.


📌 Самаркандский областной филиал Республиканского центра скорой медицинской помощи в совершенствовании своей деятельности уделяет особое внимание этим аспектам.

📹 В видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава из Самаркандской области, говорится об обновлениях в филиале.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦

Аввал хабар берганимиздек, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида “GMP тизими ва қон қуйиш хавфсизлигини ошириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.


🖥 Унда вазирлик масъуллари, Япония хaлқaро ҳaмкорлик aгентлиги (JICA), ушбу давлатнинг мамлакатимиздаги элчихонаси, “Daido Industries Inc” компанияси, Осака тиббиёт ва фармацевтика университети ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали мазкур тадбир тафсилотлари билан батафсил танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️Тадқиқот: Эпилепсияни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, сайёрамиз бўйича 50 миллиондан ортиқ киши эпилепсия касаллигидан азият чекмоқда. Ачинарлиси, кейинги даврда улар сони йилига 5 миллион нафарга ортяпти.


🧠 Бу патология – бош миянинг сурункали хасталиги. У 70 фоиз ҳолатда 20 ёшгача бўлган даврда ривожланади.

🩺 Бироқ эпилепсия ҳар доим ҳам яққол аломатлар билан намоён бўлмайди. Бу эса хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини пасайтиради. Оқибатда турли асоратлар келиб чиқиши мумкин.

📌 Масалан, фотостимуляция — касалликка ташхис қўйишнинг асосий усулларидан бири. Бу жараёнда тиббий технология ёрдамида бемор кўзига ёрқин нур чақнашлари йўналтирилади.


🔎 Аммо мазкур усул фақат фотосенситив эпилепсияни аниқлашда қўл келади. Хасталикнинг ёруғликка сезувчанлиги бўлмаган турига ташхис қўйишда эса янги диагностика усулларига эҳтиёж бор эди.

💻 Россиянинг Болтиқ федерал университети ҳамда Н.И. Пирогов номидаги миллий тиббий жарроҳлик маркази олимлари электроэнцефалография таҳлилининг янги усулини ишлаб чиқди. Бу жараёнда сунъий интеллект технологиясидан фойдаланилади.

📹 Тадқиқотчилар янги турдаги текширувни 108 нафар кишида синовдан ўтказди. Уларнинг ярми фотосенситив бўлмаган эпилепсия билан оғриган беморлар, қолган қисми эса соғлом инсонлар эди.


‼️ Маълум бўлишича, янги таҳлил усули эпилепсиянинг фотосенситив бўлмаган турига 71 фоиз аниқликда ташхис қўйиш имконини беради. Келгусида мазкур янгилик кенг қамровда синовдан ўтказилиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести


🩸 Камқонликнинг келиб чиқиши қандай омиллар билан боғлиқ?


Хусусий клиниканинг илғор тажрибаси ўрганилмоқда

🏥 Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали қандай ютуқларга эришмоқда?

🟣 Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун керак бўладиган тиббий маълумотнома қандай олинади?

🎚 Кўкрак бези саратонидан самарали ҳимояланиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

💊 ЖССТ онкологик касалликларга чалинган болаларга бепул дори-дармонлар етказиб беради

📌 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ISO 9001:2015 стандарти бўйича сифат менежменти тизими сертификатларига эга бўлди

🇯🇵 Япония компанияси билан ҳамкорликда юртимизда қон хизматини ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди

🇺🇿🇹🇷 Бухоролик шифокорлар Туркияда малака оширади

📈 Юртимизда болалар ўртасида саратон касалликларини ташхислаш ва даволаш даражаси ошиб бормоқда

📆 15 февраль — Халқаро болалар саратон касаллигига қарши кураш куни

➡️ “Бу операцияни ҳеч қаерда қилиб бўлмайди” дейишганди...

Септопластика операцияси: Кимларга мумкин, қандай беморларга тавсия этилмайди?

🚑 "Тез ёрдам" фаолиятида тезлик ҳам, сифат ҳам муҳим!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦

🚑 "Тез ёрдам" фаолиятида тезлик ҳам, сифат ҳам — муҳим мезон! Самарадорликка эришишда эса илғор хорижий тажрибанинг аҳамияти катта.


📌 Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилояти филиали ўз фаолиятини такомиллаштиришда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизматининг ушбу ҳудуддан тайёрлаган видеолавҳаси филиалдаги янгиланишларга бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Септопластика операцияси: Кимларга мумкин, қандай беморларга тавсия этилмайди?

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда септопластика операцияси ўтказишни таклиф этаётган кўплаб хусусий клиникаларнинг рекламаларига кўзимиз тушмоқда.

Хўш, ўзи бу – қандай амалиёт? Мазкур муолажа ҳақида нималарни билиш муҳим? У кимларга мумкин, қандай беморларга тавсия этилмайди?

👨‍⚕️Шу каби саволларга Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази директори Улуғбек Ҳасанов жавоб берди.

👃— Бурун тўсиғи қийшиқлиги – оториноларингологияда энг кўп учрайдиган муаммолардан бири бўлиб, септопластика ушбу хасталикни бартараф этишга қаратилган жарроҳлик амалиёти ҳисобланади, — дейди мутахассис.

➡️ — Шу ўринда буруннинг асосий вазифалари ҳақида қисқача айтиб ўтсак. Ушбу тана аъзоси нафас олиш тизимининг "дарвоза"си бўлиб, у ўпкага кирувчи ҳавони иситиб, тозалайди.

📌 Бурун тўсиғи эса унинг ўнг ёки чап томонини ажратиб турувчи девор бўлиб, тўқималар ва суякдан ташкил топган. Оддий ҳолларда у ўртада бўлиши ва бурун ичидаги ҳавони икки қисмга тақсимлаши лозим.

🔴 Аммо турли сабабларга кўра, бурун тўсиғи бир ёки иккала томонга қийшайиб қолади. Бу эса унинг фаолиятига салбий таъсир этиб, кўп ҳолларда организмда жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Жумладан, юрак-қон томир, асаб, нафас олиш ва бошқа тизимлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

✅ Бурун тўсиғи қийшиқлиги аҳолининг 94 фоизида учрашига қарамасдан, фақатгина 10-12 фоизида септопластика амалиёти ўтказилади. Бурун тўсиғининг қийшиқлиги кўпинча нафас етишмовчилигига олиб келади. Ҳаво оқими тўғри бўлмагани боис, инсон фақат оғиз орқали нафас олишга мажбур бўлади. Бу эса юз шаклининг ўзгариши, жағнинг нотўғри ўсиши, тишлар қаторининг бузилишига олиб келади.

🧠 Шунингдек, бурун тўсиғи қийшиқлиги сабабли хуррак отиш, бурун ва қулоқлар битиши, бош оғриғи, томоқ қуриши, ҳид билишнинг пасайиши, бурун қонаши, уйқу апноэси, нафас олиш органларининг аллергик ва сурункали яллиғланиш касалликлари, тумов ва тез-тез шамоллаш пайдо бўлади.

🩺 Ушбу хасталикни болаларда эрта аниқлашга эътибор бериш керак. Чунки уларнинг организми ўсувчи бўлганлиги боис нафас олиш қийинлиги сабабли ривожланадиган гипоксия кўп аъзолар фаолиятига таъсир этади. Шу сабабли бурун тўсиғи кескин қийшайганда жарроҳлик амалиёти ўтказиш талаб этилади. Ҳозирги кунда мазкур муолажани оғриқсиз ва асоратларсиз эндоскопик тизим ёрдамида ўтказиш имкони мавжуд.

💉 Ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга ҳам бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари текшируви ўтказилиб, эҳтиёж бўлганда септопластика амалиёти тавсия этилади. Боиси, бу муаммо ҳомилада кислород етишмаслигига ва ҳомиладор аёлда оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Бироқ ҳомиладорлик ва ҳайз пайтида ушбу жарроҳлик амалиётини бажариш мумкин эмас.

‼️ Операция муваффақиятли ўтиши учун бемор, албатта, унга тўғри тайёргарлик кўриши керак. Яъни, бир нечта тиббий кўриклардан ўтиш, септопластикадан 2 ҳафта олдин қонни суюлтирувчи дори-дармонларни қабул қилишни тўхтатиш, ёмон одатлардан воз кечиш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 ‼️‼️

❗️В Национальном детском медицинском центре еще одна уникальная операция была проведена успешно. В результате 13-летний пациент с редким заболеванием — аномалией Эбштейна — вернулся к здоровой жизни.


🔬 Операция, требующая высокой квалификации и применения современных технологий, позволила восстановить структуру и функции сердечного клапана, приведя их в нормальное состояние.

📹 Подробности в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦

🔬 Болалар миллий тиббиёт марказида яна бир ноёб операция ўтказилди. Натижада дунёда кам учрайдиган юрак нуқсони, яъни эбштейн аномалиясига чалинган 13 ёшли бемор соғлом ҳаётга қайтди.


🫀Ушбу юқори технологик жарроҳлик амалиёти орқали болакайнинг юрак қопқоғи тикланиб, унинг тузилмаси ва фаолияти меъёрий ҳолатга келтирилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада ушбу операция тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 ⚖️👨‍💻👩‍💻💬

🌐 15 февраля — Международный день борьбы с детским раком.


❗️Министерство здравоохранения и Научно-практический медицинский центр детской онкологии, гематологии и иммунологии организовали в Ташкенте международную научно-практическую конференцию, посвященную этой дате.

📹 Подробнее об этом в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴🟦🟦🟦

🌐 Эртага, 15 февраль — Халқаро болалар саратон касаллигига қарши кураш куни.


❗️Ушбу санага бағишлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази халқаро мутахассислар иштирокида илмий-амалий анжуман ўтказди.

📹 Нуфузли тадбир тафсилотлари билан ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳани кўриб, танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️ССВ: Юртимизда болалар ўртасида саратон касалликларини ташхислаш ва даволаш даражаси ошиб бормоқда

Пойтахтимизда “Болаларда онкологик ва онкогематологик касалликлар диагностикасининг янги уфқлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.


📍 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда ўзбекистонлик соҳа вакиллари билан бирга, АҚШ, Россия, Австрия, БАА, Туркия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан етакчи олимлар ва мутахассислар қатнашмоқда.

📌 Тажриба алмашиш майдонига айланиши кўзда тутилган мазкур анжуман офлайн ва онлайн, яъни гибрид форматда ўтказилмоқда.

🔎 Мақсад шифокорларнинг ўзаро тажриба алмашиши, янги ёндашув ва технологияларни ўрганиш, болалардаги онкологик касалликлар ташхиси ҳамда уларни даволашни такомиллаштириш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.

📆 Таъкидлаш жоизки, 15 февраль – Халқаро саратонга чалинган болалар куни олдидан ташкил қилинган ушбу анжуманда маҳаллий мутахассисларимиз хорижлик ҳамкасблари билан биргаликда болаларнинг онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларини ташхислаш ва даволашдаги йўналишлар ҳамда самарали чораларни муҳокама қилмоқдалар.


🔬 Жумладан, бугунги кунда долзарб бўлиб турган иммунотерапия ва таргет терапиясидаги янгиликлар, болаларда саратон касалликларини даволашда генетикадан фойдаланиш, тиббий технологияларни такомиллаштиришда сунъий интеллектнинг ўрни, инқирозли вазиятлар ва бунда оилани қўллаб-қувватлаш, даволашдан кейинги реабилитация ҳамда психологик ёрдам каби масалаларга диққат қаратилмоқда.

➡️ Анжуман Ўзбекистонда болалар саломатлигини муҳофаза қилишни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини юритишда муҳим қадам бўлиб, мамлакатимизнинг юқори сифатли тиббий ёрдамни ташкил этиш, даволаш самарадорлигини ошириш ва бунда энг сўнгги усуллардан, стандартлардан фойдаланишни таъминлашга интилишини ифодалайди.


❗️Ушбу тадбир эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️“Бу операцияни ҳеч қаерда қилиб бўлмайди” дейишганди...”

Юртимиз тиббиётида амалга оширилаётган трансформация жараёнида янги турдаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўзлаштирилаётгани, айниқса, эътиборга молик.


🔬 Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси томонидан жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш амалиётлари муваффақиятли йўлга қўйилгани буни яққол тасдиқлаб турибди.

🫀Куни кеча мазкур муассасада яна бир ноёб операцияга қўл урилди. Яъни кардиохирургия бўлими мутахассислари қашқадарёлик 13 ёшли беморда дунё миқёсида кам кузатиладиган юрак нуқсони, яъни эбштейн аномалияси бўйича жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказишди.

🔎 Бу хасталик барча юрак нуқсонларининг 0,5 фоизида учраши билан ҳам ажралиб туради. Бу ҳолатда трикуспид қопқоқ, яъни юракнинг учта пардаси нотўғри ривожланади ва натижада қон айланиши бузилади.


‼️ Юқори малака ва юксак технологияларни талаб қиладиган ушбу амалиёт усули орқали юрак қопқоғи тикланиб, унинг тузилмаси ва фаолияти меъёрий ҳолатга келтирилди.

✅ Бемор ҳозирги пайтда ўзини яхши ҳис этяпти. Табиийки, бундан унинг онаси Наргиза Султонова жуда бахтиёр.

💬 — Боламнинг касаллиги 4 ёшида маълум бўлган эди, — дейди она. — Шундан буён кўп жойларга мурожаат қилдик. Ҳатто, “Бу операцияни ҳеч қаерда қилиб бўлмайди”, деганлар ҳам топилди. Мана, қилса бўларкан-ку. Биз вилоятдаги шифокорлар тавсияси билан пойтахтга, бу марказга келдик. Келиб тўғри қилган эканмиз. Болам ҳозир жуда яхши. Бундан шодман. Фарзандим тузалишига сабабчи бўлаётган барча тиббиёт ходимларидан миннатдорман...


📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу хусусидаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️Чет тили имтиҳонлари бўлиб ўтади

📆 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги имтиҳон санаси эълон қилинди.  Унга кўра:


➡️ имтиҳоннинг ёзма қисми — 15-16 февраль кунлари;

🎤 гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 17 февралдан 11 мартга қадар бўлиб ўтади.

📲 Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг "Менинг аризаларим" бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

‼️ Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан камида бир соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари сўралади.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦

“UZINFOCOM” ягона интегратори биносида “Болаларда онкологик ва онкогематологик касалликлар диагностикасининг янги уфқлари” мавзуидаги халқаро илмий-амалий анжуман бошланиш арафасида.


📍 Тадбирда мамлакатимиздаги соҳа вакиллари билан бирга, АҚШ, Ҳиндистон, Россия, БАА, Озарбайжон, Туркия, Австрия, Қозоғистон, Тожикистон каби қатор мамлакатлардан етакчи олим ва мутахассислар қатнашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

Центру безопасности фармацевтической продукции в связи с внедрением международного стандарта ISO 9001:2015 были вручены сертификаты системы менеджмента качества от сертификационных органов Узбекистана, Великобритании и России.


📌 Безусловно, этот результат был достигнут не сам по себе.

📹 В видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава, рассказывается о достижениях, которые привели к этому международному признанию, а также о процессе вручения сертификатов.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Унда қайд этилганидек, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат спорт, балки тўғри овқатланиш ҳам долзарб аҳамиятга эга.

Ўтказилган ўрганишларга кўра, аҳолимизнинг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган.

Аҳоли ўртасида бошоқли, донли маҳсулот, мева-сабзавотлар истеъмоли кескин камайиб, туз ва шакар истеъмоли ортиб бораётгани хавотирларни янада кучайтиради. Оқибатда одамларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Юқумли бўлмаган касалликлар эрта ўлимга сабаб бўлмоқда.

Шу боис, “Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади.

Мутасаддиларга соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик тарғиботи билан ҳар бир оилани қамраб олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу йўналишда халқчил ва таъсирчан ижтимоий роликлар тайёрлаб, ҳар куни марказий телеканалларда намойиш этиш лозимлиги таъкидланди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

🇺🇿🇹🇷 Бухоролик шифокорлар Туркияда малака оширади

Туркия — соғлиқни сақлаш соҳасида дунёнинг етакчи давлатлардан бири. Айниқса, тиббий таълим, юқори технологик операциялар, шошилинч тиббий ёрдам ва фармацевтика каби йўналишларда қардош юрт вакиллари эришаётган натижалар салмоқли.


📌 Шу боис сўнгги йилларда ушбу мамлакат билан тиббиёт соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тизим учун кадрлар тайёрлаш, мутахассислар малакасини ошириш, талабалар алмашинуви борасида қатор қўшма лойиҳалар амалга ошириляпти.

📍 Айни кунларда Туркия давлатида бўлиб турган Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев бошчилигидаги делегация қардош малакатнинг Соғлиқ билимлари университети ректори Кемалиддин Айдин билан учрашиб, ушбу йўналишда навбатдаги келувга эришди.

📊 Унга кўра, жорий йилда бошқарма маъмурияти ҳамда ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасаларидан 25 нафар раҳбар тиббий менежмент бўйича 7 кунлик ўқув дастурида қатнашади. Шунингдек, 75 нафар мутахассис бир ойдан тўққиз ойгача Туркияда малака ошириш имкониятига эга бўлади.


‼️ Вилоятнинг бир гуруҳ ёш шифокорлари Соғлиқ билимлари университетига ўқишга юборилади. Шу аснода Бухорода трансплантация, кардиохирургик, нейрохирургик, онкогематологик, эндокринологик операциялар ва бошқа юқори технологик жарроҳлик амалиётларини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram



Показано 18 последних публикаций.