Алкоголли ичимликларни сотишдаги чекловлар тунги иқтисодиётга таъсир кўрсатиши мумкинЎзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш бўйича концепция ишлаб чиқилди.
Лойиҳа орқали кафе, ресторанлар, савдо марказлари ва кичик савдо шохобчалари фаолиятини 24/7 тартибида ташкил қилиш режалаштирилган. Шунингдек, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида автобуслар учун тунги йўналишлар жорий этиш ва бепул Wi-Fi тармоқлари ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.
Бироқ, концепцияда айрим тўсиқ ва муаммолар ҳам санаб ўтилган.
Жумладан, алкоголли ичимликларни сотиш соатларини маҳаллий ҳокимият органлари белгилаши мумкинлиги таъкидланган. Бу ҳолат айрим савдо шохобчалари фаолиятини чеклаб, тунги иқтисодиётнинг тўлиқ ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли борлиги айтиб ўтилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабига кўра, тунги сменада меҳнат қилувчи ходимларга иш ҳақи камида бир ярим баравар кўп миқдорда тўланиши шарт. Бу тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча молиявий юк бўлиб, уларнинг иш жараёнида қийинчиликлар келтириб чиқариши мумкин.
Тунги иқтисодиётни ривожлантириш учун ушбу чекловларни қайта кўриб чиқиш ва тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш талаб этилади. Тунги иқтисодиёт доирасидаги маданий ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш учун давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш кўрсатилади.
Тунги иқтисодиёт ривожланиши билан ижтимоий хавфсизлик муаммолари пайдо бўлиши мумкин. Маст-аластлар кўчаларни тўлдириб, жиноятчилик ортиши эҳтимоли бор. Кундузги иқтисодиётда ҳал қилинадиган муаммолар қолмагандек, ривожланишни тунги иқтисодиётдан излаш кулгили эмасми? Ёки бизнинг салоҳиятимиз ва савиямиз фақат тунги иқтисодиётни ривожлантиришга етадими? Балки, аввал аҳоли учун ойликларни замон талабига мослаштириш ва хавфсизликни таъминлаш зарурдир? Зеро, тунда кўчада юриш хавфли бўлиб қолиши мумкин.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда жамоат транспорти аҳолига узлуксиз хизмат қилиши ҳақида хабар
берган эдик.ROST24.uz |
Telegram |
Facebook Instagram |
YouTube |
Tezkor