Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

Агар бола шамоллаб қолса, нималар қилиш керак?

Табиий йўл билан даволаш қоидалари қандай?

Тана ҳарорати юқори бўлса, нима қилиш зарур?

Шамоллаган болага антибиотикларни қўллаш мумкинми?

Болалар миллий тиббиёт маркази шифокори Суръат Инагамов бу борада ота-оналарга ўз тавсияларини берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Қорақалпоғистонлик шифокорлар Мисрнинг етакчи тиббиёт мажмуасида малака оширади

📍 Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири Мурод Қурбонов бошчилигидаги делегация Миср давлатида бўлди. Сафар давомида вакилларимиз ушбу мамлакатнинг "Alameda Group" тиббиёт мажмуаси фаолияти, бу ерда яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.


✍️ Ўтказилган мулоқот натижасида Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Alameda Group" мажмуаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

✅ Ушбу ҳужжат асосида мажмуа таркибидаги "Alameda Academy"да қорақалпоғистонлик тиббиёт ходимларининг грант асосида малака ошириши ва замонавий технологиялар асосида ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаши режалаштирилган.

📌 Эслатиб ўтаамиз: "Alameda Group" мажмуаси 1999 йилда ташкил этилган. Ҳозир Мисрдаги энг нуфузли "Al Salam International Hospital", "Dar El Fouad Hospital", "Elixir Care Center", "Tabibi Clinics", "German Center for Rehabilitation" тиббиёт муассасалари ҳамда "Alameda Academy"ни қамраб олган. Мажмуада 5000 дан ортиқ ходим, шу жумладан 1000 га яқин шифокор фаолият кўрсатади.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴🟦🟦🟦

Патронаж доя штати: Тиббий амалиётда қандай натижа бермоқда?

Бўлажак оналарнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиши ўта муҳим. Аммо илгари бу ҳақда ҳомиладор аёлларга етарли маълумот берилмаган. Онадан болага ўтадиган баъзи инфекциялар, касалликлар тўғрисида опа-сингилларимиз билмаган.


🍼 Кўкрак сутининг аҳамиятини яхши англамаган оилаларда чақалоқларни сунъий озиқлантириш ҳолатлари ортгани ҳам сир эмас. Бу ҳам болалар ўртасида турли хасталиклар кўпайишида бош омиллардан бири бўлиб хизмат қиляпти.

📌 Президентимиз ташаббуси билан бирламчи бўғинда 8500 нафар доя ҳамшираси штати жорий этилиб, улар тиббий бригада таркибига киритилиши ҳомиладор аёлларни скрининг текширувларига йўналтириш, тиббий назорат қилиш, соғлом фарзандлар дунёга келиши, чақалоқларни туғуруқдан кейин соғлом парваришлаш борасида ижобий натижалар учун асос бўлмоқда.

📍 Ушбу янги механизмни йўлга қўйиш учун аввало, Туркия, Беларусь, Германия ва Литва тажрибаси ўрганилди ва патронаж доялар амалга ошириши лозим бўлган функционал вазифалар белгиланди.
👩🏻‍🏫 Кейинги босқич эса ушбу мутахассисларни тайёрлаш, уларни керакли билим ва кўникмалар билан бойитишга қаратилди. Хусусан, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусида ўқув дастурлари шакллантирилиб, малака ошириш курслари ташкил қилинди. Бу жараёнга ҳорижлик профессор-ўқитувчилар жалб этилгани машғулотлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилди.

➡️ Халқаро тажрибада “каскад” усули ёрдамида миллий тренерлар тайёрлаш тажрибаси мавжуд. Бунинг юқори натижадорлиги амалиётда ҳам ўз тасдиғини топган. Шуни ҳисобга олган ҳолда, 46 нафар тажрибали педагог учун чет эллик экспертлар томонидан махсус машғулотлар ўтказилди.

Ўқишни муваффақиятли тугатганларга “Халқаро стандартлар асосида тайёрланган маҳаллий тренер” сертификати берилиб, улар, ўз навбатида, жойларда бошқа дояларни ўқитишни давом эттирди.

🟢 Ушбу уникал касб эгаларини рағбатлантириш мақсадида юртимизда илк бор тўрт босқичдан иборат “Патронаж доя – аёл саломатлиги таянчи” кўрик-танлови ташкил этилди. Унга кўра, бир ой давомида маҳаллалар кесимида 8 минг нафардан зиёд, туманлар кесимида 2000 нафар, вилоятлар кесимида 200 нафардан ортиқ ва республика босқичида патронаж доялар 14 та номинация бўйича беллашди ва ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


🔬 Айни пайтда доялар томонидан фарзанд кўришга мутлақ ёки нисбий монелиги бўлган ва ҳомиладорлиги асорат билан кечаётган опа-сингилларимиз бирламчи тизимдаги “Аёллар маслаҳатхонаси”да туғуруқ комплекслари шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, кундалик режа асосида уларни соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда.

🩺 Шунингдек, патронаж дояси ўз участкасидаги ҳар бир ҳомиладор аёлнинг уйига кириб бориб, амбулатор ва стационар шароитдаги текширув ва даволаш жараёнларини назоратга олиб, шахсан кузатиб боряпти.

📝 Ҳар бир доя ўзининг “Муваффақиятлар архиви”ни яратаяпти, яъни унинг кўмаги билан саломатлиги яхшиланган, ҳатто ўлимдан сақлаб қолинган аёллар ҳақида батафсил ёзиб боради. Шунингдек, уйма-уй юрган ҳолда “Муаммоли ҳомиладорлар рўйхати” шакллантирилиб, шифокорлар ёрдамида бундай аёллар саломатлиги тикланмоқда.

📊 Уларнинг фаолияти натижасида йил бошидан бери 32 минг нафардан ортиқ аҳволи оғир бўлган аёллар аниқланиб, доимий парвариш эвазига ҳолати яхшиланишига эришилди.

🔎 Доялар ҳомиладорлик аниқлангандан бошлаб, ҳам она, ҳам гўдак саломатлигининг ҳимоячиси сифатида аёлнинг тиббий текширувлардан ўтиши, туғуруқ комплексига боришини назоратга олиб, фарзандли бўлгач, чилла даврида 42 кун уларнинг соғлигини кузатиб боради ва шундан сўнг патронаж ҳамширасига топширади.

‼️ Бир сўз билан айтганда, тиббий бригада таркибида патронаж доя фаолияти йўлга қўйилиши мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилганининг яна бир яққол тасдиғидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Жалилов Акбар Абдивохидович Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнини мувофиқлаштириш бўйича вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди.


➡️ А. Жалилов 2014 йилда Тошкент тиббиёт академиясининг бакалавриат, 2016 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ординатура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Навоий вилоятининг Конимех туманидаги бирламчи тиббиёт муассасасида бошлаган.

🔎 Турли йилларда Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази инспектори, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги бош мутахассиси, Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида бош мутахассис, Соғлиқни сақлаш вазирлигида бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи каби масъул лавозимларда ишлаган.

А. Жалилов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴🟦🟦🟦

❗️ССВ: Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси “UZINFOCOM” билан биргаликда яратилади


🖥 Бугун барча вазирлик, давлат идора ва ташкилотларида қоғозбозлик амалиётидан тўлиқ воз кечилиб, электрон маълумот алмашиш тизими йўлга қўйилмоқда. Бу орқали ортиқча оворагарчилик, бюрократик тўсиқларга чек қўйилиши баробарида, очиқлик ва ошкоралик таъминланяпти.

Хусусан, Ўзбекистон тиббиётини трансформация қилиш жараёнида ҳам худди шу талаб ва эҳтиёжлар алоҳида ҳисобга олинган. Президентимизнинг 2023 йил 1 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори айни шу мақсадни кўзлаб қабул қилинди.

🔎 Унда соғлиқни сақлаш тизимига илғор рақамли технологияларни татбиқ этиш, рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш, соҳанинг барча даражаларидаги даволаш-профилактика муассасалари учун маълумотлар базаси комплексини жорий этиш, дастурий таъминот ва электрон платформани ишлаб чиқишга доир устувор вазифалар белгиланган.

📌 Хусусан, қарорда “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси Германия тараққиёт банки (KfW банки) кредит ва грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш — мазкур истиқболли лойиҳанинг биринчи таркибий қисмидир.

✍️ Кеча худди шу муҳим вазифа ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — “UZINFOCOM” МЧЖ ўртасида шартнома имзоланди.

❓Хўш, “Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси” қандай имкониятларни тақдим этади?

➡️ Аввало, соғлиқни сақлаш тизимидаги барча тиббиёт муассасалари ягона платформага интеграция қилинади. Қолаверса, тиббиёт муассасалари ва давлат ташкилотлари ўртасида тўлиқ электрон маълумот айирбошлаш йўлга қўйилади. Бу эса тизимда вақт ва ресурсларни тежаш имкониятини юзага келтиради. Иш унумдорлиги сезиларли даражада ошади.

❗️Ҳамкорлик шартномаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ва “UZINFOCOM” МЧЖ бош директори Эмиль Гимранов томонидан имзоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦

📍 Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Саидмурод Исмаилов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар Қорақалпоғистон Республикасига келди.

🔬 Сафар давомида ички аъзолар касалликлари, туғма юрак аномалиялари ва нуқсонидан азият чекаётган қатор болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, сўнг уларда марказ кардиохирурглари ҳамда маҳаллий мутахассислар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари билан батафсил танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴🟦🟦

Пойтахтимизда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамда “Science and innovation” халқаро илмий журнали билан ҳамкорликда болалар аллергологларининг учинчи халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилмоқда.


➡️ “Болаларда аллергик касалликлар: фанлараро масалалар ва комплекс ечимлар” мавзусига бағишланган ушбу тадбирда мамлакатимиз мутахассисларидан ташқари Россия, Туркия, Грузия каби қатор хорижий давлатлардан олимлар, экспертлар иштирок этяпти.

📌 Тадбирда сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова ҳамда бошқалар томонидан қайд этганидек, ушбу анжуман болаларда аллергик касалликларни аниқлаш, олдини олиш, даволаш бўйича илғор ёндашувларни ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш борасида платформа вазифасини ўтайди.

Халқаро анжуман эртага ҳам ўз ишини давом эттиради. Кун тартибидан ушбу соҳа бўйича мамлакатимиз ҳамда чет эллик олимларининг маърузалари ўрин олган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 ✏️✏️✏️

🖥 Чет тили имтиҳони саналари эълон қилинди

📆 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги тест синови саналари эълон қилинди.  Унга кўра:


📝 тест синовининг ёзма қисми — 23-24 ноябрь кунлари;

🎤 гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 25 ноябрдан 13 декабрга қадар бўлиб ўтади (дам олиш кунларидан ташқари).

📲 Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг “Mening arizalarim” бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

📌 Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан камида бир соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари сўралади.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦

❗️Ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади

🖥 “Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-185-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди.


📆 Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

➡️ меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади;

➡️ етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади;

➡️ тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодлар ҳам қамраб олинади;

➡️ босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилади;

➡️ “Меҳр дафтари” жамғармалари тугатилади.

✅ 2025 йил 1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

“Оналар маскани”да:

➡️ оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;

➡️ ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;

➡️ оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 ✏️✏️✏️

Президентимизнинг тегишли Фармонига биноан, Асилбек Анварович Худаяров Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении членов Кабинета Министров Республики Узбекистан"

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 ✏️✏️✏️✏️

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 1-сонли болалар клиник шифохонасига мурожаатлар сони кўплиги акс этган видеолавҳалар тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси 425 ўринга эга бўлиб, 18 ёшгача бўлган болаларга қатор йўналишлар бўйича туну кун малакали шошилинч тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.


Муассаса барча зарур тиббий техника ва жиҳозлар ҳамда дори-дармонлар билан таъминланган. 138 нафар шифокор, 401 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият юритмоқда.

Шифохонанинг қабул бўлимига кунига ўртача 450-500 нафар бемор мурожаат қилади. Улардан ётиб даволанишга муҳтож бўлганлари шифохона бўлимларига госпитализaция қилинади.

Маълумки, куз-қиш даврида юртимиз бўйлаб мавсумий касалликлар кенг тарқалиши кузатилади. Шу сабабли ҳозирги кунда муассасага мурожаатлар сони сезиларли даражада кўпайган.


Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, шифохона бўлимларида қўшимча 55 ўрин ташкил этилган, 40 ўринли кўз микрожарроҳлиги бўлимининг эпидемик мавсум барқарорлашгунга қадар ўткир респиратор касалликларни қабул қилиш учун профили ўзгартирилди.

Шунингдек, амбулатор мурожаат қилган ва шифохонадан 2-босқич даволанишга чиқарилган беморлар бўйича оилавий поликлиникалар билан ҳамкорликда ишланмоқда. Ўз навбатида, беморлар сони ортгани инобатга олиниб, шифокорларнинг мазкур касалликлар бўйича мурожаатлар билан кўпроқ ишлаши чоралари кўриляпти.


Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш
бош бошқармаси.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗓 Год назад в Национальном детском медицинском центре установили уникальный радиологический аппарат, который позволяет своевременно обнаружить онкологические опухоли, выявлять заболевания даже на скрытой стадии и процессы, которые не могут показать другие медицинские приборы.

📊 С момента установки этого оборудования в центре был поставлен точный диагноз более чем 2000 пациентам.

📹 О подробностях этого мероприятия рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Бўка туманида 19 ёшли аёл ва унинг ҳомиласи шифокорлар айби билан нобуд бўлгани айтилган видеолавҳалар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки тезкор ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум қилинади.

Тошкент вилояти Бўка туманининг “Янгиобод” МФЙ ҳудудида яшовчи, 2004 йилда туғилган Н.С. жорий йил 17 ноябрь куни соат 14:30 лар атрофида онаси томонидан ушбу туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига йўлланма асосида олиб келинган.

Бемор “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси билан муассасага ётқизилган. Шунга қарамай, аёл ўша куни соат 17:10 лар атрофида тилхат асосида шифохонадан чиқиб кетган.

Орадан 3 кун ўтиб, 20 ноябрь куни соат тахминан 04:50 да бемор Н.С. ушбу туғуруқ бўлимига қайта мурожаат қилган ва танасида шишлар ҳамда сариқлик белгилари билан оғир аҳволда қабул қилинган. Унга “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, ўткир ёғли гепатоз, анемия ўрта оғир даража, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси қўйилган.

Бироқ шу куни соат 13:10 лар атрофида даволаниш чоғида аёлнинг аҳволи оғирлашган ва шифокорлар консилиумидан сўнг бемор реанимация бўлимига ўтказилган. Унинг ҳолати бўйича вилоят перинатал марказига хабар берилган.

Ҳомиладор аёл саломатлик ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, соат чамаси 14:55да жарроҳлик амалиётига олинган. Операция чоғида беморда барча инъекцион муолажалар тиббий кўрсатмага мувофиқ бажарилган.

Лекин Н.С. нинг умумий аҳволи жарроҳлик амалиёти бажарилаётган даврда янада оғирлашиб, клиник ўлим ҳолати содир бўлган. Тегишли реанимацион муолажалар бажарилишига қарамай, беморда соат 17.50 атрофида биологик ўлим қайд этилган.

Дастлабки хулосага кўра, мазкур ҳолат сабаби сифатида “Ўпка артериясининг тромбоэмболик синдроми. Оғир гепатоз. Ўткир жигар етишмаслиги. Уросепсис. Септик шок" қайд этилган ва соат 20.00 лар атрофида прокуратура органларига расмий ахборот берилган.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: белгиланган тартибга биноан, тиббиёт муассасаларида содир бўлган ҳар қандай ўлим ҳолатлари патанатомик текширувга ёки суд-тиббий экспертизага, биологик ўлим қайд этилгандан сўнг икки соат давомида йўналтирилади.


Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош акушер-гинекологи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ хизмат текширувини амалга оширмоқда. Ўз навбатида, Бўка тумани прокуратураси томонидан она ўлими бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️ЖССТ бачадон бўйни саратонининг олдини олиш бўйича тавсия берди

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотнинг янги ҳисоботига кўра, бачадон бўйни саратони дунё бўйича йилига 350 минг нафардан ортиқ аёлнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.


‼️ Ваҳоланки, мазкур патология — бутунлай олдини олиш мумкин бўлган онкологик касаллик. Бунинг учун уни эрта аниқлаш, ташхислаш зарур. Шу тариқа касалланиш ва ўлим ҳолатларининг олдини олишга эришиш мумкин.

💉 Айни сабабдан ЖССТнинг бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича глобал стратегиясида 9-14 ёшдаги қизларни одам папиллома вирусига карши эмлаш тавсия этилган.

🔬 Қолаверса, ушбу хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи диагностика воситалари, самарали муолажа курслари аллақачон тиббий амалиётда қўлланилмоқда.

📈 Бироқ баъзи ўрта ва паст даромадга эга мамлакатларда бу икмкониятлар чегараланган. Оқибатда уларда ушбу патологиядан ўлим кўрсаткичи 94 фоизга етгани ачинарлидир.


⬇️ ЖССТнинг тегишли стратегиясига кўра, 2030 йилга бориб қуйидаги учта глобал мақсадни тўлиқ амалга ошириш белгиланган:

🔢Қизларнинг 90 фоизини одам папиллома вирусига қарши тўлиқ эмлаш.

🔢 Аёлларнинг 70 фоизини ўз вақтида скрининг текширувидан ўтказишни таъминлаш.

🔢 Саратонолди ҳолатлар аниқланган аёлларни даволаш қамровини 90 фоизга етказиш.

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ҳукуматларни эмлаш қамровини ошириш ва соддалаштирилган скрининг дастурларини яратишни қўллаб-қувватлашга чақирди.

📌 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб миллий эмлаш календарига бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ОПВ вакцинаси киритилган бўлиб, ҳар йили 9 ёшли 350 минг нафардан ортиқ қизлар ушбу касалликка қарши эмланмоқда.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴🟦🟦🟦

🗓 Бир йил аввал Болалар миллий тиббиёт марказига онкологик ўсмаларни текширадиган, касалликнинг яширин давридаги ҳолатини ва бошқа тиббий қурилмалар аниқлай олмайдиган жараёнларни ҳам олдиндан кўрсатиб беришга қодир ноёб радиологик қурилма ўрнатилган эди.


📊 Шундан буён ушбу позитрон эмиссион томограф ёрдамида 2000 дан ортиқ беморларга аниқ ташхис қўйилди.

📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 ✏️✏️✏️✏️

❗️ССВ: Куз ва қиш мавсумида юқумли касалликларни самарали даволаш бўйича қўшимча чоралар кўрилади

Маълумки, куз-қиш мавсуми грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг тарқалиши учун қулай давр ҳисобланади. Айниқса, бу пайтда кичик ёшдаги болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан анча ортади.

📊 Шу боис бутун дунёда бўлгани каби бу йил ҳам юртимизда ёш ўғил-қизлар орасида ўткир респиратор вирусли касалликларнинг даврий кўтарилиши, айниқса пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар нисбатан ортгани кузатилмоқда.

📌 Шундан келиб чиқиб, вазирлик эҳтиёт чораси сифатида мазкур ҳолатни ўз назоратига олган.

➡️ Мавсумий юқумли касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнларини самарали ташкил этиш ҳамда ўткир респиратор хасталиклар тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан бартараф этиш бўйича қўшимча тадбирларни амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

🟢 Вазирлик томонидан ўтказилган навбатдаги йиғилишда шу каби масалалар муҳокама қилинди.

➡️ Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова бошчилигида ташкил этилган ушбу мулоқотда Тошкент шаҳридаги барча болалар клиник шифохоналари раҳбарлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, бирламчи тиббий ёрдам вакиллари ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати масъуллари иштирок этди.

🔎 Йиғилишда дастлаб бугунги кунда болалар клиник шифохоналаридаги ҳолат, беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича яратилган шароитлар, аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмати хусусида батафсил маълумот берилди.

⏩ Шунингдек, бемор болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур чоралар кўриш бўйича масъулларга шошилинч топшириқлар берилди.

🏢 Жумладан, Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган ўғил-қизлар учун қўшимча 200 та ўрин ташкил қилиш чоралари кўрилиши айтилди.

🩺 Шифохоналарга тушаётган юкламаларни камайтиришга кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиникалардаги тиббий бригадалар фаолиятини кучайтириш орқали эришиш мумкинлиги қайд этилди. Поликлиникаларда штаблар ташкил қилиниб, ҳар бир бемор боладан ҳабар олиш тизими йўлга қўйилган.

💉 Тиббий бригадалар томонидан “103” хизмати ходимлари кўрикдан ўтказиб, уйда даволаниш учун қолдирилган ёки амбулатор шароитда даволанаётган беморлар рўйхати шакллантирилиб, уларга кўрсатма асосида онлайн ва жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатилади.

📝 Шу туфайли бирламчи тиббий ёрдам тизими ходимлари орқали улар ўртасида тарғиботни кучайтириш, чақалоқларнинг ЎРВИ тарқалиши кучайган пайтда уйда боғча ва мактабга борадиган бошқа болалар билан мулоқотини камайтиришга, одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка чорлаш зарурлигига эътибор қаратилди.

📌 Йиғилишда клиник шифохоналарга юкламани камайтириш учун бу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш, амбулатор шароитда даволанаётган беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат қамровини ошириш зарурлигини таъкидланиб, бу бўйича масъулларга керакли топшириқлар берилди.

‼️ Бундан ташқари, ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда юртимизда ЎРВИ касаллигига чалиниб, шифохоналарда даволанаётган беморларнинг маълум қисми стационар муолажага муҳтож эмас.

👩‍⚕️ Шу сабабли бирламчи тизимдаги кундузги стационарларда касалликка чалинган болаларнинг кузатувини олиб бориш, зарур бўлганда шу ернинг ўзида керакли даво муолажаларини амалга ошириш бўйича ҳам тегишли вазифалар белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram




Ўзбекистон Республикаси Президентининг "А.Н. Ариповни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении Арипова А.Н. на должность Премьер-министра Республики Узбекистан"

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Показано 20 последних публикаций.