Диетолог|Нутрициолог|Психолог| Алимова


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


Хизмат турлари:
Диетолог;
Нутрициолог;
Психолог;
Нейротренер.
Мурожаат учун: @bintu_u , @bintu_u2

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#рецепт

🌿 Жуда мазали ва фойдали нонушта. Бу нонуштадан кейин организмда оғирлик бўлмайди

Чиа пудинг учун масаллиқлар:

✅ 50 гр чиа уруғи
✅ 120 мл сут (иложи борича ўсимлик сути ёки лактозасиз сут)
✅ 270 гр гречек йогурти
✅ 2-3 ош қошиқ тоза асал
✅ 3-4 дона киви

Тайёрланиши:
🥹 Чиани сут билан аралаштирамиз, 130 гр йогурт ва асал қўшамиз (қолган йогуртни ҳар қаватга ишлатамиз). Тин олиши учун 30-40 дақиқага бир четга олиб қўямиз;
😛 Кивини блендерда пачағини чиқарамиз.
😛 Чиа дам олиб бўлгандан кейин нонуштамизни видеода кўрсатилгандек қават-қават қилиб жамлаймиз: бир қават чиа, сўнг киви, йогурт ва навбат билан давом эттираверинг.

🌱 Чиа пудингни ўша заҳоти ейиш мумкин ёки кечқурун тайёрлаб, эрталаб ейиш учун совутгичга қўйиш мумкин.

Ана, нонушта ҳам тайёр!

Сиз ҳам суперфуд Чиахон севасизми?

🌿 Нутрициолог-психолог


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#диққат
#тарқатинг

⬆️ БУНИ ФАСТФУДНИ СЕВУВЧИЛАРГА КЎРСАТИНГ ⬆️

Gousto компанияси текширувчилари ИИ ёрдамида фастфуд севувчиларнинг 30 йилдан кейин нима кутаётганлинини кўрсатиб беришди...

Ҳуснбузарлар, семириш, сариқ тери, кўз ости муаммолари.

Агар косметолог билан ҳал қиламиз, деган ҳаёл ақлингизга келган бўлса, фақат ташқи кўриниш бузилмайди, буни унутманг. Ташқи кўриниш ичкарининг акс садосику! Астма, депрессия, безовталик ва ёмон уйқу кўринишидаги муаммолар ҳам қўшила бошлайди.

Ҳақиқат ана шунақа аччиқ бўлади.

Алҳамдулиллаҳ, уни осонгина айланиб, четлаб ўтиш мумкин. Албатта, бунинг учун баланслашган рационга риоя қилиш керак, холос.

☝🏻 ОСОН — агар Harmony обуначиси бўлсангиз, бошқача бўлиши мумкин эмас!

Ҳатто озиш марафонлартмизда ҳам — мазали, тўйимли ва турли хил таомлар! Марафон иштирокчилари буни яхши билишади 🤩

Нутрициолог-психолог


#хайрли_тонг
#иқтибос

💞Муродбахш чоршанба тонг муборак бўлсин, Нозик Хилқат Хонимлар💞

Ўйлаб кўрдингизми:
Мол-дунёимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.
Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.
Дорилар кўпайди, аммо касалликлар озаймади.
Кеч ётиб, чарчоқ билан уйғонамиз.
Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор (рилс) кўрамиз.
Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.
Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.
Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.
Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.
Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.
Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.
Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.
Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан


📔 Қалбга таскин битиклар

#цитата

Психологингиз


#хизматлар


Витаминлар ичганингизга қанча бўлди? 💊

Баҳор ва кузда кўпчилик турли қўшимчалар ичиш ҳақида ўйланади.
Мураккаб эмасдек туюлади, аммо...

Рекламага суяниб ёки "менга ёрдам берди, сиз ҳам ичиб кўринг", дейдиган таниш-билишларнинг маслаҳатига кўра танламанг 😉

Афсуски, бу ҳолатнинг ёши дунё ёши билан тенг ва кўпчилик "ҳар эҳтимолга қарши" витамин ичади. Масалан, иммунитетни қўллаб қувватлаш учун мавсумий витамин C ичадилар.
Кўп ҳолларда эса бу инсонлар қўшимчалар иш бермаганини ва аҳволлари яхшиланмаганини эътироф қилишади.🙅🏻‍♀️

Бу ерда фақат ўз дефицитларингизни эмас, балки ОИТ ҳолатини хам эътиборга олиш керак. Хазм тракти органлари бу қўшимчаларни сўриб олишга қодирми? ОИТ да яллиғланиш йўқмикин?

Витаминлар ичиб натижа олмаслик холва, ундан ёмони ўзингизга зарар етказишингиз ҳам мумкин, Аллоҳ асрасин.

Витамин сотиб олаётганингизда нимага таянасиз, буни комментларда ёзиб қолдиринг.
Рекламагами? Юрак ҳайқириғига биноанми? Ёки ҳар қалай анализларгами?👇🏻

Нутрициолог-психолог


#хайрли_тонг

🫶Хайрли тонг, Нозик Хилқат Хонимлар🫶

🤎 Биз баъзан қашшоқ бўлишни оч, яланғоч ва уйсиз қолиш деб тушинамиз. Ҳақиқий қашшоқлик кераксиз, севилмаган ва ташлаб кетилган бўлишдир.

🩷Атрофингизга боқинг, қадри баланд Нозик Хилқат Хонимлар ва тафаккур қилинг.

Қашшоқ эмаслигингизга шукр қилинг, тақдирингизга рози бўлинг ва биизниллааҳ, боридан ҳам кўпига эришинг 🥰


Психологингиз


#рецепт

✨Жуда арзон, лекин ўта фойдали ва маҳсулотлар қироличасининг бир туридаг салат тайёрлаймиз

Товуқ жигаридан тўйимли салат 🥗

Маҳсулотлар:
— 400 г товуқ жигари
— 250 г помидор
— 1 боғ руккола
— 1 боғ исталган бошқа салат
— 30 мл зайтун ёғи
— 2-3 бўлак саримсоқ пиёз
— 2 чой қошиқ лимонного соки
— дориворлар

🍴Тайёрланиши:
⏺ Жигарни тўғраб, қовуриб, дориворлар билан эркалатинг.
⏺ Помидорни бўлакчаларга бўлинг, салат баргини ювиб, аралаштиринг.
⏺ Ҳаммасини ликобчага солинг.
⏺ Зайтун ёғи, лимон соки, майдаланган саримсоқ пиёз ва дориворларни алоҳида идишда аралаштиринг.
⏺ Салат устидан ҳосил бўлган заправкани қуйинг.


Ана холос, пишди гулос 🙂

Ош бўлсин 🥰🥰🥰

Нутрициолог-психолог


#тавсия

✏️ Қалқонсимон безингиз соғлом бўлиши учун рационингизга ушбу маҳсулотларни қўшиб олинг!

🔵 Фейхоа ва хурмо — бу йод таркибли мевалар ҳам натрий, магний ва темирга бой. Бундан ташқари хурмо ва фейхоа А, С ва Р витаминлар бирикмасининг хазинаси.

🔵 Шпинат, пиёз — иммунитетни мустаҳкамлайди, шунингдек табиий антиоксидантлар ҳисобланади. Бундан ташқари, шпинат эндокрин тизими саломатлиги учун зарур бўлган бетакрор микроэлементлар тўпламига эга. Бу – фосфор, цинк, йодли бирикмалар, натрий, марганец ва бошқалар.

🔵 Саримсоқ пиёз— бетакрор сабзавот, таркибида йод, селен, сера, кальций, В гуруҳ витаминлари мавжуд. Бу компонентлар саримсоқнинг пишмаган ҳолатида тўлиқ сақланиб қолади, мариновкаланганда ва қуритилганда қисман қолади. Бундан ташқари, саримсоқ пиёз - тирозин аминокислоталари конидир.

🔵 Тухум — витамин ва минераллар хазинаси. Уларнинг таркибида А, Е, D витаминлари, кальций, фосфор, темир мавжуд. Ҳозирда, агар холестерин алмашинувида бузилишлар бўлмаса, ҳар куни 1-2 та тухум истеъмол қилиш мумкин.

🔵 Йоднинг бош манбаси, денгиз балиғи — треска, хек, минтай, пикша, сайра, макрель, скумбрия, лосослилар.

🔵 Олма — витамин ва минераллар билан бир қаторда олма таркибида пектин мавжуд, у организмни оғир металлардан тозалашда иштирок этади. Шунингдек клетчатка ҳам мавжуд, у эса ичак саломатлигини қўллаб қувватлайди.

❓ Рационингизда бу маҳсулотлардан қанчалик тез фойдаланасиз? Уларни қайси рецептларда ишлатасиз?
Албатта, комментларда ёзиб қолдиринг

Нутрициолог-психолог


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг
#иқтибос

🌸Янги тонг, янги кун, янги хафта муборак бўлсин, Нозик Хилқат Хонимлар🌸

Яхши томонга ўзгаришни бошлашга ёрдам берадиган ўн беш маслаҳат:
1. Ўзингизга нисбатан ростгўй бўлинг.
2. Муаммолардан қўрқманг.
3. Керакли одамлар билан вақт ўтказинг.
4. Бахтингизни биринчи ўринга қўйинг.
5. Ҳалол ва мағрур бўлинг.
6. Ҳозирни ҳис этишни ва яшашни ўрганинг.
7. Хатолардан чиқариладиган сабоқларни қадрланг.
8. Ўзингизга яхши муносабатда бўлинг.
9. Ўзингизда бор нарсалардан завқланинг.
10. Бахтни топишни ўрганинг.
11. Ўз ғояларингиз ва орзуларингизга имконият беринг.
12. Кейинги босқичга тайёр эканингизга ишонинг.
13. Янги муносабатлар ўрнатишни бошланг.
14. Инсонларга имкон беринг.
15. Фақат ўзингизнинг олдинги ҳолатингиз билан рақобатлашинг!


📔 Қалбга таскин битиклар

#цитата


Психологингиз


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#рецепт

Юқори оқсилли паста🍽

Масаллиқлар:

• товуқ "грудка"си 140г
• қайнатилган паста 100г
• черри 50г
• саримсоқ бўлаги
• қирилган помидор 2 ош қошиқ
• творог пишлоғи 1 ош қошиқ
• бир ховуч шпинат
• гхи ёғи 3 г (бошқа исталгани бўлаверади)

Тайёрланиши:

Ёғда қирғичдан помидор, саримсоқни қовуриб, творог пишлоғи, қирғичдан ўтказилган помидор ва шпинатни қўшамиз. Соусни бир-икки дақиқа димлаб оламиз, охирида қайнатилган пастани қўшамиз.

Духовкада пишган товуқ ва қирилган пармезан билан бирга дастурхонга тортамиз.

Ош бўлсин 😘

Нутрициолог-психолог


Якшанба кунингиз яхши ўтяптими, Нозик Хилқат Хонимлар?

Доим севинг, севилинг.
Гўзаллигингиз, ҳаё, ибо ва иффатингиз ила оламга нур таратинг.

Harmony


Қалқонсимон без ҳақидаги суҳбатимизда давом этамиз 🦋

Бу постда қалқонсимон без фаолиятига салбий таъсир қиладиган
🙂🙂🙂🙂🙂🙂 та бузғунчиларни кўриб чиқамиз:

🙂 Иммунитет. Вируслар, бактерия ва бошқа лор-касалликлари сабабли юзага келган иммун бузилишлар қалқонсимон без функциясини сезиларли даражада пасайтириб юборади. Ҳатто тишдаги муаммолар хам унинг ишига таъсир қилиши мумкин.

🙂 Ошқозон Ичак Тракти (ОИТ). Овқат таркибидаги биз йўлиқадиган барча антигенлар бутун танага, айниқса қалқонсимон безга таъсир ўтказиши мумкин.

🙂 Жигар функцияси. Жигар қалқонсимон без гормонлари метаболизмида бош ролни ижро этади. Унинг фаолиятидаги бузилишлар қалқонсимон без функциясини ёмонлаштириши мумкин.

🙂 Буйраклар функцияси. Буйраклар ҳам қалқонсимон без гормонлари алмашинувига таъсир қилади. Уларнинг дисфункцияси (функциясининг бузилиши) қалқонсимон без муаммоларига олиб келиши мумкин.

🙂 Углеводлар метаболизми.
— Инсулинорезистентлик
— Қандли диабет
Бу ҳолатлар қалқонсимон без ишлашига салбий босим ўтказади.

🙂 Гормонал бузилишлар. Бутун гормонал тизим ўзаро чамбарчас боғлиқ. Биттагина органдаги муаммолар бошқа занжирли бузилишоар реакциясини келтириб чиқариши мумкин.

🙂 Стресс. Ҳар қандай стресс қалқонсимон без функциясига ўша заҳоти ўз имзосини чекади.

🙂 Уйқу. Уйқунинг бузилиши қалқонсимон без саломатлигига сезиларли таъсир кўрсатади.

🙂 Микроэлементлар витаминлар дефицити. Зарурий моддалар етишмаслиги қалқонсимон без фаолиятидаги бузилишлар сабабчиси бўлиши мумкин.

🙂🙂 Хирургик аралашув. Айнан қалқонсимон безнинг ўзида ўтказилган хирургик операциялар унинг дисфункциясига олиб келиши мумкин.


Нутрициолог-психолог


#хайрли_тонг

🥰Янги тонг муборак, Нозик Хилқат Хонимлар🥰

Вақти-вақти билан дам олишимиз керак бўлган баъзи нарсалар.

⭐️ Ишдан дам олинг.
Агар сиз иш ҳақида ўйлаб ухлаётган ва уйғонаётган бўлсангиз, демак "перезагрузка" қилиш вақти келибди.

⭐️ Смартфондан дам олинг.
Тонгги илк лаҳзаларингизни янгиликлар лентасини титкилаш билан ўтказиш ўрнига бу лаҳзаларни ижодга, жисмоний машқларга, илм олишга бағишланг.

⭐️ Инсонлардан дам олинг.
Ҳар биримизга ўзимиз билан ёлғиз қолиш учун вақт керак. Фикрларимизни жамлаб, бирор нарсани яхши ўйлаб оламиз ва шунчалик дам оламиз.

Психологингиз


#диққат
#рецепт

😋 Товуқли лавлаги салати

Масаллиқлар:

👋 Қайнатилган товуқ 125г
😎 Қайнатилган лавлаги 200 г
🤦‍♀️ Сабзи 200 г
🫙 Зайтун ёғи
🌿 Исталган куртак (2 ош қошиқ)

Тайёрланиши:
1️⃣ Товуқ, лавлаги, сабзини қайнатиб олинг.
2️⃣ Барча маҳсулотларни аралаштириб, зайтун ёғи ва куртакларни қўшинг.

Тайёр! ❤️

Сиз қайси донни куртак оттирасиз ва истеъмол қиласиз?

Нутрициолог-психолог


#табобат

🌸Оҳ бу гўзал гуллар....

🌿 Ингаляция учун ромашка

Айнан ҳозир кўпчиликни безовта қилаётган мавзу

📘 Игналяция – бронхиал астмани, тонзиллитни, ларингит ва бошқа нафас йўллари касалликларини даволашнинг зўр воситаси

🌱 Ингаляция муолажасини кунига 2 марта ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади

✅ Таркиби учун:
1 ош қошиқ ромашка (аптеканики) гули
1 ош қошиқ асал
1 ош қошиқ озуқа содаси
400 мл сув

☕️ Тайёрланиши: идишга аптекадан олган ромашка гулларининг саватчалари солинади, устидан қайнаган сув қуйилади, асал ва сода қўшилади. Идиш устига энгашиб, бошни сочиқ билан ёпиб, идишдан чиқаётган буғни 10-15 дақиқа ҳидланади.

🌿 Нутрициолог-психолог


#хайрли_тонг

🦋Шанба тонги хурсандчилик ва хушкайфият билан эшигингиз қоқсин, Нозик Хилқат Хонимлар🦋

Хотиралар билан яшашни бас қилинг

⭐️ Ўтмиш ҳақида яна қанча ўйлаш мумкин? Қанақа шаклда бўлса ҳам, ёқимлими ёки ёқимсизми...
Агар ўз хатоларингиз хақида ўйлаётган бўлсангиз, демак ўзингизни айблаяпсиз ва бор қувватингизни шунга сарф қиляпсиз. Агар ёқимли вазиятлар ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, у ҳолда ўша вақт оралиғида яшай бошлайсиз.

⭐️ Эслаб, хотирлаш ва ностальгияга берилиш бошқа нарса, аммо доимий равишда ўша давр билан яшаш бошқа нарса – бу норма эмас! Шу йўсинда ҳозирингизни йўқотаётганингизни тушиняпсизми?

Психологингиз


🛍Рецептлар билан бўлишайликми, Нозик Хилқат Хонимлар?




#диққат

Билсангиз, енгиш осон бўлади 🦋

Яқиндагина, яъни ўтган бир неча йиллар олдин сиз узоқ иш кунидан сўнг шунчаки чарчоқ ҳис қилгансиз. Сўнгра тери безовта қила бошлади — у хиралашиб қолган, тошмалар пайдо бўлган. Сочларингиз тўкила бошлади, вазн эса — диетага "ўтирганингизга" қарамай қотиб қолган. Кейин эса эрталабни ўзидаёқ ҳолингиз йўқлигини ҳис қиласиз.

Қалқонсимон без кун давомида индамай, бир текис сиз учун хизмат қилади. У қувватингиз, кайфиятингиз, метаболизмингиз ва ҳатто, иммунитетингиз ҳақида қайғуради. Аммо уни юкини орттириб юборсак, сигнал юборишни бошлайди. Чарчоқ, эътибор сусайиши, тери муаммолари, вазн ортиши, доимий стресс — бу шунаки "илик узулди" "ичак чўзилди", "чилла чиқди" даври эмас.
Бу мадад сўраш овози.🆘

Сизчи нима қиласиз?
— 5 саотли уйқуни ўзгартирмайсиз, чарчоқни 2-финжон қаҳва ёрдамида беркитасиз.
— стрессда яшайсиз ва уни ширинлик билан "овоз"ини ўчирасиз.
— йиллар давомида анализ топширмайсиз, чунки "ҳаммаси жойида, ҳеч қаерингиз оғримаяптику".

Кейин эса... кейин бир кун шифокор: «Қалқонсимон без эплай олмаяпти. Олиб ташалаш керак», дейди 🚫


Буни тўхтатиб бўладими?
Албатта, биизниллааҳ. Гап мураккаб схемалар ҳақида кетмаяпти. Ҳаммаси секин-асталик билан кичик ишлардан бошаланади:
— Уйқуни тартибга солиш.
— Овқатланишга эътибор қаратиш.
— Ҳеч бўлмаса гормонлар ва витаминларни текширадиган асосий анализларни топшириш.

Қалқонсимон без кўп нарса талаб қилмайди, аммо уни вақтида эшита олиш муҳим. У ҳақида қайғуриш — бу ўзингиз ҳақингизда қайғуришдир. Чунки у ишдан чиқса, нафақат соғлигингизни, балки ҳаётингиз сифатини ҳам йўқотасиз.

⬆️ Карточкаларда қалқонсимон без саломатлигини сақлашга ёрдам берадиган қадамлар ҳақида ёздик, сақлаб олинг 🫶


#хайрли_тонг

🎀Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Нозик Хилқат Хонимлар🎀

Эрталабда бир бирингизга хайр тилашни УНУТМАНГ!

Психологингиз

Показано 20 последних публикаций.