Диетолог|Нутрициолог|Психолог| Алимова


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


Хизмат турлари:
Диетолог;
Нутрициолог;
Психолог;
Нейротренер.
Мурожаат учун: @bintu_u , @bintu_u2

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


#хайрли_тонг
#иқтибос

🎀Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Нозик Хилқат Хонимлар🎀

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Ёши ўттиз бешдан ўтган инсонлар учун тавсиялар:

🤝- қисм

— Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини поймол қилма. Мол-дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол-дунёга хизмат қилиш учун эмас.
— Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Унутишга ҳаракат қил.
— Тавозели ва камтар бўл. Мол-дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
— Тавозе - одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир.
— Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид билан боқ.


📔 Қалбга таскин битиклар

#цитата

Психологингиз


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кичкинтойлар ҳам семизликка ва катта қоринга қарши кураш бошлашди 🤘🤘🤘


🫵🫵🫵СИЗ-ЧИ 🫵🫵🫵

Нутрициолог-психолог


#хайрли_тонг
#иқтибос

💞Саломлар бўлсин, Нозик Хилқат Хонимлар 💞

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Ёши ўттиз бешдан ўтган инсонлар учун тавсиялар:

🤝 - қисм

— Йилда бир марта қон олдир (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.
— Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасанг-да, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо — танадаги сув етишмовчилигидир.
— Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, тана аъзоларини ҳаракатлантириб туриш лозим.
— Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришга бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир.
— Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг, пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга яёв боришни одат қил.
— Ғазабланиш ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради.


📔 Қалбга таскин битиклар

#цитата

Психологингиз


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Нотўғри" овқатларга меҳр жўшганда кўриш керак бўлган видео


🤪🤪🤪🤪

Нутрициолог-психолог


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гап ёшдамас, парваришда, ўз устингизда ишлашда, тананинг ва соғлиқнинг омонат эканлигини англашингизда

😊😊😊

Ҳолатингизга онгли равишда ақл билан ёндашинг.

Озғин, семизликни бир четга суриб, соғлом бўлишни, дефицитоарни тўлдиришни, саломатликни тиклашни мақсад қилиб қўйинг.


Нутрициолог-психолог


#хайрли_тонг
#тавсия
#иқтибос

❤️ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Нозик Хилқат Хонимлар👋


Дангасаликни енгиш 💚 япон техникаси:

💚 Икигай. Ҳаётдаги мақсадингизни аниқланг — ҳар куни эрталаб уйғонганингиз учун ҳаётингиз маъносини англанг. Кучли томонларингиз, эҳтиросларингиз ва дунё эҳтиёжларига мос келадиган нарсани танланг. Бу ҳаётга маъно беради.
💚 Кайзен. Ҳар куни кичик ҳаракатларга эътибор қаратинг. Бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсани қилиш шарт эмас, фақат аста-секин ривожланишга интилинг.
💚 Помодро. 25 дақиқа ишланг, 5 дақиқа танаффус қилинг, кейин такрорланг. Бу сизга диққатни жамлашга ва чарчашни олдини олишга ёрдам беради.


📔 Қалбга таскин битиклар

#цитата


Психологингиз


Таблеткаларсиз соғлом ичак 😰

Ичак — бу организмнинг ҳақиқий дирижёри. Унинг ҳолати бутун танамиз ва ҳар бир органимизнинг фаолиятига таъсир қилади. ОИТ мизда "йўлдан чиқишлар" содир бўла бошласа, бу нафақат хазмда, балки теримизда, қувватимизда ва иммунитетимизда ўз аксини топади 😓

Ичак фаолиятини қўллаб қувватлаш учун унга бироз ёрдам қилишимиз керак! Хазмингиз учун асосий "ёрдамчилар" ҳақида маълумот тайёрладик, бу маълумот унинг фаолиятини изига туширишга ёрдам беради ✨

💚 Қатиқ маҳсулотлари (йогурт, кефир) — бу пробиотикларнинг энг зўр манбаи. Пробиотиклар ичак соғлом микрофлорасини қўллаб қувватлаш учун керак.

💚 Ферментлаштирилган маҳсулотлар (квашеный карам, бодиринг) ҳам пробиотиклар ишлаб чиқаради ва ажойиб антиоксидантлик хусусиятига эга, бу эса ичак учун жуда фойдали.

💚 Гречка таркибида эрувчан ҳам, эримайдиган ҳам тўқималар мавжуд. Улар ўз навбатида ичак фаолиятини тартибга солишга ёрдам беради.

💚 Зайтун ёғи ўз таркибидаги тўйинган мойлар ҳисобига яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради, бу эса хазм тизимининг саломатлигини яхшилайди.

💚 Банан — бу фойдали бактериялар ўсишини таъминлайдиган ва хазм жараёнларини яхшилайдиган клетчатка хазинаси ҳисобланади.

💚 Овсянка (сули) таркибида клетчатка мавжуд, шунинг учун ичак "перистальтика"сини яхшилайди ва қабзиятни бартараф этади.

💚 Витаминлар ва Омега 3 га бой бўлган ёғли балиқ яллиғланишга қарши туриш эффектига эга, бу ҳам ичак учун фойдалидир.

💚 Кўк чой зарарли бактериялар билан курашишга ёрдам беради ва ичакдаги яллиғланишни камайтиради.

💝 Ичакларингиз саломатлиги — қўлларингизда эканлигини доим ёдингизда тутинг! Бу маълумотни яқинларингиз билан ҳам бўлишинг, улар ҳам ўз хазм органларининг саломатлигига эътиборли бўлишсин!

Нутрициолог-психолог


#хайрли_тонг

🌸Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Нозик Хилқат Хонимлар🌸

❤️❤️ Шунчаки яшанг. Қувонинг. Табассум қилинг. Кулинг. Бахт изламанг — унинг манбаси бўлинг!

Психологингиз


Гомоцистеин: дўстми ёки душман?

Хўш, бу гомоцистеин ўзи нима?

🔮 Бу аминокислота, агар кўпайиб кетса — юрак ва қон томири муаммолари каби нохушликларни келтириб чиқаради. 😏

Бу безорини қандай туширамиз? Бир нечта сирларни сиз билан бўлишамиз:

💠 В витаминлари: айнан улар гомоцистеинни яна бизнинг дўстларимизга — бошқа аминокислоталарга айлантиради. В6, В12 ва фолик кислотасини қидиринг.

💠 Яшил барглар: шпинат, салат, брокколи – бу маҳсулотлар таркибидаги фолик кислотаси гомоцистеин миқдорини камайтиришга ёрдам беради.

💠 Кофеинни камайтиринг: қаҳва севарлар хафа бўлманг! Аммо факт фактлигича қолади – ҳаддан ташқари кўп кофеин гомоцистеин миқдорини кўтариб юбориши мумкин. Келинг баъзида ўзимизга бир финжонгина кўк чойга рухсат берамиз 🍵

💠 Мунтазам равишдаги машқлар: спорт – нафақат қомат гўзаллиги учун, балки томирларингиз гўзаллиги учун ҳам керак. Бироз бажарилган кардио соғлигингизни тубдан яхшилайди!

Рационингизда ва кун тартибингизда ўзгартиришингиз керак бўлган нарса бор бўлса юракча босинг. Агар гомоцистеин назоратида эксперт бўлсангиз оловча босинг! ❤️🔥

Нутрициолог-психолог


#хайрли_тонг

🍂Салом, гўзал Нозик Хилқат Хонимлар🍁

🍂Яхши дам олдингизми?

Доим нолийдиган, шикоят қиладиган, ношукр ва ҳамма нарсани ёмон қабул қиладиган инсонларни ўзингизга яқинлаштирманг. Бу давоси оғир дард. Энг ёмони, унинг юқиш хусусияти бор.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг, шукрни кўпайтиринг.

Унутманг, шукр қилганингиз ҳам шукр айтишга лойиқ неъмат!

Психологингиз


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💖💖💖

😬😎😁😅😛

😅😀🙂😀😛⭕️🟡🫢😅🫢🥸

15 январдан бошланади.

Яқинларингизни ҳам таклиф қилиб улгуринг.

🤝🤝🤝🤝 давомида сиз билан қизиқарли марафонда бирга бўламиз, инн шаа Аллоҳ.


Нутрициолог-психолог


#рецепт

🌿 Холестерин миқдорини туширамиз

📘 Қон томирида тиқинлар пайдо бўлмаслиги учун, яъни профилактика учун цикорий ичиш фойдалидир. Цикорийда инулин бор, у холестерин, триглицеридлар миқдорини пасайтиради ва қон томирларини холестериндан тозалайди.

✔️ Шунингдек, у қондаги глюкоза миқдорини ҳам пасайтиради.

🌱 Бундан ташқари, цикорий қаҳвага зўр ўринбосар бўлиши мумкин: унинг таркибида ҳақиқатдан кофеин йўқ, шунинг учун қўрқмасдан тушликдан кейин ёки кечқурун ичиш мумкин, чунки буни оқибатида асаб ёки қон томир тизимининг ҳаддан ташқари қўзғалиши юзага келмайди.

🌿 Нутрициолог-психолог


#хайрли_тонг
#иқтибос

☕️Барчамиз учун янги бошланган тонг, муборак Жума тонги хайрли бўлсин, Нозик Хилқат Хонимлар 🌺

Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:
1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам-ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.
2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватнинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.
3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол-дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое кетказасан, амал қилишни эса ортга сурасан.


📖 Қадрига таскин битиклар

#цитата


Психологингиз


Заказлар эгалари етказилмоқда.

Қўшимчалар гўзал оқибатларгп сабаб бўлсин.

Ишончингиз учун раҳмат

🧇🧇🧇🧇🧇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


💚💚💚💚💚💚❗️❗️❗️


💚💚💚💚💚💚💚💚💚💚

Показано 20 последних публикаций.