#диққат
Билсангиз, енгиш осон бўлади 🦋
Яқиндагина, яъни ўтган бир неча йиллар олдин сиз узоқ иш кунидан сўнг шунчаки чарчоқ ҳис қилгансиз. Сўнгра тери безовта қила бошлади — у хиралашиб қолган, тошмалар пайдо бўлган. Сочларингиз тўкила бошлади, вазн эса — диетага "ўтирганингизга" қарамай қотиб қолган. Кейин эса эрталабни ўзидаёқ ҳолингиз йўқлигини ҳис қиласиз.
Қалқонсимон без кун давомида индамай, бир текис сиз учун хизмат қилади. У қувватингиз, кайфиятингиз, метаболизмингиз ва ҳатто, иммунитетингиз ҳақида қайғуради. Аммо уни юкини орттириб юборсак, сигнал юборишни бошлайди. Чарчоқ, эътибор сусайиши, тери муаммолари, вазн ортиши, доимий стресс — бу шунаки "илик узулди" "ичак чўзилди", "чилла чиқди" даври эмас.
Бу мадад сўраш овози.🆘
Сизчи нима қиласиз?
— 5 саотли уйқуни ўзгартирмайсиз, чарчоқни 2-финжон қаҳва ёрдамида беркитасиз.
— стрессда яшайсиз ва уни ширинлик билан "овоз"ини ўчирасиз.
— йиллар давомида анализ топширмайсиз, чунки "ҳаммаси жойида, ҳеч қаерингиз оғримаяптику".
Буни тўхтатиб бўладими?
Албатта, биизниллааҳ. Гап мураккаб схемалар ҳақида кетмаяпти. Ҳаммаси секин-асталик билан кичик ишлардан бошаланади:
— Уйқуни тартибга солиш.
— Овқатланишга эътибор қаратиш.
— Ҳеч бўлмаса гормонлар ва витаминларни текширадиган асосий анализларни топшириш.
Қалқонсимон без кўп нарса талаб қилмайди, аммо уни вақтида эшита олиш муҳим. У ҳақида қайғуриш — бу ўзингиз ҳақингизда қайғуришдир. Чунки у ишдан чиқса, нафақат соғлигингизни, балки ҳаётингиз сифатини ҳам йўқотасиз.
⬆️ Карточкаларда қалқонсимон без саломатлигини сақлашга ёрдам берадиган қадамлар ҳақида ёздик, сақлаб олинг 🫶

Кейин эса... кейин бир кун шифокор: «Қалқонсимон без эплай олмаяпти. Олиб ташалаш керак», дейди 🚫