❗️
Банклар сизга фақат улар танлаган ташкилотларни қабул қилдириши мумкин эмас!Кредит расмийлаштиришда банклардан шундай талаблар келиб чиқиши мумкин:☑️
Суғурта компанияси масаласида: Тасаввур қилинг, сиз кредит оляпсиз, банк эса: “Фақат фалон суғурта компанияси орқали суғурта қилинг,” дейди.
▪️
Бу нотўғри! “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат
банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомнинг
3-боб 36-бандига мувофиқ, сиз истаган суғурта компаниясини танлашингиз мумкин. Масалан, агар "А" компаниясида суғурта нархи арзон бўлса, сиз айнан ўша компанияни танлайсиз, банк эса бу танловингизни қабул қилиши шарт.
☑️
Баҳоловчи ташкилот масаласида: Банк айтиши мумкин: “Мулкни баҳолаш учун фақат бизнинг рўйхатдаги ташкилотга мурожаат қилинг.”
▪️
Бу ҳам қонунга зид. Низомнинг
36-бандига мувофиқ, агар “Б” ташкилоти сизга қулайроқ ва тезроқ хизмат кўрсатса, сиз уларни танлайсиз ва банк бунга қаршилик қила олмайди.
☝️Агар улар сизга мажбурий бир компанияни тавсия қилишса,
Мен истаган компанияни танлаш ҳуқуқига эгаман ва бу қонун билан ҳимояланган десангиз бўлади.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar