Bank va Mijoz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.

Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


2024 йилда ажратилган чакана кредитлар миқдори 100 трлн сўмдан ошган

Ўтган йилда банклар томонидан жисмоний шахсларга 104,7 трлн сўмлик кредитлар ажратилган бўлиб, 2023 йилга нисбатан ўсиш 4,4 фоизни ташкил қилган.

Йўналишлар кесимида кўрсак, 2024 йилда микроқарз (йиллик ўсиш+ 59,4%), микрокредит (+52,9%), овердрафт (+74,9) ажратилиши кескин ўсган бўлса, ипотека кредити ажратиш деярли ўзгармаган.

Шунингдек, автокредит (-53,3%) ва таълим кредити (54,4%) ажратилиши сезиларли даражада камайган.

@bankmijoz


Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциациясига “Ўзмиллийбанк” AЖ бошқарув раиси Aлишер Мирсоатов раҳбар этиб сайланибди.

@bankmijoz


Уй-жойни таъмирлаш учун тижорат ипотека кредитлари

Бугунги кунда қуйидаги банкларнинг расмий сайтларида уй-жойларни таъмирлаш учун ипотека кредитлари ажратилиши маълум қилинган.

🏦 Агробанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1216;

🏦 Туронбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1220;

🏦 Асакабанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1152;

🏦 БРБ
◦ муддати – 10 йилгача
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 375 млн сўмгача*;
◦ колл маркази – 1254;

🏦 Hamkorbank
◦ муддати – 6 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 27%;
◦ миқдори – 100-240 млн сўмгача*;
◦ колл маркази – 1256;

🏦 ЎзСҚБ
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 32%*;
◦ миқдори – 200 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1180.

☎️ Кредитлар бўйича батафсил маълумот олиш учун банкларнинг контакт марказларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

@bankmijoz


Кредит қарздорлигини ундириш

Банк кредит бўйича қарздорликни ундиришни кредит шартномасида ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширади.

Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида банк қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади.

Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка, бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган ҳолда қарздорлик миқдори тўғрисида қарздор учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак.

Хабарномани қўлга топшириш ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача йўл қўйилмайди.

3030-низом.

@bankmijoz


🔥 Ўзбекистоннинг ҳар олтинчи фуқароси TBC Bank мижози ҳисобланади

Шунчаки тасаввур қилинг: сиз байрам дастурхонида ўтирибсиз, атрофингизда эса оилангиз ва дўстларингиз. Стол атрофида ўтирган олти кишидан камида биттасида TBC Bank иловаси бор. Ёки ҳатто бир нечтасида. 😉

6+ миллион фойдаланувчи — бу шунчаки рақамлар эмас, балки ҳар бир кишига қулай молия кераклигининг кўрсаткичидир. Миллионлаб одамлар TBC Bank'ни танлайди, чунки бу ерда ортиқча ҳужжатларсиз, банкка ташриф буюрмасдан ва кутиб ўтирмасдан
кредит олиш, омонат очиш ёки карта буюртма қилиш мумкин.

Сиз ҳам қўшилинг:
https://app.tbcbank.uz/SfqR/dl1fzk3c

реклама


❗️Алоқабанк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.

@bankmijoz


🏦 Алоқабанк “ёшлар банки”га айлантирилади

Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилди. Шунингдек, банкка 200 миллион доллар ажратилди.

@bankmijoz


❤️ Ўзбекистоннинг энг йирик рақамли банки TBC Uzbekistan 2024 йил натижаларини эълон қилди.

Компания рақамли банкинг соҳасида ютуқларга эришиб, юқори натижаларни қайд этди ва энг йирик экотизимлар қаторидан жой олди.

2024 йил TBC Uzbekistan учун муваффақиятлар даври бўлди. Умумий операцион даромад 1,9 триллион сўмга етиб, 2023 йилга нисбатан 108 фоизга ўсди. Соф фойда эса 514 миллиард сўмни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 91 фоизга кўпдир. Мижозлар базасида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди. 2024 йилнинг охирига келиб, 18,4 миллион фойдаланувчи рўйхатдан ўтди, бу 37 фоизлик ўсишни англатади. Бундан ташқари, ойлик фаол фойдаланувчилар сони 5,9 миллионга етди, бу эса TBC Uzbekistan'нинг ўзбекистонликлар орасида тобора оммалашиб бораётганидан гувоҳлик беради.

2024 йил якунида кредит портфели 8,07 триллион сўмга етди, бу ўтган йилга нисбатан 112 фоизга кўпдир. Жисмоний шахсларнинг омонатлари ҳам юқори суръатларда ўсди ва 4,8 триллион сўмни ташкил этди.

TBC Uzbekistan ўтган йилда молиявий муваффақиятга эришиш билан бирга, стратегик инвестициялар жалб қилди, илғор сунъий интеллект технологияларини ривожлантира олди ва Visa, Mastercard каби йирик компаниялар билан самарали ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлади.

Реклама


Бугун тижорат банкларида АҚШ долларини сотув курси 13065 сўмгача белгиланмоқда.

Агар доллар харид қилмоқчи бўлсангиз, энг яхши курс таклифи – 13010 сўмдан:
➖ Халқ банки
➖ Алоқа банк
➖ МКБанк
➖ Даврбанк.

Шунингдек, валютани сўмга айирбошлаш учун энг мақбул курсни – Пойтахтбанк 12980 сўмдан, Асакабанк 12970 сўмдан ҳамда Ипотека-банк ва Анорбанк 12965 сўмдан таклиф қилмоқда.

@bankmijoz


Микромолия банклари

Қабул қилинган қонунга асосан, микромолия банкларининг устав капиталининг энг кам миқдори 50 млрд сўмни ташкил этади.

Микромолия банклари "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган чекловлардан ташқари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширади:

✔️ бир жисмоний шахсдан омонатга жалб қилинган пул маблағлари миқдори банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган кафолатланган омонат миқдоридан ошмаслигини;

✔️ бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори беш миллиард сўмдан ошмаслигини;

✔️ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромад олиши йўналтирилган фаолияти учун берилган кредитларнинг кредит портфелидаги улуши етмиш фоиздан кам бўлмаслигини;

✔️ чет эл банкларида вакиллик ҳисобварақлари ва бошқа ҳисобварақлар очиш, чет эл фуқароларининг ва юридик шахсларининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар бериш ҳамда мижозларнинг ташқи савдо операциялари бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланганлигини;

✔️ қарз қимматли қоғозларига инвестициялар банкларнинг ликвидлигини бошқаришга доир талаблар доирасида фақат Марказий банк томонидан белгиланган юқори ликвидли қарз қимматли қоғозларига қилинишини.

@bankmijoz


Иккиламчи ипотека кредитлари

Бугунги кунда айрим банклар томонидан иккиламчи бозор учун ажратилаётган ипотека кредитлари қисқача шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

🏦 Ипотека-банк
◦ муддати – 10 йилдан 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 21,99%;
◦ миқдори – 450 млн сўмгача.

🏦 Infinbank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 24%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.

🏦 Tenge Bank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 24,6%;
◦ миқдори – 820 млн сўмгача.

🏦 БРБ
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 24,9%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.

🏦 Халқ банки
• муддати – 15 йил;
• бошланғич бадал – 25 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 25%.
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.

🏦 Агробанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*;

🏦 Туронбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.

🏦 Асакабанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 26%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.

🏦 Ўзмиллийбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси
- бошланғич бадал 25 фоиз бўлса – йиллик 26%;
- бошланғич бадал 40 фоиз бўлса – йиллик 24%;
◦ миқдори – чегараланмаган.

🏦 Трастбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 27%;
◦ миқдори – 1,1 млрд сўмгача.

🏦 Hamkorbank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 27%;
◦ миқдори – 600 млн сўмгача.

🏦 ЎзСҚБ
◦ муддати ва фоиз ставкаси:
– 7 йилгача йиллик 26%;
– 10 йилгача йиллик 27%;
– 15 йилгача йиллик 28%;
◦ бошланғич бадал – 20 фоиз;
◦ миқдори – 1,5 млрд сўмгача.

🏦 Ziraatbank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – 25,5-28%;
◦ миқдори – 1,8 млрд сўмгача.

* – Тошкент шаҳрида 800 млн сўмгача, ҳудудларда 500 млн сўмгача.

📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз.

@bankmijoz


Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонуннинг 5-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар

Унга кўра, банкларнинг молиявий операциялари (5-модда) қаторига қуйидагилар киритилди:

➖ жисмоний ва юридик шахс билан тузилган шартнома бўйича пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни ишончли бошқариш (аввал фақат мол-мулкка рухсат этилган эди);

➖ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича хизматларни рўйхатдан ўтказувчи орган билан электрон ахборот алмашиш орқали кўрсатиш.

⚠️ Шунингдек, Қонуннинг мазкур моддасида кўрсатилган — банклар банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилмаган молиявий операцияларни амалга оширишга ҳақли эмас деган қисми чиқариб ташланди.

@bankmijoz


ЎРҚ-1026 микромолиялаштириш.pdf
5.9Мб
"Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-1026, 11.02.2025й) қабул қилинди.

Мазкур Қонун билан “Марказий банк тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги ва бошқа Қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу ўзгаришлар 2025 йил 12 февралдан бошлаб кучга кирди.

@bankmijoz


Марказий банк тўғрисидаги Қонунга қўшимчалар киритилди

Унга кўра, Марказий банкнинг тартибга солишга доир вазифалари (60-модда) қаторига

➖ банкнинг молиявий операциялари бўйича фоизларни ҳисоблашга ва уларни банкнинг даромадлари ва (ёки ) харажатлари ҳисобварақларига киритишга доир талабларни белгилаш;

➖кредит ташкилотлари фаолиятини ўзгартиришнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаш киритилмоқда.

@bankmijoz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Пулни тўғри бошқариш ҳаётимизга қандай таъсир қилади?

Ўз молиямизни тўғри бошқариш, ҳаётимизна қайси босқичида қандай харажатлар бўлишини олдиндан билиш ва унга тайёргарлик кўриш бизни келажакдаги ҳавотирлардан ҳоли қилади

Таниқли тадбиркор, Ҳусан Мамасаидов “Ҳаёт Баланси” номли 2 кунлик БEПУЛ онлайн дарсига таклиф этади.

14-15 февраль кунлари ўтадиган тренингда узоқ муддатли режалар тузиш, иш, оила ва яқинларга етарлича вақт ажратиш, шунингдек, вақт, энергия ва пулни тўғри тақсимлаш бўйича ўзининг 23 йиллик фаолияти давомида тўплаган тажрибаси билан ўртоқлашади.

Онлайн дарслар мутлақо бепул бўлиб, қуйидаги ёпиқ Телеграм-каналда бўлиб ўтади:

Онлайн тренингда БEПУЛ қатнашиш ёпиқ каналга уланинг:👇

https://t.me/+SAIjKXjSZAwxNzM6
https://t.me/+SAIjKXjSZAwxNzM6
https://t.me/+SAIjKXjSZAwxNzM6
Реклама


❗️Микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилади

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киртилди. Унга кўра, эндиликда қуйидаги кредит ташкилотлари ўз фаолиятини ўзгартириши мумкин:

✔️ микромолия ташкилоти – микромолия банки фаолиятига;
✔️ микромолия банки – банк фаолиятига;
✔️ банк – микромолия банки фаолиятига;
✔️ микромолия банки – микромолия ташкилоти фаолиятига.

Микромолия банки фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни Марказий банк томонидан берилади.

@bankmijoz


Ўзмиллийбанк 100 долларлик банкноталар муаммосиз қабул қилинишини маълум қилди

Ўзмиллийбанк ўз тасарруфидаги барча валюта айирбошлаш шохобчалари ва универсал кассаларида 100 AҚШ долларининг 1996 йилдан бошлаб чоп этилиб муомалага киритилган барча турдаги банкноталари, ҳолатига қараб мижозлардан кирим ва чиқим ҳамда сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлари ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилишини маълум қилди.

@bankmijoz


Марказий банкнинг депозитлари бўйича фоиз ставкаларини белгилаш ваколати Марказий банкнинг Кредит қўмитасидан Марказий банк Бошқарувига ўтказилмоқда.

@bankmijoz


🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки" томонидан мижозлар учун бизнес-тушлик ташкил этилди

Пойтахтдаги “Hilton” меҳмонхонасида банк ва мижозлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш, банк маҳсулотлари жозибадорлигини янада ошириш мақсадида бизнес тушлик ташкил этилди.

Тадбирда банкнинг йирик мижозлари ҳисобланган “Uzbekistan GTL”, “ADM Jizzax”, “Arimex”, “Rimpex Polimer”, “Petrowool”, “Akfa Group”, “Oqsaroy Tekstil” каби етакчи ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар иштирок этишди.

Мулоқот давомида иштирокчиларга банкнинг узоқ йиллик ривожланиш босқичлари, тадбиркорлар учун мавжуд кредит маҳсулотлари, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар, транзакцион банкинг хизматлари ҳақида тақдимотлар ўтказилди.

Батафсил.

@bankmijoz


Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун январь ойида 10 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.

@bankmijoz

Показано 20 последних публикаций.