Smartbank ва ITFC ўртасида янги 2 та келишувга эришилди.“Смарт банк” АЖ ва Халқаро савдони молиялаштириш Ислом Корпорацияси (ITFC) ўртасида
Музораба молиялаштириш линияси бўйича келишувга эришилди ва ҳамкорлик шартлари имзоланди.
Шунингдек, банк ва Халқаро савдони молиялаштириш Ислом Корпорацияси (ITFC) ўртасида
10 млн долларлик Муробаха молиялаштириш линияси бўйича навбатдаги шартнома имзоланди.
Икки томонлама самарали алоқалар орқали ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бормоқда. Бу орқали янги йўналишларда алоқалар ўрнатилмоқда.
Битим доирасида ушбу маблағлар тадбиркорларга савдони молиялаштиришга, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ажратиш орқали молиявий қўллаб-қувватлашга ва янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Instagram |
Telegram |
Facebook |
Veb-sayt