Банкирлар учун


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Банк-молия соҳасидаги янгиликлар манбаи!
Мавзудан ташқари фойдали маълумотлар ҳам жойлаб борилади. Рози бўлғайсиз:)
Мурожаат ва ҳамкорлик учун: @xabaryozishbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Aloqa - LIVE
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Maxsus reportaj | AloqaBank: iqtisodiy rivojlanish va aholi farovonligini ta’minlash yo’lida 2024-yil davomida amalga oshirilgan ishlar sarhisobi.

🌐 Aloqa LIVE


Кўнглингиз тўлган бўлса хурсандман:)

@bankirlaruchun


⛔️Қамчиқ довони ёпилди

7 март куни соат 15:00 дан А-373 халқаро автомобил йўлининг "Қамчиқ" довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

@bankirlaruchun


Репост из: 🇺🇿Bankxabar
⚡️ Банклар аёллар бандлигини таъминлашга кўмаклашади

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан банклар ва тадбиркорлик соҳасида аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.

☑️ Тижорат банклари қишлоқ хўжалиги, саноат, IT ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аёллар учун иш ўринлари ташкил этади. Жумладан:
🏦 “Микрокредитбанк” – паррандачиликда 160 минг нафар аёлни банд қилади.
🏦 “ЎзСаноатқурилишбанк” – сабзавот ва кўчатлар етиштиришда 160 минг нафар аёлга ёрдам беради.
🏦 “Халқ банки” – узум, брокколи ва маҳаллий карам етиштиришда 150 минг нафар хотин-қизни қўллаб-қувватлайди.
🏦 “Агробанк” – боғдорчилик соҳасида 144 минг нафар аёлнинг бандлигини таъминлайди.
🏦 “Бизнесни ривожлантириш банки” – кўкат, булғор қалампири, бақлажон ва помидор етиштиришда 94 минг аёлга иш ўрни яратади.
🏦 “Асакабанк” – фармасевтика ва узумчиликда 82 минг нафар аёлга имконият беради.
🏦 “Алоқабанк” – IT, асаларичилик ва мевали экинлар йўналишида 58 минг аёлни иш билан таъминлашга кўмаклашади.
🏦“Ўзмиллийбанк” – хизматлар соҳасида 200 минг нафар хотин-қизнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди.
🏦 “Туронбанк” – лимончилик соҳасида 150 минг аёлга арзон кредитлар тақдим этади.

▪️Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 3,3 трлн сўм ва 200 млн доллар ажратилади
• Оилавий тадбиркорлик дастури учун 100 млн доллар;
• Тижорат банклари орқали 100 млн доллар;
• Маҳаллаларда хотин-қизлар учун 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар.
• “Ҳамроҳ” компанияси тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратади.

☑️ Кредитлар ва грантлар:
• Кредитини вақтида тўлаган аёлларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади.
• 5 нафар аёлни бизнесга олиб кирган “устоз” тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратилади.
• Туғруқ таътилига чиққан аёллар учун банк кредитлари тўлов муддати 10 ойгача узайтирилади.

☑️ Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича 4 босқичли тизим
• 20 минг аёл тадбиркорликка ўқитилади (Савдо-саноат палатаси).
• 100 минг аёл кичик тадбиркор бўлиши учун қўллаб-қувватланади (“Халқ банки”).
• Ҳар бир туманда 2 та кичик корхона ўрта бизнес даражасига чиқарилади (“Ҳамроҳ” компанияси).
• 50 нафар энг фаол аёл тадбиркор 100 млрд сўм айланмали “чемпион тадбиркор”га айлантирилади.

☑️ 2025 йил – аёллар бандлигини таъминлаш йили:
• 2 миллион нафар аёл иш билан таъминланади.
• 1,3 миллион аёл банклар ёрдамида тадбиркорликка жалб этилади.
• 636 минг аёл Касаба уюшмалари орқали ишга жойлаштирилади.
• 100 минг аёл тадбиркорликка ўқитилади ва бизнесини очишга кўмаклашилади.

Марказий банк (Т.Ишметов) тижорат банклари билан бирга икки ой муддатда банкларда хотин-қизлар учун янгича ёндашув асосида молиявий хизматларни йўлга қўйиш учун масъул бўлади.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Хан Сергей Дмитриевич ANOR BANK бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

@bankirlaruchun


Репост из: 🇺🇿Bankxabar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📱Қайси банкда нечта картангиз борлигини мобил илова орқали билишингиз мумкин бўлади!

Марказий банкнинг Ахборотлаштириш бош маркази ДУК тез орада ўз мобил иловасини ишга туширади. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Дилшод Сариҳўжаев ОАВ вакиллари билан ўтказилган медиамулоқотда маълум қилди.

Иловадан қандай фойдаланилади?
▪️Мобил иловани юклаб олиб, идентификациядан ўтган ҳар бир фойдаланувчи ўз банк маълумотларини кўра олади.
▪️Қайси банкларда нечта карталар ва ҳисоблар мавжудлигини билиш мумкин бўлади.
▪️Ҳисоблар ёки карталарни ёпиш учун ариза қолдириш имконияти ҳам жорий этилиши режалаштирилган.

Дилшод Сариҳўжаевнинг таъкидлашича, 2-3 ой ичида илова ишга туширилади ва барча бепул фойдаланиши мумкин бўлади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Трейдинг: молиявий ландшафтни ўзгартираётган аёллар ҳикоялари 🔥

Трейдинг — бу нафақат билим ва тажриба, балки ўз кучига ишонч, қарор қабул қилиш ва бозордаги ўзгаришларига мослашиш қобилияти ҳам аҳамият касб этган соҳа. Тобора кўпроқ аёл трейдерлар ўзлари учун ушбу динамик соҳанинг, жумладан ЎзРВБ платформасининг имкониятларини очмоқдалар. ✔️

Суҳбатимизда молиявий соҳада ютуқларга эришаётган муваффақиятли трейдер аёллар билан таништирамиз. Ушбу илҳомлантирувчи ҳикоялар трейдингда профессионаллик, интизом ва ривожланишга интилиш қанчалик  муҳимлигини акс этади. ❤️

Батафсил

6k 0 44 1 24

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун яндекс ва гулчилар:)

@bankirlaruchun


Репост из: Central Bank of Uzbekistan
📊Инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг февраль ойи сўровномасида фаол иштирок этинг

⏺Инфляция ва унинг омиллари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сўровнома 2025 йил 7 мартга қадар давом этади.

🤩@kutilmalar_fevral2025_bot
———

📊Примите активное участие в опросе Центрального банка по определению инфляционных ожиданий за февраль

⏺Поделитесь своим мнением и суждениями об уровне инфляции и её факторах. Опрос будет проводиться до 7 марта 2025 года.

🤩@kutilmalar_fevral2025_bot

#sorovnoma #опрос

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin


Репост из: 🇺🇿Bankxabar
🇬🇧 MBF Academy Буюк Британияда малака ошириш тренингларига таклиф қилади!

MBF Academy 2025 йил 18-28 февраль кунлари Буюк Британияда февраль кунлари (1) банкларда рақамлаштириш ва сунъий интеллект; (2) санкциялар, комплаенс ва коррупцияга қарши кураш мавзуларида тренинглар ўтказди.

Ушбу курсларда иштирокчилар замонавий молия ва банк соҳасидаги энг сўнгги тенденциялар бўйича билимларини оширишди. Тренингларни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга сертификатлар Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида топширилди.

Тадбирда АлоқаБанк, Банк “Ориент Финанс”, Микрокредитбанк, Туронбанк, Ўзбекнефтгаз, Octobank ва Uzbekistan Airports мутахассислари иштирок этди.
MBF Academy ушбу тренингларнинг ташкил этилишига ҳисса қўшган барча ташкилот раҳбарларига ўз миннатдорчилигини изҳор қилади!

⭐️ MBF Academy’дан Янги Тренинглар! Ушбу тренинглар давомида:

📄Стратегия ва корпоратив бошқарув: Инновациялар, барқарорлик ва қиймат яратишни бошқариш;
📑 Халқаро ҳисобот стандартлари, аудит ва ESG: Барқарор молиявий бошқарув учун илғор амалиётлар(IFRS 9, 15, 16, 17, S1 & S2)ни ўрганасиз.

🎯 Кимлар учун?
• Банк-молия, сервис, саноат ва олий таълим соҳаси вакиллари
• IFRS кейс таҳлиллари банк, молия, энергетика, аэропорт, суғурта ва бошқа сервис тармоқларини қамраб олади.

📅 Сана: 2025 йил 4 – 14 май
📍 Манзил: Борнмут, Лондон, Буюк Британия
📝 Рўйхатдан ўтиш муддати: 2025 йил 17 март
👉 Тўлиқ дастур ва қўшимча маълумотлар: @Kad1008 (Telegram)

Буюк Британияда малака ошириш имкониятини қўлдан бой берманг!


😌Telegram   🥰Website   😅Instagram


Тижорат_банклари_капиталининг_монандлигига_қўйиладиган_талаблар.pdf
315.7Кб
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда

@bankirlaruchun


Тижорат_банкларининг_ликвидлилигини_бошқаришга_қўйиладиган_талаблар.pdf
306.2Кб
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда

@bankirlaruchun


Banklarga_o‘rnatiladigan_makroprudensial_normativlar_hamda_banklar.pdf
548.9Кб
❗️Банкларга янги макропруденциал талаблар қўйилмоқда

Марказий банк банк тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида банкларга янги макропруденциал нормаларни жорий қилишни таклиф қилмоқда.

Нима учун бу қарор қабул қилинмоқда?
▪️Одамларнинг қарз юки ошиб бормоқда, айниқса, ипотека ва автомобиль кредитлари бунга таъсир қилмоқда. Банкларда кредитларнинг гаров билан таъминланганлик даражаси пасайиб, кредит портфелларида муайян сегментлар жуда катта улушни эгаллашга бошламоқда. Бу эса банк тизими учун хавф туғдириши мумкин. Шу боис, Марказий банк банклар учун қарз юки, кредит концентрацияси ва гаровга нисбатан қўшимча чекловлар жорий қилишни режалаштирмоқда.

Низом лойиҳасида нималар белгиланган?
▪️Қарз юки кўрсаткичи (DSTI, PTI) бўйича талаблар;
▪️Кредитнинг гаровга нисбати (LTV) учун чекловлар;
▪️Кредит концентрацияси (айрим сегментларга ҳаддан ташқари катта кредит ажратилиши) бўйича чекловлар;
▪️Кредитлар бўйича тўловларнинг энг юқори миқдорини белгилаш.

☑️ Низомдан асосий ўзгаришлар
▪️Қарз олувчининг қарз юки ҳисоб-китоби янада аниқлаштирилади ва унинг ойлик даромадига мос равишда баҳоланади.
▪️Кредитни гаров билан таъминлаш меъёрлари қайта кўриб чиқилади.
▪️Кредитларнинг ҳаддан ташқари бир йўналишга тўпланишини чеклаш мақсадида махсус коэффициентлар жорий қилинади.

@bankirlaruchun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ идоралари раҳбарлари шуғулланмайди – Президент

@bankirlaruchun


Репост из: 🇺🇿Bankxabar
Лойиҳа_Қарз_олувчи_жисмоний_шахсларнинг_қарз_юкини_тартибга_солиш.pdf
306.7Кб
❗️Қарз олувчиларнинг қарз юкини ҳисоблаш тизими ўзгаради

Марказий банк "Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низом"га ўзгартишлар киритишни режалаштирмоқда. Бу қарор банклар, микромолия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари учун қандай янгиликлар олиб келади?

Нима учун ушбу ўзгаришлар керак?
☑️ Ҳозирда банклар қарз олувчининг ўртача даромадини инобатга олган ҳолда қарз юкини ҳисоблайди. Аммо бу жараёнда микромолия ташкилотлари ва бошқа кредит берувчи ташкилотларнинг шартлари ҳам инобатга олиниши керак. Шу сабабли, янги ўзгаришлар орқали:
▪️Қарз юкини ҳисоблаш тартиби аниқроқ белгиланади.
▪️Барча кредит ташкилотлари қарз юкини ҳисоблашда ягона мезонларга амал қилади.
▪️Лизинг ва товар истеъмол кредитларини ҳам қарз юки ҳисоб-китобига киритиш назарда тутилади.

Янги ўзгаришлар нималарни ўз ичига олади?
▪️"Қарз берувчи" тушунчаси "нобанк кредит ташкилоти" сифатида қайта аталади.
▪️Лизинг ва товар истеъмол кредитлари ҳам қарз юки ҳисоб-китобига киритилади.
▪️Кредитни қайта молиялаштиришда ҳам қарз юки ҳисоб-китобига алоҳида эътибор қаратилади.

☑️ Кутилган натижалар:
▪️Қарз юкини аниқ ҳисоблаш имконияти ошади.
▪️Нобанк кредит ташкилотлари ҳам қарз юкини ҳисоблашда бир хил тартибга амал қилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

5k 0 56 2 13

СМСлар учун балансингиздан ҳар куни пул ечилишини билармидингиз?

1 мартдан кириш СМСлари нархи икки бараварга ошди. Энди битта хабар учун 84,2 сўм эмас, 168,4 сўм тўлайсиз.

Лекин СМС учун пул тўламасдан, ҳар ой анча суммани тежаб қолиш йўллари бор. Уларни билиш учун nechpul каналига ўтинг. Nechpul — бу пулларни тўғри бошқариш ҳақида медиа. Қаерда нима арзон, пулни қандай тежаш мумкин, фирибгарлардан қандай ҳимояланиш керак — ҳаммаси битта каналда.

Муҳим тавсияларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлиб қўйинг!

СМС учун пул тўламаслик ҳақида ўқиш


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шу ака эсдан чиқиб кеттиа:)

@bankirlaruchun

8.1k 0 106 5 60

Репост из: 🇺🇿Bankxabar
28_02_2025_йилда_рўйхатдан_ўтган,_рўйхат_рақами_2925_9.pdf
934.6Кб
❗️Нобанк кредит ташкилотлари учун ички назорат қоидаларига муҳим ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан нобанк кредит ташкилотлари учун жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

☑️ Янги тушунчалар жорий этилди:
▪️Номинант – шахс ёки компания, бошқа шахс номидан иш юритувчи сифатида тайинланади.
▪️Номинатор – номинант орқали ўз манфаатларини кўзлайдиган шахс ёки акциядор.
▪️Аниқлик даражаси – шахс ва компанияларнинг маълумотлари қай даражада ишончли эканини текшириш мезонлари.
▪️Ўхшаш ҳолатлар – фойдаланувчиларнинг маълумотлари қисман бир-бирига мос келган ҳолатлар.

☑️ Тизимга киритилган шахсларнинг молиявий операциялари назорати кучайтирилди:
▪️Нобанк ташкилотлари шубҳали ҳисобланган шахсларнинг операцияларини тўхтатиш ёки доимий мониторинг қилиш мажбуриятига эга.
▪️Банклар бундай операцияларни олдиндан хабарсиз ва кечиктирмай қайд қилиши шарт.

☑️ Ахборот тизимларининг текширув механизми кучайтирилди:
▪️Ҳар бир операция таваккалчилик даражасига қараб аниқлик билан текширилади.
▪️Барча иштирокчиларнинг маълумотлари автоматик равишда давлат реестридаги маълумотлар билан солиштирилади.

☑️ Юридик шахслар билан ишлашда янги қоидалар жорий этилди: Агар компания раҳбари ёки таъсисчиси номинант экани аниқланса, бу ҳақда давлат органларига хабар бериш шарт.

☑️ Рўйхатга киритилган шахслар бўйича қўшимча чекловлар жорий этилди: Улар билан боғлиқ операцияларни таснифлаш ва тегишли чораларни кўриш тизими ишлаб чиқилган.

☑️ Қўшимча маълумотлар тўпланади:
▪️Фойдаланувчининг телефон рақами (агар мавжуд бўлса).
▪️Электрон кўринишдаги ҳисоботларда масъул ходимнинг ФИО ва лавозими кўрсатилади.

Ушбу қарор 2025 йил 5 июнь кунидан кучга киради.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Репост из: “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Qoʻllanma: Kafillik olish uchun buyurtma qanday toʻldiriladi?

“Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ tadbirkorlarga kredit ajratilishida garov taqchilligi yuzaga kelganda 5 mlrd so‘mgacha kafil bo‘ladi. Ushbu yordamni olish jarayoni qadamma-qadam videoda tushuntirib berildi.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


🏦 KDB bank телеграм каналини бир неча йилдан бери кузатиб бораман. Ҳақиқатдан ҳам банк ўзбек тилида жуда ҳам чиройли ва қоидаларга риоя қилган ҳолда постлар чиқаради.

@bankirlaruchun

Показано 20 последних публикаций.