🇺🇿Bankxabar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot
Мурожаат учун: @Xabaryozishbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


🏠 БИРЛАМЧИ БОЗОР УЧУН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ!
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
● Бирламчи ва иккиламчи бозор учун
◦  Фоизи - 26%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил

● Бирламчи бозор учун
◦  Фоизи - 17.5%
◦  Муддати - 20 йил
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦  Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил

● Бирламчи бозор учун:
◦  Фоизи - 21.5%
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% дан
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил

● NRG хонадонлари учун:
◦  Фоизи - 0% дан бошланади
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% дан
Батафсил
☎️1152

🏦 Тенге банк
◦  Фоизи - 23.9% дан бошланади
◦  Муддати - 15 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% бошланади
◦  Миқдори - 820 млн сўмгача
Батафсил
☎️1245

🏦 Пойтахт банк
◦  Фоизи - 27.99% дан бошланади
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25%
◦  Миқдори - шартнома бўйича
Батафсил
☎️71-214-20-00

🏦 Ўзмиллийбанк
◦  Фоизи - 26% ва 24%
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
◦  Миқдори - 7500 млн сўмгача
Батафсил
☎️1344

🏦 Агробанк
◦  Фоизи - 17% дан бошланади
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦  Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216

🏦 Туронбанк
◦  Фоизи - 17.5%
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦  Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил
☎️1220

🏦 БРБ
◦  Фоизи - 21.5% дан бошланади
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1254

🏦 Халқ банки
◦  Фоизи - 17.5% дан бошланади
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦  Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил
☎️1106

🏦 ЎзСҚБ
◦  Фоизи - 16.5% дан бошланади
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦  Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил
☎️1180

👉Иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари рўйхати бу ерда👈

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Марказий_банк_томонидан_тижорат_банкларининг_ички_меъёрий_ҳужжатларига.pdf
816.0Кб
❗️Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🪙Энди навбат олтинга: Туркия бозорларида ҳатто заргарлар ҳам аниқлай олмайдиган сохта олтин кенг тарқалди❗️

Олтин нархлари ўсиши билан Туркия бозорларида сохта олтин кенг тарқалди. Фирибгарлар заргарлик устахоналарига ўхшаш цехлар ташкил этиб, паст сифатли ва сохта олтин маҳсулотларини ишлаб чиқариб, асосан интернет орқали сотмоқда.

Олтин ва пул бозорлари мутахассиси Исам Мемишнинг таъкидлашича, фирибгарлар тўй мавсуми ёки олтин нархи ошган пайтларда фаоллашади. Қонун ва қоидалар етарли даражада бўлмагани сабабли, улар эркин ҳаракат қилишмоқда.

Фирибгарлар заргарларни ҳам нишонга олмоқда. Заргарлар уларга қарши ҳимоя чораларини кўришга, жумладан, фирибгарларнинг фото ва видеоларини ўзаро алмашишга мажбур бўлмоқда.

Маълумот учун, бундан аввал Туркияда сохта доллар муаммоси кузатилган, бу Ўзбекистондаги банклар ва валюта шохобчаларида ҳам айрим муаммоларни келтириб чиқарган эди.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️2024 йилда Ўзбекистон банкларининг фойдаси камайди: Давлат ва хусусий банклар ҳолати

2024 йилда Ўзбекистон тижорат банклари томонидан жами 6,96 трлн сўм соф фойда олинди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан икки баробарга (-99,4%) камайган.

☑️ Давлат банклари: Давлат улуши мавжуд банклар 2024 йилни 317,2 млрд сўмлик зарар билан якунлади.
▪️Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки катта зарар кўрган.
▪️Ўзсаноатқурилишбанк (+43%) ва Ўзмиллийбанк (+0,3%) фойда кўрсатган ягона давлат банклари бўлди.

☑️ Хусусий банклар: Давлат назоратида бўлмаган банклар 7,3 трлн сўм соф фойда олди.
▪️Етакчи банклар: Ҳамкорбанк (1,42 трлн сўм), Капиталбанк (1,16 трлн сўм).
▪️Энг юқори фойда ўсиши TBC Bank (+748,5%) ва Uzum Bank (+121,4%)да кузатилди.

👉 Бироқ, бир қатор хусусий банклар, жумладан, Ипотека банк ва Гарант банк, йилни молиявий зарар билан якунлади.

☝️2024 йил натижалари банк секторидаги жиддий ўзгаришларни кўрсатмоқда. Банклар самарадорликни ошириш бўйича янада чуқурроқ чоралар кўриши зарур.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хоразмда “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди

2024 йил 16 декабрь куни Президент раҳбарлигидаги видеоселектор йиғилишида тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва банклар фаолиятини такомиллаштириш вазифалари белгилаб берилди.

Шу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг Хоразм вилояти бош бошқармаси Урганч шаҳрида “Лойиҳалар ярмаркаси”ни ташкил этди. Тадбир янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган амалий қадамдир.

“Лойиҳалар ярмаркаси” доирасида тижорат банклари ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга йўналтирилган бир қатор лойиҳалар муҳокама қилинди ва амалий таклифлар илгари сурилди.

Марказий банкнинг Хоразм вилояти бош бошқармаси мазкур ташаббус орқали ҳудудда иқтисодий ривожланишни янада тезлаштиришга интилишда давом этмоқда.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тадбиркорлар билан учрашди

Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви вакиллари томонидан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Касби туманларида ҳамда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Жарқўрғон туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди. Унда 170 га яқин ишбилармон доиралар вакиллари қатнашди.
 
2024 йилнинг 16 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда банкларнинг маҳаллаларда ҳокимликлар билан мувофиқ ишлаш тизими кўрсатиб ўтилиб, ҳар бир маҳалла бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.
 
Тадбиркорлар билан учрашувларда, дастлаб аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишда банк томонидан амалга оширилаётган ишлар, ушбу мақсадда тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашда таклиф этилаётган хизмат ва маҳсулотлар ҳақида батафсил тушунча берилди.
 
Очиқ мулоқот руҳида ўтказилган тадбирда тадбиркорларнинг ғоя ва режалари, уларни татбиқ этишда тўсқинлик қилаётган масалалар тингланиб, ечими юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Манба

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Банк_хизматлари_истеъмолчилари_билан_ўзаро_муносабатларни_амалга.pdf
2.1Мб
❗️Банкларда мурожаатлар билан ишлаш тартибига киритилган узгартиришлар бугундан кучга кирди!

2025 йил 17 январдан бошлаб, банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларда тижорат банклари учун минимал талабларни белгилайдиган низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди.

Ушбу ўзгартиришлар банкларда мурожаатлар билан ишлаш сифатини янада ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Низомда мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва уларга жавоб бериш тартиблари янада аниқлаштирилди.

☑️ Банклардаги ушбу тартибга масъул ходимлар:
▪️Янгиланган низом талаблари билан танишиб чиқинг;
▪️Мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилишда белгиланган талабларга риоя қилинишини таъминланг;
▪️Мижозлар учун қулай ва шаффоф хизмат кўрсатишни устувор вазифа қилиб белгиланг.

☝️Тижорат банклари раҳбарияти ушбу ўзгартиришларни ўз вақтида жорий этиши ва амалий назоратни кучайтириши талаб этилади.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзгалар номига онлайн микроқарз расмийлаштириб келган шахс қўлга олинди!

Танишларининг ишончидан фойдаланган шахс уларни алдаб, “картангни бериб тур, мен чет элдаги компаниямдан пул тушираман, эвазига 1 миллион сўм бераман” деган баҳона билан жами 72 миллион сўм онлайн микроқарз расмийлаштиргани аниқланди.

Айбдор шахс процессуал тартибда қўлга олинди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Огоҳликка чақирамиз! ўз шахсий маълумотларингизни ва банк картангизни нотанишларга ишониб берманг!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида банк хизматидан фойдаланиш мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган қарорларга кўра, фуқаролар паспорт билан бирга ID-карта ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси орқали ҳам банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Шунингдек, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақомига эга бўлганлиги сабабли, у банк хизматларини кўрсатиш жараёнида паспортнинг ўрнини боса олади.

Қандай банк хизматларини олиш мумкин?
▪️Ҳисобварағ очиш;
▪️Кредит ёки депозит хизматларидан фойдаланиш;
▪️Банк пластик карталарини расмийлаштириш ва бошқалар.

Агар сизда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса, банкка ID-карта ёки паспорт олиб бориш шарт эмас.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Президент Топшириғи Амалда: Андижонда Чарм Маҳсулотлари Ишлаб Чиқарувчи Тадбиркорларни Қўллаб-Қувватлаш Йўналишида Очиқ Мулоқот Бўлиб Ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий маҳсулотларни жаҳон бозорига чиқариш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида Андижон вилоятида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда Марказий банк раиси ўринбосари, Андижон вилояти ҳокими ва маҳаллий чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар иштирок этди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан соҳадаги ютуқлар ва муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, янги маҳсулотлар яратиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини халқаро талабларга мувофиқлаштиришга қаратилган вазифалар муҳокама қилинди. Шунингдек, чарм маҳсулотларини жаҳон бозорига чиқариш, молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари ва тадбиркорликка аралашувларнинг олдини олиш борасида аниқ таклифлар илгари сурилди.

☑️ Президент топшириғи ижроси доирасида амалга оширилган ишлар:
▪️Янги бизнес ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун банклар томонидан моддий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилди.
▪️Замонавий ишланмаларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестициялар муҳокама қилинди.
▪️Тадбиркорларнинг тўсиқ ва муаммолари бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Мазкур мулоқот Президент топшириғи ижроси амалда эканлигини ҳамда давлатнинг тадбиркорликни ривожлантиришга қатъий эътиборини яна бир бор намоён қилди.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


«Хўжалик_юритувчи_субъектларнинг_банк_ҳисобварақларидан_пул_маблағларини.pdf
966.3Кб
Хўжалик субъектларининг коммунал тўловлари бўйича янги тартиб:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарорлари асосида хўжалик юритувчи субъектлар учун банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритилди. Унга кўра:

☑️ Агар корхонанинг асосий банк ҳисобварағига тушумлар келиб тушса, ушбу тушумлардан коммунал хизматлар учун тўловлар навбатдан ташқари тарзда (биринчи бўлиб) тўланади.

▪️Бу қоида коммунал тўловларни ўз вақтида ва узлуксиз амалга оширишни таъминлаш учун жорий этилган.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов мурожаати

Ўзмиллийбанк Бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов 2024 йилда банк томонидан амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун устувор вазифалар ҳақида гапириб ўтди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🪙Олтин қуймалар савдоси кенгаймоқда

Марказий банк 2025 йил 17 январдан бошлаб оғирлиги 100 грамм бўлган олтин қуймаларни сотувга чиқармоқда. Улар аввалги 5, 10, 20 ва 50 граммли қуймаларга қўшимча сифатида тижорат банклари орқали сотилади.

Қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида тақдим этилиб, қадоқ сертификат вазифасини бажаради ва ҳар бир қуйма ўз серия рақамига эга бўлади. Нархлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтида ҳар куни миллий валютада эълон қилинади.

🔁 Қадоғи бут бўлган қуймалар шохобчаларда тўлов орқали қайтариб сотиб олинади. Қадоғи бузилган қуймалар техник экспертизадан ўтказилгач, тўлов амалга оширилади.

Қадоғи бут бўлган қуймаларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.


👉 Ўлчовли олтин қуймаларнинг сотиш ва қайтариб сотиб олиш шохобчалари рўйхати

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


📢 Фермерлар учун янги имтиёзлар ва субсидиялар: янги механизмлар ишга туширилади!

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида пахта етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида қўшимча бозор механизмларини жорий этиш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.

☑️ Янги механизмлар:
▪️ Кластерлар жорий йилдан бошлаб ўз талаб ва нарх таклифларини биржага қўяди. Фермерлар эса ўзларига мос шартлар асосида фьючерс шартномаларини тузадилар.

▪️Имтиёзли кредит олмай, мустақил равишда пахта етиштирган фермерларга биржада сотилган пахта ҳажмининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

▪️Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредит суммасининг 4 фоизи қайтариб берилади. Бу орқали кредит фоизи 10 фоиздан 6 фоизгача пасаяди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

Кредит тарихингиз текширилишига чеклов қўйиш орқали ўзингизни турли фирибгарлик ҳолатларидан ҳимоя қилишингиз мумкин. Бу жараённи my.gov.uz портали орқали бепул амалга оширсангиз бўлади. Кредит тарихингиз текширилишига чеклов қўйилса, сиздан рухсатсиз ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди.

▪️Бундай ҳимояни ўрнатиш учун:
my.gov.uz порталига киринг.
◦ “Синов хизматлари” бўлимига ўтинг.
◦ Кредит тарихини олишга чеклов ўрнатиш хизматни танланг.
◦ SMS-хабардор қилиш хизматини ёқинг.
◦ “Кредит тарихини олишни чеклаш” функциясини фаоллаштиринг.
🌐 Хизматдан фойдаланиш

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


УЙ-ЖОЙНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН КРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
◦ Фоизи - 26%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 170 млн сўмгача
Батафсил
☎️1152

🏦 БРБ
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 375 млн сўмгача
Батафсил
☎️1254

🏦 Туронбанк
◦ Фоизи - 25%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 170 млн сўмгача
Батафсил
☎️1220

🏦 Агробанк
◦ Фоизи - 25%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 170 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216

🏦 ЎзСҚБ
◦ Фоизи - 31% дан бошланади
◦ Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 200 млн сўмгача
Батафсил
☎️1180

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ориент Финанс Банк Bright Uzbekistan’нинг расмий ҳомийсига айланди!

Bright Uzbekistan — сиёсат, иқтисодиёт, бизнес ва технологиялар соҳасидаги асосий воқеаларни ёритадиган халқаро сиёсий-иқтисодий нашрдир.

Банк ва нашриёт лойиҳа ғояларини ривожлантириш ва оммалаштиришга янги истиқболлар очадиган ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Журнал ҳозирда ўзининг учинчи сонини тайёрламоқда, унда Ориент Финанс Банк ҳақида ҳам ҳикоя қилинади.

👉 Янгиланишларни кузатиб боринг ва Ориент Финанс Банк ҳақида ҳам ҳикоя қилинадиган учинчи сонни ўтказиб юборманг!

FB | Inst | TG | YouTube | LinkedIn | TikTok | AppStore | Play Market | Threads| ofb.uz


Chevrolet Cobalt автомобиллари қайта савдога қўйилади

UzAuto Motors пули ўз вақтида тўланмаган Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобилларини 16 январ соат 10:00да savdo.uzavtosanoat.uz порталида қайта контрактацияга қўйишини маълум қилди.

🚙 Бирламчи бозор учун автокредитлар рўйхати👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Асакабанк расмий даромадга эга бўлмаганлар учун автокредитларни таклиф қилмоқла

♦️Avtokredit GM
◦ Фоизи - 5.5% дан бошланади
◦  Муддат - 48 ойгача
◦  Бошланғич тўлов - 30% дан бошланади
Батафсил

♦️Avtokredit 2.4
◦ Фоизи - 23.5% дан бошланади
◦  Муддат - 60 ойгача
◦  Бошланғич тўлов - 20% дан бошланади
Батафсил

♦️Avtokredit Kia II
◦ Фоизи - 8.5% дан бошланади
◦  Муддат - 60 ойгача
◦  Бошланғич тўлов - 20% дан бошланади
Батафсил

♦️Avtokredit Kia I
◦ Фоизи - 14% дан бошланади
◦  Муддат - 60 ойгача
◦  Бошланғич тўлов - 20% дан бошланади
Батафсил
☎️1152

Ушбу автокредитлар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган матн устига босинг.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 MKBank "Маҳалла банкири" лавозимига бўш иш ўринлари учун танлов эълон қилди:

◦  Андижон вилояти, Марҳамат тумани - 2 та;
◦  Андижон вилояти, Пахтаобод тумани - 1 та;
◦  Бухоро вилояти, Қоракўл тумани - 4 та;
◦  Жиззах вилояти, Арнасой тумани - 1 та;
◦  Жиззах вилояти, Зафаробод тумани - 1 та;
◦  Қашқадарё вилояти, Қарши тумани - 4 та;
◦  Навоий вилояти, Хатирчи тумани - 5 та;
◦  Самарқанд вилояти, Нарпай тумани - 5 та;
◦  Сурхондарё вилояти, Ангор тумани - 2 та;
◦  Тошкент вилояти, Пискент тумани - 1 та;
◦  Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани - 1 та;
◦  Фарғона вилояти, Фурқат тумани - 4 та.

👉Батафсил маълумот👈
📩 Резюме юбориш: @Guzalkhon_Shonazarova

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Показано 20 последних публикаций.