🇺🇿Банкир кундалиги


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr

Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (24 феврал - 2 март) янгиликлари.

☑️Халқбанки чорвачилик учун кредит таклиф этди. Муддати 180 ойгача (05.03.2038 йилгача), фоизи 16,5% (МБ ставкаси+3%), кредитни тўлаш ҳар 6 ойда.

☑️Анорбанк Anor Merchantни таклиф этди. У орқали сотувларни ошириш, муддатли тўловга маҳсулотларни сотиш, кўпроқ мижозларни жалб қилиш мумкин.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк ўрта бизнес сегменти учун BIZNES IMKONIYAT krediti ни таклиф этди. Миқдори 2 млн АҚШ доллари эквивалентигача, муддати айланма маблағлар учун 18 ойгача, бизнесни ривожлантириш учун 36 ойгача.

☑️Туронбанк факторинг хизматини таклиф этди. Муддати 90 кунгача, дисконт корпоратив мижозлар учун ҳар 30 кунда 2,33%, кичик ва ўрта бизнес учун ҳар 30 кунда 4%. Тел.: 1220.

☑️Универсалбанк "Invest 7.5" валюта омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 7,5%, минимал миқдори 200$.

☑️Ориент финанс банк факторинг хизматини таклиф этди. Батафсил.

☑️ИнфинБанк банк картани йўқотганда ваҳимага тушмасдан, мобил илова, интернет-банк ёки банкка қўнғироқ қилиш орқали картани блоклашни тавсия қилди. Тел.: 1214.

☑️Асакабанк "Бизнесга Ишонч 2" кредитини таклиф этди. Мидори 100 млн сўмгача гаровсиз, 200 млн сўмгача гаров асосида. Фоизи 19%, муддати 7 йилгача.

☑️Ўзмиллийбанк Олмалиқ шаҳрида янги банк хизматлари марказини очаётганини маълум қилди.

☑️Трастбанк бизнес бошлаш учун 6 та янги кредитларни таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмдан 500 млн сўмгача. Тел.: 1287.

☑️Давр банк тадбиркорларга 5 млрд сўмгача нақд пулда кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 24%дан бошланади. Шунингдек, банк кассаларида ҳар қандай пластик карталардан нақд пул ечиш комиссияси 0,5%га туширилганини маълум қилди. Тел.: 1284.

☑️Смартбанк иловасида чет эл валютасида ҳам ҳисобрақам очишни таклиф этди.

☑️АВО банк AVO тўлов стикери ёрдамида бир тегишда тўловни амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Тўлов стикери нарҳи 79 минг сўм, Тошкент шаҳридан олиш мумкин.

☑️Апекс банк ва Ҳаёт банк 14 январдан буён биринчи марта 1 мартда ўз телеграм саҳифаларида хабар чиқарди. Рамазон кириб келгани билан табриклади.

☑️Янги банк бухгалтерлар ва тадбиркорлар учун жорий йил 13 март куни соат 11:00 да "Чет эл билан тўғри савдо юритиш усуллари: импорт-экспорт операциялари аудити" мавзусида бепул вебинар ташкил этишини маълум қилди.

☑️Узум Банк пластик карта ёки нақд пулингизни қолиб кетган вақтларда QR-kod дан фойдаланишни тавсия этди.

☑️Азия аллинас банк 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган фарзандлар учун Uzcard Junior картасини таклиф этди. Карта бепул тақдим этилади.

☑️ТБС Банк Fitch Ratings агентлиги томонидан BB-юқори рейтингни тақдим этилганини маълум қилди.

☑️КДБ Банк Ўзбекистон янги вакиллик ҳисобварағи очилганини маълум қилди.

☑️АлоқаБанк бизнес учун нақд пулда бериладиган модулли кредит таклиф этди. Миқдори 2 млрд сўмгача, муддати 3 йилгача, фоизи 26%дан бошлаб.

☑️МКБанк банк фаолияти ёки ходимлари билан боғлиқ коррупцион ҳолатларда (55) 503-77-11 телефон рақамига ёки @mkbankticor_bot телеграм бот орқали хабар беришни сўради.

☑️Ипак йўли банки ва FMO Ўзбекистон хусусий секторни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн АҚШ доллар миқдоридаги кредит ажратиш бўйича келишув имзолаганини маълум қилди.

☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Асакабанк;
▪️Гарант банк (Стажировка учун).

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.

☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.

☑️Энг юқори фоизли омонатларини эълон қилдик
👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈


⚡️⚡️⚡️СУБСИДИЯ УЧУН АРИЗА БЕРИШ БОШЛАНДИ

Бугун, 3 март соат 9:00 дан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш бошланди.

Бу учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.

Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.

☑️Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:

▪️МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 8 085 000 сўмгача — 10 балл;
▪️МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 085 000 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 5 балл.

☑️Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:

▪️МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 10 балл;
▪️МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 9 240 000 сўмдан 10 626 000 сўмгача — 5 балл.

☑️Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл.

☑️"Лабор-мигратион" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.

☑️Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари — 5 балл.

☑️30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл.

☑️Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл.

☑️“Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 балл.

☑️Умумий йиғиш мумкин бўлган максимал балл — 35 балл.

my.gov.uz порталига кириб, ариза бериш хизмати орқали мурожаат қилиш мумкин.

Янги ҳужжатдаги лимитлар доирасида аризалар қабул қилиниши бошланганлиги ҳақида расман маълум қилинди.

Субсидия олувчининг ўртача даромади қанча бўлиши кераклиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

Субсидиялар кимларга берилиши ва бошқа масалалар ҳақида
👉мана бу постда👈 хабар берганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈


ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН

Чуқур қайғу билан хабар қиламизки, 1998 йилдан буён банк тизимида фаолият юритиб келган қадрли ҳамкасбимиз Бекназаров Алишер Буриевич бугун орамизда йўқ.

У меҳнат фаолиятини 1998 йилнинг декабр ойидан Ғаллабанк Сурхондарё филиали мутахассис лавозимидан бошлаган. Ҳозирги кунда Термиз БХО маҳалла тадбиркорларига хизмат кўрсатиш шўъбаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Алишер Буриевич банк жамоасида фидоий, меҳнати, одамгарчилиги ва самимийлиги билан ҳамкасблари юракларида муҳрланиб қолди. Унинг меҳнатсеварлиги ва эзгу ишлари ҳамиша ёдимизда бўлади.

Унинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз. Бу оғир кунларда сизларга сабр тилаймиз.

05.05.1979 - 02.03.2025
.

👉 @bankirkundaligi 👈


МОДДИЙ ЁРДАМ ВА НАФАҚА ПУЛЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИБ ЮБОГАН БАНК ХОДИМЛАРИ АНИҚЛАНДИ

АТ "Халқ банки" Қўқон универсал банк хизматлари маркази мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, компьютер техника воситаларидан фойдаланиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Хусусан, марказнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқалар олдиндан тил бириктириб, банк дастурий таъминоти "IABS"даги марказнинг икки нафар ходимига бириктирилган логин ва парол орқали 68 нафар фуқароларнинг хабарисиз ва иштирокисиз уларнинг номига банк карталарини очиб, банк карталарида ҳаракатсиз турган 104 млн. сўм моддий ёрдам ва нафақа пулларини банкоматлар орқали нақдлаштирилиб, ўзлаштириб юборилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈


⚡️⚡️⚡️Ҳар ҳафтанинг шанба куни иқтисодий комплекс ташкилотлари (Жумладан банклар ҳам) йиғилишга айтилмоқда.

Бугун ҳам бор!

Меҳнат кодексига риоя этилишини назорат қилувчилар ҳам ўша йиғилишда.

👉 @bankirkundaligi 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2025 ЙИЛДА УЙ-ЖОЙ ИПОТЕКАСИ УЧУН СУБСИДИЯ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ? (+видео)

Сўнгги йилларда аҳоли сони йилига қарийб 800 минг нафарга, янги оилалар сони эса 300 мингтага ортаётгани уй-жойга бўлган талабни қондириш бўйича ишларни жадаллаштиришни тақозо этмоқда.

Ушбу фармон аввалги шу йўналишда  қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлардан нимаси билан фарқ қилади ва қандай имтиёзлар кўзда тутилган?

- Фармон билан 2025 йилда 30 000 нафар талабгорга субсидия ажратиш белгиланмоқда. Бу 2024 йилга нисбатан 1.5 баробарга кўпдир. 2024 йилда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1.5 трлн сўм йўналтирилган бўлса, жорий йилда 2.5 трлн сўмлик маблағлар ажратиш кўзда тутилмоқда.

Ипотека кредитлари бўйича аризаларни қабул қилиш жорий йилнинг 3 март куни соат 9:00 дан бошланади. Фуқароларимиз субсидия олиши учун исталган туман-шаҳар Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz  ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил ариза топширишлари мумкин бўлади.

Бошқа масалалар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈


Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈


“Трастбанк”: аҳоли “маҳалла банкир”ларига нафақат қизиқиш, балки ишонч ҳам билдирмоқда

“Трастбанк” томонидан ҳудудларда “маҳалла банкири” ва “ёрдамчи-агент”лар фаолияти йўлга қўйилиб, аҳолининг тадбиркорлик қобилияти ҳамда бизнес имкониятлари ўрганилмоқда. Қолаверса, истиболли лойиҳалар рўёбга чиқарилиб, ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Пойтахтимиздаги “Ал-Хоразмий”, “Аҳмад Югнакий”, “Азамат”, “Бектўпи”, “Бўстон”, “Гулобод”, “Ийк ота”, “Камолон дарвоза”, “Мажнунтол”, “Тахтапул” маҳаллаларида жорий йилнинг январ-февраль ойларида жами 1 млрд 30 млн сўмлик 74 та микролойиҳа ишга туширилди. Бунинг натижасида 156 та янги иш ўрни яратилди.

“Маҳалла банкири” ва “ёрдамчи-агентлари”нинг иш самарадорлигини ошириш ҳамда мавжуд платформалардан самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида улар “планшетлар”, методик қўлланмалар билан таъминланди.
Бу саъй-ҳаракатлар республикамиз ҳудудларида давом эттирилмоқда.

Батафсил

👉 @bankirkundaligi 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
SQB иш ҳақи лойиҳасини креатив видеоролик орқали тақдим этди

Одатда бу каби ҳолатларда мижозлар ўз карталаридаги пулларни 1 фоиз эвазига нақдлаштирадилар. Банк таклиф қилаётган иш ҳақи лойиҳаси доирасида Mastercard ёки Visa карталарини очиб, SQB Way4 банкоматларидан атиги 0,4% комиссия билан нақд пул ечиб олиш мумкин.

Visa ва Mastercard карталарини Ўзбекистон ичида барча харидлар, шу жумладан хориждан онлайн харидлардан ташқари, бевосита чет элда ҳам ишлатиш имконияти мавжуд. Картадаги маблағлар автоматик равишда маҳаллий валютага конвертация қилинади.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💼 Ориент Финанс Банкдан факторинг хизмати — кутишларсиз молиялаштириш!

Муддатли тўловларни кутиб ўтирманг — маҳсулот ва хизматларингиз учун пулни дарҳол олинг, мижозингиз эса кейинроқ тўлайди.

☑️Бу нима учун фойдали?

▪️Молиялаштиришга тез кириш имконияти
▪️Тўловлар амалга оширилмаслиги хавфини камайтириш
▪️Бизнесни ривожлантириш учун кўпроқ имкониятлар
▪️Ҳамкорликнинг қулай шартлари

☑️Факторинг шартлари:


▪️Камида 6 ойлик иш тажрибасига эга компаниялар
▪️Яхши кредит тарихи
▪️Қарзларнинг йўқлиги

📌 Батафсил маълумот ofb.uz сайтида.

👉 @bankirkundaligi 👈


ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ФИРИБГАРЛАР УШЛАНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда собиқ банк ходими Н.А. (муқаддам судланган) фуқаро И.Я.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида Яшнобод туманидаги тижорат банки филиалидан 1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 3 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.И. ва Ш.Х. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ф.Ғ.нинг ишончига кириб, унга Навоий шаҳридаги тижорат банкларнинг биридан 100 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб беришлари эвазига 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ю.Т. (муқаддам судланган) тадбиркор Ў.Т.нинг ишончига кириб, унга гўёки банк муассасасида ишловчи танишлари орқали 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, фуқаро Ю.Т. ва бошқалар фуқаролар Ф.М., М.С. ва Д.Д.нинг ишончига кириб, уларнинг номига 300 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈


"APEX INSURANCE" АЖ ДЗЮДОНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

APEX INSURANCE Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан стратегик ҳамкорликни давом эттиришини эълон қилиб, спортчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқламоқда. Компания 28 февралдан 2 мартгача “Юнусобод“ спорт мажмуасида ўтказиладиган Tashkent Grand Slam 2025 йирик халқаро турнирининг расмий ҳомийси сифатида яна бир бор иштирок этади.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) тақвимидан ўрин олган ушбу нуфузли мусобақа, юртимизнинг жаҳон спорт майдонидаги мавқейини янада мустаҳкамлаб, APEX INSURANCEнинг дзюдони ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли саъй-ҳаракатларини намоён этади.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 Асакабанкнинг "Маҳалла банкирлари" тизими орқали Хоразмда иш ўринлари яратилмоқда

Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларда Асакабанк фаол иштирок этмоқда.

Банк томонидан амалга оширилаётган "Маҳалла банкирлари" тизими орқали Хоразм вилоятида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

☑️ Урганч шаҳридаги "AL-FER" МЧЖда – 12 та янги иш ўрни яратилди.
☑️ "BABY MED KLINIKA" – замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиб, 10 та иш ўрни ташкил этилди.
☑️ Сартарошлик соҳасидаги лойиҳа – 1 та янги иш ўрни билан аҳоли бандлиги таъминланди.

Бу ютуқларнинг барчаси маҳалла банкирларининг маслаҳати ва амалий кўмаги натижасида амалга оширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈


ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ЎЗ ҲАҚЛАРИНИ (ДОИМГИДАЙ!) БЕРИЛМАЁТГАНИДАН НОРОЗИ

Жиззах вилоятида ҳоким ёрдамчиларининг 2024 йилги 4-чорак октябр, ноябр ва декабр ойлари учун конпенсация пуллари ва КПИ маблағлар тўлаб берилмаяпти. Ҳурматли раҳбарлар 29-31-қарор-фармонларида ойма-ой тўлаб берилиши назарда тутилган.

Сизлардан хоким ёрдамчиларининг маблағлари тўлаб берилишида амалий ёрдам сўраб қоламиз.

Шунингдек бошқарма бош бухгалтерининг ҳоким ёрдамчиларининг мурожаатларига эътиборсизлиги ва ўз вақтида жавоб беришини сўраймиз - деб ёзишмоқда ҳоким ёрдамчилари.

Бу масалада Жиззах вилояти ҳоким ёрдамчилари ўтган ойда ҳам мурожаат қолдирган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈


ATTO ва Uzum Bank синов лойиҳаси доирасида Тошкент аҳолиси метрода йўл ҳақи учун 1,5 миллиард сўмдан ортиқ кешбэк олди

ATTO ва Uzum Bank ҳамкорликни кенгайтиришини маълум қилди. Компаниялар Тошкент метросида электрон тўловларни ривожлантириш бўйича муваффақиятли синов лойиҳасини амалга оширишди. Ўтган йилнинг 1 ноябридан бошлаб пойтахт аҳолисига метродаги сафардан 1,5 млрд сўмдан ортиқ кешбек қайтарилган. Лойиҳани кенгайтириш мақсадида ҳамкорлар нафақат метро, балки Тошкент автобусларида ҳам йўл ҳақи тўлови учун Uzum Bank иловасида ягона QR-кодни синовдан ўтказмоқда.

Электрон тўловларнинг ривожланиши фойдаланувчиларнинг кундалик ҳаётини осонлаштиради, чипта сотиб олиш учун кетадиган вақтни қисқартиради ва транспортнинг ўтказувчанлик қобилиятини оширади. Келажакда лойиҳани нафақат пойтахтда, балки Республиканинг бошқа шаҳарларида ҳам ривожлантириш режалаштирилган.

👉 @bankirkundaligi 👈


СТАТИСТИКА АГЕНТЛИГИГА МБ ЗАМПРЕДИ ДИРЕКТОР БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари  лавозимидан озод этилди.

👉 @bankirkundaligi 👈


​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (17 - 23 феврал) янгиликлари.

☑️Халқбанки чарм соҳаси тадбиркорлари учун айланма маблағларни тўлдириш учун 24 ойгача муддатга нақд пулда кредит таклиф этди. Фоизи 16,5%. Шунингдек, банк бирламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 420 млн сўмгача, муддати 20 йилгача фоизи 17%дан бошлаб, бошланғич тўлов 15%дан бошлаб.

☑️Анорбанк Корзинка тармоғида Анор насия орқали тўловни йўлга қўйганини маълум қилди. Муддатли тўлов миқдори 50 млн сўмгача.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк янги хонадон учун ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 420 млн сўмгача, фоизи 16,5%дан бошлаб, бошланғич тўлов 15%дан, муддати 20 йилгача.

☑️Туронбанк янги хонадон сотиб олиш учун 17,5%ли ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йилгача, бошланғич тўлов 15%дан, миқдори 420 млн сўмгача.

☑️Универсалбанк "Инвест-8" валюта омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 8%, минимал миқдори 200$.

☑️Ориент финанс банк юридик шахслар учун "Муддатли" омонатини таклиф этди. Минимал сумма 200 млн сўм, муддати 24 ойдан бошлаб, фоизи 6 дан 19%гача.

☑️Тенге банк Captiva 5, Traverse, Onix ва Tracker 2 автомобиллари учун 5% ли автокредит таклиф этди. Дастлабки тўлов 50%, муддати 24 ойгача.

☑️Ҳамкорбанк "Ҳамкорлар" креитини таклиф этди. Бунда 4 та ҳамкорлар бир-бирига кафил бўлиб, гаровсиз ҳар бири 100 млн сўмдан кредит олиши мумкин. Тел.: 1809.

☑️ИнфинБанк "Инфин насия" муддатли тўлов картасини таклиф этди. Молиялаштириш муддати 5 йил, миқдори 100 млн сўмгача. Ушбу карта билан банкнинг ҳамкор дўконларида харидларни амалга ошириш мумкин.

☑️Асакабанк Onix автомобили учун 53 млн сўм бошланғич тўлов билан 48 ой муддатга автокредит таклиф этди. Фоизи 20,5%, бошланғич тўлов 30%.

☑️Ўзмиллийбанк факторинг хизматини таклиф этди. Дастлабки сармоя талаб этилмайди, тезкор кўриб чиқилади.

☑️Агробанк 18 ой муддатга "Сандиқ" омонатини таклиф этди. Фоизи 23%. Омонатга қўшимча маблағ киритиш ва қисман ечиб олиш мумкин.

☑️Трастбанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

☑️Давр банк Davr Mobile 2.0 мобил иловаси орқали 100 млн сўмгача микроқарз олиш, юқори даромадли омонатлар очиш каби хизматларни таклиф этди.

☑️Ипотека-банк "Жамғарма 18%" омонатини таклиф этди. Унга истаган миқдорда маблағни қўшиш ва даромади йўқотмасдан қисман ечиб олиш мумкин. Минимал сумма 15 млн сўм, фоизи 18%.

☑️Зираат банк Ўзбекистон ўтган ҳафтада ҳеч қандай хабар эълон қилмади.

☑️Гарант банк "Макон" ипотека кредитини таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%дан бошлаб, муддати 120 ойгача, миқдори чекланмаган.

☑️Пойтахт банк йиллик 25%ли "Биргаликда" омонатини таклиф этди. Муддати 24 ойгача, энг кам миқдори 1 млн сўм.

☑️Смартбанк 50 млн сўмгача фоизсиз муддатли тўлов таклиф этди. Бунинг учун мобил иловадан рўйҳатдан ўтиб ариза, автоматик лимитга эга бўлиш мумкин.

☑️АВО банк AVO platinum картасини бепул очишни таклиф этди. Ойлик комиссия эса битта тандир нон нарҳига тенг - 4990 сўм.

☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Анорбанк;
▪️NBU.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.

☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.

☑️Энг юқори фоизли омонатларини эълон қилдик
👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈


⚡️ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНАДИ

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

☑️Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

▪️Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

Янги қабул қилинган Фармонга кўра, субсидиялар сони ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга оширилиб, 30 минг нафар талабгорларга ажратиш белгиланган.

Ариза топшириш учун ҳавола👇
https://my.gov.uz/oz/service/325

☝🏻Ариза берувчида, жумладан, унинг турмуш ўртоғи номида республика бўйича мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги керак.

Қайси банклардан ипотека кредити олиш мумкинлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

Яқинларга, уй олмоқчи бўлганларга, маҳалладошларга юбориб, хабардор қилиб қўямиз.

👉 @bankirkundaligi 👈


8 МАРТ АРАФАСИДА ҚАНДАЙ ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ БЎЛАДИ?

Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

☑️Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

▪️8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
▪️9 март, якшанба – дам олиш куни;
▪️10 март, душанба қўшимча дам олиш куни.

Қонунчиликка кўра, дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Президент Фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈


Фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига юклатилади

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокамадан ўтиб, маъқулланди.

Рақамли технологиялар ва электрон тўлов тизимлари бугунги кунда жадал ривожланмоқда. Натижада интернетда ноқонуний таваккалчилик ўйинларининг тарқалиши ҳам кузатилмоқда. Бу эса фуқаролар, айниқса ёшлар ўртасида катта молиявий йўқотишларга олиб келиши ва шахсий маблағларнинг ноқонуний каналларга йўналтирилишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам, янги қонун соҳани ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилганлиги айтилмоқда.

☑️Қонун билан қуйидаги муҳим ўзгартишлар киритилди:

▪️Акциядорлар ҳуқуқлари мустаҳкамланади – акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни имтиёзли шартларда сотиб олиш ҳуқуқи берилади, шунингдек, дивидендлар тўланиши бўйича кафолатлар кучайтирилади.

▪️Акциядорлик жамиятларининг веб-сайтларига қўйиладиган талаблар енгиллаштирилади – бу уларга ахборот ошкор этиш жараёнларини соддалаштириш имконини беради.

▪️Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўтказиш тартиби аниқлаштирилади – бунда уларни ташкил этиш ва ўтказиш шаффофлигини таъминлаш чоралари кучайтирилади.

▪️Фонд бозори ва букмекерлик фаолияти давлат назоратига олинади – бу соҳадаги ваколатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига юклатилади. Агентлик энди электрон тижорат, лотереялар, интернетдаги таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерлик фаолиятини лицензиялаш билан шуғулланади.

Янги қонун ноқонуний онлайн ўйинларнинг олдини олиш, фуқароларни молиявий хавфлардан ҳимоя қилиш ва капитал бозорини янада ривожлантиришга хизмат қилади деб ҳисоблаш мумкин. Шу билан бирга, букмекерлик ва таваккалчилик ўйинларини фақат қонун доирасида фаолият юритувчи ташкилотлар орқали амалга ошириш тизими жорий этилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Показано 20 последних публикаций.