🏦 Туронбанк Самарқандда маҳалла банкирлари ва ёрдамчи агентлар учун ўқув-семинар ташкил этди
Жорий йилнинг 29 май куни Самарқанд вилоятида “Туронбанк” АТБ томонидан маҳалла банкирлари ва ёрдамчи агентлар иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда иштирокчиларга банкнинг чакана маҳсулотлари — қулай кредитлар, омонатлар, банк карталари ҳамда аҳолининг кундалик эҳтиёжларига мўлжалланган молиявий хизматлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир давомида “Тезкор офис” концепцияси ҳам тақдим этилди. Ушбу лойиҳа орқали банк хизматларини аҳоли яшаш ҳудудларида — яъни маҳаллаларнинг ўзида тезкор ва қулай шаклда кўрсатиш имконияти яратилади.
“Туронбанк” АТБ ходимларининг доимий ривожланишини қўллаб-қувватлаб, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈