🏦 “Микрокредитбанк” АТБ Қувада “Гилос сайли” фестивали ташкил қилди
“Микрокредитбанк” АТБ ҳамда “Қува-Агро Стар” МЧЖ томонидан бугун Фарғона вилояти Қува туманида “Гилос сайли” фестивали ўтказилди. Унда “Микрокредитбанк” АТБ раҳбарияти, вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, боғбонлар, тадбиркорлар, сайёҳлар, ОАВ ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Микрокредитбанк мутасаддилари томонидан сўнгги ойларда Қува туманида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Жорий йил 30 январ куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент томонидан Микрокредитбанкка Қува тумани бириктирилиб, у орқали аграр соҳани қўллаб-қувватлаш топширилган эди.
Фестивалда мевали боғ яратиш истиқболлари, юртимизда етиштирилган меваларнинг хорижга экспорт қилиш имкониятлари, эришилган натижалар, галдаги вазифалар муҳокама қилинди.
👉 @bankirkundaligi 👈