✅Одам ато Билан Муҳаммад Мустафо ﷺ нинг орасида неча минг йил фарқ бор ёки дунё яратилганига неча минг йил ўтди?
(Исломий маъмбалар асосида яъни аҳли сунна вал жамаъа)
Биламизки илм фан тасдиқалши бўйича бугунги Homo sapiens яъни онгли инсон пайдо бўлганига 300 000 йил бўлди.
Энди Исломий маъмбаларга тайниб Одам ато неча минг йил олдин яратилганини аниқлашга харакат қиламиз.
1. Абу Умомма ривоят қилади:
«Расулулоҳ ﷺ дан бир киши сўради: “Йо Расулуллоҳ ﷺ, Одам ато Пайғамбар бўлганмилар?” Ул зот ﷺ: “Ҳа ва Аллоҳ у билан гаплашган” - деб жавоб бердилар. Шунда у одам сўрабди: “У (Одам ато) ва Нух Пайғамрнинг яшаш оралиғи қанча бўлган?” Расулуллоҳ ﷺ: “Уларнинг орасида ЎН АСР ЎТГАН” - деб жавоб бердилар».
📚(Ушбу ҳадисни Ибн Ҳиббон ўзи Саҳиҳида, 14/69-да; Хоким ўз «Мустадрокида», 2/262 да ва у ушбу ҳадис МУСЛИМ ШАРТИГА КЎРА САҲИҲ ДЕДИ ва унинг баҳоси билан Захаби рози бўлди. Ибн Касир, «ал-Бидоя вал-нихоя», 1/94 да бу ҳадисни Муслим шартига кўра саҳих деб белгилади аммо у (Муслим) уни ривоят қилмаган деди).
2. Нух Пайғамбар ҳамда Иброҳим Пайғамбар яшаган оралиғи ҳадисни давомида бор... «У киши кейин сўради: “Нух Пайғамбар билан Иброҳим Пайғамбар орасида эса неча йил фарқ бор?” Расулуллоҳ ﷺ: “ЎН АСР” - деб жавоб бердилар».
📚(Ушбу ҳадисни ал-Хоким ўз «Мустрокида» 2/288 да ривоят қилган. Ва у, ушбу ҳадисни МУСЛИМНИНГ ШАРТИГА КЎРА САҲИҲ ДЕБ БЕЛГИЛАДИ гарчи у (Муслим уни ривоят) қилмаган бўлса ҳам. Ва уни ат-Табароний, «Муажам ал-Кабирда» 8/118 да ривоят қилган).
3. Иброҳим Пайғамбар ҳамда Мусо Пайғамбарнинг орасида неча аср борлиғи ҳадисларда аниқ ёзилмаган аммо у давр ИККИ МИНГ ЙИЛДАН кўп эмас, чунки имом ал-Қуртуби ўз тафсирида Яхудийларга юборилган Пайғамбарлар ҳамда Муҳаммад ﷺ орасида 2000 йил оралиқ бор деб ёзади.
ал-Қуртуби ўз тафсирида келтиради: «Мусо ҳамда Исонинг орасида неча минг йил борлигида ихтилоф бор. Муҳаммад ибн Саад, «Табақатида», Ибн Аббосдан у шундай деганини баён қилади: «Мусо ибн Имрон ва Исо ибн Марьям орасида БИР МИНГ ЕТТИ ЮЗ ЙИЛ ОРАЛИҚ бўлган ва фитратсиз давр бўлмаган, чунки Аллоҳ шу давр мобайнида, бани Исроилдан бўлмиш мингта Пайғабрлар юборган ва бу бошқа халқларга юборилиниган Пайғамбраларни инобатга олмаса. Исо а.с. ҳамда Муҳаммад ﷺ орасида 599 йил ўтган».
📚(Тафсир, ал-Қуртуби, 6/121).
Ибн Хажжар айтди: «Ровийлар билиттифоқ шу фикрдаки бизнинг Пайғамбаримиз ҳамда Яхудийларга келган Пайғамбарларнинг орасида ИККИ МИНГ ЙИЛ БОР, Насронийларни даври эса Муҳаммадга ﷺ ча ОЛТИ ЮЗ ЙИЛДИР».
📚(«Фатх ул-борий» Ибн Хажжар ал-Асқалоний, 4/449).
Энди ҳисоблаб чиқамиз биринчи ҳадисда: Одам ато ҳамда Нух орасида 10 аср яъни ЎН МИНГ ЙИЛ, Нух билан Иброҳимни ораси ҳам 10 аср яна ЎН МИНГ ЙИЛ, Иброҳим билан Мусони оралиғи ҳадисларда йўқ аммо Қуртубий ҳамда Ибн Хажжарларнинг ёзганлари бўйича, уламолар билиттифоқ такидлашларича Бани Исроилдан бўлган Пайғамбарлар ҳамда Муҳаммад ﷺ Пайғамбаргача бўлган давр ИККИ МИНГ ОЛТИ ЮЗ ЙИЛДАН ЗИЁД ЭМАС.
ДЕМАК ИСЛОМИЙ МАМБАЛАРГА ТАЙНГАН ХОЛДА, ИСЛОМ ДАЪВО ҚИЛИШИЧА ХОЗИРГИ Homosapiens ПАЙДО БЎЛГАНИГА ЙИГИРМА ИККИ МИНГ ОЛТИ ЮЗ ЙИЛДАН ЗИЁД ЭМАС, АММО ИЛМ ФАНГА МУВОФИҚ УЧ ЮЗ МИНГ ЙИЛ ОРАДА 280 000 фарқ.