#ШЕЪРИЯТ
ДУО
(Абдурроҳим Каракўчдан ўзлаштирма)
Нурли пешонангдан, кўк кўзларингдан,
Шудрингда чўмилган япроқлар ўпсин,
Бир ҳовуч дуо тутсин қўлларингдан,
Раҳматга кўмилган шафақлар ўпсин!
Ишқ демишлар энг муқаддас ҳаёлга,
Ва сен ҳам тушарсан шу ғариб ҳолга,
Ҳаёдан титраган лаблар висолга,
Эришган чоғида дудоқлар ўпсин!
Сенда камол топмиш ранг, шакл, бичим,
Яшамоқ машаққат муҳаббат учун,
Саҳрода сувсираб юрганинг нечун?!
Сени ҳар кун кўллар, ирмоқлар ўпсин!
Жингалак сочларинг найсон ёмғири,
Кўзларинг ҳақ учун кўзгу ғалвири,
Сенга эришмоғим қадарнинг сири,
Бу сирни фош этган булоқлар ўпсин!
Миск-анбар тўзғисин оёқларингдан,
Ҳурийлар рашк қилсин бармоқларингдан,
«Салама» янграган дудоқларингдан,
Жаннатнинг тулпори буроқлар ўпсин!
Висолга эришмоқ ўлимсиз бўлмас,
Шаҳодат шарбатин ичганлар ўлмас,
Ошиқнинг йўлидан бошқаси йўлмас,
Шу йўлда кафан кий, тупроқлар ўпсин!
Тупроқлар ўпсин...
©️ Маҳбубий
📝
Telegram 💻
Instagram 🎞
Youtube 🎶
Tik Tok 📝
Facebook 📝
Telegram
📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!