Mubaşşir Ahmad


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Ўзбекистоннинг янги концепцияси Исломга қарши яна бир ҳужжатми?

«Талқин» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/b5YKYUJnKHY

©️Azon Global


Forward from: Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Ўзбекистоннинг янги концепцияси Исломга қарши яна бир ҳужжатми?

«Талқин» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/b5YKYUJnKHY

©️Azon Global


Нуруллоҳ Муҳаммад Роуфхон ака ёзяптилар:

ДАВЛАТИМИЗНИ ДИНГА БЎЛГАН СИЁСАТИНИ КИМЛАР КАРИМОВ ЗАМОНИГА ҚАЙТАРМОҚЧИ?
СИЁСАТИМИЗНИ ЗОЛИМ ЗАМОНИГА ҚАЙТАРМОҚЧИ БЎЛГАНЛАРНИ КИМ ДЕБ АТАШИМИЗ МУМКИН?
ХАЛҚ ДУШМАНЛАРИ ДЕБ АТАЙЛИКМИ ЁКИ ҲОИНЛАР ДЕБ АТАЙЛИКМИ?
.***
"Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати КОНЦЕПЦИЯСИ" тайёрланибди ва муҳкомага қўйилибди.
Ушбуларни қоралаб, муносабатимни билдириб қўйдим.

1. “Консепсия” деб тақдим этилган ушбу лойиҳа нари борса бирон йўриқномага ёки ҳукумат идораларининг соҳавий иш режалари баённомасига ёки қанақадир норматив ҳужжатларга ўхшаб қолган. Консепсия БОШ ҒОЯ, БОШ ТАМОЙИЛ деганидир, иш режаси эмас. Консепсия қонун ҳам эмас. Аксинча, қонунлар унга кўра яратилади, сиёсатлар унга кўра юритилади.
2. Ушбу лойиҳадаги тавсиялар янгилик эмас. Шу ҳолида қабул қилинса ва сиёсатини давлат бунга кўра юритса, биринчи иқтидор даврида юритилган қўпол диний сиёсат яна такрорланади, ҳатто ундан ёмонлашади.
3. Консепсия кўпроқ ишонч, адолат, марҳамат, ҳақ-ҳуқуқ, эркинлик руҳида тузилади, ҳеч бўлмаганда ҳуқуқ билан бурч элликка-эллик бўлиши лозим. Ҳозирги ҳолида эса шубҳа, хавотир, ваҳима, чеклов, тақиқ, пўписа оҳанглари босиб кетган.
4. Лойиҳада асосан Ислом дини ва мусулмонлар назарда тутилгани билиниб турибди. Демак, ўттиз йилдан бери бўлаётганидек, таёқ яна мусулмонлар бошида синишда давом этади. Чекловлар Ислом динига, бошқа диндагилар учун фақат бағрикенглик.
5. “Радикализм”, “ақидапарстлик”, “терроризм”, оқимлар” каби сўзлар ишлатилганида кимлар ва қайси дин назарда тутилаётганини биламиз, бироқ насронийликдаги бузғунчи оқимлар, секталар ҳақида лом-мим дейилмаган. Ҳолбуки, “Иеҳова шоҳидлари”, “баптистлар”, “декабристлар”, “протестантлар”... сингари ўнлаб, юзлаб катта-кичик оқим ва секталар анъанавий насронийлик назарида ҳам бузғунчи, реаксион ва радикал тоифалардир. Ҳозирда дунёнинг бошига кулфат келтираётганлар асосан шу протестантликка эргашганлардир. Булар Ўзбекистонда “бағрикенглик” қаноти остида ва қонун ҳимоясида яйраб юрибдилар, мўмин-мусулмонлар эса кўпи сохта айбловлар билан таъқиб-тазйиқда, қамоқда, қувғинда, ўз юртидан қочиб чиқиб кетишга мажбур...
6. Радикал, ашаддий худосиз (атеист)лар ва шайтонга сиғинувчи (сатанист)лар ҳақида ишора ҳам йўқ.
7. “Консепсия” матни ўрис тилида ёзилгану сўнгра ўзбекчага ўгирилганга ўхшайди, ўзбекчага ёт тушунарсиз ифодалар тиқилиб ётибди. Жумла хатолари ҳам кўп.
8. “Қанча тушунарсиз бўлса, шунча яхши” деган совет қоидаси бўларди, бу “консепсия” ҳам ортиқча тафсилоту мавҳум гап-сўзларга тўла. Қонунлар, қарорлар, консепсиялар қанча сергап ва мавҳум бўлса, унга амал қилиш, риоя этиш эҳтимоли шунча озаяди. Бундан ташқари, ифодалардаги мавҳумлик қоидани ҳар ким ўз қаричи ва тушунчасига кўра талқин этишига олиб келади.
9. Консепсия қисқа, лўнда, аниқ, тиниқ битилиши керак. Бир бетга, нари борса икки бетга сиғдирса бўлади.
10. Лойиҳани халқ муҳокамасидан ўтди деб бўлмайди. Ўн-йигирма, нари борса юз одамда сайтга кириш имкони бор. Буни ҳақиқатан халқ муҳокамасига қўйилиши, иложи бўлса, очиқ мулоқот тарзида катта бир йиғин ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Чунки масала шунга лойиқ, жиддий масаладир.
Ва ҳоказо. Моддама-модда мулоҳаза билдирмадим, чунки бу, менинг қатъий қаноатимга кўра ва бошда айтганимдек, консепсия эмас. Консепсия бунақа бўлмайди, бунақа ёзилмайди.
ХУЛОСА. Ушбу лойиҳани тасдиқлашга шошилмаслик керак. Ўртада юрт тақдири, диндорлар тақдири, тинчлик-тотувлик тақдири, демак, жамиятимиз ва давлатимиз тақдири, келажагимиз турибди. Президент буни қайтариши, бутунлай бошқатдан ишлаб чиқилиши лозим!

@MubashshirAhmad


Forward from: Девонайи Ҳақгўй
Ўлган мушук стратегияси

Тасаввур қилинг, ишхонангизда мажлис бўлмоқда. Ҳамма стол атрофида сиз ҳақингизда гапирмоқда. Бугунги қилган хатойингиз, камчиликларингиз, келтириб чиқарган муаммоларингиз. Ҳеч ким яхши фикр билдирмаяпти сиз ҳақингизда.

Шу вақт кимдир бирдан стол устига ўлган мушукни отиб юборди. Жирканган, ҳайрон қолган, бақиришни бошлаган ва реакция билдиришни бошлаган овозлар билан тўлди мажлис. Ҳаммани эътибори ўлган мушукда, сизни эсдан чиқаришди.

Бу стол устидаги ўлик мушук стратигияси. Сиёсатда бу усул қўлланилиши кўп кузатилади. Мисоллари ҳам кўп.

Бирданига Алишер Қодиров ҳар хил эътиборни тортадиган гаплар айтиб қолади. Кейин ўйланиб қоламан...

Манба

@adolat_kuychisi


Ўзингиз айтмоқчи "йиртиқ кроссовка"ни чайнайвериб, ҳатто шахсий ҳаётигача аралашавериб, КАТТА ОДАМга айлантириб қўйдинглар.

Аслида у катта одам. Чунки ҳаммамизнинг "истакон ичидаги бўрон"имиз, унда ташқарида эсди.

@MubashshirAhmad


Жамиятимиз Америкага ўхшайди. Бошқаларнинг ишига аралашаверади, бурун тиқаверади. Аралашув "Аҳмад Шаръ нега биринчи Саудияга борди?", "Толибон бошқарувига ишончим йўқ", "Мен Эрдоғон сиёсатидан норозиман" қабилида бўлади.

Америка бой ва кучли давлат. Ўзининг муаммоларидан ортганлар зерикканидан ҳам бошқаларнинг ишига аралашаверади. Бизчи? Олдин ўзимиз муаммоларимизга қарасакчи, ҳал қилиш ҳақида ҳали гапирмадим.

Американинг аралашувидан манфаат кўзланган ва унга аксар ҳолда эришилади. Биздачи? Бизнинг бу фикрларимизни ўша жиҳатлар бир тийинга олармикан, манфаат қозонишиммз у ёқда турсин!

Демоқчиманки, ўзимизда ечилмаган оддий муаммолар кўп. Уларни кўриб (топиб демадим, излаш шарт эмас), ечимини қилсак, жуда бўлмаганда бошқалар ишига бурун тиқишимиз кулгули бўлмайди. Тиққанимизда эса, манфаат қозонишимиз ҳам мумкин бўлади.

@MubashshirAhmad


Тарбия

Тарбия - нафс ва унинг тасарруфларини ақлга бўйсундиришдир.
Масалан, ароқ ичиш, сигарет чекиш, бесоқолбозлик, ғийбат ва чақимчилик каби зоҳирий ҳамда риё, адоват, кибр ва ҳасад каби ботиний иллатларни ақл зарарли ҳисоблайди. Киши бу ишларда ақл чақириғига қулоқ солиб, унинг айтганига кирса, тарбияли ҳисобланади. Акси ўлароқ нафсининг кўйига тушиб, ақлни инкор этса ва шу иллатлар билан яшаса тарбиясиз бўлади.

Бор-йўғи шу.

@MubashshirAhmad


"Фарзандлари тарбиясига лоқайд қараган миллатлар инқирозга маҳкумдир. Уларни бегона қўллар ва бегона маданиятга таслим этганлар ўзини йўқотишга маҳкумдир. Бугунги кунда тузумнинг юзи қоралари ҳисобланган ожизлар, золимлар, ароқхўрлар, бузуқлар, бангилар, исёнкорлар кечаги кунда тарбиясига бепарво қаралган болалардир".

@MubashshirAhmad


Forward from: Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Нега айрим ўзбек нашрлари мусулмонлар хато қилишини пойлаб ўтиради?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/YFexmP8wCM8

©️Azon Global


Мутараққий дунёда шу ишларни қилиш нормалми? Ё бу Янги дунё тартиботими? У инсонийлик мезонларига кўра иш тутмаса, унда нимага асосланади? Яъни, энди буёғига ўрмон қонунлари ҳукмронми?!
====

🇺🇸🇮🇱 Трамп: АҚШ Ғазони босиб олишга ва анклавни тозалашга тайёр, фаластинликлар қувиб чиқарилиши керак

- АҚШ президенти Исроил Бош вазири Нетаняху билан биргаликда ОАВга интервью берди, Қўшма Штатлар Ғазо секторини ўз назоратига олишини ва ҳудудларни тозалашини маълум қилди. Америка қўшинлари "хавфсизликни таъминлаш учун" юборилиши ҳам мумкин;

- Трамп Фаластин аҳолисини Иордания ва Мисрга жойлаштиришни таклиф қилмоқда;

- У Ғазо секторини нафақат фаластинликлар, балки бутун дунё халқлари яшаши мумкин бўлган “Яқин Шарқ Ривиераси”га айлантирмоқчи;

- Шунингдек, Трамп режалаштирилган саналарни айтмасдан, Ғазо, Исроил ва Саудия Арабистонига сафарини эълон қилди;

- Қўшма Штатлар яқин ҳафталарда Ғарбий Соҳилга эгалик қилиш бўйича ўз позициясини эълон қилади, дея қўшимча қилди Трамп;

- Аввалроқ республикачилар АҚШ Сенати ва Вакиллар палатасига расмий ҳужжатларда “Ғарбий Соҳил”ни “Иудея ва Самария” билан алмаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этган эди.

© Gorizont.uz

@MubashshirAhmad


„Ҳа, мен Ўрусияни ёмон кўраман... "ни ўқиб...

ЎЗБЕГИМ.

Ўзбегим ўзинга ойнак ол, бир дам!
Ўзим деб ўзгага , эгма бошинг ҳам.
Ўзлигинг унутдинг, бошингда не ғам?
Нечун парчалайсан, кўксингни, не кам?

Наҳот ғаминг бўлди, фақат шу кунинг.
Яхши ейиш-кийиш, осуда тунинг.
Ғаним чуқур қазар, туришинг қийин.
Оч кўзинг, тез уйғон, чўзгин сен бўйинг.

Қўрқма оч қолмайсан, ялонғоч, юпун.
Озгина излангин ватанда секин.
Ризқинг ажал каби қувиб юрганин.
Билсайдинг ўрусга эгмасдинг бўйин.

Ўзбегим ўруснинг дўсти сенга кам.
Ўлдирди динимиз, дунёмизни ҳам.
Энди ўлдирмакчун қалбимизми кам.
Индамай ўлиш бу мардликмас, на шаън.

Ўлим хаққ, ўламиз бир куни албатт.
Бухорий, Синодек, яшайлик фақат.
Қабрида тик туриб қолмасин аждод.
Жалолиддин, Темурий, Навоий хайхот.

Хўш, мақсад, на ечим, ютуқ нимада?
Қаёққа юрайлик, манзил қаерда?
Излайлик нажотни қайдан, қаёндан?
Йўлбошчи ким экан, нажоткор қани?

Аввало чиқайлик, қадриммиз билсин!
Ўрусда қолмасин! Ўзбак боласи.
Кейин эса, русий қадр-қимматни!,
Сўнгра матонатда излайлик йўллар.

Йўл изласак йўлдан, йўлбош ҳам чиқар.
Бир танга бир ўлим, жон ҳам бир чиқар.
Бу йўлда жанг қилсак, мард ўғлон чиқар.
Ё шаҳид, ё ғолиб деган ном чиқар.

Хор бўлиб ўлгандан, мард ўлган яхши.
Қўрқоқ бўб қочгандан, айёр пинт яхши.
Уруш у албатта доғда қолдириш.
Юз хийла, бир хужум, ғалаба яхши.

Агар ўзбек эли, бирлашса аҳил.
Тоғни талқон қилур, душманни хижил.
Тоғдек виқор тўкар, Луқмондек оқил.
Темурдек ғолибу, Хотамдек сахий.

Гапим индаллоси азиз ўзбегим.
Қаддингни букмагин, қўрқмасу ботир.
Қорнинг учун йиғлама, қадри балантим.
Дин учун, юрт учун бўлгин. баходир.

Alisher Abdurazzoqov, 3-4/2/ 2025.

@MubashshirAhmad


Арабчада Аҳмад-уш Шаръ бўлади. Ўзбекчада талаффузимизга қулай шаклга келтириб олсак ҳам розиман. Масалан Аҳмад Шаръ деб. Фақат бошқаларнинг талаффузидан фойдаланмайлик, илтимос, Шаръа, Шараъа каби.

Олдинлари Суриянинг Форуқ Шаръ деган ташқи ишлар вазири бўлар эди. Уни тўғри айтар эдик. Мустамлака бўлган вақтимизда ҳам ўрислар Голанские высоты деганда, биз Жўлон тепаликлари деб ўзимизга мослаб, тўғри талаффуз қилар эдик.

Бир авлод ўтиб, ҳатто ажнабий сўзлар талаффузида ҳам бошқаларга эргашадиган, тақлид қиладиган бўлдик. Бошқача айтганда, ҳозир ўзлигимизни йўқотишнинг чўққисидамиз.

@MubashshirAhmad


Буларга инсон ҳуқуқлари бир тийин. Бу ҳуқуқларга ўтириб қўйгач, ўзига керак бўлмай қолса, тан олмайди ва кенгашлардан чиқиб кетади. Бошқаларни айблаш керак бўлиб қолса, ҳуқуқларни пеш қилади ва ҳатто ерингизни ҳам тортиб олади.

Ислом ҳукмрон бўлмаган замон ва маконларда ўрмон қонунлари ҳукм суради. Қадимдан шундай бўлган, ажабланарли ери йўқ. Буни эса алданган ва фаросати кам инсонларгина англаб ета олмайди.

====

АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва UNRWА аъзолигидан чиқиши, шунингдек, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

@MubashshirAhmad


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нега айрим ўзбек нашрлари мусулмонлар хато қилишини пойлаб ўтиради?

@MubashshirAhmad


Тариққий этган давлатлардан лавҳа олаётган влогерларга тавсия:

Сиз таърифлаётган мамлакат ва ютуқлари уларнинг ўзиники. Улар ақли ва меҳнати билан шу даражага чиққан. Сиз эса мусофирсиз ва у ютуқлардан фойдаланаётган ўткинчисиз (келгиндисиз, дегим келмади). Шунинг учун таърифлаётган жиҳатларингизда ўзингиз дўндириб қўйгандек тўлқинланмай, "кўриб қўйларинг" қабилида катта кетмай, камтарлик билан ва ибрат олиш маъносида лавҳалар олган маъқул.

Умумийроқ гапирдим, бу соҳадаги кишилар ҳаммалари мулоҳаза қилсинлар деб. Аслида, фойдали ва ибратли контент эгалари ҳам бор.

@MubashshirAhmad


Таълимни талаб қилиб, тарбиядан сесканадиганларни тушунса бўлади. Тарбия нафсни қийнаш эвазига юзага келади. Унинг бетизгин ҳаракатини ақл доирасига киритиш тарбия дейилади. Бу эса нафси ҳакалак отганлар учун ўта оғир жараён.

Тарбиясиз илм ва таълим инсониятни ҳалокат сари етаклайди. Атом ва биологик қирғин қуроллари ихтироси, экологияни абгор қилиш эвазига иқтисод юксалиши, мисли кўрилмаган ахлоқий таназзул воситалари.. ва ҳоказолар мисол.

Демак, таълим ва тарбия эт ва тирноқ каби. Бу ҳақиқатдан сесканиш тарбиясизлик ёки ҳақиқатдан кўз юмиш холос.

@MubashshirAhmad


Forward from: Ҳикмат истаганга...
#чидама деган челленжга яна битта видеоклип қўшиш керак.

Унда ишхонада эртадан-кечгача ишлаётган, устига-устак бошлиғидан сўкиш эшитадиган, баъзи эркак коллегаларнинг қистириқ гапларидан безиган аёл-қиз вакилларига қарата "чидама, уйда ўтир, ўрнингга эринг ишласин" деган маънода тарғиб бўлиши керак.

Ия ғалатимасми, ундан кўра иш муҳитини яхшилаш керак-ку, дейишингиз мумкин. Худди шундай, оила институтини яхшилаш ва ислоҳ қилиш ўрнига "чидама, қочиб кет, ёлғиз яша" деб ўргатаётганлар ҳам худди шундай бузғунчиликни тарғиб қиляпти.


Мен такфирчи эмасман. Такфир қилиш жуда ёмон амал экани ҳақида "Куфр ва такфир" деган 120 бетли китобни нашрга тайёрлаганман. Яъни, бу хусусда етарли масъулиятни ҳис қилган одамман.

Шунинг учун бемалол айтаманки: намознинг фарзлигини инкор қилган, унга қарши бўлган ва уни турли иборалар билан қонунларда тақиқлаганлар кофир бўлади ва исломдан чиқади. Бу ҳукмда уламолар ўртасида ихтилоф йўқ. Кофир бўлишнинг оқибатлари жуда ёмон. Диндан чиқиш ва солиҳ амаллари бекор бўлишдан ташқари, унинг никоҳи бузилади, ўлса кафанланмайди, ювилмайди, жанозаси ўқилмайди, мероси мусулмон болаларига берилмайди, ўзи меросхўр бўлмайди, мусулмонлар қабристонига қўйилмайди. Булар унинг бу дунёдаги жазоси.

Охиратда эса кофирни аламли азоблар кутиб турибди.

@MubashshirAhmad

34k 2 456 2.2k

Энг гўзал ва покиза муҳаббат..

Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо ва Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ораларидаги энг гўзал ва покиза муҳаббат..

Бу муҳаббат Оиша розияллоҳу анҳонинг Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган ва у зотнинг эса онамизга бўлган муҳаббатларидир.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Тунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, мени холи қолдиринг, бу тун Раббимга ибодат қилай», дедилар.

Мен жавоб қилдим: «Қасамки, мен сизнинг ёнингизда бўлишни севаман ва яна сизни севинтирадиган ишларни ҳам севаман!».

@Mubashshirahmad


Ҳа, мен Ўрусияни ёмон кўраман. Сабабини тушунтириш учун гапни чўзиб ўтирмайман:

Кишанига муҳаббат қўйган қул эмасман!

@MubashshirAhmad

20 last posts shown.