Abdulqodir Samarqandiy


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Шароитга қараб эмас, ҳар қандай шароитда сиз билан бўлганлар вафодордир!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

1.8k 0 55 25 106

“Пасткаш ва разил инсондан ёрдам сўраш уни юқорига кўтаришдир!”.

Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


ҲАҚДА БЎЛИНГ…
Ахнас ибн Шариф мусулмон бўлишидан олдин Бани Зуҳра қабиласи билан иттифоқдош эди. Шомдан келаётган Абу Суфённинг карвонига мусулмонларга қарши ёрдам бериш учун мушриклар билан бирга чиқди. Уларга йўлда карвон мусулмонлардан қутилиб чиққани ҳақидаги хабар етиб келди. Аммо Қурайш мусулмонлар билан жанг қилиш учун Бадрга йўл олди. Ахнас ибн Шариф эса иттифоқдоши бўлмиш Бани Зуҳра қабиласига қайтишга ишора қилиб деди:
-Бадрга боришларинг шарт эмас. Карвонларинг Абу Суфён билан бирга мусулмонлардан қутилди!

Уларнинг бари ортга қайтди. Бани Зуҳра қабиласидан Бадрда бирор киши ўлмади”.

Аллоҳ таоло бу динни кишининг ақлига келмайдиган йўллар билан ҳимоя қилади. Аллоҳ Ахнаснинг қалбига шу фикрни ташлади. У кишиларга ўз фикрини айтди. Кишилар эса унга итоат қилишди.
Мана шу инсонни сабаб қилиб Аллоҳ Бадрдан кўп сонли мушриклар қўшинини буриб юборди.
Жанг тартиби билан кўп ҳам машғул қилаверманг ўзингизни. Аллоҳ таоло динини ҳатто шайтонни сабаб қилиб ҳам ҳимоя қилаверади. Сиз ҳақ томонда бўлишга ҳаракат қилинг, тамом!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

2k 0 14 3 82

ИСТАК
Имом Тирмизий роҳимаҳуллоҳнинг “Сунан”ида келади:
“Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Байтулмолдан мусулмонларга пул тарқатаётиб Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуга беш минг дирҳам берди. Ўзининг ўғли Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга эса икки минг дирҳам берди. Шунда Абдуллоҳ отасига эътироз билдириб деди:
-Усомани мендан устун кўрдингиз, ҳолбуки мен у қатнашмаган жангларда ҳам қатнашганман!
Шунда Умар розияллоҳу анҳу деди:
-Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Усомани сендан кўра кўпроқ яхши кўрар эдилар, отаси ҳам у зот учун сенинг отангдан кўра суюклироқ эди!”.

Умар розияллоҳу анҳунинг ҳассослигига боқинг. Ўзининг истагини эмас, Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хоҳишларини устун кўрмоқда.
Биз ҳам Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг яхши кўрган нарсаларига эътиборсиз бўлмаслигимиз лозим. Ўз истагимиздан у зотнинг истакларини устун кўришимиз керак.
У зот истаган нарсаларни қилиб, истамаган нарсалардан сақланишимиз лозим.
Ҳақиқий ошиқ ошиқ бўлган инсонининг истакларини ўз истаги деб билса муҳаббат чўққисини забт қилган бўлади!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

2.7k 0 41 5 127

БИР ПАЙТЛАР…
Бир пайтлар Усмонийлар қўл остида бўлган Европадаги давлатлар неча йил Усмонийлар қўл остида турганлиги рўйхати:
Болгария 545 йил
Сербия 400 йил
Греция 400 йил
Босния ва Герцоговина 539 йил
Хорватия 539 йил
Македония 490 йил
Словения 250 йил
Руминия 490 йил
Словакия 20 йил
Венгрия 160 йил
Молдавия 490 йил
Украина 308 йил
Озарбайжон 25 йил
Грузия 400 йил
Арманистон 20 йил
Жанубий Кипр 290 йил
Шимолий Кипр 290 йил
Россиянинг жанубий ерлари 291 йил
Косово 539 йил
Черногория 539 йил

Европа нега мусулмонларни ёмон кўришини энди билдингизми?!
Тарихда Усмонийлар фатҳини кўпинча Усмонийлар босқини деб ўргатишади!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3.9k 1 98 10 132

Инсон гоҳида худди минг йил бир нарсанинг ортидан югуриб унга эриша олмаган кишига ўхшаб чарчайди!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

2.6k 0 27 3 117

ҲАҚ
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Муснад”ида келтиради:
“Саҳобалардан Имруъул Қайс деган кимса ер борасида Рабиъа ибн Ийдон билан хусуматлашиб Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди. Ер уники бўлсада, ҳужжат ва далили йўқ эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
-Ер сеники эканлигига далилинг борми? Йўқса унга қасам ичтираман!
Имруъул Қайс деди:
-Агар у қасам ичса еримни ўзиники қилиб олади-ку!
Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Ким бир нарсага эга бўлиш учун ёлғон қасам ичса қиёмат кунида Аллоҳ таоло унга ғазабнок ҳолда рўбарў бўлади!
Имруъул Қайс деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳақ бўлатуриб ҳаққидан воз кечган кишига нима бор?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Жаннат!
Имруъул Қайс деди:
-Мен ердан воз кечганимга сизни гувоҳ қиламан!”.

Баъзан уришиб талашгандан кўра ҳақдан орқага чекиниш хайрлироқ бўлади. Аммо ёдимиздан чиқмасин, бу дин хорлик ёки қўрқоқлик дини эмас.
Инсон ишларни тарозига солишни билиши керак. Қайси бир иш тинч ва кишини Аллоҳга яқин қилса ўшани танлаши лозим. Истаса ҳаққини Аллоҳ учун тарк қилади ва ажрини Аллоҳдан олаверади. Истамаса ҳаққи учун курашади. Бу эса унинг ҳаққидир!!!

Хайрли тонг!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

2.8k 0 42 9 124

ҚИЙМАТ
Ибнул Асир роҳимаҳуллоҳнинг “Ал-комил” номли китобида келади:
“Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу бошчилигида бир жойга қўшин жўнатилди. Қўшинни халифанинг ўзи анча жойгача кузатиб борди. Қўмондон Усома уловда, халифа Абу Бакр розияллоҳу анҳу унинг ёнида яёв борар эди. Шунда Усома деди:
-Эй Расулуллоҳнинг халифаси! Мен уловдан тушай, сиз миниб олинг!
Абу Бакр розияллоҳу анҳу деди:
-Аллоҳга қасамки, сен ҳам тушмайсан, мен ҳам минмайман. Озгина муддат оёғим Аллоҳ йўлида чанг бўлса нима қилибди?!”.

Агар сизни биров мажлис тўрига чиқармаса қиёмат қоим бўлиб қолмайди.
Катта бўлиш учун катта стулга муҳтож бўладиганлар кичиклигича қолаверади.
Дастурхон тўрида сизни ўтиришга таклиф қилишмаса бу ҳақорат эмас.
Ўзининг азизлигини ҳосил қилиш учун нимадир ёки кимгадир муҳтож бўлган кимса аслида хордир.
Ҳақиқий қийматингиз нафсингизда. Қаерда бўлса ҳам ўтираверинг.
Ўша пайтда ҳамма уловда, фақат Абу Бакр розияллоҳу анҳу пиёда эди. Тарих бизга уловдагиларнинг эмас, пиёданинг исмини қолдирди.
Зеро Абу Бакр розияллоҳу анҳу кўтарилиш учун ҳайвоннинг устига муҳтож эмас эди!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4.5k 0 58 13 159

ОЗОДЛИК
Баъзи инсонлар ҳақиқий озод инсонлар бўлишади. Баъзилар эса бўйниларидаги занжир озгина бўш бўлса ўзларини озод деб ўйлашади холос.
Инсон Аллоҳга қанчалар яқин ва содиқ қул бўлиб бораверса, дунёда шунча озод бўлиб бораверади.
Бунинг акси ўлароқ, ким Аллоҳдан узоқлашса бошқа кимгадир ёки нимадирга қул бўлиб бораверади.
Бир нарсага қул бўлиш учун унга сажда қилиш шарт эмас. Унга асир бўлишнинг ўзи етади. Мансаб ва пул гоҳида инсонга маъбуд бўлиши ҳам мумкин. Баъзилар эса урф-одатларга қул…!
Дунёдаги энг озод инсонлар Пайғамбарлар бўлишган. Чунки улар Аллоҳнинг энг содиқ бандалари бўлишган. Биз ҳам Пайғамбарларга эргашганимиз миқдорича озод бўламиз.
Билол розияллоҳу анҳунинг сийрати ҳақида тафаккур қилсангиз уни Умайя ибн Халафнинг қўлидан Абу Бакр розияллоҳу анҳу озод қилишидан анча олдинроқ озод бўлганини кўрасиз. Яъни, Билол розияллоҳу анҳунинг исломга кириши билан руҳи озод бўлган эди. Умайянинг қўлида эса унинг танаси қолган эди холос!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

5.2k 1 61 18 164

Илмнинг озлигини одоб беркитади. Аммо кўп илм одобсизликни беркита олмайди.
Шунинг учун аввало одобли бўлиш лозим. Сўнгра ким бўлсангиз бўлаверинг!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

9.1k 1 205 11 182

ТЎШАКДАН КАТТАРОҚДИР!
Муҳаббат тўшакда бошланмайди, балки у тўшакда тугайди. Йўлда муҳаббатни экмаганлар унинг мевасидан ҳеч қачон тотиб кўрмайдилар, тўймайдилар!
Бомдодга бориб сўнгра уни жойнамоз устида топиш, унинг қўйнига бош қўйиш, сизнинг сочингизни ўйнаб туриб тасбиҳ айтганида унинг овозини эшитиш учун тез қайтишни тажриба қилиб кўрганмисиз?!
Намозда унга имом ўтишни, намоздан сўнгра қиблага орқа қилиб ўтириб унинг қўлидан тутиб тасбиҳларни унинг бармоқ бўғимлари билан санашни тажриба қилиб кўрганмисиз?!
Рамазонда рўза тутганингизда битта хурмони иккига бўлиб ярмини оғзингизга солиб, қолган ярмини унинг оғзига солиб, унинг оғзидаги бўлакни сизникидан ширинроқ эканлигини ҳис қилишни ҳеч синаб кўрганмисиз?!
Унинг ғазабини чиқариб, сўнгра уни хурсанд қилиш учун: “Мен учун сендан бошқа борадиган жой йўқ!”, дейишни ҳеч синаб тажриба қилиб кўрганмисиз?!
Сизнинг ғазабингизни чиқарганида сизга овқат тайёрлаб: “Токи сиз емагунингизча мен ҳам емайман!”, деган ҳолатни ҳеч синаб кўрганмисиз?!
У билан телефонларни ўчириб қўйиб, дунёни ортингизга улоқтириб, кечаси бедор бўлиб Аллоҳга ибодат қилишни, у билан болалар каби ўйнашни, унинг оғзига луқма солишни, унинг қўлидан овқат ейишни, нархларни кўтарилишидан тортиб Американинг ёнишига бўлган воқеалар ҳақида суҳбатлашишни тажриба қилиб кўрганмисиз?!
Машинингизни ҳайдаб кетаётиб унинг қўлидан тутганмисиз, унга кўчадан гул сотиб олиб совға қилганмисиз?!
Куйлагингиз тугмасини қадаётганида унинг кўзларига яқиндан қараганмисиз?!
Кўчага чиқаётганингизда онангиз каби “қалинроқ кийиниб чиқинг, шамоллаб қолманг тағин”, дея сизга ғамхўрлик қилишини ҳеч тажрибангизда кўрганмисиз?!
У билан бирга овқат қилишни, кийим ювишни ҳеч синаб кўрганмимиз?!
Синаб кўрганмисиз…..?!
Буларни синаб кўринг. Сўнгра натижасини кўрасиз. Тўғри, эр ва хотин етиб борадиган охирги манзил тўшак, аммо турмуш қуриш тўшакдан каттароқдир!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

7.5k 2 381 19 204

Ғанимлар беҳудага ҳаракат қилишаяпти!
Буларни енгиб бўлмайди!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

4.7k 0 49 16 304

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Грациани:
-Одамларингизни таслим бўлиши учун неча кун етарли бўлади?
Умар Мухтор:
- Биз таслим бўлмаймиз. Биз ғалаба қозонамиз ёки ўламиз. Бу билан иш тугади деб ўйлама. Сизлар ҳали келажак авлодимиз ва ундан кейингилар билан ҳам жанг қилишингизга тўғри келади!

Мусулмонлар луғатида мағлуб бўлиш тушунчаси йўқ!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

5.6k 0 57 20 235

ТАРҚАЛГАН
Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ас-сунанул кубро” номли китобида келтиради:
“Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Форс подшоҳи Кисронинг хазиналари келтирилганида йиғлади. Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу сўради:
-Эй мўъминлар амири! Нега йиғлаяпсиз? Бугун шукр, хурсандчилик ва шодлик куни -ку!
Умар розияллоҳу анҳу деди:
-Бу нарсалар қайси қавмга берилган бўлса улар орасида нафрат ва адоват тарқалган!”.

Дарҳақиқат, бугунги келишмовчиликларга назар солсангиз барчасининг ортида мол-дунё турганини кўрасиз.
Бир пайтлар қўлида ҳеч нарса бўлмаганида аҳил бўлган дўстлар қўлларига мол-дунё тушиб ажралиб, жанжаллашиб бир-бирларини кўришга кўзлари йўқ.
Мол учун, мерос учун, ер учун силаи-раҳм узилаяпти.
Савдогарлар ўртасидаги келишмовчиликлар ақида борасида эмас, ўзаро шартномаларида бўлмоқда.
Мансаб мартабаларга интилиш, кимнидир синдиришга ҳаракат қилиш, унинг ўрнини эгаллаш айнан мол учун бўлмоқда.
Майдон дунё бўлганида ҳаммамиз қаҳрамонмиз. Аммо майдон охират бўлганида қўрқоқмиз.
Савдо-сотиқ ва фойда деса минглаб инсонлар пайдо бўлади. Ислом чегарасини ҳимоя қилиш учун, ахлоқни ҳимоя қилиш учун, илмни ҳимоя қилиш учун, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаш учун енг шимарганларни эса топиш мушкул бўлаверади!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

8.3k 1 61 4 132

ҚОЛАДИМИ?!
Имом Бухорий ва имом Муслим роҳимаҳумаллоҳ ўз “Саҳиҳ”ларида Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ҳадис келтиришади. Асмо розияллоҳу анҳо дейди:
“Эрим Зубайрнинг узоқдаги еридан бошим устида саватда хурмо данагини ташир эдим. Масофа фарсахнинг учдан иккиси миқдорида(тахминан тўрт километр) эди. Бир куни бошимда сават билан келаётганимда Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни йўлда бир неча кишилар билан кўриб қолдим. У зот мени туяларига миндирмоқчи бўлдилар. Мен эрим Зубайрнинг рашкини эсладим. Унинг рашки жуда қаттиқ эди!”

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам кишиларнинг энг тозаси бўлсаларда, хотинлари Оиша розияллоҳу анҳонинг опаси Асмо у зотнинг ортларида туяга минмади. Эрининг туйғуларини, табиатини ҳатто хулқлилар саййиди ҳузурида ҳам риоя қилди.
Азиз сингилларим, ўзгалар ким бўлмасин ўзингизни муҳофаза қилишингиз, эрингизнинг туйғуларини ҳисобга олишингиз ўзингиз ва эрингиз учундир, ўзгалар учун эмас!
Эрингизнинг рашкидан сиқилманг. Унинг мардлигидан малолланманг.
Айтинг, эркакнинг рашки бўлмаса эркаклиги қоладими!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

6.6k 0 138 11 166

ЖИҲОД
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларни Бадр жангига сафарбар қилдилар. Иёс ибн Саълаба ҳам чақириққа жавобан келди. Унинг онаси қаттиқ бемор эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
-Онангга хизмат қилиб, яхши қарагин!
Иёс Бадрга бормасдан бемор онасига қаради. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Бадрдан қайтиб келишлари билан онаси вафот қилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга жаноза ўқиб ўлжадан Иёс ибн Саълабага ҳам улуш бердилар!”.

Ҳар бир жиҳод ҳам қилич, қалқон ва милтиқ билан бўлавермайди. Ота-онани шифокорга олиб бориш ҳам жиҳоддир. Фарзандларни боқиш, уларни тарбиялаш ҳам жиҳоддир. Бунга енгил қарамаслик керак. Бева-бечораларга ёрдамлашиш жиҳоддир. Буни унутманг…
Аллоҳнинг розилиги исталадиган ҳар-бир яхшилик Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

6k 0 84 62 142

Хансо исмли аёл жоҳилият даврида акаси вафот қилганида узоқ вақт марсиялар айтиб йиғлаб юрди. Жоҳилиятдаги ўлимда зеро ўлимдан бошқа ҳеч нарса бўлмайди-да!
Исломга кирганидан сўнг биргина Қодисийя жангида тўртта ўғли шаҳид бўлди. Аммо Хансо бу сафар кўзидан ёш тўкмади. Чунки исломдаги ўлимда ҳаёт бор эди-да!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

7.2k 1 63 13 266

ҲИКМАТ
Ҳамон тирик эканлигингизни ҳис қилишингиз учун доим сизни саодатга кўмадиган шахснинг ёнида бўлишга ҳаракат қилинг!

Ичида улкан дарахт борлигига данакни қандай қилиб ишонтириш мумкин?!
Қидирган нарсангиз ичингиздадир!

Қандай ҳодиса содир бўлмасин, умидсизликка тушманг. Ҳатто барча эшиклар ёпилса ҳам сиз учун ҳеч ким билмайдиган яширин бир эшик қолаверади!

Ҳар бир кечанинг ўз ойи бўлади. Ҳатто ичингиздаги зулматнинг ҳам!

Руҳингизга нурдан бўлган дарча очадиган ва сизда ҳали оламни ёритиш имкони борлигига сизни ишонтирадиган кишиларга яқин бўлинг!

Унга қалбим лойдан эканлигини айтганимда у менинг устимдан кулган эди. Чунки унинг қалби темирдан эди-да. Яқинда ёмғир ёғади. Менинг қалбим гуллайди, уники эса занглай бошлайди!

Кучли инсонларни яхши кўраман. Айниқса ҳақиқий қуввати нозиклиги ва меҳрида яширин бўлганларни!

Ёмон кўриш ва нафратдан осони йўқ. Муҳаббат учун эса катта шахс бўлиш лозим бўлади!

Нарсалардан уларга муҳтожлигингиз миқдорида узоқлашасиз. Уларга улардан беҳожатлигингиз қадар яқинлашасиз!

Ёшимиз оддий рақамлар эканлигини тушунишингиз лозим. Олтмишда ҳам гўдак бўлишингиз мумкин, йигирмада эса чол!

Ёлғизликни ҳис қилишингизга сабаб атрофингизда ҳеч ким йўқлиги эмас, балки ўзингиз билан бирга бўлмаганингиздир!

Ҳақиқий ҳаёт болалигини сақлаб қола олган ва ўзини катталар суҳбатига ажратмаган кишиларникидир!

Хайрли тонг!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

7.5k 1 144 9 130

КИШИЛАР КЎРИШДИ…
Ибн Абид Дунёнинг “Аз-зуҳд” номли китобида келади:
“Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Бир куни иссиқда халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ридосини бошига қўйиб юриб бораётган эди. Шу пайт олдидан бир бола эшак минган ҳолда ўтиб қолди. Умар розияллоҳу анҳу унга деди:
-Ҳой болакай! Мени ҳам эшагингга миндириб ол!
Болакай эшакдан сакраб тушди ва деди:
-Мининг эй мўъминлар амири!
Умар розияллоҳу деди:
-Ўзинг қаттиқ жойга ўтиб мени юмшоқ жойга миндиришни истаяпсанми?! Жойингга ўтиравер, мен сенинг ортингда ўтираман!
Улар шу ҳолатда Мадинага кириб келишди. Кишилар уларни шу ҳолда кўришди!”.

Ўзига катта ҳиссани истайдиган худбин бўлмаслигимиз керак.
Барча ишлаб турганида энг осон ишни танлаб оладиган разил бўлмаслигимиз лозим.
Меросда энг яхши улушни танлаб оладиган таъмагир бўлмаслигимиз керак.
Навбатда турганда ўзгаларнинг навбатини эгаллаб оладиган зўравон бўлмаслигимиз лозим.
Кишиларни ўзимиздан афзал билсак нима қилади?! Ахир Аллоҳ таоло ийсор қилган бандаларини яхши кўради-ку!
Энг хуник кўзлар фақат ўзинигина кўрадиган оч кўзлардир!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

6.2k 0 56 4 136

Инсон улғайиб кўчаларда ўзи бемалол юрадиган бўлади, аммо ёшлигида онасининг этагини тутиб юргандаги хотиржамлик унда барибир топилмайди…
Оналар қандай қилиб фарзандларига бу хотиржамликни тақдим қилишга муваффақ бўлишар экан-а?!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

5.8k 1 80 14 191
20 last posts shown.