#ОГОҲЛИК
ШУМХАБАР
(Ёҳуд кушхона эчкиси ҳақида)
• Қўшни давлат Қирғизистонда йигирма икки нафар «Ҳизбут таҳрир» аъзолари қўлга олинди!
• Маҳмуд ва унинг тасмасини ушлаб турганлар эса четда иссиқ хонада иршайиб ўтирибди!
• Маҳмуд така бўйнига илинган қўнғироғини жиринглатиб, кушхона томонга содда йигит-қизларни бошлаб, уларни қассобга топшириб, ўзи Полшада «жит» қилмоқда!
• Ора-сира дин дарди, халифалик, Фаластин деб қўнғироғини жиринглатиб қўяди, бўлди.
• Сўнгра унга берилган Полшадаги иссиқ уйга кириб ухлайди.
• Аммо мана бу йигирма икки нафар бечораларнинг оила аъзолари ухламайди.
• Така Маҳмуд «ҳизб» деган пирамидадан кун кўради, шу қамалганлар Маҳмуд каби эчкининг бўйнидаги қўнғироғига алданишиб, пирамидага аъзо бўлишган.
• Натижада ушбу пирамида устидан Маҳмуд «фойда» олмоқда, қамалганлар оиласида эса ёш қизчасининг ойисига термулиб:
- Дадам қани?!-, деган ноласи янграмоқда.
• Пирамида схемаси яхши аъзолар қўшилмаса қулайди, буни билган Маҳмуд така янги қурбонларни қўлга киритиш учун Полшадан туриб, ҳар кун, кунора уч-тўрт соатлаб ютубда бўйнидаги қўнғироғини жиринглатиб ўтирибди!
• Ҳали ҳам шу эчкига эргашаётганлар борми?!
• Наҳотки кўзлари очилмаган бўлса?!
• Аллоҳ таоло фаросатимизни олиб қўймасин!
• Аҳли сунна йўлидан қўймасин!
©️ Аброр Мухтор Алий
📝
Telegram 💻
Instagram 🎞
Youtube 🎶
Tik Tok 📝
Facebook 📝
Telegram
📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy