Bayyina.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллоҳ ҳеч кимга зулм қилмайди

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умарнинг оналари

Марҳамат шабадасининг ифори
Абдуллоҳ ибн Умарнинг оналари Зайнаб бинти Мазъун бўлиб, баъзи ривоятларга кўра, ҳазрати Умардан олдин мусулмон бўлганлар, аммо эрларидан қўрқиб, буни ошкор қилмаганлар. Бир ўринда айтилишича, у киши Маккада вафот этганлар, ҳижрат қила олмаганлар. Яна бир ривоятда эса Мадина ҳижратидан кейин кўп ўтмай вафот этганлар дейилган. Қисқа ҳаётларига назар солсак, барча оналарда мавжуд бўлган марҳамат туйғуси Зайнаб онамизда янада зиёда бўлганини кўриш мумкин. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу мазкур туйғуни оналаридан олиб, унинг ифорини бутун оламга ёйган эдилар.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Тўрт нарса борки, уни бажаргани билан подшо бўлса ҳам, қадри тушиб қолмайди:
1. Ўтирган еридан отасига (ҳурматан) ўрнидан турса.
2. Ундан таълим бераётган олим (устоз)га хизмат қилса.
3. Билмаган нарсаси ҳақида савол сўраса.
4. Меҳмонга (иззат кўрсатиб), хизмат қилса.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


«Бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг. Бирон кимса бировга нисбатан такаббурлик қилмасин, бирон кимса бошқа кимсага зулм қилмасин».

Имом Муслим ривояти

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Энг гўзал одоблардан

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Иймон келтирганларнинг олтинчиси
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу–нубувватнинг илк кунларида иймонга келган саҳобалардан биридир. Бу ҳақда у зотнинг ўзлари: «Мен иймон келтирганларнинг олтинчисиман»,– деганлар. Дастлабки беш саҳоба Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларидан, оила аъзоларидан бўлган. Демак, оилага мансуб бўлмаган биринчи мусулмон— Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бўлганлар, шунинг учун ҳам тавҳид тушунчаси у зотдан ўрганиш
лозимдир.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


عَنْ أَنَسٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ:"كُلُّ ابْنِ آدَمَ خَطَّاءٌ وَخَيْرُ الخَطَّائِينَ التَّوَّابُونَ"

». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِم

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барча одам боласи хатокордир. Хатокорларнинг яхшиси сертавбалардир”,– дедилар.

Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган


Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:

               اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

   "Аллоҳумма соййибан наафиъан.

Маъноси: "Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил"

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

@bayyinauz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хатми_Қуръон
Бақара сураси 127-134-оятлар.
Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев

Youtube да кўриш учун:
https://youtu.be/nIROZpnhYFc

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бақара сураси 196-ояти тафсири

Тўлиқ тафсирни кўриш учун: https://youtu.be/V8z5ATFHNlQ


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Форуқлик сиймосининг ифори

Форуқ - Абдуллоҳ ибн Умарнинг оталари Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг лақабидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб саҳобаларга исмдан ташқари турли номлар ҳам берганлар. Ҳазрати Умар ҳидоят билан залолатнинг фарқини энг нозик нуқталаригача фарқлай олганлари учун шу унвонга сазовор бўлганлар. У зотнинг ҳаётларини ўргансак, Форуқ бўлиш нималигини тўла-тўкис англаб етамиз. Ҳазрати Умарнинг вафотларидан кейин эса форуқликни Абдуллоҳ ибн Умар намоён қилдилар.
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг ўғли Абу Салама шундай дейди: «Умар яшаган даврда унга ўхшаш саҳобалар кўп бўлган. Аммо Абдуллоҳ яшаган даврда Абдуллоҳга ўхшагани йўқ эди».
Ҳижрий эллигинчи йилнинг охирини ўргансак, Абу Саламанинг мазкур эътирофлари нақадар тўғри эканини англаймиз.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хатми_Қуръон
Бақара сураси 120-126-оятлар.
Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев

Youtube да кўриш учун:
https://youtu.be/sP4BbL2EaXE

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Қалби кирланган одам ҳаётда тоза одамлар мавжуд эканини тушунмайди.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Набавий қайтариқлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтардилар:

Қуёш чиқаётганда, токи найза бўйи кўтарилмагунча ва асрдан сўнг токи қуёш ботгунга қадар намоз ўқишдан қайтардилар.

Ҳажр(аразлашиш)дан қайтардилар. (Яъни, мусулмонни бошқа мусулмон биродаридан ҳажр қилишидан қайтардилар).

Сочни баъзи ерини олдириб, баъзи ерини қолдиришдан қайтардилар.

Ўғрилашдан, ҳазфдан (кўрсаткич бармоқлари орасига тошчани яшириб отишдан) қайтардилар.

Ўлганларни сўкишдан қайтардилар.

Итга нарх қўйиш, сотишдан қайтардилар. (Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ манфаати бўлганларини сотса бўлади деганлар. Баъзи уламолар фақат ов итларини сотиш жоиз деганлар. Тарж. изоҳи)

Мешнинг оғзидан сув ичишдан қайтардилар.

Аёлларни жанозага эргашишдан қайтарганлар.


Ҳеч бир нарса илмига амал қилувчи уламолар билан ҳамсуҳбат бўлишнинг ўрнини босолмайди, чунки улар жонли китоблардир.

Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оят ал-Курсий таржимаси
Бақара сураси 255-оят

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини @Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.


———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

20 last posts shown.