Хаётдан ма'но йўқ бўлса, нега яшаш керак?Ҳудди шунга кўра, "хаётдан ма'но йўқ бўлса, нега яшамаслик керак?", дея оламан. Ма'носизлик яшамаслик учун сабаб бўла олса, нега ма'носизлик яшаш учун сабаб бўла олмаслиги керак? Айтишингиз мумкин: "Яшаш учун сабаб, ма'но бўлса яшалади, бўлмаса яшашни ҳам кераги йўқ. Сабаб, ма'но бўлмаса яшаш керак, бўлса яшамаслик дейиш мантиқсизлик".
Кўпчилик бошқалар ўйлаб топган ма'нога ишониб, ма'ноли хаётга ўрганиб қолган, шунинг учун ма'носизликни қабул қила олмайди. Агар ҳамма инсонларга ҳақиқатни борлигича қабул қилишни ўргатиб, ҳеч қандай ма'но йўқлигини билишганида, ҳозир хаётдан ма'но бор дейишса улар учун фожиа бўларди.
Аслини олганда, ма'носизлик бу объектив ҳақиқат холос ва уни яшашга катта тасири йўқ. Фақат, ҳақиқатни англашнинг бадали — хаётнинг қийинлашишидир. Хаётнинг ма'носи ёки ма'но йўқлиги бу ўзимиз учун яратадиган рўёларимиз холос. Яшашга ундайдиган ягона нарса - бу табиятимиз, инсон тирик қолишга ҳаракат қиладиган мавжудот.
Life after death