Туркияда сумалакнинг рекламаси
кетяпти. Ўзбек ошхоналари йил 12 ой сумалак тайёрлаб сотишар экан. Шу жойига раҳматли Хожибой Тожибоевнинг бир гапи эсимга тушиб кетти: “Нобелни ўйлаб топганга сумалак бериш керак!” Ҳа, ўртоқлар жаҳонга яхши ном чиқаряпмиз. Ҳар хил давлатларда олинган интервюларни кўриб, уларга ёзилган изоҳларни кўриб хурсанд бўламан. Халқимизга нисбатан “меҳнат, меҳнат, меҳнат қиладиган, ҳалол инсонлар” деган илиқ сўзларни немис, инглиз, ҳинд, турк, озар, араблар тилидан эшитяпмиз. Биз секин асталик билан дунёга очиляпмиз.
Хорижга сайёҳ сифатида борганда ҳам миллий колоритни тарғиб қилиш учун тавсиялар:
- Хушмуомала ва ёрдамга шай бўлинг;
- Овқатдан кейин дуо қилинг;
- Ёши катталарга жой беринг, таомни улар бошласин;
- Қўлингизни кўксингизга қўйиб саломлашинг (хорижда доим хайрон қолишади ва нега бундай қилишимни сўрашади, кейин маданиятимиз ҳақида айтиб бераман);
- Бегонанинг мулкини олманг, топиб олинган нарсаларни қайтариб беринг;
- Имкон бўлса ҳайрия қилинг, қарияларга ёрдам беринг;
- Ҳайвонларга меҳрибон бўлинг;
- Навбатта туриш маъданиятига риоя қилинг;
- Аёллар, қариялар, ногиронлар ва болаларнинг юкини кўтаришда ёрдамлашинг;
Шунингдек, ҲЕЧ ҚАЧОН аеропортда, вокзалда, автостанция ва жамоат жойларида БЕГОНА ОДАМЛАРНИНГ ЮКИНИ текширув пунктларидан олиб ўтманг! ҲЕЧ ҚАЧОН БУ ХАТОНИ ҚИЛМАНГ. Ёрдамга муҳтож бўлса ҳам бундай қилманг. Махсус ходимлар қилсин бу ишни. Юкининг ичида нима борлигини билмайсиз. Балки бомба бордир, балки гиёҳванд моддалар бордир. Шу сабабли ҳеч қачон текширув пунктларидан бегоналарнинг юкини олиб ўтманг.