Америка тарихи х (1998), 9.5/10.Спойлер йўқ, фильмни сюжетидан келиб чиқиб фикрларимни ёздим.
Жамиятга сингдирилган идеологияларни ҳаммаси муср, улар фақат одамларни бошқариш ва назорат қилиш учун холос. Демократия, коммунизм, турли динлар ёки динсизлик ҳаммаси одамлар учун қолип бўлиб қолган. Масалан, демократ одам коммунист билан чиқиша олмайди, нега? Бошқа қоидаларга қул бўлишни хоҳламаётгани учунми, ҳа, ҳаммаси ўзини ғоясига қул бўлиши керак. Уларни бошқараётган одамга эса нима фарқи бор нимага ишониши, асосийси бўйсунаётгани.
Фильмнинг асосий мақсадлари: нацизмни ёмонлигини кўрсатиш ва инсонларнинг орасидаги муносабатлари. Иккинчисидан гапирсам, бир ғоя остида бирлашиш ва муносабатлар яқинлашиши яхши, лекин яқинлашган инсонингиз билан қанчалик яқин бўла оласиз. Агар кейинроқ ғоя ва фикрларингиз иккига бўлинса, у инсон билан муносабатларни сақлаб қола оласизми. Чин муносабатлар битта ғоя остида қурилмайди, ғояни эмас инсонни танлаш керак.
Life after death