ELTUZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @Eltuz_Portalibot
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuzreklama

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Ассалому алайкум ҳурматли Элтуз таҳририяти жамоаси!

Бугун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда "ХОРАЗМДА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ МИЛЛИЙ ЛИБОС СОТИБ ОЛИШГА МАЖБУРИЛМОҚДА" сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи номидан шуни маълум қиламизки, биз Нодавлат Нотижорат Ташкилот сифатида тизимимизда фаолият юритаётган ҳеч бир ёшдан бундай мажбурий юкламаларни талаб қилмаймиз. Юқорида келтирилган ёшлар етакчилари бизга умуман алоқадор эмас.

Келгусида сизларга яна шундай мазмунига эга мурожаатлар келиб тушса, мавзуга аниқлик киритиш учун биз билан алоқага чиқишингизни сўраймиз!
Биз мулоқотга доим очиқмиз.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ахборот хизмати


РАССОМ ТУЗ ВАТАНИЙ ВАЗИФА ҲАҚИДА

Сурияда жангарилик қилиб юрган ўзбеклардан бири ўз ваъзида ватаний мақсади йўқлигини писанда қилди.

Салафийлар глобализми нуқтаи назаридан қаралса, ватан тушунчаси йўқ бир нарса.

Шу боис, бугун ватанпарварлик ҳақида ёзгим келди.

Сталин чизиб берган харита ичини ватан дея улуғлаш орзуим йўқ.
Турфондан бошланиб, Ёйиқ дарёсигача ёстланган ерлар менинг ватанимдир.
Кекса Ҳеродот қадим деб атаган Хоразм менинг туғилган юртимдир.
Тажан, Исмомут қирлари, Пирнавҳос ва Гандимиён боғлари менинг Фирдавсул иқболимдир.

Ватанпарварлик ўрнагини мен ота-бобо бўлган икки улуғ олимда кўрдим.
Улардан бири – Паҳлавон Маҳмуд.

Тасаввуф оламида танилган шоир, файласуф.

Паҳлавон Маҳмуд Ҳиндистон шоҳига ҳарбий кўмак бериб, унинг марҳаматига ноил бўлди.

— Тила, тилагингни, ботир, — деди шоҳ.
— Тилагим – Ҳиндистонда қул бўлиб юрган хоразмликларни озод қилиш, — деди Паҳлавон Маҳмуд.
— Майли, бир ҳўкизнинг терисига қанча қул сиғса, шунчасини олиб кетавер, — деди шоҳ.

Паҳлавон Маҳмуд пўстиндўз эди. У бир ҳўкизнинг терисидан пичоғи билан қирқиб, узун бир камар ясади.

Бир ҳўкиз терисидан ясалган камарни катта бир майдонга айлана қилиб ёйди.
Бу айлана ичига Ҳиндистондаги минглаб хоразмлик қуллар сиғди.

Паҳлавон Маҳмуд уларни озод қилди ва орқасидан эргаштириб, Хоразмга олиб келди.

Озод бўлиб, ўз ватанига келган қуллар миннатдорлик сифатида Хива ўртасидан оқадиган катта канални қазиб беришди.

"Полвон ёп" деб аталадиган бу канал бугун ҳам сувга тўла.

Ўз ҳамюртларини зулмдан озод қилиш Паҳлавон Маҳмуд учун ватаний вазифа эди.

Озод инсонларнинг ўз юртини обод қилиб, канал қазиши ҳам ватаний вазифа эди.

Ўтган ҳафта Туркия президенти Туркманистон турмасидан бир муаллимни қутқариб, ўз учоғида иззат қилиб мамлакатига қайтарганида ҳам оддий ватаний вазифани адо этган эди.

Кўп ҳолларда сўфий нақшбандийларини ўз ичига қамалган, маҳдуд кишилар дейишади.

Аммо бу тасниф Кубро учун эмас.

Темучин Хоразмга бостириб келганида, улуғ устоз Нажмиддин Куброга истисно ўлароқ омонлик ҳадя этди.

Нажмиддин Кубро босқинчининг ҳадясини олмади. Ҳазар қилди.
Боз устига, Кубро ўз ватани Хоразмни қўлида қилич билан ҳимоя қилди ва жанг майдонида ҳалок бўлди.

Ўларкан, икки қўли билан мўғул байроғини ғижимлаб, ерга отди.

Шу тариқа тасаввуф гиганти Кубро ватаний вазифани адо этди.

Навоий "кўк юзига осилган қандил" деб таърифлаган Ғаззолийдан иқтибос:
"Аниқ билдимки, сўфийлар Худой таоло йўлининг ошиқу соликлари экан ва уларнинг сийратлари сийратларнинг энг яхшиси, уларнинг йўли энг тўғри йўл ва ахлоқлари энг покиза ахлоқдир."

Ватанпарвар оталарим ҳақида Ғаззолийдан ҳатлаб бир нарса дея олмайман.

Байт будур:
"Эй фарзанд, амалда беамал бўлма. Сўфийлар зикридан бесамар бўлма!"


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
МАҲАЛЛАЛАР УЮШМАСИ РАҲБАРЛАРИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИГА ЗИД РАВИШДА ҲАШАР ЎТКАЗИШГА ТОПШИРИҚ БЕРМОҚДА

8 март куни Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси раиси маслаҳатчиси Ҳотамжон Кетмонов ҳамда уюшманинг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Шерали Юлдашев туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари билан Zoom орқали йиғилиш ўтказишди.

Йиғилиш давомида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан расмий дам олиш кунлари деб эълон қилинган 8, 9 ва 10 март кунлари маҳаллаларда "Яшил макон" лойиҳаси асосида ҳашарлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Бу ҳолат меҳнат қонунчилигини қўпол равишда бузиш билан бирга, Президент қарорига ҳам зиддир.

Кейинги пайтларда Маҳаллалар уюшмаси тизимида ходимларга босим ўтказиш, уларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари кўпаяётгани айтилмоқда.

Президент ташаббуси билан ташкил этилган бу тизимнинг айрим раҳбарлари давлат сиёсатига зид равишда фаолият олиб бораётгани, меҳнат қонунчилиги бузилаётгани жамоатчилик орасида жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Бу ҳолат Маҳаллалар уюшмаси тизими фаолиятини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Ҳозирча, ушбу қарорлар юзасидан расмий муносабат билдирилмаган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ШОФИРКОН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА КОРРУПЦИЯ ВА МАНСАБ СУИИСТЕЪМОЛИ – КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?

Бухоро вилояти, Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмасида шубҳали кадр тайинлови ва коррупциявий ҳолатлар ҳақида жиддий саволлар туғилмоқда. 2024 йил 29 ноябрь куни Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев жиноий жавобгарликка тортилган шахс – Фурқат Тоҳировни тиббиёт бирлашмаси раҳбари этиб тайинлади.

Бу шахс 2023 йил 2 мартда Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди қарори билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (ҳужжатларни сохталаштириш) каби моддалар билан жиноий жавобгарликка тортилган. Суд қарорига кўра, у бир йил давомида мансабдор лавозимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Шу билан бирга, 2024 йил 7 октябрда Шофиркон туман ИИБ томонидан Тоҳиров ва унинг ҳамтовоғи – собиқ тиббиёт бирлашмаси раҳбари Акмал Шобековга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бироқ, ортидаги юқори лавозимли ҳомийлари сабабли, терговчи А.Негбоев ишни "тасдиғини топмаган" деб ёпиб юборган.

Тўғридан-тўғри фактларга назар солсак:
1.  Суд қарори билан мансабдор лавозимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс қандай қилиб тиббиёт бирлашмасига раҳбар этиб тайинланди?
2.  Жиноят ишлари қайта-қайта ёпиб юборилаётгани – кимнинг манфаати учун?
3.  Ф.Тоҳировнинг олий доиралардаги ҳимоячилари кимлар?


Иддаоларга кўра, Тоҳиров ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун Олий Мажлис Сенати, Бухоро вилояти ИИБ ва вилоят прокуратурасида таянч шахсларга эга.

Унинг куёви Ўктам Маҳмудов – Бухоро вилояти ИИБда, яна бир таянчи Эркин Гадоев – Олий Мажлис Сенатида, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ва вилоят ҳокимияти мутасаддилари орқали ҳимоя остида экани айтилади.

Шофиркон тиббиёт бирлашмасида кадр сиёсати ҳам жиддий муаммоларни очиб беради. Ф.Тоҳиров раҳбар этиб тайинланганидан сўнг, тиббиёт бирлашмасига кадрлар қабул қилишда сохталаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

•  Туғруқ таътилидан қайтган ходимларни, умуман ишламаган ходимлар сифатида кўрсатиб, сохта буйруқлар тайёрланаётгани ҳақида далиллар бор.
•  Ёш ва салоҳиятли тиббиёт ходимлари раҳбарлик лавозимларига ўтказилмаяпти, барча калит лавозимлар коррупцияга аралашган шахслар ўртасида тақсимланмоқда.
•  Ф.Тоҳировнинг шахсий манфаати йўлида ишлаган шахслар юқори лавозимларга қўйилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, жиноий жавобгарликка тортилган ва мансабдор лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс давлат муассасаси раҳбари бўлиши мумкин эмас.

Шу сабабдан, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш учун қуйидаги талаблар қўйилади:

1.  Фурқат Тоҳировнинг Шофиркон тиббиёт бирлашмаси раҳбари лавозимидан четлатилиши ва унинг фаолияти қайта кўриб чиқилиши.
2.  Бу ғайриқонуний тайинловга масъул шахслар – Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари жавобгарликка тортилиши.
3.  Шофиркон тиббиёт бирлашмаси раҳбарлигига билимли, ҳалол ва салоҳиятли кадр тайинланиши.
4.  Бухоро вилоятида тиббиёт соҳасида кадр сиёсати шаффофлик асосида ташкил этилиши, коррупцияга қарши қатъий чоралар кўрилиши.

Шофиркон тиббиёт бирлашмасидаги бу ҳолат - нафақат бир туман ёки бир вилоят, балки бошқа жойлардаги давлат муассасаларида ҳам мансаб суиистеъмоли ва коррупция мавжудлиги ҳақида жиддий сигнал.

Агар қонун устуворлиги таъминланмаса, жиноий жавобгарликка тортилган шахслар ўз ҳимоячилари орқали ҳокимият тизимида ҳукмронлик қилишда давом этса, давлат муассасалари халқ учун эмас, бир гуруҳ шахслар манфаати учун ишлайдиган жойга айланиб қолади.

Шу боис, мутасаддилардан бўш ваъдалар эмас, аниқ ҳаракат ва чоралар талаб қилинади. Адолат ўрнатилмаса, бугунгидек ҳолатлар такрор ва такрор юзага келаверади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ХОРАЗМДА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ МИЛЛИЙ ЛИБОС СОТИБ ОЛИШГА МАЖБУРЛАНМОҚДА

Бугун, 10 март куни Хоразм вилоятида барча ёшлар етакчиларига мажбурий равишда аёллар миллий либосини сотиб олиш топширилди. Расман топшириқ эмас, аммо бажариш мажбурий!

"Кўргазма учун" эмиш...

Мазкур талабнинг расмий сабаби – қизларга миллий либос кийдириб, челенж ташкил қилиш экан. Бироқ ёшлар етакчилари бу каби мажбурий харажатлардан, сунъий тадбирлардан норози:

"Кимдир чиқиб, миллий либосни мажбурий сотиб олиш керак, деган қарор чиқардими?"

"Шахсий маблағимизни бемаъни топшириқларга сарфлашга мажбурмиз!"

"Тарғибот ва тадбирлар ихтиёрий бўлиши керак эмасми?"


Ёшлар иттифоқи ва масъул идоралар бу каби мажбурий харажатларга изоҳ берадими?

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидан муносабат кутиб қоламиз!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҚОНУНЛАРНИ ПОЙМОЛ ҚИЛМОҚДА!

10 март – расмий дам олиш куни бўлишига қарамай, Наманган вилояти ҳокими кечаси соат 20:00 га йиғилиш чақиртирди.

Меҳнат қонунчилиги ҳоким учун бир тийин – у хоҳлаган вақтда, хоҳлаганича йиғилиш ўтказади. Давлат хизматчилари эса кечаси йўлга чиқиб, йиғилишга боришга мажбур. Президент томонидан кўтарилган "инсон қадри" тамойили Наманганда амал қилмайдими?

Ходимлар норози!

– Кечаси 50 км йўл босиб, заправкалар ишламаётган бир пайтда 100 минг сўм сарфлаб бензин қуйиб, йиғилиш тугашини кутишга мажбурмиз.

– Қонунларни назорат қиладиган, уни бузганларни жавобгарликка тортадиган мард одам қолмадими? Ёки барча хоҳлаганини қиладиган даврга келиб қолдикми?

– Ёшимиз 60 дан ошган, ҳокимиятдаги мажлисбозликлардан чарчаб кетдик!


Меҳнат қонунчилигини тан олмайдиган, ходимлар ҳуқуқини менсимайдиган ҳокимга нисбатан чора кўриладими? Бу ҳолат юзасидан масъул органлардан муносабат кутиб қоламиз!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ЯНГИҚЎРҒОН ХАЛҚ БАНКИДА АВЖ ОЛГАН КОРРУПЦИЯ

Ҳурматли Элтуз, мурожаатимиз Янгиқўрғон халқ банкида бўлаётган ҳар хил қинғирлик, гуруҳбозлик, коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва иш битиришда илдиз отиб кетган таниш-билишчилик ҳақида. Раҳбарият ишни эплай олмаётгани, ходимлар орасида ҳам таниш-билишчилик, ҳамма ўз билганича иш тутиши, ходимларнинг фарзандлари мактаб ёки боғчадан кейин кеч соатгача банкда юриши каби ҳолаитлар арз қилишимизга сабаб бўлмоқда.

Кичик бизнес бўлими 4 нафар ходимдан иборат. Уларнинг ҳаммаси ўзбилармон, ҳар бирининг “доля”си ўз мижозлари томонидан тақдим этилади.

Имтиёзли кредитлаш ўринбосар Маматажиева Лариса орқали берилади. Aсосий кредит ажратишда энг катта роль унинг қўлида. Ҳар бир тушган маблағдан 4 ёки 5 фоиз откат унга қандайдир кўринишда етказилади.

Унинг асосий шериги филиал мониторинг бўлими мутахассиси Ҳакимов Бунёдбек. Фуқаролар маблағлари Бунёдбек очган фирмага ортиқча қийинчиликсиз ва бир кунда туширилади ва нақд пул шаклида фуқароларга етказилади.

Ҳакимов 2 ёки 3 йилдан буён таъминотчилик ҳам қилади. 5 фоиз откат раҳбариятга сўзсиз етказиб юрилгани учун бунга ҳамма кўз юмади. Ҳакимжанов Бунёдбек асосан 100 миллион сўмлик лойиҳалар билан шуғулланиб улушини олинади. Лариса чиқарган пулдан хизмат ҳақини баъзида нақд ёки ходими Шаҳноза орқали пул ёки қандайдир совға-салом кўринишида олинади.

Банкда қариндошчилик, ҳамқишлоқ, қўшничилик ортидан ходимлар ишга олинмоқда. Банкда ишлашга умуман нолойиқ кадрлар ҳам фаолият юритяпти. Чакана бизнес бўлими умуман бошқа дунё. Баъзида таъминотчилардан олинган пулни бўлиша олишмаганидан жанжал ҳам бўлиб туради.
Ҳар куни 2 маҳал йиғилиш бўлмаса, бошлиқлар касал бўлиб қолади. Aгар ушбу маълумотларга шубҳангиз бўлса, бемалол ҳолат бўйича суриштирув ўтказишингиз мумкин.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


БОТҚОҚҚА БОТАЁТГАН ТДТУ ОЛМАЛИҚ ФИЛИАЛИ (2-ҚИСМ)

Ассалому алайкум.

Элтузда Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида содир бўлаётган адолатсизликлар ва ноқонуний ишлар хусусида 2025 йилнинг 9 февралида мурожаатимизни эълон қилган эдик.

Мазкур мурожаатдан сўнг филиалга Тошкент давлат техника университетидан ишчи гуруҳ ташриф буюриб, муаммони ўрганишга киришди. Бироқ уларнинг хулосалари филиал жамоатчилигига очиқланмади. Униг ўрнига филиал раҳбарияти томонидан гўёки мазкур мурожаат “душман канали” бўлмиш Элтуз томонидан чоп этилганлиги учун асоссиз ва туҳматдан иборат деб топилди ҳамда ушбу мурожаатни йўллаганлар албатта топилиши ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка сиздирилди.

Аслида эса, бўлиб ўтган қатор камчиликлар ва ноқонуний фаолиятдан директор А.Самадов ва унинг ҳамкорлари тегишли сабоқ чиқаришлари энг тўғри йўл эди. Ишнинг бундай акс тус олишига текширишга келган ТДТУнинг ишчи гуруҳи ҳам сабаб бўлди, деб ўйлаймиз. Чунки, ушбу гуруҳ кўплаб ноқонуний ишлар аниқланганига қарамай, асосий урғуни айнан шу ноқонуний ишларга раҳбарият ходимларини сохта далиллар ва ҳужжатлар билан беркитишни ўргатишга ҳамда турли "тавсиялар" беришга қаратди. Аслида, бу иш кўлами ва ҳуқуқий жиҳатдан уларнинг ваколат доирасида эмас эди.

Ўзи филиалнинг бу даражага келишида ТДТУнинг ҳам маълум маънода айби бор. Биз аввалги мурожаатда ТДТУ ректори С.Туробжоновни тилга олмаган эдик.

Ҳурматли Садритдин Махамаддинович, бу сафар четда туришингизни тавсия қиламиз. Акс ҳолда бу ишлардаги “қўланса ҳидга” сизнинг ҳам иштироқингиз борлиги ҳақидаги гумонимиз ўз тасдиғини топиши мумкин. Зеро, директор А.Самадов сизнинг хонадонга “дастурхон” билан тез-тез қатнаб туриши кўпчиликка маълумдир.

Энди, аввалги мурожаатга қўшимча далилларни тақдим этсак:

1️⃣ Филиалда байрам муносабати билан мукофот пулларини тақсимлашда директор ва унинг гуруҳига мансуб бўлмаган оддий профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳаддан ташқари камситилади, аниқроғи таҳқирланади.

Масалан, 2024 йил декабрь ойининг охирида директorga тегишли бўлган шахслар ёки манфаатдорлик эвазига “жим” юриши лозим бўлган кишилар 5 миллиондан 15 миллион сўмгача мукофот олишган. Филиалнинг 90% оддий профессор-ўқитувчилар ва ходимлари эса 300 минг сўм атрофида мукофот олишган. Нима учун ва қайси каромати учун Б.Жабборова ёки А.Бойназаров кабилар бошқалардан 15-50 баробар кўп мукофот олиши керак? Албатта, бундай мукофотлар меҳнат самарадорлиги ёки иш ҳажмига мутлақо боғлиқ эмас.

2️⃣ Филиалда турли текширувлар бошлангач, ходимларнинг имзоси билан олиниши лозим бўлган техника воситалари учун молиявий аҳамиятга эга далолатнома ва ҳужжатлар расмийлаштирила бошланди.

Бироқ ушбу ҳужжатларга сана қўйилмасдан тайёрланди. Бу эса, анча аввал олиниши керак бўлган, аммо ажратилган маблағлар талон-торож қилинганини беркитиш учун ушбу сохта ҳужжатларнинг тайёрланганини кўрсатади. Шунингдек, ўзларини олдиндан ҳимоялаш учун филиал жамоасидан назорат остида “ижобий” тусдаги сўровномалар ҳам ёздириб олинди.

🔹 Уларни ҳозирча тинчлантириш учун бир марталик устама пуллар тўлаб берилди.
🔹 Аммо шунда ҳам тенгсизлик сақланиб қолди.
🔹 Кадрлар бўлимида эса, ҳужжатларни эски саналар билан сохталаштириш авж олди.

3️⃣ Филиалда директор атрофидаги маънавий-ахлоқий муҳит алоҳида катта бир достондир.

Бироқ, кимларнингдир оилавий муносабатларига дарз кетмаслиги учун, ҳозирча айрим ходимларнинг исм-шарифларини ошкор қилмаймиз.

Юқоридаги ҳолатлар деярли ҳаммага маълум бўлса-да, филиалдаги ҳуқуқий жиҳатдан ваколатли “шахслар” буни бартараф этиш ўрнига манфаатдорлик эвазига жим юришни маъқул кўрмоқда.

Биз тегишли идоралардан ушбу филиалда давлат қонунларини писанд қилмайдиган, давлат ташкилотини шахсий мулкидек талон-торож қилаётган директор А.Самадов ва унинг гуруҳига нисбатан қонунан чора кўришларини кутиб қоламиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


⚡️⚡️⚡️Нима бало байрам кунлари барча давлат ташкилотлари ходимлари ишдами? Элтузга ишга мажбурлаб чиқарилаётгани ҳақида ўнлаб шикоятлар келмоқда. Ишга чиққанлар бу хабарни ишга чиқмаган яқинларимизга юбориб қўямиз! 😂


МАРҒИЛОН ҲОКИМИ ХОДИМЛАРНИ БАЙРАМ КУНЛАРИ ИШЛАТДИ


Фарғона вилояти Марғилон шаҳри МФЙда ишловчи ҳоким ёрдамчилари номидан ёзмоқдамиз.

Бизда ноҳақликлар кўпайиб кетди. 8-9-10-март кунлари Президентимиз томонидан дам олиш куни этиб белгиланган бўлишига қарамай, биз солиқ йиғишимиз, ноқонуний қурилишларни буздиришимиз тўғри келди Бундай кўз бўямачилик дам олиш кунларининг нима кераги бор?


Бизнинг жамоада атиги 6 нафар аёл ишлайди. Шаҳар ҳокими смс тарзида бўлса ҳам 8-март билан табриклаб қўйгани йўқ.

Лекин солиқ ва бошқа топшириқларни беришдан тинмади. Бу Марғилон шаҳар ҳокимини йиғилишида қатнашган одам билади.

Фақат ҳақорат, уятли сўзлар, дағ-даға... Қачонгача давом этади?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БЎКА ҲОКИМИ УЧУН БЎКАЛИКЛАР САРИҚ ЧАҚАГА ҚИММАТ

Ҳоким – халқ хизматидаги одам, тўғрими? Лекин Бўка туман ҳокими Бахтиёр Бегматовга кўра, "бўкаликлар бир сўмга ҳам арзимайди."

Элтузга келиб тушган аудиода ҳоким жуда ўшқириб Бўка халқини ҳамиятига тегмоқда.

"Прокуратурага бераман, бир жойингни ковлаб расвоингни чиқаради!" – деб, одамларга таҳдид қиляпти.

Қолаверса, "Манга санлар копейкасанлар! Бир сўмам эмассанлар!" деб, бўкаликларга уларнинг қийматини билдиргандек бўляпти.

Бегматов ўзига "қабилашунос" ёки "этнограф" сифатида қараб, халққа янги "лақаблар" ҳам ўйлаб топяпти – "скифлар", "қабила" ва яна алламбалолар...

Энг ажабланарлиси, бу киши Бўка тумани ҳокими. Яъни айнан шу "бир сўмга арзимайдиган" одамларнинг ҳисобидан маош олади!

Хўш, ҳурматли ҳоким, сизга савол: агар бўкаликлар бир сўмга ҳам арзимаса, унда сиз неча сўмга арзийсиз?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БЎКА ҲОКИМИ УЧУН БЎКАЛИКЛАР САРИҚ ЧАҚАГА ҚИММАТ

Ҳоким – халқ хизматидаги одам, тўғрими? Лекин Бўка туман ҳокими Бахтиёр Бегматовга кўра, "бўкаликлар бир сўмга ҳам арзимайди."

Элтузга келиб тушган аудиода ҳоким жуда ўшқириб Бўка халқини ҳамиятига тегмоқда.

"Прокуратурага бераман, бир жойингни ковлаб расвоингни чиқаради!" – деб, одамларга таҳдид қиляпти.

Қолаверса, "Манга санлар копейкасанлар! Бир сўмам эмассанлар!" деб, бўкаликларга уларнинг қийматини билдиргандек бўляпти.

Бегматов ўзига "қабилашунос" ёки "этнограф" сифатида қараб, халққа янги "лақаблар" ҳам ўйлаб топяпти – "скифлар", "қабила" ва яна алламбалолар...

Энг ажабланарлиси, бу киши Бўка тумани ҳокими. Яъни айнан шу "бир сўмга арзимайдиган" одамларнинг ҳисобидан маош олади!

Хўш, ҳурматли ҳоким, сизга савол: агар бўкаликлар бир сўмга ҳам арзимаса, унда сиз неча сўмга арзийсиз?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"БОҚИЙ БУХОРО" АФЕРАСИ – ХАТОЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК НИМА БЎЛАДИ?

"Боқий Бухоро" лойиҳасининг амалга ошмай қолгани ҳаммага маълум. Лекин бу шунчаки маблағ йўқлиги ёки инвесторлар "оғир аҳволга тушгани"га боғлиқ эмас. Бу – бошиданоқ ёлғонга қурилган, олигархлар ва мансабдорлар чўнтагини тўлдириш учун ўйлаб топилган навбатдаги афера эди.

Энг аввало “Боқий Бухоро” лойиҳаси билан Ўзбекистон ҳукумати Бухоронинг тарихий ҳудудида бузиш ва қуриш ишларини олиб бормаслик юзасидан ЮНЕСКОга берган ваъдасини бузди.

Бухоро, ўз мақомига кўра, шошилинч ўзгаришлардан муҳофазаланган. Бухоронинг Шайбонийлар даврига оид илғор меъморчилик намуналари ва ўзига хос ландшафти эътироф этилган ҳолда 1993 йилда шаҳар ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган.

Бироқ расмийлар Бухоро инфратузилмаси совет давридан қолганини важ қилиб, сайёҳлар эҳтиёжларини қондириш учун такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади ва шаҳарнинг тарихий қисмига туташган буфер зонадаги биноларни бузиб ташлади.

Бузилган бинолар ўрнида бир вақтнинг ўзида минглаб сайёҳларни қабул қила оладиган кўп қаватли меҳмонхоналар қурилиши мақсад қилинди.

Марказий Осиё тарихий маданий меросини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи «Аlerte Heritage» нодавлат ташкилоти «Боқий Бухоро» ташаббусини кескин танқид қилди.

Эълон қилинган лойиҳа ҳар жиҳатдан ҳалокатли, энг аввало дизайни хато. Бундай лойиҳалар Лас-Вегас ёки Макаода қизиқарли кўриниши мумкин. Аммо Бухоронинг тарихий ўзагига сохта «Шарқ» кўринишини тиқиштиришга уриниш маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни фақат қўрқитиши мумкин,

деб ёзди Аlerte Heritage Фейсбукдаги саҳифасида.

Бу лойиҳа амалга ошмаслиги бошиданоқ аниқ эди. Аммо, шундай бўлса ҳам, нега Бахтиёр Фозилов каби корчалонлар ва уларни ҳимоя қилувчи ҳокимият мутасаддилари “Боқий Бухоро” лойиҳаси амалга ошади, деб ваъдалар беришди? Нега молиявий таъминловчиси бўлмаган, сохта "сингапурлик инвестор" бу ишни дўндиради деб эл юртни ишонтиришга уринишди?

Блогер ва иқтисодчи Отабек Бакиров бу ҳақда "лойиҳа музлатилди" деб ёзди, лекин “уни ким музлатди, нима учун музлатди, музлатиш қарори қарори ортида ким турибди?” – деган  саволларга жавоб бермади. Озгина ҳайиқди аниқроғи. Афтидан Ўзбекистон ичкарисида туриб бу ҳақда очиқ гапириш оқибатлари нима бўлишини Бакиров яхши билади. Ҳар ҳолда унда ўзини асраш инстинкти бор, буни тушунса бўлади.

Шунга у Бахтиёр Фозилов ва унинг лойиҳани бошиданоқ ўз манфаатлари учун ишга солган тўдаси бу ишга жавобгар эканига шама ҳам қилинмади.

Элтуз Бухоронинг тарихий қисмига туташ ҳудудда “Боқий Бухоро” сунъий этнографик сайёҳлик мажмуаси қурилиши сабабли ўнлаб тарихий биноларни бузиб ташлаган 21 аср Геростратининг исми Бахтиёр Фозилов эканини бир неча ой олдин ёзганди.

Бу жиноий лойиҳани кимлар ҳимоя қилди?

33 гектарлик ҳудуддаги ҳукумат биноларини, улкан стадион, кутубхона, коллеж ва бошқа ўнлаб биноларни аниқ режасиз бузишга ким рухсат берди? Қурилиш бошланмаслиги маълум бўлганида ҳокимиятдаги мансабдорлар нега бу ҳақда аниқ сўз очишмади?

Бундан аввал ҳам "Навоий азот", "Қўқон суперфосфат заводи", "Тошкент шаҳар бизнес маркази" каби бир неча миллиардлик лойиҳалар айнан шундай схемалар орқали амалга ошмай қолганди. Лекин ҳеч ким жавобгарликка тортилмади.

Свет пулини вақтида тўламагани учун фуқарони жиноий жавобгарликка тортадиган суд тизими нега миллиардлаб доллар кули кўкка совурилган пайтда оғзи қум солгандай нафасини ютиб ўтиради?

Бугун бўлса ҳукумат "33 гектарлик ерни яшил ҳудудга айлантирамиз" деган пуч ваъда билан вазиятдан чиқиб кетмоқчи.

Очиқча айтаверишсин, аслида бу – ўша ҳудудни янада арзонлаштириб, кейин ҳокимиятга яқин кишиларга сотиш режаси, деб.

Лох қилгани халқ яхшида, ҳа?

Бахтиёр Фозилов ва унинг "Боқий Бухоро" лойиҳаси – бу халққа берилган ёлғон ваъдаларнинг бир қисми эди, холос. Бугун унинг ортида ҳокимиятдагиларнинг қандай манфаатлари ётганини очиқ айтиш вақти келди.

Савол эса жуда аниқ: бу жиноятлар учун ким жавоб беради?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Ўзбекистонда спортсменнинг ҳам артистнинг ҳам орзуси битта - кўчинский бўлиш. Пистолет ушлаб туриш авторитет белгиси баъзилар учун....


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Айбинг шуки, онанг сени чиройли туққан"

Актрисса Зарина Йўлдошева шилқим эркак таҳдидига учради.

Икки соатда етиб келган ИИБ ходими эса актрисани ўзини айблади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ЭНТОНИ ХОПКИНСДАН МУҲАББАТ ҲИКМАТИ

Сени севмайдиган одамларни қўйиб юбор – бу ҳаётингдаги энг мушкул қарор.

Сенга муҳаббати йўқларни севишни тўхтат. Ўзгаришни асло истамайдиганлар билан суҳбатлашиб қалбингни озорлама. Сенинг мавжудлигингни қадрламайдиганларга йўқлигингни совға қил.

Биламан, ҳамма учун қулай ва яхши инсон бўлишни истайсан. Лекин бунга қанча вақтинг, кучинг,  руҳий саломатлигинг кетади – бир ўйлаб кўр...

Ўзингни батамом ўзгартир демоқчи эмасман. Шунчаки, сени севишга тайёр бўлмаган одамларга талпинишни бас қил. 

Агар вақтингни сарфлаётган одамлар сенга нисбатан бефарқ бўлса, сени эътиборсиз қолдирса, унутса ёки осонликча инкор қилса, уларга муҳаббатингни ва энергиянгни беришни давом эттириб, ўзингни хароб қилма.

Ҳақиқат шундаки, сен ҳамма учун эмассан ва ҳамма ҳам сен учун тўғри келавермайди. 

Дўстлик ва муҳаббатингни ҳақиқатан қадрлайдиган бир неча инсонни топганингда, уларнинг нақадар қимматли эканини, бу дунёнинг асл тотини ҳис қиласан.
  
Лекин сеники бўлмаган одамга, сени севишни билмайдиган кимгадир ўзингни севдириш учун яна қанча вақт сарфлашинг керак? 

Сени захира вариант сифатида кўрадиган одамлардан қанча тезроқ воз кеча олсанг, шунча яхши.

Уринишни тўхтат, шунда омонат муносабатлар тугайди. Хабар ёзма, қўнғироқ қилма – телефонинг ҳафталаб жим қолганини кўрасан.

Номуносиб кимсани севишни тўхтатгач, орадаги мафтунлик ҳам буғланиб, йўқ бўлиб кетади. Бу сен муносабатни вайрон қилганингни англатмайди! 

Бу омонат муносабатни ушлаб турган ягона одам аслида сен эканингни, уни фақат сенинг энергиянг тутиб турганини билдиради. 

Бу муҳаббат эмас – боғлиқлик. Сени асло севмаган одамларга яна ва яна имконият бериш истаги. 

Ҳаётдаги энг қимматли ва энг муҳим нарса – сенинг энергиянг. Қувватингни сенга мос келмайдиган одамларга сарфлаганингда, вақт ўтиб нега шунчалар чарчаб кетаётганингни тушунишни бошлайсан. 

Тез орада шундай ҳақиқатни англайсан: ҳаётингда энг муҳими – ўз энергиянгни ҳимоя қилишдир.  Ҳаётингни ҳимоя қалъасига айлантир.  Фақат сен билан қалбан ва руҳан уйғунлашган одамларга киришга рухсат бер… 

Одамларни қутқариш сенинг вазифанг эмас.  Уларни қутқариш кераклигига ишонтириш ҳам сенинг мажбуриятинг эмас.  Ҳар доим ўзгаларга ҳаётингни бағишлаш сенинг бурчинг эмас...

Агар ўзингни ёмон ҳис қилсанг, ўзингни мажбур сезсанг, одамлар сен қилган яхшиликни қайтармаслигидан қўрқсанг – демак, бу ҳақиқий муҳаббат эмас. 
Гўзал тақдир – бу севилишингни тушуниш ва ҳақиқатан ҳам ўзинг муносиб бўлган муҳаббатни қабул қилишдир. 

Ҳақиқий дўстликка, чинакам садоқатга, соғлом ва муваффақиятли инсонлар билан умр кечиришга лойиқсан, бунга  ишон.

Сени қадрламайдиган, севмайдиган кимсаларни тарк эт, кейин бироз сабр қил – шу ҳаётингнинг туб бурилиш нуқтаси бўлади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кипригингнинг соясинда бир нафас жон сақладим. Алпия кампир образини яратган комикдан янги талқин.


Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 675 млн сўмга «HYUNDAI AUTO ASIA» автосалонидан бир дона автомобил харид қилмоқда.

Мазкур давлат харидида автомобил модели аниқ кўрсатилмаган, бироқ нархи ва техник характеристикасига қараганда, бу «Hyundai Staria» люкс минивэни бўлиши мумкин.

Бизнес-класс учун мўлжалланган, юқори даражада жиҳозланган люкс минивэн қандай мақсадда сотиб олинаётгани номаълум.

Ҳар ҳолда, бу талабалар ёки профессор-ўқитувчиларга қулайлик яратиш учун мўлжалланмаган бўлса керак-а?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ТОШКЕНТ ИИББДА ЯКШАНБА КУНИ МАЖБУРИЙ ЙИҒИЛИШЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Фарҳод Ҳасанов якшанба куни соат 08:15 да видеоселектор йиғилиши ўтказгани ҳақида Элтузга ИИББ ходимларидан шикоят келиб тушди. Ходимлар меҳнат қонунчилигига зид равишда дам олиш кунлари ҳам мажбурий йиғилишларга чақирилаётганидан норози.

Милиция ходимларининг оиласи йўқми? Меҳнат қонунларига риоя қилинмайдими? Бу йиғилиш кимга керак ўзи?

– деб савол қўймоқда норозилар.

Қолаверса, йиғилишга кечикканлар хизмат текшируви билан таҳдид қилингани айтилаяпти.

Шунингдек, полковник Ҳасановнинг илгари коррупция можаролари билан боғлиқ шахслар орасида тилга олингани ҳақида ҳам эски маълумотлар қайта кўтарилмоқда.

Полковник Фарҳод Ҳасанов ким ўзи?

Бир вақтлар Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Ф. Қувондиков уни Тошкентга ҳайдаган, собиқ ДХХ раиси Абудасалом Азизов эса уни коррупцияда айблаб Қўқон шаҳар ИИБдан бўшатган эди.

2018 йилда интернетда рўйхатлар тарқалгани эсимизда. Адашмасак, бир ИИВ генералининг гумашталари орасида Ҳасанов ҳам бор эди. У рўйхатдагиларнинг ҳаммаси кетди, фақат унинг ўзи қолди,

дея таъкидлашади ИИББ ходимлари.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ФАРҒОНАДА БИЗНЕС УЧУН КРЕДИТ ОЛМОҚЧИ БЎЛСАНГ – “ОТКАТ” БЕР!

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз!

Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш учун фаолият юритаётган банк раҳбарларининг қонунсиз талаблари тадбиркорларни чуқур қийноққа солмоқда.

Аниқроқ қилиб айтсак, “Бизнесни ривожлантириш банки” раҳбарларидан бири кредит олмоқчи бўлган тадбиркорлардан ажратиладиган маблағнинг 10 фоизини банк раҳбариятига бериш шарт эканини очиқчасига таъкидламоқда!

• Агар “улуш” берилмаса, тадбиркорларнинг кредит аризалари “тепада” рад этилади.
• Агар 10 фоиз “тўлов” қилинса, кредит масаласи тез ҳал бўлади.


Бу қандай адолат? Қачонгача бундай коррупция ҳолатлари тадбиркорларнинг йўлига ғов бўлиб туриши керак?

Биз ҳақиқий масъул раҳбарлардан бу ҳолат юзасидан жиддий чоралар кўришларини талаб қиламиз!

Фарғоналик тадбиркорлар номидан

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

20 last posts shown.