Тошкентда ўқувчилар ноқонуний пул йиғимларидан шикоят қилмоқда
Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 48-мактаб ўқувчилари ўқитувчилар етишмовчилиги, ноқонуний пул йиғимлари ва мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганидан норози.
Ўқувчилар ва ота-оналарнинг айтишича, мактабда физика ва кимё фанлари бўйича малакали ўқитувчилар етишмайди. Айниқса, рус синфларида дарс берувчи ўқитувчилар ўзбек тилида тушунтира олмагани туфайли ўқувчилар билим олишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда.
Бундан ташқари, мактаб маъмурияти томонидан ўқувчилардан турли баҳоналар билан пул йиғилаётгани ҳақида ҳам шикоятлар бор. Манбаларга кўра, мактабда жалюзи ўрнатиш мақсадида ҳар бир синфдан 3.000.000 сўм йиғилмоқда. Бу ҳар бир ўқувчи учун 150.000-200.000 сўм дегани.
Шунингдек, ҳар ой "фонд пули" сифатида 30.000-50.000 сўм талаб қилинаётгани ва синф хоналарини жиҳозлаш учун ота-оналардан 4.000.000-5.000.000 сўм йиғилаётгани ҳақида маълумотлар мавжуд.
"Биз бунга рози эмасмиз, аммо бермасак, ўқитувчиларнинг ойлигидан ушлаб қолинади, деб айтишяпти. Бундай пул йиғиш қонунийми?" – дейди шикоят йўллаган ўқувчилардан бири.
Шунингдек, ўқувчиларни оғир ишларга мажбурлаш ҳолатлари ҳам қайд этилган. Уларга парталар, шкафлар ва ҳатто бетонларни бир бинодан иккинчисига ташиш вазифаси юклатилмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг соғлиғига хавф солиши мумкин.
Ҳозирча мактаб маъмурияти ва тегишли мутасаддилардан расмий изоҳ олишнинг иложи бўлмади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Таълим вазирлиги бу ҳолатни ўрганиб чиқиши кутилмоқда.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube