ЭНТОНИ ХОПКИНСДАН МУҲАББАТ ҲИКМАТИ
Сени севмайдиган одамларни қўйиб юбор – бу ҳаётингдаги энг мушкул қарор.
Сенга муҳаббати йўқларни севишни тўхтат. Ўзгаришни асло истамайдиганлар билан суҳбатлашиб қалбингни озорлама. Сенинг мавжудлигингни қадрламайдиганларга йўқлигингни совға қил.
Биламан, ҳамма учун қулай ва яхши инсон бўлишни истайсан. Лекин бунга қанча вақтинг, кучинг, руҳий саломатлигинг кетади – бир ўйлаб кўр...
Ўзингни батамом ўзгартир демоқчи эмасман. Шунчаки, сени севишга тайёр бўлмаган одамларга талпинишни бас қил.
Агар вақтингни сарфлаётган одамлар сенга нисбатан бефарқ бўлса, сени эътиборсиз қолдирса, унутса ёки осонликча инкор қилса, уларга муҳаббатингни ва энергиянгни беришни давом эттириб, ўзингни хароб қилма.
Ҳақиқат шундаки, сен ҳамма учун эмассан ва ҳамма ҳам сен учун тўғри келавермайди.
Дўстлик ва муҳаббатингни ҳақиқатан қадрлайдиган бир неча инсонни топганингда, уларнинг нақадар қимматли эканини, бу дунёнинг асл тотини ҳис қиласан.
Лекин сеники бўлмаган одамга, сени севишни билмайдиган кимгадир ўзингни севдириш учун яна қанча вақт сарфлашинг керак?
Сени захира вариант сифатида кўрадиган одамлардан қанча тезроқ воз кеча олсанг, шунча яхши.
Уринишни тўхтат, шунда омонат муносабатлар тугайди. Хабар ёзма, қўнғироқ қилма – телефонинг ҳафталаб жим қолганини кўрасан.
Номуносиб кимсани севишни тўхтатгач, орадаги мафтунлик ҳам буғланиб, йўқ бўлиб кетади. Бу сен муносабатни вайрон қилганингни англатмайди!
Бу омонат муносабатни ушлаб турган ягона одам аслида сен эканингни, уни фақат сенинг энергиянг тутиб турганини билдиради.
Бу муҳаббат эмас – боғлиқлик. Сени асло севмаган одамларга яна ва яна имконият бериш истаги.
Ҳаётдаги энг қимматли ва энг муҳим нарса – сенинг энергиянг. Қувватингни сенга мос келмайдиган одамларга сарфлаганингда, вақт ўтиб нега шунчалар чарчаб кетаётганингни тушунишни бошлайсан.
Тез орада шундай ҳақиқатни англайсан: ҳаётингда энг муҳими – ўз энергиянгни ҳимоя қилишдир. Ҳаётингни ҳимоя қалъасига айлантир. Фақат сен билан қалбан ва руҳан уйғунлашган одамларга киришга рухсат бер…
Одамларни қутқариш сенинг вазифанг эмас. Уларни қутқариш кераклигига ишонтириш ҳам сенинг мажбуриятинг эмас. Ҳар доим ўзгаларга ҳаётингни бағишлаш сенинг бурчинг эмас...
Агар ўзингни ёмон ҳис қилсанг, ўзингни мажбур сезсанг, одамлар сен қилган яхшиликни қайтармаслигидан қўрқсанг – демак, бу ҳақиқий муҳаббат эмас.
Гўзал тақдир – бу севилишингни тушуниш ва ҳақиқатан ҳам ўзинг муносиб бўлган муҳаббатни қабул қилишдир.
Ҳақиқий дўстликка, чинакам садоқатга, соғлом ва муваффақиятли инсонлар билан умр кечиришга лойиқсан, бунга ишон.
Сени қадрламайдиган, севмайдиган кимсаларни тарк эт, кейин бироз сабр қил – шу ҳаётингнинг туб бурилиш нуқтаси бўлади.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube