Abdullatif | blog


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Vrach laborant Abdullatif To'raqulov.
Kanalda:
🔹Tibbiyot;
🔹Tibbiy laborotor diagnostika;
🔹 Foydali maslahatlar;
🔹 Hayotiy tajribalar:

Kimgadir foydali bo'lsa hursandmiz.
Kanaldagi ma'lumotlar kanal nomi bilan ko'rsatilmasa ro'zi emasmiz.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Forward from: Aziz Rahimov
Avstraliya ham 16 yoshdan kichiklarga ijtimoiy tarmoqlarni ta’qiqladi. (avvalgilarini yozgandim)

Jarima - 32 mln$ gacha.

Jonatan Haidthning ijtimoiy tarmoq va telefonlar zarari haqida kitobi chiqdi.

Xulosasi: 16 yoshgacha ijtimoiy tarmoqlardan foydalanish bolalarni, zaifroq, ahmoqroq, dangasaroq, ko’proq siqiladigan, diqqatsiz qilib qo’yayapti.

Butun kitob dalillardan iborat.

Smartfon, planshet olib berib - tinchlik sotib olayotgandursiz. O’rniga farzandingiz potensialini yo’qotib yuboryapsiz.

Bolangizni kelajakda muvaffaqiyatli bo’lishini istayapsizmi?

IT, top universitet, eng kuchli ustozlar, to’garaklar kabi yuzta narsaga ovora bo’lmang.

Shunchaki 16-yoshigacha ijtimoiy tarmoq, virtual o’yinlardan uzoq tuting.

Real o’yinlar, kutubxona, foydali videolar to’la hard disk qilib bering.

Bediqqat, sabrsiz, xotirasi past 95% tengdoshlaridan kilometrlar oldinda bo’ladi.


Feyzbukdan Muhammad Ikrom aka o'zlari guvoh bo'lgan voqeani yozmoqdalar:

Синов ва ечим.

Эрталабда иккинчи даражали йўлдан чиққан жигули мошинаси асосий даражали йўлда кетаётан иномарка мошинани "биқинига" қарсиллатиб солди.

Жигули эгаси шошиб мошинадан тушдида ўзини айбдорлигини ҳис қилиб иномарка эгасини олдига келиб:

- "ака узр, айб менда, таниш устангиз бўлса мошинани олиб борайлик, тузаттириб бераман", деди.

Иномарка эгаси эса пинагини бузмай табассум билан:

- " биродар, махзун бўлманг, ўзизга ҳеч нарса қилабдику, агар маст холатда мошина бошқарган бўлганизда сиздан зарарни ундириб олардим, ибодатдаги йигитга ўхшаяпсиз, темир топиладиган нарса" деди.

Жигули эгаси шок холатдан чиқмаган, ранги оқариб титраган холда:

- "ака, гаи чақирмай қўяверинг, ўзимиз келишиб оламиз" деб такрорларди.

- хужжатингиз чатоқми?

- хужжатлар жойида, аммо "қоғозбозликлар" ортиқча овворагарчиликлар бўлмаса яхши бўларди дейманда.

- хужжатлар жойида бўлса яхши, ахир мошинангизни олд қисми пачоқ бўлди, гаи келса кўриб, устахонага олиб боришга ва тузатишга маълумотнома ёзиб беради.

Хуллас гаи келди, холатни ўрганди ва иномарка эгасига қараб:

- "ака, нима қиласизлар, келиша олмаган бўлсаларинг иш судга чиқади, суд сизларни "келиштириб" айбдордан хаққингизни ундириб беради, унгача иккови мошина ҳам жарима майдонида сақланади" деди.

"Жарима майдони" деган сўзни эшитган жигули эгаси баттар шокка тушди ва:

- "жон акалар, қизимни турмушга чиқазаяпман, яқинда тўй, тўйниям белгилаб қўйгандим, акани мошиналарини ремонтини қилдириб бераман, фақат жарима, жарима майдони ва суд деманглар" дея ёлбора бошлади.

Иномарка эгаси йигитга қарадида:

- "тўй қачон ука" деди.

Жигули эгаси югурлаб мошинасидан бир даста хатни олиб келиб акага кўрсатди:

- "мана ака, фалон куни тўй, шуни ташвишлари билан бўлиб шунақа бўлиб қолдида" дея "кечиринглар" дегандек қараб турарди.

- "шу хатдан биттасини менга беринг бўлади, сиз бориб мошинангизни таъмирлатиб, тўйни харакатини қилаверинг, мен мошинамни ўзим тузаттириб оламан"

Иномарка эгасининг гапини эшитган атрофдаги томошабинлар бир - бирларига қараб "ия, шунақасиям бўларканми" деб паст овозда гапиришар, жигули эгаси ҳам қулоқларига ишонмагандай, "ростданми ака, ҳазиллашмаяпсизми?" дея бир гапни такрорларди холос.

Гаи ходими ҳам бу ечимдан кўнгли тўлди шекилли:

- "майли, сиз шунчалик одамгарчилик қилдингиз, мен ҳам жаримага тортмайман, фақат кейин муаммо чиқмаса бўлди" деди.

- "бизни лафзимиз жонимизданда қимматроқ, хотиржам бўлинг, аммо тўйга насиб қилса албатта борамиз, Аллоҳ фарзандларингизни никоҳларини хайрли қилсин.

Аллоҳ сиз ва бизни молимиз билан синади, синовлардан омонликда Ўзига хамд айтиб ўтишлик насиб қилсин".

Аканинг гапларини атрофдагилар маъқуллаб дуо қилар эканлар, бир четда воқеани эшитиб шошиб келган жигули эгасини 10 ёшлар атрофидаги ўғли отасини қучоқлаганича турар, яна четроқда эса боланинг онаси қўлларини дуога очиб нималарнидир пичирлаб дуо қиларди.

Томоша тугади, ҳар ким ўз кундалик ишлари билан машғул бўлиш учун тарқади.

Иномарка эгаси ҳам "алхамдулиллах, Роббим меҳрибонсан, бундан ёмони ҳам бўлиши мумкин эдику" дея қўлидаги тўйхатни чўнтагига солдида мошинасини устахона томонга хайдаб кетди.

Воқени кузатиб туриб "машааллоҳ, Аллоҳдан келган синовни уришмай, жанжал қилмай ҳам ечим топилса бўларкану, динимиз гўзал, мусулмонлик бахт, алхамдулиллах " деб мен ҳам ортга қайтдим.

@abdullatif_blog


Ўтган йил гепатит чиққандан бери кўп гепатит бўлганларга йўлиқаябман. Бошингга тушса билиб қоласан эканда ўзи. Мен 3 ой дорисини ичдим тўлиқ, Осиё 255,747 дамламасини ичдим фбда дўстлигимдаги Музаффар доктор акани тавсияси билан. Ўша пайт пост қилганимда изоҳ ёзган дўстлигимдагиларни маслаҳатларини қилдим. 1 килоча бодринг едим ҳар кун, қатиқ, сузма, творог едим гарчи ёмон кўрсам ҳам. Умуман қовурилган овқат емадим. Газли ичмиман олдиндан. Ёғли, ҳамирли овқат, тухум ема дейилганди емадим. Гўшт кўпроқ енг деганди врач қариндошим. Гўшт кўп еб гўштдор бўлиб кетдим. Ҳуллас яхшигина ўзимга қарадим. Мартда вирус аниқланганди декабрда борганимда анализ 000 чиқди.

*Яна битта қариндошимиз гепатит эди ўша пайт. Тавсияларни айтгандим унга ҳам. Яқинда эшитсам 3 босқичга ўтибди жигарда. Бирон марта диета қилмабди. Газли, ёғли ҳамирли овқатларни роса ебди. Донаси миллионлик дориларни олаябдикан фойда бермаябди энди деди. Ўзимизда докторлар тупой бир ишни эплолмиди деди,аслида ўзи айбдор. Жигар ўтказиш керак операциясини қилиш керак экан.
Яна битта мендан ёшроқ қиз билан гаплашиб қолдим 6 йилдан бери вирус боракан. Ҳеч музламаябди экан. 1 ой кузатдим еб ичишини. 3 йилдан бери дори ичаркан фойдаси сезилмаябди экан. Охири гапирдим сиз бемалол колани уриб ичасиз, қовурилган овқатни еб юрибсиз. Уйда ҳам оғир ишлар қиласиз экан ўзиз айтдиз. Ҳамирли овқат, хотдог шунақа ярим тайёр нарсаларни еб юрибсиз қандай тузалади бу касал сизда десам. Егим келадида дейди🙄 жилайми кулайми дедим қараб юзига. Душанба куни докторга борган экан жигарга ўтибди 1 босқичда дебди. Энди қатий диета, қиммат дорилар ёзган. Роса қиммат экан дорилари , онамга укамга айтдим деди. эр, қайнона қайнотачи?

Мен ҳатто борганим ҳам йўқ докторга. Қариндошим шу соҳани мутаҳасиси ўшанга ташадим телеграмдан. У ҳисоб китоб қилиб менга дори ёзди. Телда маслаҳат берди бўлди. Дугонам Жиззаҳда врачга кўрсатибди анализни. Диета қилсин бўлди қўрқинчли нарсамас дебди. Диетани айтган қандай нарса ейиш керак, керакмаслигини.
*Фейсбукда топган битта синглимни онасида ҳам чиққан экан гепатит. Растаропша энг зўр фойда ичсин онангиз дегандим. У куни янгилик опа деб тел қилди. 3 йилдан бери музламаган вирус музлабди. Тинимсиз растаропшани уруғини ичиб. Аллоҳ комил шифо берсин.

1 йиллик ҳулосам шу бўлдики одам касални ўзи қилар экан. Вақтида докторни айтганини қилмайди. Нафсини тиймайди, ўзини билганини қилади. Ва охирги этапга келганда йиғлаб юради мен тузалмаябман деб. Докторлар тупой бир нарсани эпламайди деб. Айб ўзида аслида! Унақаларга раҳим ҳам қилмаслик керак. Ўлгинг келса ўлавер бемалол дейиш керак экан. 6 йилдан бери вируси кетмаётган қизга айтдим. Агар ўлгиз келаётган бўлса давом эттиринг. Ўлиб тирилиб қураётган уйизга бошқани олиб келади 2 ой ўтар ўтмас. Сиз ўласиз ер тагига кирасиз қолганлар мазза қилиб яшайверади дедим. Ҳа опчам ҳам кеча шу гапни айтди деди. Кечадан бошлаб қаттиқ диета бошлади. Янги дориларга ўтди. Аллоҳ шифо берсин.

Пс: мен шу касални тузалиши учун ҳар кун қурон ўқидим. Сув, овқат еганимда олдин 3 марта фотиҳа ўқидим кейин едим. Ёсинни 58 оятини ҳар кун 1479 марта ўқидим. Ёсинни ҳар кун ўқидим. Қуронни ҳатм қилдим ва онам эҳсон берди касал тузалиш учун. Ҳар тарафлама ҳаракат қилдик. Алҳамдулиллаҳ яхши бб кетдим
Ўзингизни асранг ва асраласиз!

Яна битта нарса эсимдан чиқиб қолибди. Иссиқ ҳам совуқ ҳам ичмаслик керак. овқатни ҳам сувни ҳам, чойни ҳам. Умуман холодилникдан нарса емаслик, қайноқ чой сув, овқат ичмаслик керак. Бу ҳақда ҳадис ҳам бор


© Feyzbukdan Zinnura Usmon sahifasidan.

@abdullatif_blog


Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик. Ичагида яраси бор экан, шу очилиб кетибди. Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади. Бироқ марҳум шифохонага бормаган.

— Нега шифохонага олиб бормадингизлар?
— дедим ҳайрон бўлиб.

Аёли ерга қарайди
Болалари онасига хўмраяди.
Бир амаллаб масаланинг тагига етдим.

Ака яқинда набирали бўлибди. Тўнғич қизи ўғилли бўлиб, шунга бешик тўйи олиб бориши керак экан.

«Бешик тўйи»нинг харажати катта эмиш. «Агар мен касалхонага тушиб қолсам тўй беролмай қоламиз», деб ота шўрлик шифохонага бормаган ва бир ҳафта давомида қон туфлаб юраверган.

— Бир неча марта айтдим, лекин ҳар сафар: «Қудаларнинг олдида уятли бўлиб қоламиз, қизингнинг кўнгли ўксийди», деб бормадилар, — дейди аёли.

Хуллас, шу одам ўлди. Бир тийинга қиммат анъанани, бемаврид ғурурни деб ўлиб кетди.
Муҳтарам ўзбеклар, тўйлар фожеасидан қачон қутилади?

Қачон эс киради бизга? Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз?

Ажабо, бир аср илгари Беҳбудий ҳам худди шундай нолиб ёзган эканлар. Орадан 100 йил ўтибди ҳамки, ҳамон ўша эски «қўшиқ»!

Сурат ижтимоий тармоқлардан олинди.

© Feyzbukdan Abdulloh Ziyo sahifasidan

@abdullatif_blog


«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар валиллааҳил-ҳамд».

Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади:

15-июнь – 5 маҳал;
16-июнь – 5 маҳал;
17-июнь – 5 маҳал;
18-июнь – 5 маҳал;
19-июнь – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

Manba: islom.uz

@abdullatif_blog


Forward from: Abdusattor
🔔Vaqt tez o‘tib ketyaptimi yoki biz vaqtni tez o‘tkazib yuboryapmizmi?

Ushbu video inson naqadar qo‘rqinchli darajada ijtimoiy tarmoqlarga qaram bo‘lib qolganligi va bu odat qay darajada inson hayotini barbod qilib turganligi haqida.

Ishonamanki, ushbu video raqamli iste'mol madaniyatingizni qaytadan ko‘rib chiqishingizga va ma'noli hayot kechirishingizga yordam beradi.

📹 Raqamli qullar. Nosog'lom jamiyat:
https://youtu.be/D9t2Zj1zYzc


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Bu vidoeni birinchi bor ko'rganimda juda qattiq yig'lagan edim.

"Ikki do'stning qiyomatdagi holati"

Shayx Abdulhamid Kishk.

Alloh meni shunday do'stlardan qilsin va shunday do'stlar bilan siylasin.

Manba: youtube Arabiy kanal

@abdullatif_blog


Inson qoni ikki qismga bo'linadi.

1. Qon plazmasi
2. Qonning shaklli elementlari.

Qonning shaklli elementlari esa quyidagilarga bo'linadi.

-oq qon tanachalari (leykositlar, monositlar, limfositlar) ;
-qizil qon tanachalari (eritrositlar) ;
-qon plastinlalari (tombositlar):

-Leykositlar tuzilishi va vazifasiga qarab 3 turga: ezinofil, bazofil va neytrofilga bo'linadi.

Bular orasida qon tarkibida eng ko'p uchraydigan shaklli element neytrofil bo'lib 47-74% ni tashkil qiladi.

-limfositlar ham o'z navbatida 2 ga bo'linadi: T-limfositlar va B-limfositlar.

Qon suyak ko'migida hosil bo'lib va yana suyak ko'migida parchalanadi.

📌 @abdullatif_blog


"1941 йилнинг қиши жуда совуқ келди. Ҳам йўқчилик. Бобонг урушда. У ёқда баттар совуқ ва очарчилик. Ёзда қуритиб қўйилган туршакдан юбордик. Бошқа ҳеч нарса ҳам йўқ эди. "Шерикларим билан кунига биттадан туршакни тил остига қўйиб, шимиб зўрға кун ўтказяпмиз" деб хат ёзганди, раҳматли".

Бобомнинг хотираларидан.

Feyzbukdan Davronbek Tojialiyev sahifasidan.

@abdullatif_blog


Мен ҳикоя ёзаяпману ёнимда қатиқ ивитаётган кампирим мен томонга қараб юзларини буриштириб яна бошлади "воей, ёш хотинча олармишшла, кирларини ювиб, овқатларини пишшшириб берармишшш, вишшш, вишшш, вишшш"

Ашнақа гаплаар, саломат бўлинглар.

© Feyzbukdan Muhammad Ikrom sahifasidan

@abdullatif_blog


Қисқаси "кампир" кўнмади.

Ишга қайтдим, кунлар ўтган сари хотинсиз яшашгаям кўникдим, кунда бир неча марта телефонда гаплашамиз, ойда бир уйга бораман.

Орадан анча вақт ўтгач хотин ғингший бошлади:

- дадаси оёқларим оғрияпти, дадаси почкамни мазаси йўқ, юрак санчаяпти.

Оббоо, шу ишимни ташлашим учун баҳоналарни қара дедимда парво қилмадим.

Минғиллаш давом этаверар, мен эса "ёнимга келиб яша, тоғ ҳавоси ҳамма дардингни олади" дер эдим.

Минг гапирсам ҳам хотин кўнмади, уйга борсам хақиқатдан ҳам хотинда буйрак ва жигар ҳасталиги аниқланибди, юзлари сўлғин бўлиб қолганди.

Айнан бу касалга тоғ ҳавоси, гиёҳлар ва эчки сути фойда бериши аниқ эди, мен билан кетишга минг зўрласам ҳам кўнмади. охири бир ҳийла ўйлаб топдим.

Тоққа қайтгач хотинга телефон қилиб:

- онаси, ёнимга келиб яша, мен ҳам сенсиз зерикаяпман, келмасанг иложи йўқ дедим.

- боролмайман, дўхтирлар узоқ йўл юриш мумкинмас дейишди, уйимда одамга ўхшаб яшай, оролингиз ўзингизга буюрсин деб зарда қилиб гўшакни қўйди.

Энди ҳийлани ишга солиш вақти келди дедимда яна қўнғироқ қилдим.

- нима дейсиз, яна кел деб авраш учун телефон қилаётган бўлсангиз билиб қўйинг, мен бу касаллигим билан оролингизда ўлиб қоламан, оролга бормайман.

- шошилма, майли, сен уйда келинларга бош бўлиб турганинг ҳам маъқул, розиман, шуни айтиб қўяй дегандим, фақат бир иш чиқиб қолди, шуни айтиб қўяй дегандим.

- нима иш?

- қўшни қишлоқда бир бева аёл бор экан, бир танишим "шунга уйланинг, ёлғиз қийналаяпсиз, овқатларингиз вақтида бўлади, кирларингизни ҳам ўзингиз ювиб қийналмайсиз" деб таклиф берди.

Бундай ўйлаб қарасам, таклифида жон борга ўхшаяпти, сендан ҳам розилик сўрай дегандим.

Хотин бир оз жим бўлиб турдида:

- жуда яхши ўйлабсиз, ўйлаб кўриб эртага жавобини айтсам бўладими?

- бўлади, фақат чин кўнгилдан рози бўл, ахир менга ҳам яхши бўлади, сен ҳам мен ҳақимда ёлғиз қийналаяпти деб ташвиш чекавермайсан.

Сухбатимиз тугади, хуфтон намозини ўқидимда ҳийлани натижасини кутдим.

Бомдод бўлмасидан ташқарида мошина товуши келди, ким экан каллайи сахарлаб келган дея деразадан қарасам, ўғлим мошинадан кўрпа - тўшакларни тушираяпти, мошина орқа эшиги очилиб хотин шитоб билан тушдида хонам томонга гурсиллаб шошиб кела бошлади.

Ҳм, келмайсанаа келмайсан, "эр бермоқ жон бермоқ" деб бежиз айтишмаган экан, деб кулиб қўйдимда хотинга певоз чиқдим:

- ҳа онаси, тинчликми, тобинг йўқ эдику, келишингдан хабар ҳам бериб қўймабсан?

Хотин менга она йўлбарсдай ўқрайиб қарадида:

- қани анави дея мени бир четга суриб ўзини ичкарига "урди"

- кимни сўраяпсан, тинчликми дея ортидан кирдим.

- ким бўларди, анави кирларингизни ювиб, овқатларингизни пишириб берадиган ёшшшгина хотинчангиз.

Хотин жаҳл билан шкафларни очиб қарар, хаттоки музлатгични ҳам ичини текширар, кийимларимни шкафдан олиб титиб ҳидлар эди.

Мен эса табассум билан кузатардим, охири чарчаб диванга ўтирдида:

- қилар ишни қипқўйиб яна нега тиржаясиз, қани у.

- хотин, тинчлан, ҳеч қанақа хотин йўқ, мен шунчаки ҳийла қилдим холос.

- алдаманг, мен сизни 40 йилдан бери биламан, ёлғон гапиролмайсиз, сиз уйланиб бўлгансиз, фақат билиб қолса тўполон бўлмасин деб "оғриқни" олдини олмоқчи бўлдингиз.

Энди бу ерда сизни қолдириб кетиб бўпман, охирига етмагунимча кетмайман.

Хуллас шу баҳона хотин ёнимда қолди, фақат авваллари жума намозига ўзим борган бўлсам энди хотин бирга бориб мошинада кутиб турадиган бўлди.

Мажлисга ёки бирор юмуш билан бирор жойга борадиган бўлсам ҳам доим ёнимда.

Қишлоқдан эчки сотиб олдик, ҳар куни эчки сути ичар, қатиқ ивитиб тановвул қила бошладик.

Гўштни ҳам фақат эчки сўйиб тановвул қилдик, роса бир йил деганда касалликлардан асорат ҳам қолмай хотинни икки юзи кулчадай қизил бўлиб соғайиб кетди.

Мана шу воқеага ҳам роса икки йил бўлди, аммо ўша ҳийлам сабаб тез - тез:

- войей, хотин олармишла, ёшгина, "кирларимни ювиб овқатларимни пишириб беради" эмиш деб менга қараб "вишшилаб" қўйиш одати қолмади. 😄


Эр бермоқ жон бермоқдир.

Мутахассислигим сабабидан уйидан 500 километр узоқда, бошқа вилоятда 3 йилдан бери ишлаётган дўстим айтади:

- бошқа вилоятнинг чеккисида тоғ ёнбағридаги илмий мутахассислигим бўйича ажратилган худудда иш бошладим.

Шароитлар зўр, тозза ҳаво, маошим ҳам шоҳона, оилавий яшашим учун алоҳида бино ҳам ажратилган.

Фақатгина уяли телефон хизматининг 95 лигидан бошқа алоқа воситалари ишламайди.Интернет керак бўлса 70 километр узоқликдаги аҳоли яшаш худудига "йўлтанламас" мошинамда бориш керак. Майли, шунисиям тинч эди.

Ўғил қизларни уйлаб жойлаган ёшимда менга бу шароитлар Аллоҳнинг улуғ неъматларидан бири бўлди.

Аёлимни ҳам ёнимга олиб келдим, ҳар ой хохласак уйга бориб келишга имкон бор.

Аввалига аёлим ҳам бу иқлим тоззалигию, шароитларни зўрлигидан ўзида йўқ хурсанд эди.

Аёлимни хурсандлиги узоққа бормади:

- дадаси, палончи қудаммизни тўйи экан, бормасак бўлмайди.

- писмадончи қариндошники тўй, бориб келайлик.

- невараларни соғиндим, уйга кетгим келаяпти.

- ҳм, зерикдингми, ахир ишларим режали, хохлаганимда ташлаб кетолмайман, ўша тўй бизсиз ҳам ўтаверади.

Уйга борганда кечроқ бўлса ҳам "муборак бўлсин" деб ўтиб қўяверамиз.

- ия, сиз шунақа дейверасиз , ишингизни деб одамгарчиликдан чиқиб қоламизку.

- жаа зарур бўлса ана, ўғиллардан бирортасини чақирайлик, сани олиб бориб келади.

Хотин тумтайиб қовоғини солганича хонасига кириб кетди.

Оббоо, бу айтгани бўлмагунча қовоғидан "қор ёғиб" юраверади, қирқ йиллик турмуш жараёнида унинг характрини ўзгартиромадим дедимда эрталабда йўлга отландик.

Кун ботмасдан аввал уйга етиб бордик, хотин ғалаба нашидасидан маст бўлганча виқор билан мошинадан тушдида мошина олдига чуввиллаб чопқиллаб келган набираларни қучоқлаб эркалай бошлади.

Эрталабда тўйга отлана туриб:

- хой онаси, юр сан ҳам биз билан бориб келақол, шундай кириб табриклаймизда ишга қайтамиз дедим.

- ия, мен тушликдан кейин хотинлар борадиган пайтда бораман, кечқурун келин олишгаям бораман, эртага қудани қудасиникигаям бораман, биласизку, биз аёлларни тўй маросими уч кун бўлади.

- ҳм, шундайми, унда тўйни ўтказиб кейин ўзинг етволарсан дедимда тўй ошидан сўнг ишимга жўнавордим.

Ишхонага етиб келиб йўл чарчоғи сезилди шекилли кириб ухлаб қолдим.

Ярим кечаси уйғониб телефонимга қарадим, ҳеч ким телефон қилмабди.

Эртасидан ишга шўнғиб кетдим, кечгача телефон қилар деб кутдим, ваниҳоят кечга яқин телефон жиринглади.

Хайрияте дея гўшакни кўтарсам ўғлим экан:

- дада яхши етиб олдизми, дам олаётгандирсиз деб безовта қилмовдим дея ҳозиргача телефон қилмаганини узрини айтди.

- онанг тирикми, кечадан бери телефон қилмадия дедим зарда билан.

- онамни биласизку, тўй бўлса ҳамма нарсани унутиб хотинлар билан чақчақлашиб юраверадилар, ҳозир ҳам тўйдалар деди кулиб.

- ҳе ўша, майли, келса телефон қилар дедимда гўшакни қўйдим.

Уч кундан сўнг телефон қилди:

- вой дадасиии, шунақа тўй бўлдиии, шунақа тўй бўлдии....

- бўлди, гапирма, қачон йўлга чиқасан?

- вой, икки кундан кейин мастура бувини неварасини тўйи, кейин яна тўй бор.

- ҳм, яхши, юравер тўйма - тўй санғиб.

Зарда билан гўшакни қўйдим.

Шу билан бир ойча келмади, телефон орқали ҳол сўраб турди холос, қариганда хотинга ўрганиб қолинаркан шекилли алам қилди, мен ҳам уйга бормадим.

Икки ой деганда уйга қайтдим, ҳеч нарса бўлмагандай кўришдик, сухбатлашдик, эртасига:

- қани таёрлан, кетамиз дедим.

Хотин бирдан хомуш тортди:

- дадаси гапим бор.

- хўш, яна нима гап?

- ўша оролингизга боргим йўқ, ҳаммадан узилиб ёввойига ўхшаб қоламан шекилли, қариндошлар, ўғил қизлар ва набиралар даврасини ташлаб кетгим йўқ.

Сиз ҳам қариганда робинзон крузога ўхшаб юравермай ишингизни йиғиштириб уйга қайтсангиз бўларди. Ахир очимиздан ўлаётгар жойимиз йўқку, болаларимиз ҳамма нарсани эплаяптику.

- ҳмм, гап буёғда дегин, мен ўз ишимдан завқ оламан, қолаверса тозза ҳаво менга ҳозирги ёшимда айни муддао, ўрганиб қолганман.

Шаҳар шовқини ва чанг ҳаво менга ёқмайди, юр кетдик, сени ҳам соғлигингга тоза ҳаво керак.


Ассалому алайкум!!!

Умра 🕋 14 кун

18- декабрь

Ош ✈️Кувейт ✈️Жидда 🛬

Мадина ✈️Кувейт✈️Ош 🛬

1000$

Умра бошчи Абдулазиз домла

Хизматда Исломбек 👨🏼‍💻 Тел: 0557949197
WatsApp +996 773 130 120

@abdullatif_blog


Сийрат

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кўринишлари:

1.Ўрта бўй эдилар.

2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.

3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.

4. Икки елкалари ораси кенг эди.

5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.

6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.

7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.

8. Киприклари узун.

Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.

9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.

10. Баданлари туксиз.

11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.

12. Пешоналари кенг.

13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.

14. Бурунлари баланд, қиррали.

15. Соқоллари қалин эди.

16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.

17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.

18. Кўкраклари кенг.

19. Билаклари узун.

20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.

21. Юришлари тез.

22. Барчадан илгари салом берардилар.

23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.

24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.

25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар.

26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.

27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар.

28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.

29. Салла ўрардилар (7-12 газ).

30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.

31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар.

32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.

33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.

34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.

35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.

36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.

37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.

38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.

40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар.

41. Еттита қиличлари бўлган.

42. Шеър ўқир ва эшитар эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).

43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.

44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.

45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.

46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.

47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди.

48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.

49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар.

50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.

51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.

52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.

53. Сариқ либосни суймас эдилар.

54. Ҳеч кимни урмаганлар.

55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди.

56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.

57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.

58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.

59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар. 60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.

61. Кулишлари чиройли табассум эди.

62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.

63. Туя, от минганлар.

64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.

65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.

66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар.

67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдамберганлар.

68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.

69. Мерослари садақа қилиб берилган.

Feyzbukdan Abduvohid Atametov sahifasidan

@abdullatif_blog


Forward from: Abdulqodir Samarqandiy
РАҲМАТ СЕНГА ҒАЗО!
Раҳмат сенга Ғазо! Сендан ҳақиқий қўшин ҳарбий академияларни эмас, балки "Анфол сураси"ни битириши лозимлигини, "Таҳфизул қуръон" мадрасаларини битириши лозимлигини ўргандик. Сенинг лашкарларингни гўзал мундирлари йўқ. Елкаларида юлдузлари ҳам йўқ. Кўкракларида нишонлари йўқ. Аммо уларнинг бари генерал!

Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли излаган имкон топишини ўргандик. Ишлар имкониятларга эмас, истакларга боғлиқ эканини англадик. Истак бор жойда ноодатий ишлар ҳам бўлар экан. Сен бу замоннинг мўъжизасисан!

Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли бундан кейин "инсон ҳуқуқи", "болалар ҳуқуқи" каби гапларга ишонмаймиз. Улар сенинг болаларинг жасади устида қарсак чалишди. Улар энди уйимизга "аёллар ҳуқуқи" деган гаплар билан кира олишмайди. Улар сенинг аёлларинг жасади устида кулиб қараб туришди. Улардаги ниқоб биздаги уйларни, оилаларни бузиш учун тақилган экан. Оиламиз бизнинг охирги қалъамиз эди!

Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли асалга заҳар қўшиш мумкинлигини ўргандик. Бир пайтлар улар сўз эркинлиги баҳонасида Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилишган эди. Бугун эса сен ҳақингда ёзган постларимизни ўчиришмоқда, ҳисобларимизни музлатишмоқда. Бир пайтлар бизни битта "меҳрибон" ва "шафқатли" ясама динга даъват қилганлар бугун инсонликларини йўқотишди. Сени қатл қилиш учун талмуд ва ўзгартирилган инжилдан далиллар топишди. Бугун уларга баланд овозда "динингиз ўзингизга буюрсин!", деймиз!

Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли бу дунё ўрмон эканлигини, бунда заифлар ҳурмат қилинмаслигини билдик. "Тинчлик кенгаши" ҳам, БМТ ҳам, "инсон ҳуқуқлари ҳам уларни тўхтата олмади. Уларни фақат "Ясин" ракеталари тўхтатди!

Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли ҳақиқий рижоллар қалбида арслонлар ухлаб ётишини билдик. Шароит пайдо бўлиши билан саҳобалар буюклиги яна қайтишини кўрдик. Мерган Саъдларга раҳмат. Ухудда жонини Набий алайҳис саломга фидо қилган Зиёд ибн Сакан каби Зиёдларга минг раҳмат!

Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли машаққатлар инсонни тарбиялашини, қийин кунлар уни сайқаллашини ўргандик. Сендаги болачалар вақтидан олдин улғайиб қолгандек. Улардан рижоллар гапини эшитдик. Аёлларинг фидокорликда, садоқатда, вафода саҳобийяларга ўхшайди. Эркакларинг мисоли тоғ каби экан. Уларни йиқитиш, қулатиш ҳеч кимнинг қўлидан келмаяпти!

Раҳмат сенга Ғазо! Фидокорликни сен туфайли ўргандик. Гўдакларинг қатл қилинди. Уларнинг ота-онаси: "Биз курашнинг фидосимиз!", дейишди. Уйлари вайрон бўлди. Улар: "Ғазо учун борлиғимиз фидо!", дейишди.

Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли бу умматнинг қон билан яшашини ўргандик. Миллионлаб мусулмонлар умр кечираяпти. Аммо уларда руҳ етишмаётган эди. Сендан тўкилган қон умматга жон ато айлади. Сен туфайли уммат қайнади. Морид кишанланди. Уйғона бошлади уммат!

Раҳмат сенга Ғазо! Сен туфайли машаққатлар ниқобларни йиртишини ўргандик. Қанча-қанча елкаларни суянишга муносиб деб ўйлар эдик. Аммо аниқ бўлдики, улар мўрт экан. Қанча-қанча оғзи полвонларнинг қўлидан бир иш келмаслигини кўрдик. Қанча-қанча олимларни раббоний олим деб ўйлар эдик. Аслида улар сотиб сотилар экан. Сен буларни жангга олиб кирмоқчи бўлдинг. Аммо Аллоҳ сафларни тозалашни ирода қилди. Сафдан кўплар тўкилиб қолди. Ҳал қилувчи жангда сафдан сездирмай чиқиб кетишгандан кўра аслида шу афзалдир!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Forward from: Axborotuz
Туркиялик имом Маккада қўлга олинди

Истанбулдаги масжид имоми Мустафо Эфе, Маккада Фаластин ва Ғазо сўзларини баланд овозда айгани учун ҳибсга олинганини маълум қилди.

P.S.: Ҳозирги кунда нафақат Маккада, ўз юртингда ҳам 🤌 юрадиган вазият.

@axborotuz


#Кўпроқ_улашинг

Уй рўзғорида ишлатиладиган турли хил тозалаш воситаларини ўзимизнинг ўзбек aкаларимиз ишлаб чиқаришмоқда.

Бугунги кунда БАЙКОТ туфайли кўплаб инсонлар сифатли махсулотга мухтож, шу сабаб “Bİllur” бренди остида ишлаб чиқарилвотган ушбу махсулотлардан фойдаланган кишилар тавсия қилишди.

Албатта сиз хам ишлатиб кўринг.

Улашинг.

Телеграм: https://t.me/Billur_Nur


Forward from: Kun.uz | Online
🇺🇿2023-yilning 1-oktabr holatiga O‘zbekistonning doimiy aholisi 36 599 764 kishini tashkil etgan

Ayollar soni – 18 176 873 kishi
Erkaklari – 18 422 891 kishi

👉 @kunonline




Forward from: Bahromjon Qosimov || Rasmiy
Falastin nega doim talash?!

Aslini olganda musulmonlar hamda yahudiylar amakivachcha hisoblanadi ya'ni, Ibrohim (a.s) ko'p umirlarini Falastinda o'tkizganlar.

Birinchi xotini Soradan Is'hoq (a.s)
Ikkinchi xotini Hojardan Ismoil (a.s) tug'ulganlar.
Ismoil (a.s) Ibrohim (a.s) ning suyukli, Allohdan tilab olgan farzandi bo'lganlari uchun unga Soraning hasadi kelib Ibrohim(a.s)dan Hojar va uning O'g'lini boshqa yerga olib borib tashlashini so'raydi.

Allohning izni bilan Ibrohim(a.s) Hojar hamda yosh Ismoil(a.s)ni Makkaga tashlab keladi. (u davrda Makka shaxri hali mavjud bo'lmagan) va asrlar o'tib Ismoil(a.s)zurriyotlaridan oxir zamon Payg'ambari MUHAMMAD (s.a.v) dunyoga keladi.

Is'hoq(a.s) avlodlaridan Isroil laqabli Ya'qub (a.s) dunyoga keladi va uning suyukli o'g'li Yusuf(a.s) Misrda obor topib Bani Isroil shajarasini davom ettiradi.

P.C: Mana nima uchun yahudiylar Falastinni talashadi. Bani Isroil halqi Allohning Payg'ambarlarini inkor edi va Uning g'azabiga duchor bo'lishdi. Alloh Qur'onda man qilgan ko'plab illatlar hozir Isroilda avj olgan.

Ikki shajara talashayotgan ota yurt, muqaddas Falastini koproq musulmonlarga tegishli!!!
(bu postda hech qanday siyosiy pozitsiya yo’q, kishining vijdoniga havola )

Bahromjon Qosimov

20 last posts shown.

58

subscribers
Channel statistics