Қисқаси "кампир" кўнмади.
Ишга қайтдим, кунлар ўтган сари хотинсиз яшашгаям кўникдим, кунда бир неча марта телефонда гаплашамиз, ойда бир уйга бораман.
Орадан анча вақт ўтгач хотин ғингший бошлади:
- дадаси оёқларим оғрияпти, дадаси почкамни мазаси йўқ, юрак санчаяпти.
Оббоо, шу ишимни ташлашим учун баҳоналарни қара дедимда парво қилмадим.
Минғиллаш давом этаверар, мен эса "ёнимга келиб яша, тоғ ҳавоси ҳамма дардингни олади" дер эдим.
Минг гапирсам ҳам хотин кўнмади, уйга борсам хақиқатдан ҳам хотинда буйрак ва жигар ҳасталиги аниқланибди, юзлари сўлғин бўлиб қолганди.
Айнан бу касалга тоғ ҳавоси, гиёҳлар ва эчки сути фойда бериши аниқ эди, мен билан кетишга минг зўрласам ҳам кўнмади. охири бир ҳийла ўйлаб топдим.
Тоққа қайтгач хотинга телефон қилиб:
- онаси, ёнимга келиб яша, мен ҳам сенсиз зерикаяпман, келмасанг иложи йўқ дедим.
- боролмайман, дўхтирлар узоқ йўл юриш мумкинмас дейишди, уйимда одамга ўхшаб яшай, оролингиз ўзингизга буюрсин деб зарда қилиб гўшакни қўйди.
Энди ҳийлани ишга солиш вақти келди дедимда яна қўнғироқ қилдим.
- нима дейсиз, яна кел деб авраш учун телефон қилаётган бўлсангиз билиб қўйинг, мен бу касаллигим билан оролингизда ўлиб қоламан, оролга бормайман.
- шошилма, майли, сен уйда келинларга бош бўлиб турганинг ҳам маъқул, розиман, шуни айтиб қўяй дегандим, фақат бир иш чиқиб қолди, шуни айтиб қўяй дегандим.
- нима иш?
- қўшни қишлоқда бир бева аёл бор экан, бир танишим "шунга уйланинг, ёлғиз қийналаяпсиз, овқатларингиз вақтида бўлади, кирларингизни ҳам ўзингиз ювиб қийналмайсиз" деб таклиф берди.
Бундай ўйлаб қарасам, таклифида жон борга ўхшаяпти, сендан ҳам розилик сўрай дегандим.
Хотин бир оз жим бўлиб турдида:
- жуда яхши ўйлабсиз, ўйлаб кўриб эртага жавобини айтсам бўладими?
- бўлади, фақат чин кўнгилдан рози бўл, ахир менга ҳам яхши бўлади, сен ҳам мен ҳақимда ёлғиз қийналаяпти деб ташвиш чекавермайсан.
Сухбатимиз тугади, хуфтон намозини ўқидимда ҳийлани натижасини кутдим.
Бомдод бўлмасидан ташқарида мошина товуши келди, ким экан каллайи сахарлаб келган дея деразадан қарасам, ўғлим мошинадан кўрпа - тўшакларни тушираяпти, мошина орқа эшиги очилиб хотин шитоб билан тушдида хонам томонга гурсиллаб шошиб кела бошлади.
Ҳм, келмайсанаа келмайсан, "эр бермоқ жон бермоқ" деб бежиз айтишмаган экан, деб кулиб қўйдимда хотинга певоз чиқдим:
- ҳа онаси, тинчликми, тобинг йўқ эдику, келишингдан хабар ҳам бериб қўймабсан?
Хотин менга она йўлбарсдай ўқрайиб қарадида:
- қани анави дея мени бир четга суриб ўзини ичкарига "урди"
- кимни сўраяпсан, тинчликми дея ортидан кирдим.
- ким бўларди, анави кирларингизни ювиб, овқатларингизни пишириб берадиган ёшшшгина хотинчангиз.
Хотин жаҳл билан шкафларни очиб қарар, хаттоки музлатгични ҳам ичини текширар, кийимларимни шкафдан олиб титиб ҳидлар эди.
Мен эса табассум билан кузатардим, охири чарчаб диванга ўтирдида:
- қилар ишни қипқўйиб яна нега тиржаясиз, қани у.
- хотин, тинчлан, ҳеч қанақа хотин йўқ, мен шунчаки ҳийла қилдим холос.
- алдаманг, мен сизни 40 йилдан бери биламан, ёлғон гапиролмайсиз, сиз уйланиб бўлгансиз, фақат билиб қолса тўполон бўлмасин деб "оғриқни" олдини олмоқчи бўлдингиз.
Энди бу ерда сизни қолдириб кетиб бўпман, охирига етмагунимча кетмайман.
Хуллас шу баҳона хотин ёнимда қолди, фақат авваллари жума намозига ўзим борган бўлсам энди хотин бирга бориб мошинада кутиб турадиган бўлди.
Мажлисга ёки бирор юмуш билан бирор жойга борадиган бўлсам ҳам доим ёнимда.
Қишлоқдан эчки сотиб олдик, ҳар куни эчки сути ичар, қатиқ ивитиб тановвул қила бошладик.
Гўштни ҳам фақат эчки сўйиб тановвул қилдик, роса бир йил деганда касалликлардан асорат ҳам қолмай хотинни икки юзи кулчадай қизил бўлиб соғайиб кетди.
Мана шу воқеага ҳам роса икки йил бўлди, аммо ўша ҳийлам сабаб тез - тез:
- войей, хотин олармишла, ёшгина, "кирларимни ювиб овқатларимни пишириб беради" эмиш деб менга қараб "вишшилаб" қўйиш одати қолмади. 😄