Mubaşşir Ahmad


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Баъзи ўзбек кино ё роликларида муслима аёлни уйида, эри олдида ҳам ҳижобда ўтирадиган қилиб тасвирлашлари жуда ҳам ғашимга тегади. Чунки ҳижоб аёлнинг номаҳрам бегоналардан тўсилиши учун вожиб холос. Маҳрамларга нисбатан аврат масаласи бошқача.

Бу мусулмончиликни яхши тушунмаслик ёки муслималарни камситиш (бефаҳм кўрсатиш) сабабидан қилинади.

@MubashshirAhmad


Қуйидагилар ёзувчи ва журналист Раҳимжон Раҳматнинг фикрлари. Тўғри, у бир томонлама бўлиши мумкин. Лекин ўша даврга сиёсий баҳо берилиши ва бу тўғрида романлар ёзилиши кераклигига қўшиламан.
*

90-йиллар

Негадир адабиётимизда ўтган асрнинг 90-йилларидаги сиёсий, иқтисодий, криминал вазият ҳақида романлар ёзилмаяпти.

Бир томондан давлат бошқаруви фалажланган, иккинчи томондан жиноий гуруҳлар тезликда кучайган даврлар эди. Ўғрлик, қароқчилик, босқинчилик, рэкет бениҳоя авж олганди. Халқ дардини айтгани ҳокимиятга эмас, жиноий гуруҳлар лидерлари ёнига борарди. Заводлар, бозорлар, савдо шаҳобчалари жиноий тўдалар назоратига ўтганди.

Наша экиш, сохта ароқ сотиш халқ орасида кенг тарқалганди. Катта бойлар жиноятчиларга катта пул бериб ўзларининг ҳавфсизликларини таъминларди. Тоҳир Йўлдош ҳам бойлар томонидан қўллаб-қувватланган жиноий тўда раҳбари эди.
Жиноий гуруҳларга диний лидерлар яқинлашгач, уларнинг фаолиятида сиёсий оҳанглар пайдо бўла бошлаган.

Агар сиёсийлашган жиноий груҳлар қурол манбасини тополганида, давлат кескин чоралар кўришга кечикканида водий алоҳида давлат бўлиб ажралиб сиқишга уринган, бунинг натижасида фуқаролар уруши бошланган бўларди. Вазият шунга яқин бориб қолганди.

Сурхондарёлик Баҳром Абдуллаев деган диний лидер ўлимга ҳукм қилинганди. Мен унинг сиёсати тарафдори эмасман, менинг сиёсий тузум ҳақида ўз фикрларим бор. Мен бошқа нарса ҳақида ёзмоқчиман. Биз журналистлар ўлимга ҳукм қилинган Б. Абдуллаевнинг отасига микрафон тутиб, ўғлининг тақдири ҳақида савол бердик. Унинг жавоби қисқа бўлди: " Қўчқор қурбонлик учун яратилади". У бошқа гапирмади.

Хоразмлик Дармон ая деган аёлни танирдим. Уни Эрк партияси котиби Отаназар Орипов уйида кўргандим. Дармон аянинг тўртта ўғли бўлиб, ҳаммаси диний-сиёсий айб билан қамалганди. Бечора аёл.
Қийин даврлар эди.

Тоштурмада Зайниддин Асқаровдан интервью олганлардан биттаси мен эдим. Ўшанда у 1999-йилги портлашларни М. Солиҳ уюштирмаганини, бу ишни Андижонлик машҳур қорининг тарафдорлари ташкил қилганини айтганди. Кўп ўтмай Асқаров турмада вафот этди. Олдинроқ акаси турмадан озод қилинганди. 90-йиллардаги ўтиш даври минглаб оилаларга мусибат келтирди. Мусибатга учраганлар бегуноҳ эди демоқчи эмасман. Давр шундай эди. Оддий халқ орасидан чиққан лидерлар катта сиёсатга аралашишга журъат этганди. Сиёсатда рақиблар бир-бирига шафқат қилмайди.

Сиёсат шундай экан, нима ҳам дердик. Каримов даврида диний-сиёсий маҳбусларга, жиноий груҳ бошлиқларига нисбатан ўта ёмон қийноқлар қўлланилган. Ўтиш даврида курашлар ўта шафқатсиз бўларкан.
Мен бу ўринда ҳеч кимни оқламоқчи ёки қораламоқчи эмасман. Каримов ҳокимиятини сақлаб қолишга уринган.

Намангада Тоҳир Йўлдош груҳи фоҳишасан деб аёлларни юзига қора суркаб, эшакка тескари миндириб кўчада сазои қилишган. Ёш йигитларни ўғрликда гумон қилиб дарахтга оёғидан осиб қўйган. Бунақа қилмишлар жиноятдан бошқа нарса эмас эди. Жазолаш давлат ихтиёридаги ваколат.

Ўша даврлар ҳақида романлар ёзилса кўп яхши иш бўларди.

© Раҳимжон Раҳмат

@MubashshirAhmad

9k 0 42 38 193

Мен иккинчи гол урилган пайтда саллали ва ҳижобли ўзбекнинг хурсандчиликдан сакраганини кўрдим.

Аслида соқолли ва ҳижоблилар ватанни бошқалардан кўра кўпроқ севади. Шунинг учун миллатни иккига ажратмай, ҳамма ўзбек бир бўлиши керак. Буни аввало ҳукумат тушуниши лозим.

@MubashshirAhmad

16.9k 8 370 238 2.3k

Сезяпсизларми, диндан узоқлаш(тирил)аётган дунё ўз низомидан чиқиб, ўрмон қонунлари жорий бўлаётган дунёга айланяпти. Дин (ислом) инсониятни тутиб турувчи умуртқа поғонаси. У эгилса ё синса инсоният белини кўтара олмай қолади.

@MubashshirAhmad

17.6k 0 115 39 1.3k

Бизнинг маданиятимизда ҳокимият тушунчаси халқнинг иродасидан сув ичадиган ва унинг ичидагини айтадиган куч эмас, балки жамиятга ташқаридан зўрлигини кўрсатадиган қувватдир. Бугунги қийинчилик ва мусибатларимиз жавҳари айнан шудир.

Муҳаммад Мухтор Шинқитий

@MubashshirAhmad


Агар сен кетишда ва ўлим келишда экан, учрашув қанчалар яқин.

Али розияллоҳу анҳу

@MubashshirAhmad

19.2k 1 173 15 856

"Бас, улардан бири ҳаё билан юриб келиб"
("Қасас" сураси, 25-оят).

Бу Мусо алайҳиссалом қўйларини суғориб берган икки қиздан бирининг Қуръон каримдаги тавсифи. Яъни, у Мусо олдига ҳаё билан келиб, отаси чақираётганини айтади.

Ҳаё билан муомала бу қизнинг пайғамбарга жуфти ҳалол бўлишига боис бўлди. Бунинг учун унга очиқ-сочиқлик, ясан-тусан ва нозу-карашма билан сўзлаш лозим бўлмади. Эътибор қилинг!

@MubashshirAhmad

20.6k 0 223 14 934

Барча оналарга бағишланади.


Китоб шундай бошланади:
✍«Онамга бағишланади... Онам худбинликни ёқтирмайди, айниқса, бутун бошли китобни уларгагина бағишлаб қўйишимни... Онамга ва дунёдаги барча оналарга бағишланади!»

✍«Онам саккиз марта алдагандан кейин ёлғон гапиришини билиб қолдим». Онамнинг саккизинчи ёлғони вафотидан олдин «Оғримаяпти» деб айтган гапи эди...

✍Ҳақиқий ўғил - онаизорга хизмат қилиши лозим ҳолида узоқ ўлкаларга илм истаб кетишдан воз кечади, волида ҳузурида қолади.
Ҳақиқий она - Имом Бухорийнинг онасига ўхшаб боласини илм олиши учун олис юртларгада олиб боради.

✍“Катта бўлиб англадимки, онамнинг қаттиққўлликлари муҳаббат экан, ғазаблари муҳаббат экан, жазолари муҳаббат экан, қайтариқлари муҳаббат экан.
Онамнинг муҳаббатларигина муҳаббат экан”.

✍Инсон улғайиб кўчаларда ўзи бемалол юрадиган бўлади, аммо ёшлигида онасининг этагини тутиб юргандаги хотиржамлик унда барибир топилмайди...

Қалбларни титратадиган китоб мутолаасига марҳамат!


Буюртма учун @TaskinKitob

@TaskinKitoblar
reklama

19.7k 0 265 21 357

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бой ва соғлом одамлар! Ҳаж сизга фарз бўлган, уни кечиктириш гуноҳ. "Гуноҳларим кўп, ҳозир ҳаж қила олмайман", деманг! Мабрур ва мақбул ҳаж ўзидан олдинги гуноҳлар кечирилишига сабаб бўлади. Қолаверса соғлик ва бойлик инсонга боғлаб берилмаган.

@MubashshirAhmad

23k 0 481 30 738

Абу Зарр ва Ilhomiddin Sayid Alim!

Ғазо ҳақидаги постларингиз билан бизнинг кайфиятимизни туширяпсиз. Ширин ҳаётимизни заҳарга айлантиряпсиз. Кайфимизни тарқатиб юборяпсиз.

Бизнинг тинч, осуда ҳаётимизни булғаманг! Бу дунё ҳаётимизга розимиз, еб-ичишимиз етарли, тижоратимиз ривожда, бола-чақамиз билан роҳат-фароғатдамиз.

Кимдир ери учун жон бераётган бўлса, бизга нима?

Келишиб яшаса бўлмайдими?

Мана биз ер ости-ер усти бойликларимизни бошқаларга бериб қўйиб, кам бўлдикми?

Осмон узилиб ерга тушдими?

Газимизни бировга бериб, ўзимиз ўтин-таппи ёқиб ё хор бўлдикми?

Ёнимиздаги икки аждаҳо у ёқда турсин, ҳатто узоқ Европа ва йироқ Америка ҳам бизга ҳушомад қилади.

У қайсар фаластинликларда нима бор?

Бир ҳовуч қумини биров бошига урадими?

Трамп бова ерингга курорт қиламан, виллар қураман, деса, йўқ, деб унга тармашиб ётибди.

Хуллас, бунақа хабарларинг билан ҳаётимизни лойқаламай, бизни тинч қўйинглар, хўпми? 🥺😢

@MubashshirAhmad

21.1k 1 68 110 1k

Ғазо фожеаси даврида яшаганим учун ўзимдан нафратланиб кетаман. Ўзимни ҳеч нарса билан оқлай олмайман.

Еган овқатим, олган нафасим ва кўрган роҳатим мен учун ҳаромга айланёзади.

Қутқарувчи қўлидаги боши мажақланган ва танаси жонсизликдан осилиб қолган мурғак қизчанинг жасадини кўрганда, сиз ҳам шундай ҳолга тушяпсиз, биламан диндошим. Лекин чора қаерда? Бунга нима деб жавоб берамиз?

Постга расм қўймадим. Фейсбук блоклаб қўяди мени. Ҳатто бунда ҳам чорасизман.

@MubashshirAhmad

25.9k 3 175 103 1.4k

Ҳукуматга таклиф ёзилган пост ёки давлат ишлари ҳақида чиққан мақолалар остидаги комментларга эътибор беринг. 99% негатив. Ҳеч ким ҳокимиятга ё яхши келажакка ишонмайди. Қарийб ҳамма аламзада.

Биз давлатимиз ва ҳукуматимизга дўстмиз, душман эмасмиз. Бу даражада салбий фикрларнинг кўпайиши яхшилик аломати эмас. Бу ҳодиса ё жараёнга бефарқ бўлмасликни масъуллардан сўрар эдим. Вазиятни куч билан ушлаб туриш зулм ёки унга бепарво бўлиш хатар ва охири аянчли.

Фикр, виждон ва иймон аҳлининг чақириқ ва огоҳлантиришига қулоқ тутинг. Уларнинг овозини бўғиш ўрнига, маслаҳатини олинг ва жонкуярлигини қадрланг! Сизга дўст айнан улардир! Виждонсиз, ахлоқсиз, динсиз ва фикрсиз каслар эмас.

@MubashshirAhmad


Президент керакли одамларга ТОПШИРИҚ бериб қўйган, "соҳани мамлакатга олиб кириш учун керакли ишларни қилларинг", деб. Аммо топшириқ олганлар саботаж қилиб ўтирипти! Бошқа тавсиф йўқ бу ерда: саботаждан бошқа нарса эмас!! "Исломий" сўзини эшитса қон босими ошиб кетадиганларга мурожат - Исломий молия бу - ИҚТИСОДИЙ тушунча, Британия-ю бошқа иқтисодиётлар фойдаланиб ётган ИҚТИСОДИЙ инструмент. ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ПУЛ КЕРАК! Эшитяпсизларми?

Давлениедан дори-пори ичиб олиб, топшириқни бажаринглар.

👉 Ҳавола

Муҳаммад Шакур

@MubashshirAhmad

21.6k 0 77 34 620

🆘🆘🆘 Assalomu alaykum aziz vatandoshlar, musulmon birodarlar!
Toshkent islom instituti (Oliy ma'had)da Kadrlar bo'limida bir necha yillardan beri samimiy xizmat qilib kelayotgan Abduxalikova Diloram opaning turmush o'rtoqlari, xalqimiz suygan ijodkor, "AROSAT" kinofilmi rejissyori Mansur Vasatiy (Abduxalikov Mansur) hozirda betoblar.😔😔😔
U kishiga jigar ko'chirib o'tkazish amaliyoti uchun mablag' yig'ilmoqda. Jarrohlik amaliyoti zudlik bilan chet elda o'tkazilishi sababidan mazkur xabarni be'tibor qoldirmaysiz degan umiddamiz! 🤍🤍🤍
Ahil vatandoshlarimizni mablag' bilan yoxud duoi xayr bilan YAXSHILIK uchun sababchi bo'lishlarini hamda Mansur aka ham komil shifo topib, xalqimiz ma'rifati yo'lida yanada xayrli xizmatlar qilishlarini Alloh taolodan so'rab qolamiz! 🤲🤲🤲

Karta raqam: 5614 6812 0401 9248
Abduxalikov Mansur

Yaxshilikka dalolat qiluvchi uni qilgan bilan barobar! 🤝

@MubashshirAhmad

22.7k 1 96 40 479

Йўлдаги чуқурларни бартараф қилиш йўли

Туркияда Zabita хизмати бор. Улар назаримда Ички ишлар вазирлиги бўлинмаси, махсус формада юради. Бозорларни, кўчаларни тартибга солади, ҳатто тарозини тўғри ишлашига ҳам улар масъул. Майда ҳуқуқбузарликларга чора кўради.

Яқинда уларнинг яна бир вазифасига гувоҳ бўлдик. Шаҳар кўчаларини айланиб юрган Zabita хизмати йўлда чуқур кўрса тўхтаб, суратга оляпди, йўлларга масъул жиҳатларга юборяпди ва ўнқир-чўқирлик бир кунга қолмай текисланяпти.

Қадимда мусулмон мамлакатларда жорий этилган муҳтасибликнинг аналоги бўлган Zabita хизматига ўхшаш тузилмани ҳукуматимиз ҳам йўлга қўйса бўлар экан.

@MubashshirAhmad

23.4k 0 52 55 1.2k

Баъзимиз ўз заковати билан муваффақиятга эришса, баъзимиз бошқаларнинг аҳмоқлиги эвазига эришади.

Маҳмуд Дарвиш

@MubashshirAhmad

23.2k 1 107 12 724

Мустамлакачимизни улуғлайдиган ҳолга келдик

"Аср шоҳиди" кўрсатуви, 61-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/kWZcPbsxp0Q

©️Azon Global

24.3k 0 39 30 257

Қадрдон синглим!
Ҳижоб қулоқ, бўйин, тўпиқ, амакининг ўғли ва инстаграмни ҳам ўз ичига олади.

Анас Солиҳ

@MubashshirAhmad

28.6k 4 853 87 2.2k

Бир марта бўлса ҳам "билмаслик ҳузури"ни синаб кўринг, эй биродар!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

26k 0 165 41 1k

Forward from: Toshkandi
BlackRock ва Ларри Флинк — «Украинанинг янги эгасими»?
(BlackRock корпорацияси қандай қилиб Украинани ўз назоратига олмоқда)

Бир неча кун аввал BlackRock ва унинг дунёдаги фаолияти ҳақида пост қилгандим. Бу сафар BlackRock’нинг Украинадаги фаолияти ва манфаатлари ҳақидаги маълумотлар билан сиз билан бўлишмоқчиман.

BlackRock корпорацияси — бу шунчаки молиявий компания эмас, балки у жаҳон иқтисодиётидаги энг кучли молиявий ва инвестицион тузилмалардан бири бўлиб, 20 триллион доллардан ортиқ активларни бошқаради. Унинг асосчиси ва раҳбари Ларри Финк АҚШнинг Халқаро муносабатлар бўйича кенгаши аъзоси ва Жаҳон иқтисодий форумининг муҳим доимий иштирокчиларидан бири ҳисобланади.

2022 йилнинг кузида BlackRock Украина билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатади. New York Times нашрига кўра, ўша пайтда Украина президенти Владимир Зеленский ва Ларри Финк мамлакатни тиклаш учун махсус фонд тузишга келишиб олишади. Аммо бу келишувга кўра Украина активлари, жумладан, халқаро ёрдам маблағлари ва мамлакатнинг стратегик корхоналари BlackRock назоратига ўтказилади.

2023 йилда BlackRock Украинадаги гидро ва атом электрстанцияларни бошқаришни ҳам қўлга киритади. Бундан ташқари келишувга кўра агар Киев олинган ташқи қарзларини тўлай олмаса, мамлакатнинг йирик завод ва ресурслари BlackRock ихтиёрига ўтади.

Сиёсатшунос Малек Дудаков фикрига кўра:

«BlackRock сиёсий беқарор бўлган мамлакатларга фаол кириб боради: урушлар, инқирозлар, можаролар — бу улар учун янги имкониятлар. Украина эса — янги “семиз актив”. Урушдан сўнг, у бир неча қисмларга бўлиниб, сотилади. Ер, инфратузилма, энергетика — ҳаммаси арзон нархда олинади».

Америка сиёсий арбоби Роберт Кеннеди кичик (Роберт Кеннедининг каттанинг ўғли ва марҳум Президент Джон Кеннедининг жияни) очиқчасига шундай дейди:

«BlackRock Украинадаги ҳаммани сотиб олди. Мамлакат улкан корпорациялар қўлига ўтди».

Унинг таъкидлашича, Украина ҳукумати мамлакат ҳудудининг камида учдан бир қисмини сотиб юборган. Харидорлар кимлар? — DuPont, Cargill ва Monsanto каби транснационал агрокомпаниялар бўлиб уларнинг барчаси BlackRock’ка тегишли.

BlackRock нафақат инвестиция киритиш билан шуғулланади, балки — у урушдан кейинги ҳудуд ва ерларни тизимли тарзда ўзлаштиради ва фожиаларни даромадга айлантиради.

@alitoshkandi

25.1k 0 195 25 419
20 last posts shown.