Feyzbukdan Muhammad Ikrom aka o'zlari guvoh bo'lgan voqeani yozmoqdalar:
Синов ва ечим.
Эрталабда иккинчи даражали йўлдан чиққан жигули мошинаси асосий даражали йўлда кетаётан иномарка мошинани "биқинига" қарсиллатиб солди.
Жигули эгаси шошиб мошинадан тушдида ўзини айбдорлигини ҳис қилиб иномарка эгасини олдига келиб:
- "ака узр, айб менда, таниш устангиз бўлса мошинани олиб борайлик, тузаттириб бераман", деди.
Иномарка эгаси эса пинагини бузмай табассум билан:
- " биродар, махзун бўлманг, ўзизга ҳеч нарса қилабдику, агар маст холатда мошина бошқарган бўлганизда сиздан зарарни ундириб олардим, ибодатдаги йигитга ўхшаяпсиз, темир топиладиган нарса" деди.
Жигули эгаси шок холатдан чиқмаган, ранги оқариб титраган холда:
- "ака, гаи чақирмай қўяверинг, ўзимиз келишиб оламиз" деб такрорларди.
- хужжатингиз чатоқми?
- хужжатлар жойида, аммо "қоғозбозликлар" ортиқча овворагарчиликлар бўлмаса яхши бўларди дейманда.
- хужжатлар жойида бўлса яхши, ахир мошинангизни олд қисми пачоқ бўлди, гаи келса кўриб, устахонага олиб боришга ва тузатишга маълумотнома ёзиб беради.
Хуллас гаи келди, холатни ўрганди ва иномарка эгасига қараб:
- "ака, нима қиласизлар, келиша олмаган бўлсаларинг иш судга чиқади, суд сизларни "келиштириб" айбдордан хаққингизни ундириб беради, унгача иккови мошина ҳам жарима майдонида сақланади" деди.
"Жарима майдони" деган сўзни эшитган жигули эгаси баттар шокка тушди ва:
- "жон акалар, қизимни турмушга чиқазаяпман, яқинда тўй, тўйниям белгилаб қўйгандим, акани мошиналарини ремонтини қилдириб бераман, фақат жарима, жарима майдони ва суд деманглар" дея ёлбора бошлади.
Иномарка эгаси йигитга қарадида:
- "тўй қачон ука" деди.
Жигули эгаси югурлаб мошинасидан бир даста хатни олиб келиб акага кўрсатди:
- "мана ака, фалон куни тўй, шуни ташвишлари билан бўлиб шунақа бўлиб қолдида" дея "кечиринглар" дегандек қараб турарди.
- "шу хатдан биттасини менга беринг бўлади, сиз бориб мошинангизни таъмирлатиб, тўйни харакатини қилаверинг, мен мошинамни ўзим тузаттириб оламан"
Иномарка эгасининг гапини эшитган атрофдаги томошабинлар бир - бирларига қараб "ия, шунақасиям бўларканми" деб паст овозда гапиришар, жигули эгаси ҳам қулоқларига ишонмагандай, "ростданми ака, ҳазиллашмаяпсизми?" дея бир гапни такрорларди холос.
Гаи ходими ҳам бу ечимдан кўнгли тўлди шекилли:
- "майли, сиз шунчалик одамгарчилик қилдингиз, мен ҳам жаримага тортмайман, фақат кейин муаммо чиқмаса бўлди" деди.
- "бизни лафзимиз жонимизданда қимматроқ, хотиржам бўлинг, аммо тўйга насиб қилса албатта борамиз, Аллоҳ фарзандларингизни никоҳларини хайрли қилсин.
Аллоҳ сиз ва бизни молимиз билан синади, синовлардан омонликда Ўзига хамд айтиб ўтишлик насиб қилсин".
Аканинг гапларини атрофдагилар маъқуллаб дуо қилар эканлар, бир четда воқеани эшитиб шошиб келган жигули эгасини 10 ёшлар атрофидаги ўғли отасини қучоқлаганича турар, яна четроқда эса боланинг онаси қўлларини дуога очиб нималарнидир пичирлаб дуо қиларди.
Томоша тугади, ҳар ким ўз кундалик ишлари билан машғул бўлиш учун тарқади.
Иномарка эгаси ҳам "алхамдулиллах, Роббим меҳрибонсан, бундан ёмони ҳам бўлиши мумкин эдику" дея қўлидаги тўйхатни чўнтагига солдида мошинасини устахона томонга хайдаб кетди.
Воқени кузатиб туриб "машааллоҳ, Аллоҳдан келган синовни уришмай, жанжал қилмай ҳам ечим топилса бўларкану, динимиз гўзал, мусулмонлик бахт, алхамдулиллах " деб мен ҳам ортга қайтдим.
@abdullatif_blog