Xattob_Uz🌙


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


☪️"Умар ибн Хаттоб"жоме масжиди
Телеграм сахифаси👇
@Xattob_Uz расмий, илмий ва маърифий канали.

YouTube 👇
https://youtube.com/channel/UCI34FXJ1xGbMGlq7wKnY16g

Savol yo'llash uchun: @Xattob_uzbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
08 -- 15.11.2024 - йил.
🟩 Субхи      --   05:40
✅ Бомдод  --   06:20
🟧 Куёш       --   06:55
🟧Киём        --.  12:05
✅ Пешин    --   13:00
✅ Аср          --   15:30
✅Шом         --   17:10
✅Хуфтон    --   19:00


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллохнинг мўжизасини кўришни Сизга хам илиндим. шотут деб ўйлабман!!!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума_суҳбати #sevimli #banda
🗣 Мавзу: АЛЛОҲ ТАОЛОГА СЕВИМЛИ БАНДАЛАР

🎙 Равшанбой домла Раимқулов
- Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Лаби зах” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кўк кит Ер юзидаги бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. У овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ истеъмол қилиши керак.

Бир кунига 3,5 тонна емишни ризқини биттагина маҳлуқига етказиб қўйган Зот ҳақида билатуриб, ўзингнинг ризқинг хусусида безовта бўляпсанми?!

Аллоҳдан ёрдам сўра,
ризқ сабабларини ушла
ва Аллоҳга ишон
!!!


# ТАФАККУР...

​​БУРГУТДАН ИБРАТ

Бургутлар жуда узоқ, 70-80
йилгача яшайди. Аммо бу
ёшга етиш учун 40 ёшида
жудаям қийин шартни бўйнига
олишига тўғри келади.

Яъни, бундай: 40 ёшда бургутнинг тирноқлари қаттиқлашиб, эгилувчанлигини(эластиклик) йўқотгани сабабли, ўлжасини тутолмайдиган бўлиб қолади. Ов қилолмайди. Тумшуғи ўсиб, кўксига қараб қайрилади. Қанотлари қарийди, оғирлашади. Патлари қалинлашиб, учиш машаққатга айланади.

Бу ҳолатда бургут икки йўлдан бирини танлашга мажбур: ё ўлим ёки янгидан ҳаёт бошлаш учун азобли ва жуда оғир ўтадиган юз эллик кунлик муддат.
Бургут иккинчи йўлни танласа, тоғ тепасидан, баланд қоядан уя вазифасини ўтайдиган муносиб жой топади. Ке­йин тумшуғини қоя деворига қаттиқ-қаттиқ ура бошлайди.

Ниҳоят тумшуғи узилиб тушади. Бир муддат кутгандан сўнг, ўсиб чиққан янги тумшуғи билан тирноқларини узиб ташлайди. То янги тирноқлар ўсиб чиққунча, оғир ва қалин патларини юлади.

Азоб ва матонат билан ўтган беш ой бургутга яна йигирма йил, балки ундан ҳам узоқроқ ҳаёт кечиришига йўл очади. Беш ойдан кейин бургут машҳур янгидан туғилиш парвози учун қанот қоқади!..

...Баъзан инсонларга ҳам бургутлардек йўл тутиш зарур бўлади. Яъни, тақдири синиб, "хаммаси тугади"-дея тушкунликка тушган жойида, қайта тикланиш учун, уни орқага тортадиган, келажак йўлини тўсадиган ёмон хотиралар, ёмон одатлардан воз кечиши керак бўлади.

Осон бўлмайди албатта, лекин бир нарса дилга умид беради – бу қийинчиликлар бургутдаги каби яна-да баланд, яна-да шавқли, зафарли парвозларга йўл очади!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Mushohada, #ajrimlar

⚡️ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБ, ОҚИБАТ ВА ЕЧИМ

📝Ҳурматли юртдошлар, muslim.uz портали ижодкорлари сиз азиз мухлисларимизга янги "Мушоҳада" номидаги лойиҳани тақдим этмоқда. Унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар, турли ижтимоий иллатларга динимиз таълимотидаги ечимлар ҳақида уламолар, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари бериб борилади, иншааллоҳ.

🕊Тўй – деса халқимиз борини беришга тайёр. Тўй куни тўйхонага дабдаба билан кириб келган икки ёшнинг бахтли онларини кўриб ҳамманинг севинчи ичига сиғмайди. Қани энди, мана шу хурсандчилик билан бошланган янги ҳаёт остонаси, бир умр мустаҳкам бўлса. Минг афсуски не не умидлар билан боғланган никоҳ ришталари гоҳида йил, гоҳида ой баъзида эса кун ўтмай узиляпти. Турли арзимаган сабаблар билан ёш оилалар барбод бўляпти...

▶️FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
01 -- 08.11.2024 - йил.
🟩 Субхи      --   05:35
✅ Бомдод  --   06:15
🟧 Куёш       --   06:50
🟧Киём        --.  12:05
✅ Пешин    --   13:00
✅ Аср          --   15:40
✅Шом         --   17:20
✅Хуфтон    --   19:05

3.8k 0 109 2 24

Бирдам, ҳамжиҳат мусулмонлар орасига душманчилик киритилди.Салафийларнинг қилаётган бу каби ҳаракатлари нафақат мусулмончилик, балки инсонийликка ҳам мос келмайдиган ваҳшийликдан бошқа эмасдир .

МАЪРУФЖОН ХОЛДОРБОЙ угли УМАР ИБН ХАТТОБ жомиъ Масжиди имом ноиби


Марҳумларга тиловат савобини бағишлаш масаласида салафийларга раддия
ОГОҲ БЎЛИНГ !!!

Ўзбек ҳалқининг гўзал одатларидан бири маййит чиққан ҳонадон аҳлига таъзия изҳор этиб, ўтганлар ҳаққига Қуръон оятларидан тиловат қилиб, савобини бағишлашдир. Бу одат аслида ҳалқимизга Ислом дини таълимоти асосида кириб келган. Қуръон оятлари нафақат марҳумларга ҳатто уни ўқигувчиларнинг ўзига ҳам манфаатлидир. Аҳли суннат таълимоти бўйича, тириклар томондан қилинган яхши ишларнинг савоби албатта, марҳумларга етиб боради. Бу этиқод ҳалқимизнинг қон-қонига синггиб кетганки, ҳатто уни Ислом дини илмларидан тўлиқ хабари йўқлар ҳам билади. Маҳалла-кўй, таниш-билишлар орасида таъзия бўлса, дарҳол бориб ҳонадон эгаларига тасалли бериб, фотиҳа ўқиб келиш одати ҳам шундандир.

Аммо, кейинги даврларда янги чиққан айрим адашган тоифаларнинг талқин қилишича, Қуръон ўқиб савобини ўтганларга бағишлашнинг фойдаси йўқ эмиш. Такфирчи салафийларнинг раҳнамоларидан бири саналмиш, ибн Бознинг “Ал-фатава”, деб номланган китобида бу ҳақда қуйидаги маълумотни учратасиз:

“ان قراءة القرءان على أموات المسلمين ضلال”

Яъни, “мусулмонларнинг ўликларига Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш ҳаромдир!”.

Ибн Бознинг бу фатвоси салафи-солиҳлар жумлаи жаҳон аҳли сунна мусулмонларининг фикрига хилофдир. Шу билан бирга унинг бу ва бу каби бошқа бидъатлари тинч-тотув яшаб келаётган мусулмон миллатлар орасида фитна, адоват ва ихтилоф уруғларини сочувчи омил вазифасини ҳам ўтаб берди.

Маййитларга тиловат савобининг етиб бориши уммати муҳаммадиянинг ижмоъси билан исботланган. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг машҳур “Ал-азкор” номли асарида айтади:

”Тириклар дуосининг ўтганларга манфаъати бор, амалларнинг савоби ҳам етиб боради, деб уламолар ижмоъ қилганлар”.

Шунингдек, имом Нававий ҳазратлари имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагича ривоят қилган:

ويستحب أن يُقرأ عند الميّت شىء من القرءان وإن ختموا القرءان عنده كان حسنًا

Яъни, “маййитнинг қабри олдида Қуръон оятларидан ўқишлик мустаҳабдир, агар Қуръоннинг ҳаммасини ўқиб хатм қилинса, янада яхши бўлади”.

Имом Шофеъийнинг бу сўзлари “тиловат савобини бағишлаш ҳаром”, деган салафийларнинг барчасига қарши ҳужжат бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам, اللهم اغفر لاهل البقيع , “Эй Аллоҳ Бақиъ қабристон аҳлини кечиргин”, деб дуо қилганлари машҳур ҳадисларда келган. Ва яна, жаноза намозининг ўзида ҳам учинчи такбирдан кейинги ўқиладиган дуода “тирикларимиз ва ўтганларимизнинг гуноҳларидан ўт”, деб дуо қилинади. Бу дуони ҳатто ўша ибн Бознинг ўзи ҳам, издошлари ҳам ўқиб келишади.

Маъқал ибн Ясорнинг ҳадисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:

اقرءوا يـس على موتاكم

“Ўликларингизга Ясин сурасини ўқинглар”, деган тавсиялари айтилган.

Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилган бир ҳадисда айтилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кун қабристондан ўтар экан, тўсатдан икки ёнма-ён қабр олдида тўхтайдилар ва асҳобларига бирон новда келтиришни буюрадилар. Асҳоблар дарҳол хурмо новдасини келтиради, Расулуллоҳ новдани иккига бўлиб, иккала қабр устига санчиб қўяди. Бу ҳолга ажабланиб қараб турган саҳобаларга Ул зот: “Шу икки қабр эгалари қабрида азоб чекишмоқда, уларнинг бири бавлидан сақланмас, иккинчиси эса бировларнинг айбини ташиб чақимчилик қилар эди. Зора, шу новда қуригунча уларнинг азоби енгиллашса..”, дедилар. Худди шу ҳадиснинг шарҳида имом Нававий айтганларки: “Оддий бир новданинг айтган тасбиҳларидан қабр аҳлига манфаат бўлса, инсон зоти ўқиган оятларнинг қандай нафи бўлмасин?! Албатта, Қуръон оятларининг нафи новданинг тасбиҳидан кўпроқ бўлади”.

Бу каби ҳужжат далилларни кўплаб келтириш мумкин. Қадимдан мағрибу-машриқ мусулмонлари ўқилган оятларнинг савоби марҳумларга етади, деб эътиқод қилиб келган. Кейинги даврларда салафийлар пайдо бўлди-ю уммат қабристонлари пайҳон қилинди. Улар томондан мусулмонлар аввал мушрикка чиқарилди сўнгра эса, аллома-ю авлиёларнинг мақбаралари бузиб ташланди, портлатилди.


#xabar #uchrashuv
🗣ЎЗБЕКИСТОН УЛАМОЛАРИ АФҒОНИСТОНДА САМАРАЛИ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗДИ

🟢Шу йилнинг 23-26 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Афғонистонда хизмат сафарида бўлди.

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Бош вазири ўринбосари Абдулсалом Ҳанафий, Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Нур Муҳаммад Сақиб, Олий таълим вазири Неда Муҳаммад Надим, Балҳ вилояти ҳокими ўринбосари Абдулходи Абу Идрис ва Кобул уламолар кенгаши раиси Муҳаммад Руҳоний кабилар билан мулоқот ўтказди.

💬Учрашувларда томонлар сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётгани, турли йўналишлардаги ҳамкорлик муносабатлари, яқин қўшничилик ва дўстлик алоқалари мустаҳкамланаётганини таъкидладилар.

😄Хусусан, Афғонистон томони давлатимиз раҳбари бир неча бор дунё ҳамжамиятига ушбу юртда тинч ва осуда ҳаёт учун тақдим этган ташаббуслари ўзининг ижобий самарасини бераётганини алоҳида қайд этдилар. Айниқса, Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига ва унинг амалдаги ҳокимиятига ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, тинчлик қарор топиши ва долзарб муаммоларни ҳал этишдаги ёрдамлари юқори баҳоланди.

Ўз навбатида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тараққиётининг янги даврида барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада ҳам кенг кўламли ўзгаришлар бўлаётгани, хусусан, янги масжид-мадрасалар, очилаётгани, Қуръони карим курслари фаолият юритаётгани, Фатво маркази иш бошлагани, ҳаж ва умра қилувчилар сони ошаётгани ва Ислом цивилизацияси маркази каби йирик лойиҳалар ишга туширилаётганини алоҳида қайд этдилар. Ўзбекистон уламоларининг Афғонистон диёрига тарихий ташрифи ҳам мана шундай янгиланишларнинг узвий давоми экани эътироф этилди.


🤝 Дин пешволари ўзбек ва афғон халқларини азал-азалдан ягона дин, муштарак мақсадлар бирлаштириб туришини ифодалаш баробарида уламолар ҳамкорлигини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот, таълим-тарбия, ўзаро тажриба алмашиш, малака ошириш ва диний-маърифий йўналишларда алоқаларни жорий этиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

🟢Афғонистонлик мутасаддилар Ўзбекистон замини қадим-қадимдан илм-маърифат тараққий этган юрт экани, дунё тамаддунига ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк мутафаккирлар етишиб чиққанини эътироф этиш баробарида айни кунларда ҳам ушбу диёрда турли соҳалар жадал равнақ топаётгани, айниқса, диний соҳада яхши натижаларга эришилаётганини эътироф этдилар. Хусусан, Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Нур Муҳаммад Сақиб жаноблари жорий йил март ойидаги Ўзбекистонга қилган ташрифи жуда катта таассурот қолдирганини мамнуният билан эсга олди.

Мезбонлар Балҳ вилоятида Имом Бухорий мадрасаси бунёд этилаётгани, Ўзбекистон – Афғонистон чегарасида барпо этилган “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ҳамда инсонпарварлик ёрдамлари учун Афғонистон халқи номидан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига миннатдорлик изҳор этдилар.


🕌 Сафар асносида мамлакатимиз томонидан барпо этилаётган Балҳ вилоятидаги Имом ал-Бухорий мадрасаси, Мозори Шариф шаҳрида жойлашган “Равзаи Шариф” масжид-мажмуаси, Кобул шаҳридаги “Пағмон қасри” мажмуаси кабиларни зиёрат қилинди. Шунингдек, Кобул шаҳрида жойлашган “Бобур” қадамжосида Қуръони карим тиловат қилиниб, буюк шоир, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур руҳи шод этилди.

💬 Ўзбекистон уламоларининг Афғонистон сафари икки мамлакат дин пешволари ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққани билан аҳамиятли бўлди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ИБН СИНОНИНГ СЎНГИ НАСИҲАТИ

Табибларнинг улуғи Ибн Сино кунлардан бирида қаттиқ оғриб, кўрпа-тўшак қилиб ётиб олибди. Ибн Синонинг шогирдлари, энг яқин дўст-биродарлари йиғилишибди. Улар яхши сўз айтиб, улуғ табибнинг кўнглини кўтаришга, кайфиятини яхшилашга ҳаракат қилишса, шогирдлари уни дори-дармонлар билан даволашга киришибдилар. Ўлими яқинлигини сезган Ибн Сино шогирдларига шундай дебди: — Эй, шогирдларим, менинг куним битган кўринади. Шу боисдан мени даволайман, деб беҳудага ҳаракат қилманглар. Вафот этсам, йиғи-сиғи, оҳ-воҳ қилиб ўтирманглар. Фақат ҳақимга дуо қилиб, онда-сонда қабримни зиёрат қилсанглар бас. Ва яна, устоз оламдан ўтди, энди табобат оқсайди, деб ҳам қайғурманглар. Ўрнимга бешта зўр табибни қолдириб кетмоқдаман. Шуларнинг маслаҳатларига доимо амал қилинглар, бошқаларни ҳам шунга даъват этинглар, — дебди. Шогирдлардан бири: — Устоз, сиз айтган табиблар кимлар экан? — деб сўрабди. Шунда Ибн Сино: — Мен қолдириб кетаётган зўр табибларимнинг бири — тозалик, иккинчиси — парҳез, учинчиси — бадан тарбиядир. Ва қолган иккиси мижоз ва кайфият ҳисобланади. Доимо покиза, озода бўлишлик, дуч келган овқатни ея бермаслик, апил-тапил овқатланмаслик, парҳез ва меъёрни билишлик, ичкиликка ружу қўймаслик, бадан аъзоларини ҳаракатсиз қолдирмаслик, мижозни унутмаслик ва ниҳоят, кайфиятни яхши тутишга ҳаракат қилиш лозим. Айтганларимга амал қилинса, касалланиш у ёқда турсин, ҳаттоки бевақт ўлим ҳам орқага чекиниши мумкин.

https://t.me/al_aminuz

@at_tavfiquz✅️Jidda.uz✅️

https://t.me/Dostlar_uz_kanali


Мусулмонни кофир деб ҳукм чиқаришнинг хатари .

Бугунги кундаги кенг тарқалиб бораётган ихтилофлардан бири "Такфирчилик" масаласидир. "Такфир" тушунчаси "бировни кофирга чиқариш", "кофир деб ҳисоблаш" деган маъноларни англатади. Аллоҳ таоло бу борада Нисо сураси 94-оятда шундай марҳамат қилади:
"Сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар".
Аллоҳ таоло бу ояти каримада шошма-шошарлик қилиб кимнидир диндан чиққанликка ҳукм қилишдан қайтаряпти. Бундан ташқари бу борада кўплаб ҳадислар ҳам бизгача келгандир. Хусусан, Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда "Уч нарса имоннинг аслидандир. “Ла илаҳа иллаллоҳ" деган кимсага тегмаслик, уни гуноҳи туфайли “кофир" демаймиз, амали туфайли Исломдан чиқармаймиз” дейилган.
Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон киши бошқа диндошига нисбатан қандай муносабатда бўлиши борасида аниқ ҳукм берилмоқда. Бошқа бир ҳадисда эса:
"Ким мўъмин кишини кофирга чиқарса, уни ўлдиргандек (гуноҳкор) бўлади" (Имом Бухорий ривоят қилган).
Ушбу ҳадисга шарҳ ёзган уламоларимиз: “Мусулмонни ўлдирган қотил қанча гуноҳ олса мусулмон инсонни “кофир" деб ҳукм қилган кимса ҳам худди шундай гуноҳкор бўлади", деганлар.
Айтиш жоизки бугунги кунда бунга ўхшаш ихтилофли масалалар жуда кўплаб учрамоқда. Аммо мўътабар мазҳабимиз ва ишончли устозлар, олим уламоларимиз назари билан қарасак уларнинг қилаётган даъволари нечоғлик асоссиз ва саёз эканлигини кўришимиз мумкин.
Аллоҳ таоло ҳеч биримизни тўғри йўлдан адаштирмасин, мана шундай динимиз душманларининг олиб бораётган ишларига муносиб қаршилик қилиб келаётган устозларимизни Ўз паноҳида асрасин.


Жидда масжидидаги бир имом ўзининг касаллиги ҳақида айтади:
“Кунларнинг бирида иштаҳам бўғилди, кейин вақт ўтиши билан
умуман овқатни ҳидига чидолмайдиган бўлдим. Касалхонага бориб
таҳлил қилдирганимда натижаси анча жиддий чиқди.
Текширтирган еримдаги натижаларга қониқмадимда, бошқа ерга
бордим. Энг катта касалхонага бориб текширтирдим. Натижаси бир
хил. Жигар саратони (сероз печени). Менга 2 ой умрим қолганини
айтишди.
Катта танишларимга натижамни кўрсатиб гаплашидим.
Улардан бири жигарнинг олиб бошқа қўйдирса бўлар эди. Лекин
кеч қогансан.
Ўзи аслида аввал ҳеч қандай аломат бўлмаган. Илк
мартта аломат бўлганда бориб текширтирдим. Шунақа
касалхоналардан 4 тасига бордим лекин жавоб айни ва мен оҳири
таслим бўлдим. Энг катта фожиа бу ҳабарни отамга айтишимда эди.
Фарзандининг ўлимига 2 ой қолган отанинг эшитгандаги ҳолатини
тасаввур қилдим. Лекин ноиложман отамга бориб айтдим. Биринчи
оғизларидан чиққан сўз “Алҳамдулиллаҳ” бўлди. Сени ҳолатинг
бошқаларникидан яхши дедилар. Чунки баъзи инсонлар бор
эрталаб уйдан чиқиб кетади қачон ўлим келишини билмасдан
уларга ўлим етиб тўсатдан ўлади. Ҳамма ишларингни тўхтатиб
қайтишга тайёргарлик кўргин дедилар. Отамни гапларидан ҳурсанд
бўлдим. Ва шундан бошлаб бир уйда ўтириб Роббим билан ҳоли
қолиб Қуръон тиловатларида ўтказдим вақтимни. Ёнимда фақат
седана турар эди. Асал билан зам-зам суви турар эди. Чунки бошқа
нарсани истеъмол қила олмасдим. Шу тарзда кунлар ўтиб иштаҳам
очилишни бошлади. Мен ҳайрон бўлдим. Нимага иштаҳам
очилябди. Менга табиблар кетиш вақтлари жуда ҳам қаттиқ
оғриқлар бўлади деб айтишганди. Менда эса акси бўлди. Шунинг
учун ҳам мен кўпроқ Аллоҳга ибодат қилиб олишликка шошилар
эдим. Мен таомларни оз-оздан ейишни бошладим ва шундай
қилиб 2 ой вақт ўтди. Бу вақт орасида ҳар соатда ўлимимни кутар
эдим. Мен аҳволим яхшиланиб ҳеч ҳам ўлимдан ҳабар бўлмагани
учун мен касалхонага таҳлилга бордим. Табиблар ҳайрон, таҳлилни
қайта қайта қилишди. Шунда бош врач мендан жигарни бошқа
қўйдирдизми ? деб сўради. Мен шунда йўқ мен фақат Қуръон
ўқидим ҳеч қаерга чиқмадим. Шунда табиб курсисидан туриб ерга
узоқ сажда қилди. Улар айтдилар Аллоҳ таоло касал жигарни
жисмингиздан кеткизиб, мутлақо янги бўлган жигар ўстирибди. Эй
Роббим Сенга холис қайтган бандангни шундай ҳам
мукофотлайсанми, Китобингни шунчалик ҳам шифо қилиб
қўясанми деб йиғлардим. Энди Қуръон менинг ҳаётимга
айланишини ҳоҳлардим” деб қиссасини тугатди имом


Жума намозидан фото лавхалар


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
25.10--01.11.2024 - й.
🟩 Субхи      --   05:25
✅ Бомдод  --   06:05
🟧 Куёш       --   06:40
🟧Киём        --.  12:05
✅ Пешин    --   13:00
✅ Аср          --   15:50
✅Шом         --   17:30
✅Хуфтон    --   19:10

18 last posts shown.