AHLI SUNNA | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#иқтибос

"Шаҳодат калимасини айтадиган ва қиблага юзланадиган мусулмонларни кофирга чиқариш бу катта хатодир. Мингта куфрда айблашга лойиқ бўлган кишиларни кофирга чиқармай хато қилиш – битта мусулмоннинг қонини ноҳақ ҳукм билан ҳалол қилишдан енгилдир".

©️Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#Ақида #ихтилоф #раддия

Гуноҳи кабира...

“ал-Ақоид ан-насафия” асарида Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ан-Насафий роҳимаҳуллоҳ:

Кабира (гуноҳ) мўмин бандани имондан чиқармайди ва уни куфрга киритмайди.

Гуноҳлар икки турга бўлинади. Кабира ва сагира (катта ва кичик) гуноҳларга.

Катта гуноҳларнинг сони чекланган. Одам ўлдириш, зино қилиш, сеҳр-жоду ишлатиш, ота-онага оқ бўлиш, судхўрлик қилиш кабилар. Уларни тўққизтадан то уч юзгача саналган.

Гуноҳларни модомики ҳалол санамаса кофир бўлмайди балки фосиқ (гуноҳкор мўмин) бўлади.
Хавориж тоифаси катта гуноҳ қилган кимсани кофир бўлади, дейдилар.

Бу қоида уларга раддия сифатида айтилган.

Муҳаммад Абдураҳманов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 "КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!

🎙Соатмурод домла Примов
Тошкент ислом институти проректори

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ақида #васила #Мотуридийлик

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобаларни ВАСИЛА қилишдаги салаф уламоларининг раъйлари

Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

✍️ таржимон ва дубляж устаси Абдуллоҳ домла Ғуломов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: Bugunning muhim mavzusi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube


​​ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ЭГАСИ

الإمام الماتريدي رحمه الله استدل بقوله عز وجل: ﴿مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ﴾ على قدم صفات التكوين وجواز تسمية الرب بأسماء لم يظهر أثرها:

قال الشيخ رحمه الله:
«ولذلك قلنا نحن: هو خالق لم يزل، ورحيم لم يزل، وجواد لم يزل، وسميع لم يزل - وإن كان ما عليه وقع ذلك لم يكن - وكذلك نقول: هو رب كل شيء، وإله كل شيء في الأزل - وإن كانت الأَشياء حادثة - كما قال: ﴿مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ﴾ وإن كان اليومُ بعدُ غير حادثٍ. وباللَّه التوفيق».

Имом Мотуридий роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ азза ва жалланинг «У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси» (Фотиҳа сураси 4-оят) сўзидан «Таквин» - яратиш сифатининг қадим экани ва асари зоҳир бўлмаган, яъни ҳали рўй бермаган нарсаларга Роббни нисбатини бериш жоиз эканига далил оладилар:

Шайх роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Шу боис ҳам биз айтамиз: У Зот азалдан Холиқдир, азалдан Роҳиймдир, азалдан Жаваад - яхшилик қилувчидир, азалдан Самийъ - эшитувчидир, гарчи бу сифатлар воқеъликда содир бўлмаганида ҳам. (Яъни, Аллоҳ таоло махлуқотларини яратишдан олдин ҳам Холиқ эди. Уларга яхшилик қилишидан олдин ҳам Жаваад эди. Уларнинг сўзларини яратишдан олдин ҳам Самийъ эди).

Шунингдек, У Зот азалдан барча нарсаларнинг Робби ва барча нарсаларнинг Илоҳи, деб айтамиз. Гарчи, бу нарсалар пайдо бўлувчи бўлса ҳам. Чунки, Аллоҳ таоло «У қиёмат кунининг эгаси», деб марҳамат қилди. Ҳали ҳанузгача ўша кун (қиёмат куни) рўй бергани йўқ. Тавфиқ Аллоҳдандир!».

✍️ Имом Мотуридий роҳимаҳуллоҳ

📖 «Таъвилоту Аҳли сунна» асаридан

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


АБУ ҲАНИФАНИНГ ИЛМ МАЖЛИСИДАГИ ҲАМРОҲЛАРИ

«كيف يقدر أبو حنيفة يخطئ ومعه مثل أبي يوسف وزفر في قياسهما؛
ومثل يحيى بن أبي زائدة وحفص بن غياث وحبان في حفظهم الحديث؛
والقاسم بن معن في معرفته باللغة والعربية
وداود الطائي وفضيل بن عياض في زهدهما وورعهما؛
من كان هؤلاء جلساؤه لم يكد يخطئ لأنه إن أخطأ ردوه».

✍️ الإمام وكيع بن الجراح رضي الله عنه

«Абу Ҳанифа қандай қилиб хато қилиши мумкин?! Ахир қиёс илмида у киши билан Абу Юсуф ва Зуфар бирга бўлган бўлса;

Ҳадис ёд олишда Яҳё ибн Абу Зоида, Ҳафс ибн Ғиёс ва Ҳиббон бирга бўлган бўлса;

Араб тилини билишда Қосим ибн Маън бирга бўлган бўлса;

Зуҳд ва тақвода Довуд Тоий ва Фузайл ибн Иёз бирга бўлган бўлса;

Ушбу кишилар билан бир мажлисда ўтирган киши хато қилиши мумкин эмас! Агар хато қилганида албатта, раддия беришган бўлар эди!».

✍️ Имом Вакиъ ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 АЛЛОҲ ТАОЛО СУЙГАН БАНДАЛАР

🎙Муҳаммадёқуб домла Абдулҳакимов

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани “Абдуллоҳ ибн Хузофа” жоме масжиди имом-хатиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Нур Aллоҳ таолонинг исмларидан биридир. Aллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Aллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир".
У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам исмларидан биридир. Aллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Дарҳақиқат, сизларга Aллоҳдан нур ва очиқ-ойдин китоб келди".
У шунингдек, Қуръони каримнинг исмларидан ҳам биридир. Aллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Сизларга очиқ-ойдин нурни нозил қилдик".

"Ҳали ҳануз эслайман, устозимиз Усулуд дин факултети катта ўқитувчиси Доктор Масмуъ Aбу Толиб роҳимаҳуллоҳ Каҳф сурасининг тафсирини бизларга дарс қилиб ўтиб бераётганларида: "Нур Aллоҳ нур Қуръонни нур пайғамбарига нозил қилган", деган эдилар. Дарс хонаси такбир билан жаранглаган эди".

صلى الله على نبينا محمد وعلى آله وصحبه وسلم

✍️ Доктор Aҳмад Саъд Даманҳурий

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#сохта_салафийларга_раддия

Ал-Фиқхул акбарни шориҳи, замонимиз олими Аллома Низол Иброхим ҳафизаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинган "Фиқхул акбар" рисоласини инкор қилувчилар ҳақида қуйидагича ёзади:
وهذ الكتاب قد أملاه الإمام الأعظم رضي الله عنه ردا علي المعتزلة وغيرهم. ولم ينكره أحد من أهل المذهب ولا من غيرهم إلا شرذمة لا يؤبه قولهم.
"Ушбу китобни имоми Аъзам разияллоҳу анҳу мўътазила ва бошқа тоифаларга раддия ўлароқ имло қилганлар. Уни мазҳаб аҳлидан ва бошқалардан бирортаси инкор қилмаган. Фақатгина гаплари аҳамиятсиз бўлган озчилик инкор қилади холос".

©️Аллома Низол Иброхим ҳафизахуллоҳ

📚 Ал-Фиқҳул акбарнинг "Ал-Бадрул анвар" номли шарҳи

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#иқтибос

أوّل العلم الصّمت ، والثّاني الاستماع ، والثّالث الحفظ ، والرّابع العمل به ، والخامس نشره" (الجاحظ)

"Илмнинг аввали — жим туриш;
Иккинчи даражаси — тинглаш;
Учинчи даражаси — ёдлаш;
Тўртинчи даражаси — унга амал қилиш;
Бешинчи даражаси — уни тарқатишдир".

©️Жоҳиз

Мулоҳаза: Ҳозирда айрим ёшлар илмни ишончли уламолар ҳузурида таълим олмасдан, ёдламасдан, унга амал қилмасдан аввал — тарқатишга ошиқишмоқда. Натижада турли ихтилофларнинг урчишига сабабчи бўлишмоқда.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#Аҳли_сунна_вал_жамоа #иқтибос

Билингки, “Ахли сунна ва жамоа” бу – Имом Абул Ҳасан Ашъарий ва ҳидоят Имоми Абу Мансур Мотуридий раҳимахумаллоҳга эргашганлардир. Улар салафи солиҳларга ҳамда тўрт мазҳаб: ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалийларнинг фозилларига эргашган жамоадир. Мана шулар бу умматнинг катта қисмидирлар ва ҳақ диннинг имомларидирлар.

© Аллома Низол Иброҳим ҳафизахуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#уламоларга_эҳтиром #иқтибос

"Уламолардан илм олмаган, улар билан узоқ вақт бирга бўлмаган ва уларнинг одобларини ўрганмаган киши қандай қилиб уламоларнинг қийматини билиши мумкин?! Бундай кимсаларнинг тили ва "қалами" уламоларга узатилишидан ва муносабатида ихтилоф одобига риоя қилмаслигидан ажабланмаса ҳам бўлади!".

©️Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


#Тақлид #иқтибос

Имом Саффорийний Ал-Ҳанбалий (ҳижрий 1188 йилда вафот этган) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"يجب تقليد أحد أئمة الإسلام الأربع في هذه الأزمنة والصقوع، ومن نهى عن ذلك: فمبتدع، بل متزندق"
"Ҳозирги замон ва маконда Ислом оламидаги тўртта имомлардан бирига тақлид қилиш вожибдир. Ким бундан қайтарса, у ё бидъатчи ёки зиндиқдир".

Мулоҳаза: Тўртта имомдан мурод: Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдирлар (Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин). Ушбу имомларнинг барчалари Расули акрам алайҳиссаломнинг суннатларига тўлиқ эргашишган.

✍🏻 Абдулатиф Турсунов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


"Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмассан!" (Исро сураси, 37-оят).

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


«Мазҳабга эмас, салафларга эргашиш керак»ми?

Салафийларнинг яна бир даъвоси «Мазҳабга эмас, салафларга эргшашиш керак». Мана шу сўзни айтаётган салафийга: «Бу фикрга қаердан келдинг», деб савол берсангиз, у: «Албоний, Усаймин ва Ибн Бозларнинг маърузасидан ёки китобидан ўқиб шу фикрни айтганларини эшитдим», дейди. Фаразан тўрт мазҳаб имомига эргашмай, салафларнинг йўлидан юрадиган бўлсак, ўша салафларнинг сўзини, йўлини қандай топамиз, десак, салафийлар: «Албоний, Усаймин, Ибн Боз ва бошқа олимлар ўз китоблари ва маърузаларида салафлар йўлини баён қилиб, фиқҳий масалаларни айтишган. Биз ўшанга амал қилсак бўлди», дейди. Биз шунда у салафийга: «Демак, сен ҳам салафларнинг эмас, ўша Албонийларнинг йўлига эргашаятган экансанда», деймиз. Аслида, Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳга эргашиш салафлар йўлини маҳкам тутишдир. Чунки, Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ тобеин яъни салаф бўлганлар. Шунингдек, қолган уч мазҳаб имоми Албоний, Усайминдан кўра салафлар даврига яқин яшаган ва уларнинг йўлини булардан кўра яхши билишган.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!
#ихтилофдан_сақланиш

Гоҳида, мустаҳаб бўлган амалларда ҳар-хилликни келтириб чиқариб, шариатимизда ҳаром саналган – ўзаро ихтилофларга сабабчи бўлинмоқда. Улардан: “Нега бундай ихтилоф чиқармоқдасиз?”, – деб сўралса, “Биз Қуръон ва ҳадисга амал қиламиз” ёки “Шу масалада Шофеъий мазҳабнинг йўлини тутганмиз”, – дейишади. Алоҳида таъкидлаймизки, фиқҳий мазҳабларга амал қилиш – Қуръон ва суннатга мукаммал амал қилишдир! У мазҳабдан бир масалани, бошқа мазҳабдан бошқа масалани олишни уламоларимиз “талфиқ” дейдилар ва бунинг ҳукми ҳам – ҳаромдир. Ҳаром ишни қилиш эса – катта гуноҳдир. Юртимизда бу ихтилофларнинг ечими сифатида – минг йиллардан бери синалган ва давом этиб келаётган Аҳли сунна вал-жамоа эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига амал қилиш, деб биламиз. Ана шунда бутун куч-ғайратимиз, ҳимматимиз бир-биримизга душманчилик эмас, фойдали ишларга сарф бўлади.
Ихтилофлар ва фирқаларга бўлиниш, натижада уруш-жанжал ва низолар келтириб чиқариш ҳаром амал эканига қуйидаги ҳадис далил бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
وَلَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ (رواه الامام مسلم عن ابي مسعود رضي الله عنه )
яъни: “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!” (Имом Муслим ривояти).
Қадимдан динимизда фирқаларга бўлиниш ва ихтилофларга асосий сабаблардан бири – илмсизлик, динни яхши тушунмасликдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон динини аслида кимлиги номаълум кимсаларнинг узуқ-юлуқ маърузалари ёки интернетда ин қуриб олган қўштирноқ ичидаги “мулла”лардан эмас, балки мўътабар олимлар, устозлар ёзиб кетган китоблардан ўқиб-ўрганиш керак.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#иқтибос

"Уламоларимиз илм ўрганишда устозлари бўлмаган кишига эътибор қаратишмаган, унга қадр-қиммат белгилашмаган ва унда (илмдан) гаплашиш учун салоҳият бор деб кўришмаган. Чунки, бундай киши беҳуда ва ноўрин сўзларнинг "манбаси" ҳисобланган".

©️Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БУРЧИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

20 last posts shown.