AL-AMIN.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзбекистон мусулмонлар идораси Андижон шахар "Уйғур" жоме масжидининг диний, маърифий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#Андижон вақти билан намоз тақвими ( 20.02.2025 санадан )

                            
🕋   Бомдод     05:45          06:20 
                  
🕋   Пешин      12 : 45         13:00

🕋   Аср            16 : 20         16:30

🕋   Шом          18 : 05         18:05

🕋   Хуфтон      19 : 45       20:00

«... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир»
[ Нисо сураси, 103-оят ]


ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

https://t.me/al_aminuz


ТАШАККУРНОМА!

Қуйидаги 👇намоз вақтларини каналимизнинг бир аъзоси тайёрлаб юборибдилар. Мамнун бўлдик, ҳаққига дуо қилдик. Эътибор учун ташаккур. Бу ҳам  бир хизмат, иншааллоҳ.

Сиз азизлардан ҳам таклиф ва мулоҳазалар кутиб қоламиз.

Админ.

https://t.me/al_aminuz


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".

☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.


Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.

... 🍃🌿🌺🌸🌸🌺🌿🍃...

https://t.me/al_aminuz


Саловат оқшомидир, бу оқшом


Forward from: Muslim.uz
#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot
🤝 БАҲРАЙНДА ИСЛОМИЙ МУЛОҚОТ ЙЎНАЛИШИДА ЎТАЁТГАН АНЖУМАН ҲАМЖИҲАТЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


🗣 Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этаётган Манама шаҳридаги  нуфузли халқаро конференция муҳим мавзулар муҳокамаси билан давом этмоқда. "Бир уммат – ягона тақдир" шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбирда нотиқлар томонидан халқлар бирлигини мустаҳкамлаш ва уламолар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, турли миллат-элатлар ўртасида аҳилликни тарғиб қилиш, адоват ва фитнага йўл қўймаслик, ўзаро ҳурматни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.

🌙 Уламолар мана шундай ўзаро муқолотлар тинчлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликка эришишнинг энг самарали воситаси экани, янгидан-янги ҳамкорликларга йўл очиш, бағрикенглик ва тинчликни кенг тарғиб қилишга урғу қаратдилар. Айниқса, миллатлар орасида фитна чиқармаслик, адашган тоифаларнинг нафратни қўзғатувчи чиқишлари ва турли низоларидан сақланиш зарурлиги ҳам таъкидланди.


💬Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ол Халифанинг анжуман иштирокчиларини қабул маросимида Муфтий ҳазратлари иштирок этдилар. Унда исломий мулоқот йўналишида ўтказилаётган конференциянинг тинчлик ва бирдамлик йўлидаги аҳамияти юқори баҳоланди.

🤝Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуман доирасида Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Карачи Ислом университети профессори, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний каби бир қатор уламо ва арбоблар билан учрашдилар.


💬 Мулоқотлар чоғида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган эътиборлари натижасида диний идоралар ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, халқлар ўртасидаги биродарлик янада мустаҳкамланиб бораётгани, мамлакатларда Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг ёйиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувларда томонлар мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжини таъминлаш, ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Андижон вақти билан
беш вақт намозларнинг
такбир вақтлари.


🕋 Бомдод 06: 20

🕋 Пешин 13 : 00

🕋 Аср 16 : 30

🕋 Шом 18 : 05

🕋 Хуфтон 20 : 00


НАМОЗ ВАҚТЛАРИНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗИБ ҚЎЙИНГ!

Андижон шахар "Уйғур" жоме масжидининг диний, маърифий канали

... 🍃🌿🌺🌸🌺🌿🍃...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📖 ШАЪБОН - ҚОРИЛАР ОЙИ

🎙Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Forward from: Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🕋 Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди...
💬 Батафсил

🕌 Хушхабар: Хоразмдаги янги "Дарвеш бобо" масжиди фойдаланишга топширилди

Замонавий талабларга жавоб берадиган, барча қулайликларга эга бўлган мазкур масжид 3000 нафар намозхонларга мўлжалланган...
💬 Батафсил

📖 Барча ҳудудларда қорилар сараланди

Жорий йилнинг 18 февраль санасида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги вакилликларда 2025 ( ҳижрий 1446) йилги Рамазон ойида Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни саралаш учун суҳбатлар ташкил қилинди....
💬 Батафсил

📝 Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларни қабул қилди. Уларнинг масжидлар ҳолати, Рамазонда масжидларга қори қўйилиши, ҳаж ва умра, моддий ёрдам масалаларида қилган мурожаатларини эшитди...
💬 Батафсил

🤝 Бош имом талабалар билан учрашди

19 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида модул таълим тизими асосида таълим олаётган бир гуруҳ талабалар пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидига ташриф буюрди...
💬 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎙️Абдурахмон домла

Савдо-сотиқда биз қилаётган хатолар

2 кисм

@al_aminuz


Ҳусни хулқ.

Мусулмоннинг зийнати унинг гўзал ҳусни хулқидир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ», - дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймони баркамолроғи хулқи гўзалроғидир», - дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Ҳа, биз мусулмон уммати ҳар бир ишимизда, ҳар бир сўзимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олмоғимиз, бу муборак зотга эргашмоғимиз лозим.

Абдурахмон домла Артиқов

https://t.me/al_aminuz


🔶️ ЭНГ КАТТА ДУШМАН 🔶️

Шайх Саъдий Шерозий шундай ҳикоя қилади: Устозимдан: “Сенинг энг қайсар душманинг икки ёнинг орасида жойлашган нафсингдир” – маъносидаги ҳадисни изоҳлаб беришини сўрадим. У шундай жавоб қилди:
- Маъноси шуки, ҳар қандай душманингни ҳадя, ширин сўз ва илтифот билан дўстга айлантиришинг мумкин. Нафсинг эса шундай душманки, уни сийлаганинг сари ҳаддидан ошади, айтганини қилсанг, сенга кун бермай, разолатга бошлайди.

Саъдий Шерозий

"Гулистон" китобидан

https://t.me/al_aminuz

12 last posts shown.