Кўз ёшин тўкманг.
Қадрдоним акам укам сизга айтар арзим бор
Айтмай ичимда қолса
Қиёмат кун қарзим бор
Эшитинг азизларим чин дилим юракдан бу дард
Огох бўлинг ва хушёр қалбингиз ёпмасин гард.
Агар отангиз бўлса унга бўлинг мехрибон .
Хизматин қилмоқ учун
Беринг керак бўлса жон
Харгиз тик боқманг балки хизматкор каби туринг
Қачон бирга юрсангиз ортига тушиб юринг
Кийим бошига қаранг озода пок қилинг уни
Чин фарзанд бўлса ким сўзсиз бажарар шуни
Эътибор билан туриб соч соқолин олдиринг
Овқат хозир йўқ бўлса аввалидан қолдиринг.
Гоҳ-гоҳ қўлига боқиб тирноқларин обтуринг
Тун бемахал бўлганда қўлдан етаклаб юринг.
Шундай қилинг хеч қачон кўнгли сиздан қолмасин
Қўпол дағал гапирманг сиздан озор олмасин
Қариган ёшида сиз бақириб харгиз сўкманг
Отангиз кўнглин оғритиб қалб кўз ёшини тўкманг
Оталар кўнгли нозик ёш боладай йиғлайди
Болалар тушинмасдан улар қалбин тиғлайди.
Сайфи Йўлдош.
🌿🍀🌷🌸🌺💐🍀🌿
Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali