# ТАФАККУР...
БУРГУТДАН ИБРАТ
Бургутлар жуда узоқ, 70-80
йилгача яшайди. Аммо бу
ёшга етиш учун 40 ёшида
жудаям қийин шартни бўйнига
олишига тўғри келади.
Яъни, бундай: 40 ёшда бургутнинг тирноқлари қаттиқлашиб, эгилувчанлигини(эластиклик) йўқотгани сабабли, ўлжасини тутолмайдиган бўлиб қолади. Ов қилолмайди. Тумшуғи ўсиб, кўксига қараб қайрилади. Қанотлари қарийди, оғирлашади. Патлари қалинлашиб, учиш машаққатга айланади.
Бу ҳолатда бургут икки йўлдан бирини танлашга мажбур: ё ўлим ёки янгидан ҳаёт бошлаш учун азобли ва жуда оғир ўтадиган юз эллик кунлик муддат.
Бургут иккинчи йўлни танласа, тоғ тепасидан, баланд қоядан уя вазифасини ўтайдиган муносиб жой топади. Кейин тумшуғини қоя деворига қаттиқ-қаттиқ ура бошлайди.
Ниҳоят тумшуғи узилиб тушади. Бир муддат кутгандан сўнг, ўсиб чиққан янги тумшуғи билан тирноқларини узиб ташлайди. То янги тирноқлар ўсиб чиққунча, оғир ва қалин патларини юлади.
Азоб ва матонат билан ўтган беш ой бургутга яна йигирма йил, балки ундан ҳам узоқроқ ҳаёт кечиришига йўл очади. Беш ойдан кейин бургут машҳур янгидан туғилиш парвози учун қанот қоқади!..
...Баъзан инсонларга ҳам бургутлардек йўл тутиш зарур бўлади. Яъни, тақдири синиб, "хаммаси тугади"-дея тушкунликка тушган жойида, қайта тикланиш учун, уни орқага тортадиган, келажак йўлини тўсадиган ёмон хотиралар, ёмон одатлардан воз кечиши керак бўлади.
Осон бўлмайди албатта, лекин бир нарса дилга умид беради – бу қийинчиликлар бургутдаги каби яна-да баланд, яна-да шавқли, зафарли парвозларга йўл очади!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•